Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ОЛМАСИЗ «ОЛМА ШАРБАТИ»

Танамизни алдаш аянчли оқибатларга олиб келмайдими?

ОЛМАСИЗ «ОЛМА ШАРБАТИ»

Кексайган сари соғлиғингизда муаммолар пайдо бўлиб бораверар экан. Икки-уч йилдан бери вақти-вақти билан бошим оғрийдиган бўлиб қолди. Шифокорларга учрайман, «давления»ни ўлчашади – ҳаммаси жойида. Ўзимга қарайман – парҳез сақлайман. Бироз яхши бўламан-да, кўп ўтмай, яна бошим оғрийди.

Куни кеча ҳам шундай бўлди. Бир тадбирда иштирок этдим. Эртаси куни бошим оғриди. Қон босимим яна жойида. «Табиб табиб эмас, бош­дан ўтказган табиб» деганларидек, касалимнинг сабабини ўзим топдим. Ўша тадбирда картон идишга солинган шарбат ичган эдим. «Демак, бу ичимлик табиий эмас экан, яъни унга таъм берувчи моддани ҳаддан зиёд қўшиб юборишган ёки унинг таркибида соғлиғимиз учун зарарли моддалар бор», деган хулосага келдим. Чунки, таҳлил қилиб чиқсам, бошим ҳар гал картон идишдаги шарбатни ичганимдан кейин оғрийди.
Нима учун нафақат болаларимиз, балки ўзимиз ҳам тез-тез касал бўляпмиз? Бунга сохта маҳсулотлар истеъмол қилаётганимиз сабаб бўлмаяптими? Ахир, хориждан келаётган газланган ичимлик­лар, шоколад-у конфетлар, ҳид ва таъм берувчи моддалар бизнинг иммунитетга салбий таъсир кўрсатаётгани аниқ-ку. Бизнинг организмимиз табиий маҳсулотларга ўрганиб қолган. Сохталари организмни ишдан чиқариши аниқ.
Шу ўринда айтиш керакки, таниқли қизиқчилардан бирининг иштирокида ТВдаги рекламани ҳеч ҳазм қила олмайман. «Хотин, мева ейсанми?..» дея сўрайди. Гап бу ерда табиий маҳсулотлар ҳақида эмас, балки ўша меваларнинг таъмини берувчи сақич хақида бормоқда.
Болалигимни, ёшлигимни эслайман. Ҳозирги болаларга ўхшаб сохта эмас, табиий маҳсулотларни истеъмол қилардик. Эрталаб чойга албатта сут қўшиб ичардик. Уни ширчой дердик. Дўкон сариёғи ширин бўларди, аммо барибир ўзимизнинг шўртак сариёғимиз мазали эди. Ҳамон қишлоқ сариёғини соғинаман, шаҳарга келадиган қариндошларимдан сигир сариёғини, қишлоғимиз қурутини олиб келиш­ларини илтимос қиламан. Нега деганда менинг организмим ўша табиий сарёққа ўрганган. Гоҳ-гоҳида истеъмол қилиб туриш керак. Биз ейдиган мевалар, сабзавотлар ҳам табиий эди.
Олма, шафтоли, олхўридан қоқи, ўрикдан туршак қилиб, қишга олиб қўярдик. Қишда мана шу қуруқ мевалардан шарбат қилинарди. Бекорчиликдан ҳам ичардик.
Эрталабки нонуштамиз сариёғ суртилган нон, майиз, туршак билан бўларди. Тушликда эса таом билан албатта аччиқ-чучук бўларди. Помидор ҳам, бодринг ҳам ўзимизда етиштириларди. Шу сабабли бизнинг авлод вакиллари орасида касаллар жуда кам бўларди.
Бу билан нима демоқчиман? Болаларимизни табиий маҳсулотлар билан озиқлантирайлик. Нотабиий, алдамчи ҳид ва таъм берувчи маҳсулотлардан тийилиб турайлик. Чунки улар организмни алдайди, холос.

Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ




Ўхшаш мақолалар

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

🕔16:37, 22.01.2021 ✔26

 (биринчи мақола)

Батафсил
Ўтказиб юборилган қўнғироқ

Ўтказиб юборилган қўнғироқ

🕔10:43, 28.12.2020 ✔574

Таҳририятдан қайтаётганимда ҳавонинг авзойи бузуқ эди. Бекатда бироз турганимдан сўнг, автобус келди.

Батафсил
ҚАДРИЯТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

ҚАДРИЯТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

🕔18:23, 12.11.2020 ✔883

Ўзбекистон мазкур глобал жараёндан қандай сабоқ ва хулосалар чиқариши керак?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар