Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОТАГА МУНОСИБ ЎҒИЛ

Ота...
Қисқагина бу сўз ҳар биримиз учун қанчалар катта маъно ва мазмун касб этишини кўп ҳам ўйлаб ўтирмаймиз. Аслида эса, тарих ривоят қиладиган Одам Ато ва Ҳазрати Исони айтмаса, инсон отасиз туғилмайди. Тақдир тақозоси билан отасиз вояга етиб, оёққа туриш, мустақил ҳаётни йўлга қўйиш, қиз бўлсин, ўғил бўлсин – фарзанд учун нечоғли азоб-уқубат билан амалга ошиши ўша одамнинг ўзигаю биргина Аллоҳга маълум. Демак, ҳар қандай жамият тараққиёти учун оталик бурчи – бағоят масъулиятли ва ниҳоятда муҳим масала.

ОТАГА МУНОСИБ ЎҒИЛ

Инкубаторда очирилган жўжа умрида ота-онасини кўрмаган бўлса ҳам, тухумдан чиқиши биланоқ товуқлигини қилаверади, оппоққина идишга солинган тозагина кепакни оёқлари билан тита-тита, ҳамма ёққа соча-соча ейди...
Албатта, инсонда туғма истеъдод белгилари бўлмаса, ундан улуғ одам чиқиши амри маҳол. Бироқ буюклик аломати билан дунёга келган болани фақат ва фақат тарбия ва яна тарбия  билангина улуғлик пиллапоялари сари йўллаш мумкин. 
Баъзилар бола ўз-ўзидан камол касб этиб кетаверади, уни ёшлигида ўз эркига қўйиш керак, ҳозирча болалик гаштини суриб қолсин, деб ҳисоблайди. Йўқ! Боланинг ҳар куни, ҳар соати, ҳар қадами тарбиячи назоратида бўлиши шарт. Лекин буни боланинг эркларини бўғиш, унинг болалик гаштини суришига йўл қўймаслик деб тушунмаслик лозим.
Агар ҳар бир оилада ота-ўғил муносабатлари юксак инсоний маданият даражасига кўтарилмас экан, отанинг ҳам, ўғилнинг ҳам, хонадондаги бошқа аъзоларнинг ҳам ҳаётида ҳаловат йўқ, деяверинг.
Бу – ҳаётнинг жиддий масалаларидан бири. Бунга бефарқ қараб бўлмайди.
Агар ота маърифатли бўлса, ўғлини болалигидан яхши тарбия билан вояга етказа олса, ўйлаймизки, ҳаётда ҳамма ҳавас қиладиган ота-ўғил муносабатларига эришиш мумкин.
Ота – ўғил олдида ҳаддан ташқари бурчдор. Лекин бу, фарзанднинг камоли учун ҳамма ишни ота қилиб бериши керак, дегани эмас. Мутлақо.
Бошқа бир жиҳат ҳам бор. Худо умр берса ва имкони топилса, ота ўғил олдидаги бурчларини бажариб улгуриши мумкин. Аммо ўғил – ота олдида шу қадар бурчдорки, унга юз йил яшаш насиб этса ҳам, бу бурчини, бажариб адо қилдим, деб ҳисоблашга ҳаққи йўқ.
Яна бир гап. Ҳеч қачон фарзанднинг ота аҳволини ҳисобга олмай туриб ундан ноўрин нимадир тама қилишига йўл қў­йиб бўлмайди. Отанинг ўғилдан норози бўлишидан кўра, ўғилнинг отадан домангир бўлиб қолиши – осонроқ. Чунки кўпинча ёш кишининг ҳаёт ҳақида, унинг машаққатларию мураккаблик­лари хусусида, энг муҳими, отанинг имконият­лари тўғрисидаги тасаввурлари ҳамиша ҳам мавжуд воқеликка мос бўлавермайди. Энг хавфли нарса – фарзанднинг ота имкониятлари ёки унинг ўғли олдидаги бурчларини керагидан ортиқ баҳолашида. Ана шу ғайри тасаввур, албаттаки, натижа кутади. Бир кун келиб ўша натижа чиқавермагач, ўғил сабабини имкониятдан эмас, кўпроқ отасидан кўради. Бу отани бағоят оғир аҳволга солиб қўяди. Ўғил эса асоссиз равишда отадан ранжийди.
Баъзилар бола-чақани қандай ва қаердан боқаётганини ўғил-қизларидан сир тутади. Бунга ҳам турли-туман сабаблар бор, албатта.
Асосий сабаб шуки, истайсизми-истамайсизми, қонунлардан ҳам, эътиқодлардан ҳам устун турадиган бир умумий мезон мавжуд. Бу – ҳар бир отанинг ўзигагина маълум бўлган бола-чақасини ўйлаб уйига олиб келаётгани ризқнинг ҳалол ё ҳаром йўл билан топилаётгани масаласи. Очиғини айтганда, ҳаромхўрлиги билан мақтанишни ҳамма ҳам истайвермайди. Чунки ҳаромни дин ҳам қоралайди, қонун ҳам ман этади. Кўпчилик эса, топар-тутарининг ҳаромлигини юз фоиз билса ҳам, уни бошқалар, хусусан, фарзандларига ҳалолга йўйиб тушунтиришни жуда яхши кўради.
Баъзилар қаердан бола-чақа боқаётганларини ўғил-қизларига билдиришни, миннат қилиш бўлади, деб ҳисоблайди. Йўқ! Фарзанд, хусусан, ўғил улғайгани сари, отасининг қандай кун кўраётганини билиб, ўрганиб, имкони бўлса, унга кўмак­лашиб бориши керак. Шунда ўғил ота меҳнатининг қадрига етадиган бўлади. Ундан ҳам керакли томони шуки, ўғилнинг ўзи ҳам оддийгина ҳаёт кечириш ҳам амалда тинимсиз меҳнат қилишни тақозо этишини онг-тафаккурига сингдириб боради. Эшитишимизча, ривожланган хорижий мамлакатларда кўп миллионерлар ўғилларига ҳаётни, меҳнатни ўргатиш учун уларни заводларининг энг қора ишида ишлатишдан бошлар экан...
Ахир, кўп инсонлар бахтсизлигининг асосий сабабларидан бири айнан ана шу дангасалик, меҳнат қилмай кун кўришнинг пайидан бўлиш оқибати эмасми?! Одам ҳам Аллоҳ яратган бир жонзот эканми, у ҳам ризқ-рўз учун жон куйдиришга мажбур. Қушларни олинг. Тонг отмасидан улар уйғоқ. Куни бўйи учиб-елиб, ўзига ризқ излайди. Бир кун дангасалик қилсин-чи, ҳоли нима кечар экан?!
Одам боласи эса — ақлли жонзот. Ақллилиги учун ҳам у барча жонзотларнинг сарвари. Лекин худди ана шу ақл баъзилар, эҳтимолки, жуда кўпчилик онгида тинимсиз ишламай тишлашнинг йўлларини излаш кайфиятини пайдо қилган. Жамиятдаги аксар қарама-қаршиликлар, жуда кўп ижтимоий муаммоларни айнан шу кайфият келтириб чиқараётган бўлса ҳам, ажаб эмас.
Ҳозир меҳнатга лаёқатсиз ёшларнинг кўпайиб кетгани нимадан? Қисман – фарзандларнинг оталари топгани орқасидан кун кўришга ўрганиб қолганидан. Лекин, ахир, кишини қачонгача отаси боқиши мумкин? Ўн саккиз-йигирма йилнинг ўтиши қийинми, дейсиз?! Ана-мана дегунча ўғил йигит бўлади: қад-қомати келишган, бўйи – бўйингизга баравар... Лекин, қай кўз билан кўрингки, шундай меҳнаткаш отанинг боласи ҳаётнинг бирон-бир эҳтиёжига ярамайди: икки қўл – чўнтакда, тумшуқда – сигарет, қулоғида – гўшак, на бирон касб эгасининг этагини тутган, на бирон ҳунарнинг. «Берсанг – ейман, бўлмаса – йўқ!», – деб ўтирибди. Ана шунда ота пешонага уради: афсус, энди жуда кеч бўлган.
Абу Али ибн Синога олиб келинган чақалоқнинг ота-онаси-ку уч кунгина кечиккан эди, бироқ энди ўн саккиз-йигирма йиллик кечикишни қандай тузатасиз? Бу фақат ўғилнинггина айби эмас. Демак, отанинг ўғли олдидаги энг муҳим бурчлари сирасига, биринчидан, унга меҳнат қилишни ўргатиш, иккинчидан, ишламай тишлаш кайфияти авж олиб кетишига йўл қўймаслик бўлса керак.
Оталик бурчи кишига кўп улуғ масъулият юклайди. Моҳиятидан келиб чиқилса, аниқ бўладики, бу – фақат ўғил эмас, аслида, бутун юрт ва жамият олдидаги юксак масъулиятдир.
Султонмурод ОЛИМ, 
Ўзбекистон Республикаси
халқ таълими аълочиси




Ўхшаш мақолалар

АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАСИ

АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАСИ

🕔11:54, 04.01.2021 ✔284

ҳамиша эътиборимиз марказида

Жамиятимизда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти. Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши ўзининг дастлабки самараларини бера бошлади.

Батафсил
ОТАГА МУНОСИБ ЎҒИЛ

ОТАГА МУНОСИБ ЎҒИЛ

🕔10:02, 06.11.2020 ✔858

Ота...
Қисқагина бу сўз ҳар биримиз учун қанчалар катта маъно ва мазмун касб этишини кўп ҳам ўйлаб ўтирмаймиз. Аслида эса, тарих ривоят қиладиган Одам Ато ва Ҳазрати Исони айтмаса, инсон отасиз туғилмайди. Тақдир тақозоси билан отасиз вояга етиб, оёққа туриш, мустақил ҳаётни йўлга қўйиш, қиз бўлсин, ўғил бўлсин – фарзанд учун нечоғли азоб-уқубат билан амалга ошиши ўша одамнинг ўзигаю биргина Аллоҳга маълум. Демак, ҳар қандай жамият тараққиёти учун оталик бурчи – бағоят масъулиятли ва ниҳоятда муҳим масала.

Батафсил
БИЗ ЭЪТИБОР ҚИЛМАЙДИГАН СЕҲРЛИ СЎЗ

БИЗ ЭЪТИБОР ҚИЛМАЙДИГАН СЕҲРЛИ СЎЗ

🕔10:00, 06.11.2020 ✔821

У эрни ҳам, хотинни ҳам ўзгартира олади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАСИ

    АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАСИ

    ҳамиша эътиборимиз марказида

    Жамиятимизда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти. Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши ўзининг дастлабки самараларини бера бошлади.

    ✔ 284    🕔 11:54, 04.01.2021
  • ОТАГА МУНОСИБ ЎҒИЛ

    ОТАГА МУНОСИБ ЎҒИЛ

    Ота...
    Қисқагина бу сўз ҳар биримиз учун қанчалар катта маъно ва мазмун касб этишини кўп ҳам ўйлаб ўтирмаймиз. Аслида эса, тарих ривоят қиладиган Одам Ато ва Ҳазрати Исони айтмаса, инсон отасиз туғилмайди. Тақдир тақозоси билан отасиз вояга етиб, оёққа туриш, мустақил ҳаётни йўлга қўйиш, қиз бўлсин, ўғил бўлсин – фарзанд учун нечоғли азоб-уқубат билан амалга ошиши ўша одамнинг ўзигаю биргина Аллоҳга маълум. Демак, ҳар қандай жамият тараққиёти учун оталик бурчи – бағоят масъулиятли ва ниҳоятда муҳим масала.

    ✔ 858    🕔 10:02, 06.11.2020
  • БИЗ ЭЪТИБОР ҚИЛМАЙДИГАН СЕҲРЛИ СЎЗ

    БИЗ ЭЪТИБОР ҚИЛМАЙДИГАН СЕҲРЛИ СЎЗ

    У эрни ҳам, хотинни ҳам ўзгартира олади

    ✔ 821    🕔 10:00, 06.11.2020
  • АЁЛ КИШИНИНГ МАРТАБАСИ

    АЁЛ КИШИНИНГ МАРТАБАСИ

    Кўнглимдан кечган бу ўй-фикрларимни муҳтарама опа-сингилларимга атадим. Зеро, мен англаб етган ҳақиқат шуки, ҳаётда аёл киши учун энг улуғ мартаба, энг катта бахт бу – аёллик саодатини ҳис қилиб яшаш экан.
     

    ✔ 1493    🕔 13:10, 28.08.2020
  • ОИЛАДАГИ АҲИЛЛИК шукр ва қаноат қилишга боғлиқ

    ОИЛАДАГИ АҲИЛЛИК шукр ва қаноат қилишга боғлиқ

    Айрим оилаларда пайдо бўладиган жанжаллар яхшилаб ўйлаб кўрилса, ўта оддий, арзимас сабаблардан келиб чиққан бўлади.
     

    ✔ 1244    🕔 13:08, 28.08.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар