ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА
«хайп» кўтармасдан бошқа иш топишни маслаҳат берди, нега?
БатафсилОта-оналар томонидан II чоракдан барча ўқувчилар тўлиқ анъанавий шаклдаги таълимга қайтадими, деган саволлар келиб тушаётгани сабабли Халқ таълими вазирлиги мазкур масала юзасидан изоҳ берди.
«Маълумки, мактабларда жорий ўқув йили ота-оналарнинг ихтиёри асосида онлайн ҳамда анъанавий шаклда йўлга қўйилди. Бироқ, афсуски, бугунги кунда мавжуд вазиятни тўғри тушунмасдан, айрим ота-оналар томонидан фарзандини мактабга юбормаслик билан бирга, «Онлайн дарслар» вақтида фарзандининг дарс қилишини таъминлаш ўрнига, кўчада юришига йўл қўяётган ёки уни бошқа ишлар билан банд қилиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Айтиш жоизки, фарзандларимизнинг зое ўтаётган ҳар бир куни унинг эртанги келажагига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди, боланинг мактабда таълим олишини ҳеч қандай энг замонавий технологиялар билан ҳам ўрнини босиб бўлмайди.
Шу сабабли ҳурматли ота-оналаримиздан уйда боланинг телевидение орқали онлайн таълим олишига тўлақонли шароит яратишнинг имкони бўлмаса, фарзандларини мактабга юборишларини сўраб қоламиз», – дейилади вазирлик изоҳида.
25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклифи илгари сурилмоқда.
Батафсил