ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА
«хайп» кўтармасдан бошқа иш топишни маслаҳат берди, нега?
БатафсилБу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида 8 та энергоблок, 15 та қозонагрегати, 5 та БГҚ ва бошқа бир қатор асосий ва ёрдамчи энергия ускуналарини таъмирлаш режалаштирилган.
– Янги ускуналарда созлаш ва таъмирлаш ишларини етказиб берувчи компаниялар мутахассислари амалга оширади, аммо биз уларнинг иш жараёнида ҳам фаол иштирок этамиз, — дейди Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Руслан Мубаракшин ЎзА мухбирига берган интервьюсида.
Ушбу ишлар бажарилиши натижасида иссиқлик электр станциялари ва марказларининг амалдаги қуввати 368 МВт га ошади. Куз-қиш мавсумида ишлаб чиқариш қувватлари барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 2020 йил якунига қадар 804,5 миллиард сўмга тенг бўлган 1 млрд. 219 млн. куб метр табиий газ ва 27,3 млрд. сўмлик 137,11 млн. кВт соат электр энергияси тежалиши кутилмоқда.
2020 йилда электр энергияси истеъмоли ўтган йилга нисбатан ўртача 9 фоизга ошиши ҳисобга олинган ҳолда, жорий ва инвестиция лойиҳалари уюшқоқлик билан ҳаётга татбиқ этилаётир.
Пандемия туфайли юзага келган жаҳон иқтисодий инқирози шароитида жорий йилда иссиқлик электр станцияларида 1177 мегаватт янги қувватларни ишга тушириш ишлари жадал давом этаётгани, тизимда хорижий инвестициялар ҳисобига янги буғ-газ қурилмалари бўйича режалар шакллантирилгани энергетикамиз ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлаши ҳамда ривожланишига мустаҳкам замин яратаётганидан даракдир.
25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклифи илгари сурилмоқда.
Батафсил