МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ
(биринчи мақола)
Батафсил(Профессор Ахтам Ўраловдан сабоқ)
Отам Ўрол Синдоров ҳаётини муаллимликка бағишлаган. Суҳбатларда бадиий асарлар қаҳрамонлари сўзларини ўз жойида ишлата биларди. Айниқса халқ иборалари, мақолларини жуда содда ва чиройли шарҳлаб берарди.
Бир куни у киши шаҳардаги квартирамизга меҳмон бўлиб келдилар. Ихчам залда ўтириб, дастурхон қўйгач, мен атрофимдаги ёш болаларимга: «боринглар, нариги уйга ўтинглар, бу ерда «чув-чув» қилманглар» деб уларни чиқариб юбордим.
Болалар чиқиб кетгач, отам мени койиди:
– Ундай қилма, домла, болалар суҳбатимизни эшитсин, суҳбатимиздан ўргансин.
Ноқулай аҳволдан қутулиш учун:
– Ўргансалар-ку майли, кўп чувиллаб сизнинг бошингизни қотирмасин, чарчаб келгансиз, – дедим.
…Ўша куни кечки овқатдан сўнг отам билан анча суҳбатлашдик. Гап устида у киши столдаги мева солинган вазадан бир дона олма олиб, қўлида айлантириб, сўнг деди:
– Мана кўраяпсами, бу олма, унинг данаги ичида. У данаги – фарзандини асрайди. Аввало пўстлоғи, кейин мағзи билан асрайди. Мағзидаги охирги томчи сув қолгунча уни асрайди. Шунинг учун бу данакларни эксанг, ундан ниҳол униб чиқади. Болани асрамоқ уни фақат ҳимоялашгина эмас, ҳаётга пишиқ тайёрлаш ҳам, ўғлим. Шунинг учун данаги пишмагунча олмани истеъмол қилиб бўлмайди.
Таҳририятдан қайтаётганимда ҳавонинг авзойи бузуқ эди. Бекатда бироз турганимдан сўнг, автобус келди.
БатафсилЎзбекистон мазкур глобал жараёндан қандай сабоқ ва хулосалар чиқариши керак?
Батафсил