МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ
(биринчи мақола)
БатафсилЎзбекистон мазкур глобал жараёндан қандай сабоқ ва хулосалар чиқариши керак?
Тараққиёт, шубҳасизки, жамият равнақига хизмат қилади. Бироқ янги мингйилликда у олам ва одам ўртасидаги муносабатлар табиатини ўзгартириб юбораётганига ҳам гувоҳмиз. Глобал миқёсдаги бундай трансформация жараёнида миллатлараро тотувлик, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳар қачонгидан-да долзарб аҳамият касб этади.
Замонавий дунё ҳамон умумбашарий таҳдид ва таҳликалар қуршовида қолмоқда. Этник ва диний низолар тинчиётгани йўқ. Улар янгидан-янги уруш ва нафрат ўчоқларини юзага келтирмоқда. Бунинг фонида наинки манфаатлар, балки турфа маданиятлар тўқнашувини кузатяпмиз. Яқинда Францияда содир бўлган нохуш воқеалар инсоният ўз қадриятлар тизимини қайтадан кўриб чиқиши, уларни бугунги реалликка мослаштириши зарурлигини кўрсатди. Мавзуга доир саволлар билан этномаданий алоқалар бўйича таниқли эксперт, фалсафа фанлари номзоди Равшан НАЗАРОВга юзландик.
– Кўпдан буён ҳаммага эталон сифатида кўрсатиб келинган оврўпача қараш ва қадриятлар эндиликда кўҳна қитъанинг ўзида ички низоларни келтириб чиқармоқда. Биринчи ва асосий савол: нега?
– Чунки бугунги Европа тубдан ўзгарган.
– Айнан қайси жиҳатдан?
– Охирги 30-40 йил ичида Европа мамлакатлари аҳолисининг этномаданий таркиби сезиларли равишда ўзгарди. Буни мигрантлар оқимининг тўхтовсиз ортаётгани билан изоҳлаш мумкин. Энди Европа кўпчилик тасаввуридаги «оқ танлилар қитъаси» эмас. Унда турфа миллат, ирқ ва дин вакиллари истиқомат қилмоқда. Масалан, ҳозирги француз жамиятининг 10 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. Улар орасида араблар ҳам, ҳинду покистонликлар ҳам, Африкадаги собиқ колониал давлатлардан кўчиб ўтган аҳоли ҳам бор. Бундай ҳолатда ҳукумат, турган гапки, муҳожирлар таркибидан шаклланган Франция фуқароларининг туриш-турмуши, диний ва дунёвий қарашлари, эътиқоди билан боғлиқ туйғуларини ҳурмат қилиши лозим. Бошқа томондан, ўзга юртдан келган инсонлар Европада яшаб туриб, шу жойда қарор топган қадриятлар билан ҳисоблашмаслиги ёки уларни очиқчасига инкор этиши ҳам ғирт бемаъниликдир. Ҳар иккала ҳолат охир-оқибат ички низоларга, этник, ирқий ва конфессиявий тўқнашувларга олиб келади. Жамиятдаги радикаллашув илдизларини мана шундай муросасизлик, кескин қарама-қаршиликлардан излаш керак.
Яна бир муҳим гап. Европа узоқ вақт сўз эркинлиги, демократия, либерализм каби таянч қадриятларини умумбашарий қадриятлар қилиб кўрсатишга, уларни ташқи дунёга экспорт қилишга, бошқа халқлар, ўзга маданият вакилларига мажбурлаб сингдиришга уринди. Қўҳна қитъанинг асосий хатоси ҳам шунда. Жаҳон ҳамжамияти қадриятлар хилма-хиллигини тан олмас, уларнинг умумий жиҳатларини топишга ва ўзаро уйғунлаштиришга ҳаракат қилмас экан, ер юзида урушлар тўхтамайди.
– Демак, радикализмни тинч йўл билан бартараф этиш мумкин демоқчисиз.
– Албатта! Ҳеч бўлмаганда, шунга интилиш керак. Ундан кейин, унутмайлик, радикализм фақат дин ва фақат ислом дини билан боғлиқ тушунча эмас. Радикал гуруҳлар христиан, иудаизм, ҳатто буддавийликда бор. Американинг ўзида кўплаб экстремистик ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
Бир диннинг турли мазҳаблари, айтайлик, католик, православ ва протестантлар ўртасида ҳам кескин низолар учраб туради. Югославиядаги уруш вақтида православ серблар католик хорватлар билан мусулмон динига эътиқод қилувчи боснияликларга қараганда қаттиқроқ тўқнаш келган. Бундай мисоллар тарихда бисёр. Лекин ишонч билан айтаманки, дунёдаги ҳеч қайси дин одамларни адоватга чақирмайди. Шу маънода, инсоният бошига экстремизм ёки терроризмдек балои офатнинг ёпирилиб келишида мусулмон умматини айблаш, дунёдаги радикал кучларнинг мақсад-муддаосини исломий моҳият билан чоғиштириш мутлақо нотўғри.
– Франция воқеалари кўп нарсаларга кўзимизни очди. Дунё турли бўлакларга парчалангани ва айни вақтда жуда мўртлигини ҳам кўрдик. Албатта, бировларнинг сўз эркинлиги бошқаларнинг муқаддас туйғуларини таҳқирламаслиги керак. Лекин барча эмоцияларни четга суриб қараганда, шахсан ўзимга бу мавзу бироз сиёсийлаштирилгандек туюляпти. Сиз қандай фикрдасиз?
– Ҳозир гап фақат президент Макроннинг миллионлаб, шу жумладан, Франциядаги мусулмонлар ғазабини қўзғатган баёноти ҳақида бораётгани йўқ. Аслида бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар замонавий Европа диний, сиёсий, этник қадриятлар билан боғлиқ комплекс муаммолар гирдобида қолганини яққол намоён этди. Буни мен юқорида ҳам таъкидлагандим.
Европада барча муҳожирларни ўз ватанига ҳайдаб чиқаришни талаб қилаётган ўнг радикал кучлар мавжуд. Бироқ бундай ёндашув биронта ҳам муаммога ечим бўлолмайди. Аксинча, ижтимоий-иқтисодий бўҳронларни келтириб чиқаради, холос. Бир вақтлар беҳисоб меҳнат мигрантларию қочқинларни бағрига олган ва ҳали ҳам олишда давом этаётган Европа мамлакатлари энди уларни ўзиникидек — европалик сифатида қабул қилишга, мана шундай реаллик билан ҳисоблашишга мажбур.
Маданиятлар ва қадриятлар интеграциясини тўхтатишга уриниш бефойда. Демак, бугун Европанинг ўзгаришдан бошқа чораси қолмади.
– Бу қадриятларни ҳам ўзгартириш кераклигини англатадими?
– Маълум маънода шундай. Лекин улардан буткул воз кечиш зарур, демоқчи эмасман. Ушбу нозик масалада ҳар қайси давлат, аввало, умуминсоний қадриятларга асослангани маъқул. Қадриятлар тўқнашувини дин ва конфессиялар аро муштарак жиҳатларни топиш йўли билангина бартараф этса бўлади.
– Ғарбда хуруж олган исломофобия, табиийки, Ўзбекистонда ҳам ўз акс-садосини бермоқда. Нима деб ўйлайсиз, эмоционал тўлқинни талафотсиз енгиб ўта оламизми?
– Францияда чоп этилган карикатураларни бутун дунё мусулмонлари оғриқли қабул қилди. Ҳарқалай, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Чунки мусулмонлар қаерда яшаши ва қайси мамлакат фуқароси эканидан қатъи назар, бир уммат вакиллари, бир-бирига дўст, қадрдон ҳисобланади.
Қолаверса, дин мафкуранинг шундай шаклики, унда ҳис-туйғулар сўзсиз устуворлик касб этади. Хайриятки, юртимизда эмоционал реакциядан нарига ўтилгани йўқ. Яъни оммавий намойишлар, қасдма-қасд ҳаракатлар бўлмади. Бу эса ижтимоий онгимиз кўпроқ рационалликка мойил эканидан далолат беради.
Яқин ўтмишда халқимиз радикализмнинг аянчли оқибатларини бошдан ўтказган. Тошкентдаги террорчилик актлари, Андижон воқеалари ҳамон ёдимизда. Бундан ташқари, Афғонистондаги узоқ йиллик нотинчлик, Тожикистонда юз берган фуқаролар уруши, Қирғизистондаги мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият қизиққон юртдошларимизнинг ҳовурини бироз пасайтириб турган бўлса, ажаб эмас.
Бугунги кунда хорижий экспертлар Ўзбекистонда кучли давлат тизими шаклланганини мамнуният билан эътироф этмоқда. Бу ҳам жамиятнинг эҳтимолли радикаллашувини тийиб турувчи муҳим омил бўлиб хизмат қилишига ишонаман.
Таҳририятдан қайтаётганимда ҳавонинг авзойи бузуқ эди. Бекатда бироз турганимдан сўнг, автобус келди.
БатафсилЎзбекистон мазкур глобал жараёндан қандай сабоқ ва хулосалар чиқариши керак?
Батафсил