ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА
«хайп» кўтармасдан бошқа иш топишни маслаҳат берди, нега?
БатафсилUzAuto Motors 2020 йил давомида ярим триллион сўмдан ортиқ йиғимни бюджетга тўламагани маълум бўлди, дейилади 2021 йил учун Бюджетнома бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосасида.
«Ўзавтосаноат» АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан 2020 йил давомида янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун белгиланган йиғимлар тўланмасдан келмоқда. Ҳисоб палатаси хулосасида қайд этилишича, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши қайд этилган.
Бироқ Ҳисоб палатасининг маълум қилишича, «Ўзавтосаноат» АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан 2020 йил давомида йиғим тўланмасдан келинмоқда. Масалан, UzAuto Motors АЖ томонидан 2020 йилнинг январь - сентябрь ойларида 582,6 миллиард сўм йиғим тўланмаган. Шу сабабли Ҳисоб палатаси «Ўзавтосаноат» АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларни йиғим тўлашдан озод этишни белгиловчи имтиёзни қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигини таъкидланган.
25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклифи илгари сурилмоқда.
Батафсил