Етти кун      Бош саҳифа

ТАБИИЙ ГАЗ

халқ эҳтиёжига мувофиқми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

ТАБИИЙ ГАЗ

Унда молия вазири Темур Ишметов жорий йилнинг 9 ойига оид давлат бюджети бўйича маълумот берди. Берилган ҳисобот юзасидан бир қатор саволлар берилди. Жумладан, Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова аҳолини табиий газ билан таъминлаш юзасидан савол берди.

– Ҳисоботда келтирилишича, табиий газ қазиб олиш 19,6 фоизга, газ конденсати ишлаб чиқариш 34,7 фоизга камайган. Бу бўйича савол берилганда жаҳон бозорида газ маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайгани сабаб сифатида кўрсатилган. Яхши, жаҳон бозорида вазият шундай экан, нега ички бозоримиз – аҳоли талаби кундан-кунга ошиб бораётган бўлса, шунга йўналтирилмаяпти? Биз аҳолига бу вазиятни қандай қилиб тушунтирамиз?

Молия вазири бу саволларни Энергетика вазирлигига йўналтирди ва уларга вазир ўринбосари Шерзод Хўжаев жавоб берди: – Табиий газ жаҳон бозорида камайганига эътибор қаратсак, Ўзбекистон Республикасида газ қазиб олиш фақат «Ўзбекнефтгаз» томонидан эмас, хорижий компаниялар томонидан ҳам амалга оширилади. Маълум бир даврда қўшма корхоналар экспортни тўхтатганлиги туфайли ишлаб чиқариш камайган. Шу билан бирга, ички бозорни таъминлашга масъул бўлган «Ўзбекнефтгаз» томонидан бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Бу ишлар талаб даражасида, кўзланган режаларга эришилди, деб айта олмайман. Аммо, ўтган йиллардаги ишлаб чиқариш ҳажми камайиш тенденцияси тўхтатилди. Ишонамизки, кейинги йил бу ўз самарасини беради.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йил январ-октябр ойларида табиий газ қазиб олиш 40,4 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 миллиард куб метрга кам (50,1 миллиард куб метр). 2020 йил январ-октябр ойларида Ўзбекистон 1,1 млн. тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,7 млн тонна).




Ўхшаш мақолалар

ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

🕔20:30, 13.01.2021 ✔125

«хайп» кўтармасдан бошқа иш топишни маслаҳат берди, нега?

Батафсил
100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

🕔20:30, 13.01.2021 ✔26

тафаккур қилувчиларни етиштириб бера оладими?

Батафсил
ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

🕔15:13, 11.12.2020 ✔198

25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклифи илгари сурилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

    ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

    «хайп» кўтармасдан бошқа иш топишни маслаҳат берди, нега?

    ✔ 125    🕔 20:30, 13.01.2021
  • 100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

    100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

    тафаккур қилувчиларни етиштириб бера оладими?

    ✔ 26    🕔 20:30, 13.01.2021
  • ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

    ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

    25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклифи илгари сурилмоқда.

    ✔ 198    🕔 15:13, 11.12.2020
  • ИХЧАМ ТЎЙЛАР — ЁШЛАР ОРЗУСИ

    ИХЧАМ ТЎЙЛАР — ЁШЛАР ОРЗУСИ

    Сўровномада қатнашган 1144  ммииннгг ёшнинг 7700  фоизи тўйларни ихчамлаштиришни қонуний белгилаб қўйишни маъқуллаган.

    ✔ 194    🕔 15:13, 11.12.2020
  • «ПРАВА» УЧУН ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ

    «ПРАВА» УЧУН ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ

    хусусий секторга берилади

    ✔ 200    🕔 15:12, 11.12.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар