Сиз кутган суҳбат      Бош саҳифа

УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

Таниқли санъаткор Тоҳир МАҲКАМОВ билан суҳбат

– Суҳбатимизни инсон умрининг зангори фасли – болалик хотираларидан бошласак. Эл суйган санъаткор Тоҳир Маҳкамовнинг болалиги қандай ўтган?

УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

– Оилада энг кенжаси, еттинчи фарзандман. Болалигимда санъатга жуда қизиқар эдим, уйда хонтахтаю пиёлаларни уриб куй ҳосил қилишни яхши кўрардим. Биз оддийгина икки хонали уйда етти фарзанд катта бўлдик. Энди бир ўйлаб кўринг, ота-онам ҳаммамиз тўққиз жон, икки хонали уйда яшаганмиз. Билмадим, у пайтлар одамларнинг даргоҳи ҳам, кўнгли ҳам кенг бўлганми – ўша уй бизга ҳечам торлик қилмаган. Унинг файзи ҳам бўлакча эди...

У пайтлар уйларнинг томи паст бўларди, у томдан бу томга сакраб ўтиб кетаверардик. Аммо одамлардаги орият, оқибат хислатлари ҳозирги баланд томлардан ҳам анчагина юқори эди. Мана, ҳозир уйлар эртаклардагидек баланд, ҳашаматли, ўн-йигирматалаб хонаси бор. Томлари кўкка етади. Лекин уларда яшайдиган бола йўқ. Уйи катта, лекин унда югуриб ўйнайдиган боласи бир дона...

Ҳамма болалар каби кўп нарсага бир-бир қизиқиб кўрардим. Айниқса зарбли чолғуларни чалиш жону дилим эди. Маҳалламизда тўй бўладиган бўлса, санъаткор акаларимизнинг олдига бориб битта чалай деб ялинардим. Ҳеч эсимдан чиқмайди, 4-синфлигимда бир ударник чаладиган акамиз мени уйдан олиб чиқиб кетган. Зарбли ударникни астойдил чалишни ўрганмоқчи бўлиб, бир устанинг уйини топиб бордим. «Ака менга шуни чалишни ўргатинг», деб илтимос қилиб турволдим. Улар ўша уйда новвойчилик ҳам қилишар экан. Ҳамир тайёрла, унни олиб бер, тандирга ўт ёқ ҳозир чаламиз ҳозир ўрганамиз, – деб ҳалиги жойда новвой бўлиб кетишимга бир баҳя қолди. Ҳозирги ёшлар билмайди, тўйлар тонготаргача давом этарди. Кечқурун куёвникида тўй бошланиб, кейин келиннинг уйига кетиларди. Келиннинг уйида тўйни тугатиб, яна куёвникига қайтиб келиб, саҳаргача базм бўларди. Барабанга қўлимни қўйиб ухлаб қолган пайтларим бўлган. Эрталаб тўйдан чиқиб, сумкани елкага илиб мактабга жўнардим.

Мен учун болалик анча эрта якунланган. Ўн икки ёшимда тирикчилик кўйида кўчага чиқиб кетганман. Ҳам санъатга бўлган қизиқишларим, ҳам оилавий шароитимиз туфайли бунга мажбур эдим.

– Инсон ҳаётда ўз ўрнини топишида у яшайдиган муҳит, атрофидаги инсонларнинг таъсири катта бўлади. Шу касбга муҳаббат қўйишингизга кимларни дахлдор, деб ҳисоблайсиз?

– Аслида мен туғилиб ўсган маҳаллани санъаткорлар маҳалласи деса ҳам бўлади. Мусахон, Мансурхон, Юсуфхон Нурматовлар девор-дармиён қўшним бўлишади. Хуршидбек Расулов – болаликдан дўстим, синфдошим, маҳалладошим. Маҳалламиздан яна кўплаб санъаткор ва шоирлар етишиб чиққан. Ҳаммамизнинг бир-биримизга албатта таъсиримиз бўлган. Санъатга бўлган иштиёқ руҳида ўсганман.

– Илк қўшиғингиз қандай яралган?

– Илк қўшиғимни 1986 йил 8-синфда ўқиб юрган кезларимда ижро этганман. Китоб дўконлари кўп бўларди. Шеърий китобларга қизиқар эдим. Кутубхонага, китоб дўконига кўп борганимдан «Ана, кичкина мижозимиз келди», дея ҳазиллашиб кутиб олишарди. Бир гал қўлимга Ўзбекистон халқ шоири Ҳабиб Саъдулланинг «Нур қадри» деган янги китобини тутқазишди. Уни варақлаб, «Нечун ўз ҳолимга қўймайсан, эй гап» номли шеърни куйга солиб басталаганман. У пайтларда ўзим қўшиқ айтмас, фақат басталар эдим. Тўйларда хизматда юрганимда қайси санъаткорни кўрсам, мана шу қўшиқни айтинг, деяверардим. Балки менсимаганми, ўша қўшиқни айтишмаган.

Кейин қўқонлик истеъдодли хонанда Сиддиқ Маҳмудов деган акамизга олиб бордим. Шу киши мен илк бор басталаган қўшиқни айтган. Яқинда ўзим ҳам болалигимни соғиниб, хотирлаб ўша қўшиқни куйладим.

 – Ҳар бир қўшиқни халқнинг кўнглига олиб кириш синоати нимада, деб биласиз?

– Халқимизда: «Бўйнингга қилич келса ҳам, рост гапир», деган нақл бор. Қўшиқ ҳам, мусиқа ҳам ёлғон бўлиши керак эмас. Назаримда, юракдан чиққан куй-қўшиқ рост айтилган қўшиқлардир. Ана шундагина улар одамлар қалбига тўғри кириб боради. Менимча синоати шу бўлса керак.

– Хонанда Жаҳонгир Отажонов сизнинг «Мен ўзимни севаман, менга ўзим ёқади...» қўшиғингизни концертларида турли қилиқлар билан ижро этди. Ҳатто ошириб ҳам юборди назаримда, бунга сизнинг муносабатингиз қандай?

– Бу қўшиғим аллақачон халқимизнинг қалбига кириб, чуқур ўрнашиб бўлган. Энди уни бошқача айтиб, обрў олиб бўлмайди. Умуман олганда, хонандалар менинг қўшиқларимни айтишларига қаршилигим йўқ.

– «Тикка туриб ўлганим бўлсин», «Эй гап», «Сизга қолган куним қурсин» каби қўшиқларингизни тинглаган борки, ўз дардини эшитаётгандек бўлади. Бундай дардли қўшиқлар куйлашингизга нима туртки бўлган?

– Хонанданинг айтаётган қўшиқларига қараб, унинг феъли, табиати қанақалигини деярли билса бўлади. Айтаётган қўшиқларимнинг 70-80 фоизида ўзим борман, ўзимнинг дардим яширинган. Умуман, бу қўшиқлар ўзимиз ҳақимизда, бизнинг кўнглимиздагилар ҳақида.

– Ўз композицияларингиз қандай туғилади?

– Сал нарсага таъсирланаман. Яхши шеър, яхши сўз мени дарров йиғлатиши мумкин. Сўзда қудрат бор! Ёмғирни, ярим кечани яхши кўраман. Кўпинча шу ҳолатларда янги қўшиқ яралиб қолади.

– Машҳурлик ҳақида нима дея оласиз? Кун келиб ҳамма ҳам саҳнани бўшатишига тўғри келади.

– От аётган тонг ботишга маҳкум. Туғилиш, яшаш, ўлим... Санъатда, одамларнинг қалбида, қанчадир муддат яшаб қолишнинг ўзи катта бахт. Машҳурликнинг мана шу бахтдан бўлак бошқа яхши томонини билмайман.

– Санъаткор учун энг катта ғов нима?

 – Нима бўларди, лицензия-да!.. (кулади). Албатта бу ҳазил. Ҳақиқий ижодкор учун ғовнинг ўзи йўқ. Истеъдод булоғини сунъий равишда беркитиб бўлмайди. Чунки у бир жойда беркитилган билан, иккинчи бир жойдан яна отилиб чиқаверади. Яратиб берилаётган шароитларга муносиб ижод қилсак бўлди!

– «Менинг ҳаётимни куйлабсиз...» Мухлисларингиз бу каби фикрларни кўп айтиб туришса керак? Қайси қўшиғингизга энг кўп шундай фикр билдиришган?

– «Қизим» деган қўшиғим ҳақида кўп айтишади. Фалсафий қўшиқларим ва ота-оналар ҳақидаги қўшиқларим ҳам, ўзим каби кўпларнинг дарди. Баъзан ўзим ҳам кутмаган тароналаримни айтиб, куйлаб беринг, дейишади.

– Менимча, сиз ҳаётнинг паст-баландликлари, ғирромликларидан ҳам миннатдор бўладиган инсонсиз, адашмадимми?

– Адашмадингиз! «Дунёдаги энг буюк илм – бу муроса илми», дейилганидай ҳаммани, ҳаммасини, қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга анча ўрганиб қолдим.

– Тоҳир Маҳкамовнинг энг катта орзуси нима, армонлари-чи? Иқрорларингиз борми?

– Орзуим – худди эртаклардагидай ҳаммаси яхшилик билан тугаса... Армоним – ота-онам тирик бўлганларида, янада кўпроқ хизматларини қилган бўлардим, афсус... Иқрорим – ноҳақлигимни тан олгим келмайди.

Азизбек АБДУМАЛИКОВ

суҳбатлашди.

 

 

 




Ўхшаш мақолалар

Зулайҳо БОЙХОНОВА:  «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

Зулайҳо БОЙХОНОВА: «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

🕔11:57, 04.01.2021 ✔1505

– Келинг, суҳбатимизни бироз аввалдан бошласак. Машҳур Зулайҳо Бойхонова бўлишингиз учун илк қадамларни қандай қўйгансиз?

Батафсил
УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

🕔23:43, 03.12.2020 ✔1134

Таниқли санъаткор Тоҳир МАҲКАМОВ билан суҳбат

– Суҳбатимизни инсон умрининг зангори фасли – болалик хотираларидан бошласак. Эл суйган санъаткор Тоҳир Маҳкамовнинг болалиги қандай ўтган?

Батафсил
КЎНГИЛДАН ЧИҚМАГАН ҚЎШИҚ ХАЛҚҚА ЕТИБ БОРМАЙДИ

КЎНГИЛДАН ЧИҚМАГАН ҚЎШИҚ ХАЛҚҚА ЕТИБ БОРМАЙДИ

🕔10:27, 27.11.2020 ✔1945

Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев қўшиқлари кириб бормаган хонадон юртимизда бўлмаса керак. Санъаткор яратган ўнлаб қўшиқлар кўп асрлик мусиқий меросимиз хазанисидан муносиб жой олган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Зулайҳо БОЙХОНОВА:  «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

    Зулайҳо БОЙХОНОВА: «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

    – Келинг, суҳбатимизни бироз аввалдан бошласак. Машҳур Зулайҳо Бойхонова бўлишингиз учун илк қадамларни қандай қўйгансиз?

    ✔ 1505    🕔 11:57, 04.01.2021
  • УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

    УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

    Таниқли санъаткор Тоҳир МАҲКАМОВ билан суҳбат

    – Суҳбатимизни инсон умрининг зангори фасли – болалик хотираларидан бошласак. Эл суйган санъаткор Тоҳир Маҳкамовнинг болалиги қандай ўтган?

    ✔ 1134    🕔 23:43, 03.12.2020
  • КЎНГИЛДАН ЧИҚМАГАН ҚЎШИҚ ХАЛҚҚА ЕТИБ БОРМАЙДИ

    КЎНГИЛДАН ЧИҚМАГАН ҚЎШИҚ ХАЛҚҚА ЕТИБ БОРМАЙДИ

    Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев қўшиқлари кириб бормаган хонадон юртимизда бўлмаса керак. Санъаткор яратган ўнлаб қўшиқлар кўп асрлик мусиқий меросимиз хазанисидан муносиб жой олган.

    ✔ 1945    🕔 10:27, 27.11.2020
  • ТАРИХНИ ШАМОЛГА МУҲРЛАБ БЎЛМАЙДИ

    ТАРИХНИ ШАМОЛГА МУҲРЛАБ БЎЛМАЙДИ

    Таниқли шоир ва адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эшқобил ШУКУР билан суҳбат

    ✔ 1355    🕔 09:31, 16.10.2020
  • ЧИНАКАМ ЁЗУВЧИ АСАЛАРИДЕК БЎЛИШИ КЕРАК

    ЧИНАКАМ ЁЗУВЧИ АСАЛАРИДЕК БЎЛИШИ КЕРАК

    Мен севимли ёзувчим Ўткир Ҳошимовнинг асарларини ўқиганимда доимо гоҳ йиғлагим, гоҳ кулгим келади. Нега, дейсизми? Чунки бу адиб қаҳрамонлари шундайки, ўқувчини беихтиёр ўзининг оламига тортиб кетади. Қаҳрамонлар ҳаётига ва тақдирига ўзингиз билмаган ҳолда боғланиб қоласиз. Улар билан бирга куласиз, уларга қўшилиб йиғлайсиз...

    ✔ 1176    🕔 11:06, 09.10.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар