Оила хуржун      Бош саҳифа

АЁЛЛАР НИМА ДЕЙДИ, АЁЛЛАР?

Шоди Хуррамович катта бир корхонанинг директори. Отли-обрўйли. Кимсан Шоди Хуррамович! Кунларнинг бирида кечқурун ишдан ҳориб- чарчаб келган Шоди Хуррамовични аёли хавотирли қаршилади.

АЁЛЛАР НИМА ДЕЙДИ, АЁЛЛАР?

– Дадажониси, – деб гап бошлади Чаққоной ховлиқиб. – Ишингизда ишкал йўқми?

– Йўқ. Нима эди? Бунча ҳовлиқмасанг?.. Ёки бир нималар эшитдингми?

– Ҳа-да, эшитдим, эшитмасам, айтармидим. Сиз у ёқларга кетиб қолсангиз, биз нима қиламиз, – деди кўзига ёш олиб хотини.

– Ие-ие, қаерга кетиб қоламан?.. Бундоқ тушунтириб гапирсанг-чи, чайналмай, – деди эри жаҳл билан.

– Сиз... сиз пора олармишсиз, ҳа, ҳа, порхўрмишсиз. «Кўк»идан ҳам, сўмидан ҳам олаверади, дейишяпти.

Энди хотини ростакамига йиғлашга тушди.

– Эй, нафасингни ел олсин, туф-туф. Қаердаги совуқ хабарларни топасан. Ундан кўра дарров аччиқина чой дамла.

«Тавба, ким бўлиши мумкин…» хаёлидан ўтказди Шоди Хуррамович. Тўғри, шу яқин кунларда уч-тўрт одамнинг ҳожатини чиқариб бергани рост, аммо ҳаммаси ҳам оғзига маҳкам одамлар эди-я. Уларни нима жин урди экан-а.

Чаққонойнинг кўнгли сал хотиржам бўлди шекилли югуриб ошхонага кириб кетди ва бир чойнак кўк чойни дамлаб эрининг олдига қўйди. Шоди Хуррамович чойнакдаги чойни қайтариб устига ёпғични бостириб қўйиб аёлига юзланди.

– Хўш, ким айтди, нима деди? Кимдан нима олибмишман? Бир бошдан гапир-чи!

– Кеча нариги маҳаллага тўйга борган эдим. Ўша ерда аёлларнинг оғзида шу гап, дадаси. Уялиб кетдим. Улар сизнинг хотинингиз эканимни билишмай, бири олиб, бири гапириб ётибди. Бир хаёлим шартта ёқасидан олай дедиму, аммо тишимни тишимга қўйиб чидадим.

– Бе-е, қўйсангчи, аёллар ўзи жуда сергап бўлади-да. Хотинлар бекор, бекорчи бўлганидан кейин нима қилишсин боёқишлар. Бировнинг ўғрисини, яна бировнинг... Бор, овқатингни суз, қорин ҳам таталаб кетди.

Орадан бир ҳафталар ўтгач, Шоди Хуррамович ишдан келгач, ҳар куни минг тавозе билан кутиб олувчи аёли уни совуққина қаршилади. Рангрўйи бир аҳволда. Кўнгли бир нимани сезган Шоди Хуррамович хотинига юмшоқлик билан деди:

– Қошу қовоғингиздан қор ёғяпти, сабабини билсак бўладими?

Жавоб ўрнига хотини йиғлашга тушди. Капалаги учиб кетган Шоди Хуррамович сўради:

– Хўш, бугун сизнинг фолбин аёлларингиз яна нималар дейишди менинг ҳақимда?

– Сиз... сиз хотинбозмишсиз. Ҳа, ҳа, ҳар ойда битта чиройли котибани ишга олади, дейишяпти аёллар, – деди хотини Чаққоной пиқ-пиқ йиғлаб.

– Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирлармиди, дейман-да, дадаси.

– Сиз шунга ишондингизми? Ҳе, бор бўлинг-эй! Тавба, ҳозирги замон аёлларига нима бўлган ўзи? – деди Шоди Хуррамович жаҳли чиққан киши бўлиб. – Бор, чой дамла. Ҳе, бекорчилар...

Аёли кўнгли хотиржам бўлди шекилли қўлига чойнакни олиб ошхонага қараб йўрғалади. «Тавба, бу аёллар ҳамма нарсани билишади-я». Тўғри, янги котибани ишга олганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган эди-я.

– Дадаси, – деди Чаққоной бир куни эрталаб ишга эрини кузатар экан. Бугун бировдан бир сўм ҳам пул олманг. Иложи бўлса қоғоз ҳам олманг. Тушундингизми? Изингизда одам бормиш. Сизга қармоқ ташлаган шу бугун илинтиришармиш.

– Уфф... Бунчалар заҳарсан-эй. Эрталабдан кайфиятимни буздинг. Буниям башоратчи аёлларинг айтдими? Хўп, хўп ҳеч ким билан ҳатто кўришмайман ҳам, тавба!

Қечқурун қоронғи чўкса ҳам эридан дарак бўлавермагач, хавотир олиб ишхона қоровулига сим қоққан Чаққоной нохуш хабарни эшитиб ҳушидан кетиб йиқилди.

Шоди Хуррамович пора билан қўлга тушган эди. Эри қамалиб кетгач, Чаққоной уни кўргани борди. Шоди Хуррамовичнинг сиёсатли юришидан асар ҳам қолмаган. Буни кўрган аёлининг ҳуши бошидан учди. Эрига кўнгиллик берди.

– Қисинманг, дадажониси ҳаммаси яхши бўлади. Бу кунлар ҳам ўтиб кетади. Яқинда чиқасиз. «Адашибман. Билмай қолдим...» десангиз худо хоҳласа, чиқармишсиз.

Шунда эри бирдан сергак тортиб:

– Ким айтди бу гапларни сенга?!

– Буни катталар айтишди. Олдинги бу ерга тушганларнинг гапи, – деса Шоди Хуррамович:

– Бе... катталарнинг гапини қўй, аёллар нима деяпти, аёллар?!. – дермиш.

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН

 




Ўхшаш мақолалар

ЎЗГАЧА ИЛТИФОТ

ЎЗГАЧА ИЛТИФОТ

🕔20:26, 13.01.2021 ✔296

Эшматнинг тўртта фарзанди ва битта хотини бор. Улар қишлоқда яшашади. Хориж киноларига ишқибоз акамиз анчадан бери бир нарсани амалга оширишни ўйлайди-ю, ҳеч журъати етмайди.

Батафсил
АЁЛЛАР НИМА ДЕЙДИ, АЁЛЛАР?

АЁЛЛАР НИМА ДЕЙДИ, АЁЛЛАР?

🕔23:48, 03.12.2020 ✔651

Шоди Хуррамович катта бир корхонанинг директори. Отли-обрўйли. Кимсан Шоди Хуррамович! Кунларнинг бирида кечқурун ишдан ҳориб- чарчаб келган Шоди Хуррамовични аёли хавотирли қаршилади.

Батафсил
«КАРНАЙЧИ»  ТОҒАМ

«КАРНАЙЧИ»  ТОҒАМ

🕔11:01, 09.10.2020 ✔1304

Карантиндан олдин ўғлимизнинг тўйини қилиш учун унаштириб қўйган эдик. Буни қарангки, орада карантин бошланиб, тўйнинг белига тепди. Кутишдан бошқа чорамиз қолмади. Илож йўқ. Элга келган тўй-да.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎЗГАЧА ИЛТИФОТ

    ЎЗГАЧА ИЛТИФОТ

    Эшматнинг тўртта фарзанди ва битта хотини бор. Улар қишлоқда яшашади. Хориж киноларига ишқибоз акамиз анчадан бери бир нарсани амалга оширишни ўйлайди-ю, ҳеч журъати етмайди.

    ✔ 296    🕔 20:26, 13.01.2021
  • АЁЛЛАР НИМА ДЕЙДИ, АЁЛЛАР?

    АЁЛЛАР НИМА ДЕЙДИ, АЁЛЛАР?

    Шоди Хуррамович катта бир корхонанинг директори. Отли-обрўйли. Кимсан Шоди Хуррамович! Кунларнинг бирида кечқурун ишдан ҳориб- чарчаб келган Шоди Хуррамовични аёли хавотирли қаршилади.

    ✔ 651    🕔 23:48, 03.12.2020
  • «КАРНАЙЧИ»  ТОҒАМ

    «КАРНАЙЧИ»  ТОҒАМ

    Карантиндан олдин ўғлимизнинг тўйини қилиш учун унаштириб қўйган эдик. Буни қарангки, орада карантин бошланиб, тўйнинг белига тепди. Кутишдан бошқа чорамиз қолмади. Илож йўқ. Элга келган тўй-да.

    ✔ 1304    🕔 11:01, 09.10.2020
  • «Ҳайдалган мухбир»

    «Ҳайдалган мухбир»

    Журналистика касбининг ўзига хос ажабтовур олами бор. Журналист деган мардум кунда-кунора бирор «бошоғриқ»қа учрайди, қизиқарли бир ҳангома устидан чиқади. Баъзан ёш боладек соддалиги ҳам бу фидойи инсонлар танлаган касбига мос. Касб байрами арафасида иш жараёнида, ҳаётда содир бўлган «бир қайнови ичида» гаплар, айрим воқеаларни ёдга олмоқчи бўлдик.

    ✔ 2352    🕔 12:43, 26.06.2020
  • Матбуотнинг кучи

    Матбуотнинг кучи

    Бешинчи синфдалигимдаёқ газетага мақола ёза бошлаганман. Еттинчи-саккизинчи синфларга чиқиб шеърлар, кичик-кичик ҳикоя, масаллар ёзардим. Мактабни тамомлаган даврларимда эса газетачиликка қўлим анча келишиб қолганди.

    ✔ 2222    🕔 12:41, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар