Туризм      Бош саҳифа

ТЕШИКТОШНИНГ КЎПЧИЛИККА НОМАЪЛУМ СИНОАТИ

Эл-улус орасида «Нобакор, ёлғончи ва ноҳалол кишилар бу тош орасидан ўта олмайди», деган қараш қанчалик ҳақиқат?

ТЕШИКТОШНИНГ КЎПЧИЛИККА  НОМАЪЛУМ СИНОАТИ

Тешиктош атрофи деярли ҳар куни гавжум. Узоқ-яқиндан келган ҳамюртларимизга, аҳён-аҳёнда эса хорижлик сайёҳларга кўзингиз тушади. Кўз илғамас саҳнга эга, теп-текис бағрикенг ушбу тепаликнинг шундоққина қаршисида икки юз эллик тоннача келадиган улкан харсангтош яққол кўриниб туради. Қизиғи, тошни ўн яшар бола ҳам бемалол тебрата олади. Хўш, бунинг сир-синоати нимада эканини биласизми?

Нурота тоғ тизмасининг жанубий тармоқларидан бири Оқтов номи билан аталади. Денгиз сатҳидан роппа-роса икки минг метр баландликда жойлашган тоғнинг узунлиги етмиш, эни салкам ўн чақиримни ташкил этади.

Ғаройиб табиат обидаси – Сангижумон интрузив-гранит массивининг довруғи етти иқлимга етган. Унинг антиқа шакл ва кўринишдаги тошлари одамни худди оҳанрабодек ўзига жалб этади.

Бу масканнинг тарихи узоқ. Олимларнинг т ахминларига кўра, ушбу тоғ икки юз саксон миллион йиллар муқаддам ер қаъридан кўт арилган суюқ ва қайноқ магматик жинслардан пайдо бўлса-да, ўз вақтида ер қобиғини ёриб чиқа олмасдан тахминан икки юз эллик минг йиллар аввал маълум чуқурликда қотиб қолган экан.

Қимирловчи улкан тошнинг жанубида яна бир баҳайбат гранит тошга дуч келасиз. У узоқ ўтмишда Сангижумон (ҳажми 75-80 куб метрга, оғирлиги 250-270 тоннага яқин қимирлаб турувчи ҳарсанг) билан туташиб, яхлит қояни ташкил этганлигини кўриш мумкин. Қоялар орасида эса айланма йўллар бор. Ундан ўта туриб осмонга қарасангиз, ўзингизни ўн беш, йигирма метрлик қудуқ ичида тургандек ҳис этасиз. «Чилдирматош», «Кабутартош», «Қизил эгартош», «Элчибой дўкон», «Тегирмон тош», «Кобра» сингари турли кўринишларни инсон ёдига солувчи ноёб табиат обидалари Сангижумон кўркига кўрк бағишлайди. Уларнинг ҳар бири кўҳна афсона ва ривоятларга қоришиб кетган.

Аслида Хатирчининг тоғли Сангижумон қишлоғидаги Тешиктош сайли сайлгина эмас, айрим ишонч билан келган зиёратчиларга умид қўрғони ҳам эди. Бу манзилга эл омонлик-сомонлик кунини нишонлаш, ўзларининг ҳалолликлари, тўғриликлари, ҳақгўйликларини намойиш этиш учун келишарди гуё.

Юз йиллар муқаддам бирор бир одам ушбу маросимга чиқмай қолса, унинг ва хонадонининг ҳалоллигига, тўғрилигига шубҳа пайдо бўлар, бир йил давомида рўй берган фалокатлар сабабчиси сифатида қаралар ва бу нафрату даҳшатлар туфайли ўша хонадон соҳиблари қишлоқдан бош олиб чиқиб кетишга мажбур экан.

Тўғри, бугун бундай бидъатлардан воз кечилган, бироқ ҳамон эл-улус орасида «Нобакор, ёлғончи ва ноҳа лол кишилар ўта олмайди. Бундайларни у дарҳол кўтариб уради. Фақатгина андишали кишилар, фавқулодда дилбар ва хуштаъб, диёнатли, саховатпеша, ҳиммати баланд, хосиятли, истеъдодли, ҳамиятли, ор-номусни барча нарсадан юқори қўядиган инсонларгина хатарсиз, осонгина ўтиб кет аверади», деган қараш мавжуд. Тағин то ш билан боғлиқ кўплаб ривоятлар эл орасида сақланиб қолган. Мана улардан бири. ...Қиш кунларининг бири эди. Деҳқон эрталаб туриб қараса, оғилхонада боғланган ҳўкизи йўқ. Деҳқонни бир кишидан шубҳа-гумони бор эди. У ҳақида қозига маълум қилади. Қози эл-улусни бир жойга йиғади. Унинг мақсади адолатни қарор топтириш эди. Бунинг учун жабрланувчи ҳамда ўғриликда гумон қилинаётган кимса ўша Боботош остидан сирғалиб ўтиши талаб этиларди. Буни дастлаб деҳқон бошлаб беради. Албатта у тош остидан эсон-омон ўтади. Навбат гумонланаётган кимсага етганда, у бехосдан орқага тисарилади, кўзлари аланг-жаланг бўлганича, тош яқинида оёғи тойиб йиқилади. Уч-тўртта норғул йигитлар уни қўлтиғидан суяб турғизишади. Шунда у тилга кириб, «Мен гуноҳимга, айбимга тўлиқ иқрорман. Бериладиган жазога тайёрман», дейди-да ўғрилигини айтади-қўяди. Қиссадан ҳисса шуки, Тешиктош адолатни, ҳақиқатни қарор топтиришда одамларга яқин кўмакчи бўлиб хизмат қилган экан.

Рости, мана шу тош орасидан ўтишга чоғланар эканман, менинг ҳам кўнглимда андаккина ҳадик-хавотир бўлганини яширмайман. Аммо шукрки бу юмушни муваффақият билан адо этдим. Шу чоғ бир мўйсафид киши олдинга чиқиб, Тешиктош бағрига яқинлашди ва унинг пастидаги жойдан ўрин олди ва «Иқболингиз балан бўлсин, болам!» – деди-да узоқ дуо қилди. ...Ҳар баҳор эшик қоқиши билан, Сангижумондаги Тешиктош эсга тушади, этим сесканади. Қани эди нопок, қинғир ишларга қўл уриб, гуноҳга ботаётган кимсалар ўша ҳарс ангтош тешиги ичидан бир-бир ўтказиб олинса-ю, ҳақиқатда нобакорлари сиқилиб қолса, деганга ўхшаш ҳадик-хавотир кўнглимни кемираверади. Айтганча, то ҳанузга қадар Тешиктош қад кериб турган Хатирчидаги Сангижумон водийси эл-улуснинг, хорижликларнинг севимли масканига айланиб улгурган.

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Бугунги Навоий вилояти:  Саноатдан — замонавий технологияларгача

Бугунги Навоий вилояти: Саноатдан — замонавий технологияларгача

🕔10:38, 28.12.2020 ✔1663

Бепоён Қизилқум бағрида жойлашган, буюк мутафаккир номини олган Навоий – Ўзбекистоннинг нисбатан ёш ҳудудларидан. Бир вақтлар асосан саноат ишлаб чиқаришига ихтисослашган ушбу вилоят бугун Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнининг муҳим бўғинига айланган.

Батафсил
ЧОТҚОЛ ТОҒ ТИЗМАСИГА НЕГА САЙЁҲЛАР КЕЛМАЙДИ?

ЧОТҚОЛ ТОҒ ТИЗМАСИГА НЕГА САЙЁҲЛАР КЕЛМАЙДИ?

🕔15:06, 11.12.2020 ✔1900

3100 метр баландликдаги минглаб қоятош расмлари қанчалик ўрганилмоқда?

Батафсил
ТЕШИКТОШНИНГ КЎПЧИЛИККА  НОМАЪЛУМ СИНОАТИ

ТЕШИКТОШНИНГ КЎПЧИЛИККА НОМАЪЛУМ СИНОАТИ

🕔15:05, 11.12.2020 ✔1960

Эл-улус орасида «Нобакор, ёлғончи ва ноҳалол кишилар бу тош орасидан ўта олмайди», деган қараш қанчалик ҳақиқат?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар