Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЙСИ КАСБНИ ТАНЛАШИНИ КИМ БЕЛГИЛАЙДИ?

Унинг ўзими, сизми ёки устози?

Жамиятнинг эртанги куни шубҳасиз фарзандларимиз улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб бориши, қайси касбни танлашига боғлиқдир.

ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЙСИ КАСБНИ ТАНЛАШИНИ КИМ БЕЛГИЛАЙДИ?

Ҳар бир инсон шундай касб танлаши керакки, унинг бажарадиган иши аввало  ўзида қониқиш ҳосил қилсин ва жамиятга фойда келтирсин.

Касб танлаш ҳар бир инсон ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Бу ишга қанчалик эрта киришилса, шунчалик мақсадга мувофиқ бўлади. Биз фарзандларимизнинг қайси соҳага қизиқишини аниқлашимиз учун ёшлигиданоқ эътиборли бўлишимиз керак. Ваҳоланки, бу ишни шошилмасдан, пухта ўйлаб амалга ошириш керак бўлади. Болага касб танлашда ёрдам бериш керак, лекин зинҳор унинг учун танлаш, «фалон касб эгаси бўласан» деб уни мажбурлаш мумкин эмас.

Айрим ота-оналар бир қатор касблар тўғрисида нотўғри тасаввурда бўладилар. Бунинг натижасида фарзандлари танлаган касби ўрнига бошқа касбни танлашга мажбурлайдилар. Ваҳоланки, ҳар қандай фаолият соҳасида муваффақиятга эришиш, инсоннинг ўзи танлаган соҳасига қизиқишидан келиб чиқади. Кўпчилик болаликда орзу қилганига, йиллар ўтиб эришганига гувоҳ бўлганмиз. Биз фарзандларимизнинг ўзи орзу қилган касбига эришиб, ўша касбда юксак натижаларга эришишини таъминлашимиз учун оила, боғча, мактаб, маҳалла ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

Таянч ўрта таълим доирасида таълим олувчиларда касблар бўйича бирламчи билим ва кўникмалар шакллантирилади. Ҳар бир ўқувчи тўғри касб танлаши, келажакда ўзи танлаган касбининг қийинчиликларига қоқилиб, пушаймон бўлмаслиги лозим. Шунинг учун ҳам барча касбларнинг оғир ёки енгиллиги, уни эгаллаш жараёнида учраши мумкин бўлган муаммолар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим. Ҳар бир ўқувчи ўзи танлаётган касби бўйича қийинчиликлар ҳақида маълумотга эга бўлгандан сўнг, уни қандай қилиб енгиб ўтиш йўлларини излаб топиши керак бўлади.

Инсон шундай яралганки, қийинчиликларни енгиб, ўзини қийнашдан кўра, бошқа осонроқ йўл излашга ҳаракат қилади. Бундан келиб чиқадики, ҳар қандай қийинчиликка ҳамма ҳам бардош бера олмайди. Агар бундай қийинчиликларни енга олмаса, яхшиси, ўзига маъқулроқ бошқа касбни эгаллаши лозим.

Ҳар бир ота-она «нотўғри танланган касб қандай хавф туғдириши мумкин?» деган савол ҳақида жиддий ўйлаб кўриши лозим. Айрим ота-оналар фарзандининг ўзи қизиққан касби ўрнига, ойлик маоши кўпроқ бўлган бошқа кас бни эгаллашга мажбурлашади. Баъзан «фарзандим орзу қилиб-қилиб, ўз орзусидаги касбни топа олмади ёки умуман бошқа жойга тушиб қолди», дея эътироз билдиришади. Агар ҳақиқатдан ҳам, йигитми ёки қизми ўзи танлаган касби қизиқтириб қолган бўлса, яхши. Бўлмаса, ўқув муассасасида олган мутахассислиги бўйича ҳали ишлаб улгурмаган ёш мутахассисдан бугунги кунда касбини ўзгартиришга тўғри келганини кўп марта эшитганмиз. Кас бни алмаштириш бу – яна қаердадир ўқишга кириш ва ўрганиш деганидир. Лекин ишлаб, пул топишнинг вақти келди. Ахир ёшлар муно сиб ҳаёт учун ўзларини қанчалик эрта тайёрласалар, ота-оналарга ҳам, жамиятга ҳам шунчалик яхши. Айтайлик, ўғлингиз ёки қизингиз сиз танлаган соҳада ўқишни хоҳламаяпти. Эгаллаётган касби уни шижоатли меҳнатга руҳлантирмаяпти. Бу ҳақиқатан ҳам муаммо. Лекин нафақат танлаган касбини фаолиятнинг бошланишиданоқ ёқтирмай қолганларнинг, балки бутун жамоаники ҳамдир.

Мактабнинг ота-оналар билан ўқувчиларни касбга йўналтириш тизимидаги иши энг муҳимидир. Ота-она фарзандларининг ҳаётий касб режаларини белгилашларида фаол иштирок этади. Ҳамма ота-оналар ҳам фарзандлар истак ва хоҳишларини билавермайди. Касбга йўналтириш ўқувчи ёшларни маълум соҳа орқали ўз билим ва кўникмаларини изчил амалга ошириш долзарб муаммолардан биридир.

Саодат ЭГАМОВА,

Шофиркон тумани 13-мактаб ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

🕔16:41, 22.01.2021 ✔32

Бу борада энг кўп қинғирлик қилинган вазирлик ва вилоятлар аниқланди

Батафсил
ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

🕔20:28, 13.01.2021 ✔317

Сўнгги йилларда ҳаётимизга кириб келаётган техника ва технологиялар биз учун кенг имкон ва қулайликлар яратмоқда, мушкулимизни осон қилмоқда. Бундан барчамиз хурсандмиз албатта.

Батафсил
СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

🕔20:28, 13.01.2021 ✔167

Очиғи анчадан буён мени ўйлантириб келаётган масала – кўрсатилаётган сервис хизматлар ҳақида ёзмоқчиман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

    БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

    Бу борада энг кўп қинғирлик қилинган вазирлик ва вилоятлар аниқланди

    ✔ 32    🕔 16:41, 22.01.2021
  • ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

    ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

    Сўнгги йилларда ҳаётимизга кириб келаётган техника ва технологиялар биз учун кенг имкон ва қулайликлар яратмоқда, мушкулимизни осон қилмоқда. Бундан барчамиз хурсандмиз албатта.

    ✔ 317    🕔 20:28, 13.01.2021
  • СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

    СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

    Очиғи анчадан буён мени ўйлантириб келаётган масала – кўрсатилаётган сервис хизматлар ҳақида ёзмоқчиман.

    ✔ 167    🕔 20:28, 13.01.2021
  • ҲУҚУҚИНИ БИЛГАН ЎҚУВЧИЛАР

    ҲУҚУҚИНИ БИЛГАН ЎҚУВЧИЛАР

    Эртага жамиятнинг мустаҳкам таянчи бўлишга қодир

    ✔ 375    🕔 10:35, 28.12.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЙСИ КАСБНИ ТАНЛАШИНИ КИМ БЕЛГИЛАЙДИ?

    ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЙСИ КАСБНИ ТАНЛАШИНИ КИМ БЕЛГИЛАЙДИ?

    Унинг ўзими, сизми ёки устози?

    Жамиятнинг эртанги куни шубҳасиз фарзандларимиз улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб бориши, қайси касбни танлашига боғлиқдир.

    ✔ 376    🕔 10:33, 28.12.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар