Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҲУҚУҚИНИ БИЛГАН ЎҚУВЧИЛАР

Эртага жамиятнинг мустаҳкам таянчи бўлишга қодир

«...Токи униб-ўсиб келаётган ёш авлод Конституциянинг маъно-мазмунини, у истиқлол йилларида эришилган улкан тарихий ютуқ эканлигини англаб етсин. Токи Конституция биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, керак бўлса, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатьи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоя эканлигини ҳис этиб турсин».

Президент Шавкат Мирзиёев алоҳида таъкидлаган бу сўзлар нафақат таълим-тарбия жараёнининг, балки жамиятимизда демократик янгиланиш босқичларининг ажралмас қисмига айланмоқда. Зеро, таълим даргоҳлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда Бош қомусимизни ўқиш-ўрганиш, тарғиб қилиш – муттасил давом этадиган жараён.

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 156-мактабда ташкил этилган навбатдаги қизиқарли учрашувда ана шулар ҳақида батафсил сўз юритилди. Таниқли педагоглар, ҳуқуқшунослар, шунингдек, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда туман халқ таълими бўлимининг ижтимоий фанлар бўйича методисти О.Нуриддинов, 156-мактаб директори М.Ҳамдамова, ўқув-тарбиявий ишлар буйича директор ўринбосари Б.Арасланов, маънавий марифий ишлари буйича директор ўринбо сари Ф. Берекеева, тарих фани ўқитувчиси Х. Сойибжонова ва бошқалар Конституциямизнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ғоявий-тарбиявий аҳамияти беқиёс эканлигини қайд этдилар.

Бош қомусимиз ёшларда Ватанга садоқат, мардлик, ўзаро дўстлик, биродарлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади. Асосий қонунимизда халқимизнинг неча минг йиллик миллий анъаналари, урф-одатлари, умум эътироф этилган халқаро тамойиллар ўз инъикосини топган. Унда жамиятнинг барча қатламлари сингари вояга етмаганларнинг ҳам барча турдаги – шахсий, сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳуқуқ ва бурчлари кафолатланган.

Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги қонунида ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари ва субъектлари, ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари қамраб олинган. «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунда бола ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ҳокимият ва бошқарув органларининг бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ваколатлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари ва соҳага доир бошқа ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинган.

Ёш авлодни ҳар томонлама асраб-авайлаш, билимли қилиб тарбиялаш, саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини яратиш давлатимиз олдига қўйган юксак вазифалардан бири ҳисобланади. Шахснинг билим олишга бўлган хуқуқи Конституциямиз асосида қабул қилинган бир қатор қонунларда, жумладан, «Таълим тўғрисида»ги қонунда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Ёшлар ўз салоҳиятидан эркин фойдаланишга, ўз иқтидор ва истеъдодларини тўла намоён этишга ҳақлидирлар.

Ўз навбатида ёшлар ҳам Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган бурч ва мажбуриятларини бажаришлари лозим. Унга кўра, ёшлар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга (48-модда), шунингдек, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб авайлашга мажбурдирлар (49-моддаси). Шунингдек, атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари шарт.

Ушбу муқаддас тушунчаларни уларнинг онгига етказиш мақсадида мамлакатимиз давлат таълим стандартларига мувофиқ, таълимнинг барча босқичларида ўқувчи ва талаба ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўйича дарс машғулотлари ўқитилади. Бу, аввало, мактабгача таълим муассасасида бошланиб, тарбияланувчиларга Конституциямиз ҳақида илк тушунчалар ўргатилади. Умумий ўрта таълим мактабларида эса 1-4-синфларда «Конституция алифбоси» курси ўқитилади.

Мактабимизнинг юқори синфлар машғулотларида ўқитувчи мавзудан келиб чиқиб, дарсларни ёшлар ҳаёти, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида очиқ дарс тарзида, суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, ҳуқуқшунослар билан учрашувлар шаклида, шунингдек, ўқувчилар ўртасида интеллектуал ўйинлар, кўрик-танловлар уюштириш орқали ташкил этади. Мактабимизда айни услублардан самарали фойдаланиб, ўқувчиларга Конституция ва қонунларни пухта ўргатаётган ўқитувчилар кўп. Бундай саъй-ҳаракатлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг мамлакатимиз қонунчилигига доир билимини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни Конституциямиз ва қонунларимизда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини чуқур англаб етган жамиятнинг фаол аъзолари сифатида тарбиялашга хизмат қилади.

Изаура СЕИБУЛЛАЕВА,

давлат ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

🕔16:41, 22.01.2021 ✔35

Бу борада энг кўп қинғирлик қилинган вазирлик ва вилоятлар аниқланди

Батафсил
ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

🕔20:28, 13.01.2021 ✔324

Сўнгги йилларда ҳаётимизга кириб келаётган техника ва технологиялар биз учун кенг имкон ва қулайликлар яратмоқда, мушкулимизни осон қилмоқда. Бундан барчамиз хурсандмиз албатта.

Батафсил
СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

🕔20:28, 13.01.2021 ✔170

Очиғи анчадан буён мени ўйлантириб келаётган масала – кўрсатилаётган сервис хизматлар ҳақида ёзмоқчиман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

    БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

    Бу борада энг кўп қинғирлик қилинган вазирлик ва вилоятлар аниқланди

    ✔ 35    🕔 16:41, 22.01.2021
  • ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

    ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

    Сўнгги йилларда ҳаётимизга кириб келаётган техника ва технологиялар биз учун кенг имкон ва қулайликлар яратмоқда, мушкулимизни осон қилмоқда. Бундан барчамиз хурсандмиз албатта.

    ✔ 324    🕔 20:28, 13.01.2021
  • СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

    СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

    Очиғи анчадан буён мени ўйлантириб келаётган масала – кўрсатилаётган сервис хизматлар ҳақида ёзмоқчиман.

    ✔ 170    🕔 20:28, 13.01.2021
  • ҲУҚУҚИНИ БИЛГАН ЎҚУВЧИЛАР

    ҲУҚУҚИНИ БИЛГАН ЎҚУВЧИЛАР

    Эртага жамиятнинг мустаҳкам таянчи бўлишга қодир

    ✔ 379    🕔 10:35, 28.12.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЙСИ КАСБНИ ТАНЛАШИНИ КИМ БЕЛГИЛАЙДИ?

    ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЙСИ КАСБНИ ТАНЛАШИНИ КИМ БЕЛГИЛАЙДИ?

    Унинг ўзими, сизми ёки устози?

    Жамиятнинг эртанги куни шубҳасиз фарзандларимиз улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб бориши, қайси касбни танлашига боғлиқдир.

    ✔ 376    🕔 10:33, 28.12.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар