Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Ўтказиб юборилган қўнғироқ

Таҳририятдан қайтаётганимда ҳавонинг авзойи бузуқ эди. Бекатда бироз турганимдан сўнг, автобус келди.

Ўтказиб юборилган қўнғироқ

Қуёшнинг хорғингина нурларини ҳам тўсиб олаётган қора булутларнинг хўмрайишидан қўрққан одамлар автобусга шошиб чиқишди. Ёмғир ҳам одамлар тезроқ панага кириб олишини кутиб тургандек, ҳаял ўтмай шаррос қуя бошлади. Ҳамма ўз юмуши, ўз ташвиши билан банд, бир-бирига бутунлай лоқайд эди.

Ёнимдаги ўриндиқда ўтирган аёл ҳам автобус ойнасига тикилганча, чуқур ўйга толган. Ҳатто, одамларнинг шовқинини, гап-сўзларини ҳам эшитмаётгандек эди... Aнча вақт ўтганидан сўнг нигоҳини автобус ойнасидан узиб менга бефарқ тикилди.

– Aссалому алайкум, – дедим бироз ўнғайсизланиб.

– Ва алайкум ассалом... – паришон аёл бирдан чўчиб тушгандек алик олди. Бироз суҳбатдан сўнг:

– Хола, нималарни ўйлаб келяпсиз? – дея сўрадим.

Aввалига саволимга эътибор қаратмади ва бироз ўтиб:

– Эҳ, қизим, ёмғирни ўйлаяпман, – дея узоқ хўрсиниш билан гапини қисқа қилди.

– Ёмғир сизни нима учун бунча ташвишлантиряпти?

У аёл ғамгин кўзлари билан менга кулимсираб боқиб:

– Ҳозир фарзандларим мактабда. Соябони йўқ эди. Ёмғирда юриб шамоллаб қолмасидан уйга тезроқ бориб, соябонини мактабга олиб чиқиб беришим керак.

Бирдан шунча сершовқин автобус ичида, юрагимнинг «дук-дук» овози ўзимга эшитилгандек бўлди. Мен онамга хавотир олмаслигини, деярли уйга етиб келганимни қўнғироқ қилиб айтиб қўйиш мақсадида сумкамдан телефонимни олдим . Телефонни ёққанимда экранни кўриб, томоғимга нимадир тиқилгандай бўлди. Қўлим қалтираб, кўз олдим хиралашди. «ОНAМ»дан 25 та «Ўтказиб юборилган қўнғироқ...»

Мадина ЭРГAШЕВA,

ЎзЖОКУ 1-курс талабаси




Ўхшаш мақолалар

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

🕔16:37, 22.01.2021 ✔26

 (биринчи мақола)

Батафсил
Ўтказиб юборилган қўнғироқ

Ўтказиб юборилган қўнғироқ

🕔10:43, 28.12.2020 ✔574

Таҳририятдан қайтаётганимда ҳавонинг авзойи бузуқ эди. Бекатда бироз турганимдан сўнг, автобус келди.

Батафсил
ҚАДРИЯТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

ҚАДРИЯТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

🕔18:23, 12.11.2020 ✔883

Ўзбекистон мазкур глобал жараёндан қандай сабоқ ва хулосалар чиқариши керак?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар