Давр нафаси      Бош саҳифа

ИНСОНИЙЛИК ҚЎРҒОНИ

У нимадан барбод ё бунёд бўлади?

Вақти-вақти билан инсон бошига ҳар хил синовлар тушиб туради. Бундай кезлар йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган пайт дейишади.

Ниманидир йўқотиш, нимадандир воз кечиш зарурати туғилганда кўзни чирт юмиб қурбон қиладиган нарсанинг борлиги ҳам яхши албатта. Лекин у нима бўлиши керак?

Айримлар ўғрилик, талончилик, зўравонликка қўл ураётгани ҳақидаги хабарлар яшин тезлигида тарқаляпти. Катта бозорда ука ҳатто ўз акасини пичоқлагани ҳам қулоққа чалиняпти. Бир ота-онадан туғилган, бир-бирини суяб-суяниб катта бўлган оға-инилар орасидаги бундай мудҳиш ҳолат ҳар қандай одамни сескантиради. Қондошликнинг тамал риштасини пичоқ билан кесган кимса нима йўқотди-ю, бунинг эвазига нима топди?.. Баъзилар ўз фарзандини пуллаётгани катта мажлисда муҳокама қилинибди. Негадир кейинги пайтларда бу каби жиноятлар кўпроқ кузатилаётгани ҳам жиддий ташвишга солмоқда. Ўз жигаргўшасини пуллашда фарзандсизлик, бир оилани сақлаб қолиш каби важларнинг кўрсатилиши қанчалик ақлга мувофиқ келиши ҳаммага кундай равшан бўлса керак. Бир оилага мурувват кўрсатиб яхшилик қилишни истаган одам ўзининг самимий ва холис ёрдами эвазига отнинг калласидан кам нарх белгиламаслиги ҳам ҳаммага маълум. Фарзандининг бармоғига зирапча кирса, шунга дош беролмай, жони оғрийдиган она қандай қилиб дилбандидан воз кечиб кетяпти? Шу йўл билан топган жарақ-жарақ пуллари ҳаётидаги кемтикни қанчалик тўлдира оляпти? Бундай ота-оналар боласини сотиб, энди бахтли, тўкис яшаётганмикан?.. Э, йўқ. Бировни зор қақшатиб барака топганни ким кўрибди, дейсиз. Айниқса, ҳали мурғак ҳолда бўлган норасиданинг уволи тутмаслигига ким кафолат беради? Фарзанднинг ўзи бахт бўлсаю, ундан воз кечганлар бахтли бўла олармиди?

Олдингилар дунёни «ўтар дунё» деб сифатлашган экан. Ҳамма бу ерда меҳмон. Бир муддат яшайди. Кейин ҳамма ҳам ўтади-кетади, қабилида фикрлашган. Ҳозир эса, мезонлар чаппа айланиб, ўтар дунёнинг ўрнига «сотар дунё» бўлиб қолаётгандай. Йўқса, одам сиёғидаги баъзи кимсалар ака-укасини ўлдириб манфаат топишни, ўз фарзандини сотиб бойлик орттиришни, ор-номусидан воз кечиб танфурушлик қилишни кўзламаган бўларди. Моддий сабаблар (етишмовчиликлар) ҳамиша ва ҳар жойда бўлган. Бундан кейин ҳам бўлиши табиий. Бу синовли дунёнинг асосий қонунияти. Инсоннинг инсонлик номига нақадар муносиблиги айни шу лаҳзаларда билинади. Инсон аслида нимаси билан инсон? Инсон нимани йўқотса, инсонлик моҳиятига путур етади? Одам учун охирги нафасида ҳам сақлаши зарур бўлган омил нима ўзи? Ҳазрат Навоий бу саволга қуйидаги байт билан жавоб берадилар: «Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур, Билки, нишона анга имон эрур» Инсоннинг ўзлиги, қалби, тийнати моҳиятини ўрганувчи олимлар имон таркибида ҳадиси шарифда таъкидланган етмишдан ортиқ инсоний фазилатлар борлигининг илмий исботини топишган. Ҳаё-ибо, ор-номус, виждон, адолат, тўғрилик, масъулият, мурувват ва шафқат каби ардоқли жиҳатларнинг барчаси имон қўрғонида саломат бўлади. Қўрғон бўлмаса, уларни ҳар қандай шамол совуриб кетавериши мумкин. Қалб бўшаб қолса, уни ҳар қандай разиллик осонгина эгаллаб олиши ҳеч гап эмас. Бир киши иш излаётганини эълон берибди. Мазнуни – аёлларнинг кўнглини овлаш билан пул ишламоқчи. Бундай қилишига «асос бўладиган» баҳонаи сабаби ҳам тайёр: касал онасига дори-дармон олмоқчи эмиш. Даъвони қаранг: қийин аҳволда қолган одам кўча супуради, юк ташийди, ҳожатхона тозалайди, қисқаси – пешона тери тўкиб ҳалол меҳнат билан пул топади. Бу кимса маишат қилиб, аёллардан пул ундирмоқчи бўляпти. Агар тоза табиатли, тўғри одам бўлса, юзининг юз қат терисини сидириб ташлаб, тиланчилик қилишни шу ишидан аълороқ билган бўларди. Йўқ, бу кимса ундай қилмоқчи эмас. Балки унинг онаси (агар бўлса,) хаста ҳам эмасдир. Хасталикни сабаб қилиб, маишатни ўзига касб қилиб олгани шундай бўртиб турибди.

Аслини суриштирсангиз, бундай кимсаларнинг яқинлари эмас, қалби хаста. Лекин буни ўзлари сезишмайди. Ҳар бир ислоҳотни ўзимиздан бошлашимиз бу – уст-бошимизни янгилаш, кийимга оро бериш, афт-ангоримизни бўяб-бежаш билан эмас, биринчи навбатда қалбни тозалаш билан юзага келиши минг-минг йиллик ўзгармас ҳақиқат. Агар шу йўлдан борилса, барча муаммолар бирин-кетин ҳал бўла бошлайди. Акс ҳолда, катта шиорлар, баландпарвоз гаплар жиддий ижобий ўзгаришлар ясаш учун кифоя қилмайди. Узоқни кўзлаб тузилган режалар, улкан ва эзгу мақсадлар, адолат билан ишлаб чиқилган қонунлар фақат қоғоз юзини безашга хизмат қилиши мумкин.

Соҳибназар ТУРДИАЛИЕВ




Ўхшаш мақолалар

АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

🕔16:42, 22.01.2021 ✔47

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўйилаётган кўрсатувларни кўраётган укам саволга тутиб қолди:

Батафсил
ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

🕔20:31, 13.01.2021 ✔175

дунёни эса ҳалокатдан сақлаб...

Орамизда шундай одамлар борки, улар оддий ва хокисор. Камтарлик ва ростгўйликни ўзларига шиор қилиб олишган.

Батафсил
БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

🕔12:02, 04.01.2021 ✔303

29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатнома йўллади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

    АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

    Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўйилаётган кўрсатувларни кўраётган укам саволга тутиб қолди:

    ✔ 47    🕔 16:42, 22.01.2021
  • ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

    ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

    дунёни эса ҳалокатдан сақлаб...

    Орамизда шундай одамлар борки, улар оддий ва хокисор. Камтарлик ва ростгўйликни ўзларига шиор қилиб олишган.

    ✔ 175    🕔 20:31, 13.01.2021
  • БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

    БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

    29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатнома йўллади

    ✔ 303    🕔 12:02, 04.01.2021
  • ИНСОНИЙЛИК ҚЎРҒОНИ

    ИНСОНИЙЛИК ҚЎРҒОНИ

    У нимадан барбод ё бунёд бўлади?

    Вақти-вақти билан инсон бошига ҳар хил синовлар тушиб туради. Бундай кезлар йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган пайт дейишади.

    ✔ 378    🕔 10:45, 28.12.2020
  • ТИЛГА ЭЪТИБОР

    ТИЛГА ЭЪТИБОР

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида давлат тили софлигини сақлаш, унга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 563    🕔 10:44, 28.12.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар