НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?
Оила қадимдан халқимиз учун муқаддас ришта ҳисобланган. Ўз жуфтига садоқатли бўлиш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият ҳамда уларга ҳар томонлама меҳр ва эътибор кўрсатиш азалий одатларимиздан ҳисобланади.
БатафсилЖамиятимизда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти. Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши ўзининг дастлабки самараларини бера бошлади.
Ҳозир аёллар ва ёшлар муаммоларини ўрганиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу масалаларда Шайхонтоҳур туманида секторлар кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриб, 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда 30 ёшдан юқори бўлган аёлларнинг муаммолари аниқланиб, ишсиз хотин-қизлар тоифаларга ажратилди. Ҳар бир маҳалла кесимида аёллар маслаҳат кенгаши марказлари ташкил этилди. У ерда тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга психологик ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Муаммоларни бартараф этишда, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашда, кредит олиш масаласида аҳолига маҳалла раисининг хотин-қизлар бўйича ва томорқа ободонлаштириш ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари тўлиқ маълумот бериб боришмоқда. Аёллар ва ёшлар тадбиркорлик, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ҳар ойда Тошкент шаҳар тадбиркорлик марказида ўқитиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда ёшлар ва аёллар бемалол маҳаллага чиқиб, қайси йўналишда иш бошламоқчи экани, қўлида қандай ҳунари борлиги ҳақида гаплашса, раис ўринбосарлари ўз йўналишлари бўйича тушунтириш беришади. Қўлида ҳунари бўлмаса, Тошкент шаҳар Тадбиркорлик марказида касб-ҳунарга, тадбиркорликка бепул ўқитилиб, сертификат берилади. Лекин кўп ҳолда ишсиз фуқаролар меҳнат ярмаркаларига боришни хоҳлашмайди. Сабабини сўрасак, ойлиги кам экан, дейишади. Баъзида ёшларимиз, аёлларимиз, ўзлари бирон маълумотга, касб-ҳунарга эга бўлмасдан, амалиёти, кўникма ва малакаси йўқ бўла туриб, «катта ойлик берадиган иш бўлса, чақиринг», дейишади. Биз ёшларга, аёлларга катта ойлик олиш учун малака, маълумот, ҳунар бўлиши керак, деб тушунтирамиз. Бу борада тумандаги Аҳоли бандлигини таъминлаш маркази билан ҳамкорликда хотин-қизлар ва ёшлар бандлик марказлари қошида ташкил этилган ўқув марказларида қайта ўқитилмоқда.
Аёлларимиз қадимдан эркаклар билан бир хилда рўзғор юкини тортишган. Олдинлари фақат эркаклар ишлашган, пул топишган, деган қарашлар бирмунча нотўғри. Бугунги кунда «ўз-ўзини банд қилиш» тушунчаси киритилди. Бунда фуқаролар давлат ишхонасида ёки хусусий секторда ишламаса ҳам уларга меҳнат дафтарчаси юритилади. Ўзи яшаб турган туман давлат солиқ идорасидан рўйхатдан ўтиб, ҳар ойда энг кам иш ҳақидан белгиланган маълум миқдорни тўлайди. Бир йилда ўзи ҳақида солиқ идорасига маълумот беради. Қўлидан келган ҳунари орқали бемалол пул топади. Туманимизда янги йил учун режалар катта. Очилиши кутилаётган ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналари, йирик савдо марказлари билан ҳамкорликда янги иш ўринлари яратилади ва ишсиз аҳоли вакилларининг бандлигини таъминлаш бўйича ижобий натижаларга эришиш умидидамиз.
Оила қадимдан халқимиз учун муқаддас ришта ҳисобланган. Ўз жуфтига садоқатли бўлиш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият ҳамда уларга ҳар томонлама меҳр ва эътибор кўрсатиш азалий одатларимиздан ҳисобланади.
БатафсилУмр йўлдоши танлашда адашмадингиз, аслида хатолар ўзингизда!
БатафсилЖамиятимизда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти. Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши ўзининг дастлабки самараларини бера бошлади.
Батафсил