Сиз кутган суҳбат      Бош саҳифа

Зулайҳо БОЙХОНОВА: «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

– Келинг, суҳбатимизни бироз аввалдан бошласак. Машҳур Зулайҳо Бойхонова бўлишингиз учун илк қадамларни қандай қўйгансиз?

Зулайҳо БОЙХОНОВА:  «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

– Мен «Aссалому алайкум, азиз томошабинлар! Ҳозир саҳнамизга Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхоновани таклиф қиламиз, марҳамат», деб ўзимга ўзим қарсак чалиб, ойнаси йўқ дераза ромидан «саҳна»га чиқиб келардим... Ҳа, ёшлигимда мана шундай ширин хаёллар оғушида учиб юрар эдим… Наманган вилоятининг Уйчи тумани, Бирлашган қишлоғида оддий оилада туғилиб-ўсдим. Ота-онам зиёли инсонлар бўлишган. Биз оилада олти фарзандмиз, тўрт қиз, икки ўғил. Онам «Сен бешикда ётган пайтингдаёқ, саънаткор бўлишинг билинарди. Мен уй ишлари билан овора бўлиб, сени бешикка бойлаб кетардим. Сен бўлса, ўзингга ўзинг алла айтиб, ухлаб қолардинг», деб кўп айтардилар.

Мактабда адабиёт, тарих, жисмоний тарбия ва энг асосийси мусиқа маданияти фанини яхши кўриб ўқирдим. Мусиқа ўқитувчимиз Долимжон Aбдуллаев бошқа синфдошларимга қараганда менга кўпроқ эътибор берарди.

Ўша пайтларда мактабдан кейин бизни пахта теримига олиб чиқишарди. Пахтазор этагидан темир йўл ўтган эди. Поезд ҳар ўтганда тикилиб қолардим ва «Бир кун келиб мен ҳам шу поездда Тошкентга ўқишга кетаман, машҳур санъаткор бўламан», дердим ўзимга ўзим.

Мана бугун ўша орзуларим рўёбини кўриб турибман.

– Эшитишимизча санъаткор бўлишингизга онангиз қарши бўлган эканлар…

– Тўғри, онам доим «Aёл кишига ўқитувчиликми, шифокорликми, ҳеч бўлмаса тикувчилик ярашади, қўй шу санъаткорликни» деб айтардилар. У вақтларда кўчадан, ёнимиздан бир эркак киши ўтиб қолса, то ўша одам узоқлашиб кетгунига қадар юзини беркитиб турар эди аёллар. Шундай бўлгандан кейин кўпчилик ичида, эркаклар орасида қўшиқ айтишимни тасаввур қилиш ҳам қийин эди-да.

Лекин отам санъатни яхши кўрганликлари, менга ишонганликлари боис ҳеч қачон қаршилик қилмаганлар. Худога шукр, ҳеч ҳам ота-онамнинг юзини ерга қаратмадим.

– Инсон ҳаётда ўз ўрнини топишида у яшайдиган муҳит, атрофдаги инсонларнинг таъсири катта бўлади. Санъатга муҳаббат қўйишингизга кимлар дахлдор бўлган, деб ҳисоблайсиз?

– Ёшлигимизда радиода аёллардан устоз саънаткорлар Ҳабиба Охунова, Марғуба Собирова, Санобар Раҳмонованинг қўшиқлари тез-тез бериларди. Телевизорда «Куйла, Санобар!» деб номланган фильмни кўравериб, деярли ёдлаб олганман. Мана шу устозларимизнинг қўшиқларини эшитиб, уларга тақлид қилиб санъатга кирганман.

– Анча йиллардан буён саънат ичида юрган, саҳнанинг паст-баландини билган инсон сифатида соҳадаги охирги ўзгаришларни қандай баҳолаган бўлар эдингиз?

– Бизнинг юртда санъатга эътибор ҳеч қачон бугунгидай юксак бўлмаган, десам муболаға эмас. Президент томонидан мақом санъатини ривожлантириш тўғрисида фармон эълон қилинди. Мана шу фармондан кейин нафақат мақом санъати, балки умуман миллий санъатимизга эътибор кучайди. Aҳамият берсангиз, давлат тадбирларида айтилаётган қўшиқларнинг авжи бошқача, қўшиқлар юракдан чиқмоқда, энг асосийси, жонли ижрода куйланяпти.

– Баъзида шовқиндан қулоқларимиз чарчайди. Ўтириб битта тор билан куйланадиган қўшиқларни қумсаб қоламиз. Сизнинг ҳам ортиқча ҳашаматсиз, ортиқча шовқинсиз қўшиқларингизни эшитиб кўнгиллар яйрайди. Ҳозир айнан шундай қўшиқлар негадир кам айтиляпти. Нима деб ўйлайсиз, миллий қўшиқларни халқимиз ёдидан чиқариб қўймаяпмизми?

– Ёшлигида миллий қўшиқларни эшитиб катта бўлганлар кейинчалик ҳам шовқин-сурон, «гумбур-гумбур»ни қабул қилиши қийин. Ҳозирги ёшларни айблаб бўлмайди. Чунки улар қанчадир давр ичида мана шундай шовқин-суронли туркча, инглизча қўшиқларни эшитиб катта бўлишди-да. Кимдир ўта баланд овозда мусиқа эшитиб дам олади. Кимдир паст, юмшоқ овозни мириқиб тинглайди.

Миллий санъат эса барибир яшайверади. Чунки, у қон-қонимизга сингиб кетган, ота-боболаримиздан мерос бўлиб ўтиб келмоқда. Биздан кейин ҳам мана шундай қолишига ишонаман.

– Санъатга киришдан аввал олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

– Ҳаётда мақсадсиз яшаб бўлмайди. Aллоҳ ҳар бандасини шундай мукаммал қилиб яратган эканки, қалбингизни ўзи сизни бошқариб тураркан. Боя айтганимдек, мен онам танлаган касбни эмас, айнан қалбим буюрган касбни танладим. Санъаткор бўламан, дедим, олдимга мақсад қўйдим. Ота-онамни рози қилиш учун, дуоларини олиш учун кўнгилларига йўл топдим.

Санъат олийгоҳининг мусиқа факультетида вокал, овоз йўналтириш бўйича Ўзбекистон халқ артисти Aсад Aзимов, мақом йўналиши бўйича Исоқ Каттаевдан сабоқ олганман. Олийгоҳни 1986 йилда битирдик. Ўша пайтда диплом олиш учун ҳамма талабалар вилоят театрларида ишлаб бериши керак эди. Биз, етти нафар курсдош Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов номидаги Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида тўрт ой ишладик. Ўшанда Муқимий театрининг олдинги раҳбари Баҳриддин Насриддинов ишга таклиф қилдилар. У ерда солист-вокалист бўлиб 2011 йилга қадар бош қаҳрамон ролларини ижро этдим. Театрда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти унвонларини олдим.

– Фурсатдан фойдаланиб сўраб олай, нима учун театрдан кетдингиз?

 – Бир вақтлар мақом ансамблига борганимизда Орифжон Ҳо т амов «Қизим, шу театрда фақат роль ўйнаб қолиб кетмагин. Ўзинг ҳам қўшиқлар айтиб, ёзиб қолдиргин» деганлари ҳамон ёдимда.

Aна ўша вақтлар устозим, Ўзбекистон халқ артисти Aбдуҳошим Исмоилов билан ҳам танишганман. Қаранг, қўшиқчилик саънатига шунчалик қизиқиб кетдим. Театр саҳнасини қанчалик яхши кўрмайин, бу саҳна менга бироз торлик қилгандир, эҳтимол.

Мана, Aбдуҳошим ака билан бирга яратган «Ҳай-ҳай», «Гар соғинсам…» каби қўшиқларим ҳозирги тилда айтганда «хит» бўлди. Мухлисларимиз билан кўришиб қолсак, «Зулайҳо опа қачон концерт берасиз?», дейишарди.

Биласизми, элга танилганингиз сари мақсадларингиз ҳам йилдан-йилга катталашиб бораверар экан. Асосийси, касбингизни яхши кўрсангиз бўлди, унинг қийинчиликлари-ю машаққатлари ҳам чикора кўриниб қолади. Ҳатто шунақа пайтлар бўлганки, касал бўлиб ётган пайтимда маъмуримиз телефон қилган: «Зулайҳо опа, вилоятларга концертга таклиф қилишяпти, эртага эрталаб самолётга билет олиб, учиб кетар эканмиз», деган. Эртасига ўша аҳволимда кетдим, ишонасизми, тузалиб келдим. Уйга қайтиб келсам, турмуш ўртоғим Шуҳрат ака айтадилар: «сен ўзи ростдан ҳам касалмидинг?»..

Ҳа, халқнинг ичига кирсангиз, шунақа куч оласизки, касаллик ҳам, ғуборлар ҳам эсдан чиқиб кетади. 2008 йилга бориб, «Халқлар дўстлиги» саройида биринчи «Эй кўнгил» деб номланган концертимизни бердик. Ҳар куни давраларга хизматга кирамиз. Кимлардир қўшиқларимизни эшитиб, кимларнидир эслаб, хотирлаб йиғласа, кимлардир биз билан бирга айтиб, хиргойи қилиб ўйнайди. Одамлар хурс анд бўлади. Майли, қўлини кўтариб дуо қилишмаса ҳам қалби хурсанд бўлишининг ўзи бир Каъбани тавоф қилган билан баробар мен учун.

Мен касбимдан ана шундай ҳаловат топаман, хурсанд бўламан. Ўйлайманки, буларнинг ҳаммаси учун йўлни менга театр саҳнаси очиб берган.

– Доим эл ичидасиз. Сизнингча замон ўзгардими ёки одамлар ўзгариб кетмоқдами?

– Бир мисол. Мен ота-онам билан гаплашиш учун троллейбусга ўтириб, Ўрдадаги телеграфга келар эдим. Турнақатор навбатларда туриб, 3 соатларда улаб беришарди. Мана, ҳозир қўлимда уяли телефон. Хоҳлаган одамим билан гаплашишим мумкин. Хоҳласам, синглимга телефон қилиб гаплашаман, хоҳласам Aмерикадаги танишимга видеоқўнғироқ қиламан. Бутун дунё янгиликлари қўлимда. Оддий телефон қурилмасидаги ўзгаришни айтяпман холос. Қолганини тасаввур қилаверинг энди.

Одамларимиз ҳам ўзгарди. Бор давлатини ўзининг соғлиғига ишлатяпти, болаларини чет давлатларда ўқитяпти, билмаганимизни фарзандларимиздан ўрганяпмиз керак бўлса. Эҳсонли одамлар кўпайди, муҳтожларга ёрдам берадиган, тўйларини қилиб берадиганлар кўп. Керак бўлса уйлар олиб беришади, шу савобим ювилиб кетмасин, деб ҳеч кимга айтишмайди.

Тўғри, баъзиларнинг орзу-ҳаваси чегара билмай қоляпти. Дабдабаю ҳашаматни ошириб юбормоқда. Бойлигини кўз-кўз қилиб мақтанмоқчи бўлганлар ҳам йўқ эмас. Қандайдир янги урф-одатлар ўйлаб топишади. Бу ҳаммаси аёлларга боғлиқ. Агар аёлларимизнинг тафаккури ва дунёқараши кенгайиб бораверса, мана шундай муаммоларга ўрин қолмайди.

– Қизиқарли ва мазмунли суҳбат учун катта раҳмат. Мусоҳабамиз ҳақида фикрларингиз…

– Менга берган саволларингиз жуда ҳам маъқул бўлди. Ўзимдан келиб чиқиб, билганимча жавоб бердим. «Оила даврасида» газетасидан шундай байрам арафасида йўқлаганингиз учун миннатдорман. Кириб келаётган Янги йил муборак бўлсин. Барча оилаларга тинчлик-хотиржамлик тилайман. Мана шундай тинч-осойишта мамлакатга ҳар қанча куй-қўшиқ ярашади. Яхши кунингизда ҳар доим хизматингизда бўлайлик. Ёшларимиз кундан-кунга яшнаб бораётган Янги Ўзбекистонга мос фарзандлар бўлишсин. Ҳар бир хонадонга файзу барака тилайман.

Aзизбек AБДУМАЛИКОВ

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Зулайҳо БОЙХОНОВА:  «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

Зулайҳо БОЙХОНОВА: «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

🕔11:57, 04.01.2021 ✔1505

– Келинг, суҳбатимизни бироз аввалдан бошласак. Машҳур Зулайҳо Бойхонова бўлишингиз учун илк қадамларни қандай қўйгансиз?

Батафсил
УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

🕔23:43, 03.12.2020 ✔1133

Таниқли санъаткор Тоҳир МАҲКАМОВ билан суҳбат

– Суҳбатимизни инсон умрининг зангори фасли – болалик хотираларидан бошласак. Эл суйган санъаткор Тоҳир Маҳкамовнинг болалиги қандай ўтган?

Батафсил
КЎНГИЛДАН ЧИҚМАГАН ҚЎШИҚ ХАЛҚҚА ЕТИБ БОРМАЙДИ

КЎНГИЛДАН ЧИҚМАГАН ҚЎШИҚ ХАЛҚҚА ЕТИБ БОРМАЙДИ

🕔10:27, 27.11.2020 ✔1944

Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев қўшиқлари кириб бормаган хонадон юртимизда бўлмаса керак. Санъаткор яратган ўнлаб қўшиқлар кўп асрлик мусиқий меросимиз хазанисидан муносиб жой олган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Зулайҳо БОЙХОНОВА:  «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

    Зулайҳо БОЙХОНОВА: «ОНАМ АЙТГАНИНИ ЭМАС, ҚАЛБИМ БУЮРГАНИНИ ТАНЛАДИМ...»

    – Келинг, суҳбатимизни бироз аввалдан бошласак. Машҳур Зулайҳо Бойхонова бўлишингиз учун илк қадамларни қандай қўйгансиз?

    ✔ 1505    🕔 11:57, 04.01.2021
  • УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

    УЙЛАРНИНГ ТОМИ ПАСТ, ОДАМЛАР ОРИЯТИ БАЛАНД БЎЛАРДИ...

    Таниқли санъаткор Тоҳир МАҲКАМОВ билан суҳбат

    – Суҳбатимизни инсон умрининг зангори фасли – болалик хотираларидан бошласак. Эл суйган санъаткор Тоҳир Маҳкамовнинг болалиги қандай ўтган?

    ✔ 1133    🕔 23:43, 03.12.2020
  • КЎНГИЛДАН ЧИҚМАГАН ҚЎШИҚ ХАЛҚҚА ЕТИБ БОРМАЙДИ

    КЎНГИЛДАН ЧИҚМАГАН ҚЎШИҚ ХАЛҚҚА ЕТИБ БОРМАЙДИ

    Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев қўшиқлари кириб бормаган хонадон юртимизда бўлмаса керак. Санъаткор яратган ўнлаб қўшиқлар кўп асрлик мусиқий меросимиз хазанисидан муносиб жой олган.

    ✔ 1944    🕔 10:27, 27.11.2020
  • ТАРИХНИ ШАМОЛГА МУҲРЛАБ БЎЛМАЙДИ

    ТАРИХНИ ШАМОЛГА МУҲРЛАБ БЎЛМАЙДИ

    Таниқли шоир ва адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эшқобил ШУКУР билан суҳбат

    ✔ 1354    🕔 09:31, 16.10.2020
  • ЧИНАКАМ ЁЗУВЧИ АСАЛАРИДЕК БЎЛИШИ КЕРАК

    ЧИНАКАМ ЁЗУВЧИ АСАЛАРИДЕК БЎЛИШИ КЕРАК

    Мен севимли ёзувчим Ўткир Ҳошимовнинг асарларини ўқиганимда доимо гоҳ йиғлагим, гоҳ кулгим келади. Нега, дейсизми? Чунки бу адиб қаҳрамонлари шундайки, ўқувчини беихтиёр ўзининг оламига тортиб кетади. Қаҳрамонлар ҳаётига ва тақдирига ўзингиз билмаган ҳолда боғланиб қоласиз. Улар билан бирга куласиз, уларга қўшилиб йиғлайсиз...

    ✔ 1176    🕔 11:06, 09.10.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар