Давр нафаси      Бош саҳифа

БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатнома йўллади

Таъкидлаш керак, якунига етиб бораётган йил бутун инсоният учун нисбатан анча машаққатли синов даври бўлди ва афсуски, бу синов ҳали тугагани йўқ. Башарият сўнгги юз йилда рўй бермаган офатни бошдан кечирмоқда. Биз учун эса Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар қўшимча синов бўлди.

Мурожаатнома ҳам айни шу мавзудан бошланди. Президент ўз вақтида кўрилган чораларга тўхталиб, халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли қийинчиликларни мардона енгиб ўтаётганимизни таъкидлади.

Қайд этилганидек, анча қийинчиликларга қарамасдан, жорий йилда янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича барча соҳаларда ислоҳотлар қатъий давом эттирилди ва Ўзбекистон саноқли давлатлар қаторида ижобий ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Илк бор миллий валютада 2 триллион сўмлик давлат еврооблигациялар паст фоизларда жойлаштирилди, 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар, инфратузилма объектлари барпо этилди. Саноатда янги йирик қувватлар ишга туширилди, Тошкент шаҳрида 18 километрлик ер усти метроси фойдаланишга топширилди, пахтачиликда ҳосилдорлик оширилди, 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди, «IT-парк»ларда 500 дан ортиқ замонавий компаниялар иш бошлади.

2020 йилнинг яна бир муҳим в оқе аси аҳо лининг муайян қатлами орасида камбағаллик мавжудлиги тан олиниб, уни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар бошланганидир. Барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янги – «темир дафтар» тизими жорий этилди. Қисқа муддатда бу тизим орқали 527 минг фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Мурожаатномада Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадга эришмоқ учун, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозимиги қайд этилди. Бунда ёшларимиз ўз олдига катта марра ларни қўйиб, уларга эришиши учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарурлиги, шундагина фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланиши таъкидланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, 2021 йилга мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», деб ном берилди.

Бу эса 2021 йилда мактабга тайёрлашнинг бепул тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болани қамраб олиш, 2023 йил охирида мактабгача таълим қамровини 75 фоизга етказиш, узоқ қишлоқларда мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини кенгайтириш, ягона «электрон таълим» тизими ва  «Миллий ўқув дастури»ни жорий этиш каби тадбирларни ўз ичига олади. Шунингдек, бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланади, синф раҳбарлиги учун устама тўловлар 1,5 баробар оширилади.

Айни пайтда иқтидорли ёшларнинг юқори технологиялар ва билимларни чуқур ўзлаштиришига кенг шароит яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида янги замонавий университет ташкил этилади ва 2021 йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга, «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда магистратура ва докторантурада ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади. Деярли барча кашфиёт ва технологияларни яратишда физика фани фундаментал асос бўлгани, хорижий тилларни ўрганиш заруратидан келиб чиққан ҳолда бу икки предмет таълими устувор йўналиш этиб белгиланади. Хусусан, физика бўйича Аҳмад Фарғоний номидаги халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади. Шунингдек, физика йўналишида илмий изланишлар кўлами ва сифатини ошириш, ёш олимларга зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.

Албатта, ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Эндиликда касблар бўйича талаб қўйишда малака асосий ўринга чиқади. Ёшлар форумида ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, уларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш учун 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ажратилади.

Ёшлар орасида эҳтиёжманд оила лар фар зандлари, чин  етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болалар ҳам бор. Уларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилади. Жумладан, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Мурожаатномада Болалар Омбудсмани тўғрисида қонун қабул қилиш вақти келгани ҳам таъкидлаб ўтилди. 2021 йилга б елгиланган устувор вазифаларнинг аввалига коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш ва умуман соғлиқни сақлаш масалалари қўйилди. Қайд этилганидек, келаси йилдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витамин, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилади, умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга ёрдамчи сифатида 5 нафар ўрта тиббиёт ходимидан иборат «тиббий бригадалар» ташкил этилади, ўткир қон-томир касалликлари бўйича 35 та туманлараро марказ тузилади, олис ҳудудларда ишлайдиган врачлар ёрдам пули олади ва хизмат уйлари билан таъминланади, аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2021 йилда қамров ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказилади.

Маданият ва санъат соҳасида ҳам қатор янгиликларга гувоҳ бўламиз. Мисол учун, пойтахтимизда Миллий академик драма театри, Санъат музейи, замонавий кутубхона ва Алишер Навоий номидаги халқаро ижод мактабидан иборат маданият ва маърифат мажмуасини барпо этиш бўйича амалий ишлар бошланади, «Истиқлол» мажмуаси қад ростлайди, ҳудудларда 22 та театр ва маданият объекти қурилади, «Ипак йўли дурдонаси» деб номланган Тошкент халқаро кинофестивали ташкил этилади.

Иқтисодий соҳада ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлади. Бу йўналишда эҳтиёжманд оилаларга 30 дан зиёд ижтимоий хизматни элект рон шаклда кўрсатишни йўлга қўйиш, келаси йил 1 мартдан аҳолининг минимал истеъмол харажатлари миқдорини эълон қилиш, маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича мингдан зиёд марказлар ташкил этиш, вақтинча ишсизлик нафақасини 3 баробар ошириш каби тадбирлар амалга оширилади.

Умумиқтисодий ислоҳотлар борасида эса аксарияти молиявий барқарор бўлмагани учун оғир юк бўлиб қолаётган давлат компанияларини трансформация қилишни жада ллаштириш, бошқача айтганда, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришга эътибор кучайтирилади. Келаси икки йилда уларнинг сони камида 3 баробар қисқартирилади. Шунингдек, электр энергияси, газ, қимматбаҳо металлар, минерал ўғитлар, автомобилсозлик, транспорт хизматлари каби йўналишларда монополияни бекор қилиш бошланади, давлат харидлари жамоатчилик ва Парламент назоратида бўлади, хусусий ва тўғридан-тўғри инвестициялар улушини ошириш чоралари кўрилади, инфляциявий таргетлаш доирасида нарх-наво ўсишини 10 фоиздан оширмаслик Марказий банк ва ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлади, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, қишлоқ жойларда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор мақсад қилиб қўйилади, туризм инфратузилмалари яхшиланади.

Мурожаатномада давлат бошқаруви идоралари фаолиятини тубдан такомиллаштириш масаласига алоҳида ўрин берилди. Айрим идораларда қарор қабул қилиш ҳаддан ташқари марказлашган, ташаббускорлик ва қатъият етишмайди, кераксиз қоғозбозлик ва мажлисбозлик кўп. Айрим ташкилотлар бир-бирининг ишини такрорлайди. Шу боис рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан ходимлар сонини ва иш жараёнларини оптималлаштириш чоралари кўрилади, ҳудудий масалаларни ҳал қилишда масъулият ва жавобгарлик кучайтирилади, вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар ишини баҳолашда маҳалладаги ишларнинг аҳволи бош мезон бўлади, коррупцияга қарши кураш доирасида кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизими йўлга қўйилади, Адлия вазирлигига қабул қилинган қонун ҳужжатларини масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш вазифаси топширилади, ҳужжатлар ижро сини ташкил этишда эса жамоатчилик иштироки ва назорати кенг йўлга қўйилади, давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеи янада мустаҳкамланади, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш давом этади.

Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўрин тутади. Мурожаатномада судҳуқуқ соҳасида салмоқли ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, янги йилдан «бир суд — бир инстанция» тамойили жорий этилади. Яъни, бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилади. Айни пайтда фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги 3 та суд битта суд сифатида бирлаштирилади. Тизимда рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, «онлайн» тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш доирасида 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади. Жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати эса жазони ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказилади. Яна бир янгилик – ўтган йили 1995  йилгача юртимизга кўчиб келганларга Ўзбекистон фуқаролигини тўғридан-тўғри бериш тартиби белгиланган бўлса, келаси йилдан 2005 йилгача мамлакатимизга келиб доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролиги берилади.

Мурожаатномада хавфсизлик, ташқи сиёсат, 2021 йилда бўладиган Президент сайлови билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам фикрлар баён қилиниб, устувор вазифалар белгилаб берилди.

Умумий айтадиган бўлсак, бугунги мураккаб шароитда юртимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташланаётган дадил қадамлар бардавом бўлишини таъминлаш барча учун асосий вазифадир. Шавкат Мирзиёев айтганидек, халқимиз кечаги халқ эмас. Бугунги Ўзбекистон ҳам кечаги Ўзбекистон эмас. Демак, қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, олдинга, фақат олдинга қараб борамиз, дейиш учун асосларимиз етарли. Биз Янги йил арафасида барча ҳамюртларимизни қизғин қутлаб, эзгу тилакларни изҳор этамиз ҳамда давлатимиз раҳбарига ҳаммаслак ва ҳамфикр бўлиб, унинг ниятига тилакдош эканимизни билдирамиз:

Ўз кучимиз ва имкониятларимизга бўлган ишонч бизни Учинчи Ренессанс пойдев орини яратишдек эзгу мақсад йўлида бирлаштириб, янада кучли ва мустаҳкам қилмоқда. Бу интилишлар улкан амалий ишларга айланиб, буюк халқ ҳаракати тобора кенгайиб бормоқда. Бундай қудратли сафда бўлишнинг ўзи катта бахт, катта шарафдир. Барчамизга ана шу улуғ сафда бошқаларга ибрат ва намуна бўлиш, жонажон Ватанимиз, азиз халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан хизмат қилиш насиб этсин!




Ўхшаш мақолалар

АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

🕔16:42, 22.01.2021 ✔47

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўйилаётган кўрсатувларни кўраётган укам саволга тутиб қолди:

Батафсил
ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

🕔20:31, 13.01.2021 ✔175

дунёни эса ҳалокатдан сақлаб...

Орамизда шундай одамлар борки, улар оддий ва хокисор. Камтарлик ва ростгўйликни ўзларига шиор қилиб олишган.

Батафсил
БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

🕔12:02, 04.01.2021 ✔304

29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатнома йўллади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

    АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

    Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўйилаётган кўрсатувларни кўраётган укам саволга тутиб қолди:

    ✔ 47    🕔 16:42, 22.01.2021
  • ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

    ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

    дунёни эса ҳалокатдан сақлаб...

    Орамизда шундай одамлар борки, улар оддий ва хокисор. Камтарлик ва ростгўйликни ўзларига шиор қилиб олишган.

    ✔ 175    🕔 20:31, 13.01.2021
  • БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

    БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

    29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатнома йўллади

    ✔ 304    🕔 12:02, 04.01.2021
  • ИНСОНИЙЛИК ҚЎРҒОНИ

    ИНСОНИЙЛИК ҚЎРҒОНИ

    У нимадан барбод ё бунёд бўлади?

    Вақти-вақти билан инсон бошига ҳар хил синовлар тушиб туради. Бундай кезлар йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган пайт дейишади.

    ✔ 378    🕔 10:45, 28.12.2020
  • ТИЛГА ЭЪТИБОР

    ТИЛГА ЭЪТИБОР

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида давлат тили софлигини сақлаш, унга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 563    🕔 10:44, 28.12.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар