Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

Очиғи анчадан буён мени ўйлантириб келаётган масала – кўрсатилаётган сервис хизматлар ҳақида ёзмоқчиман.

Биринчи ҳолат. Банкларга бориб, тўловни амалга ошириш ёки бошқа турдаги хизматлардан фойдаланиш учун соатлаб навбатда турасан, саволларингга жўяли жавоб берадиган одам йўқ...

Иккинчи ҳолат. Овқатланиш учун «Миллий таом»лардан бирига кирдик. Сал нарироқда баланд товушда ҳиринглашаётган қиз-йигит официантлардан бири ёнимизга югуриб келди ва бизни ичкарига бошлади. «Меню»ни сўрадик. Ҳозир деганича кетиб, 10 дақиқадан сўнг, олиб келди. Буюртмамизни ёзиб олди. Йигирма дақиқалардан сўнг олдимизга келиб узр-маъзурни насия қилиб, «Сиз сўраган овқат йўқ экан, ўрнига мастава олиб келайми? (Эътибор беринг, олиб келсам бўладими, демаяпти!)», деб қолди. Биз чиқиб кетдик...

Учинчи ҳолат. «Макро» супермаркетлар тармоғининг очилганига салкам бир йил бўлиб қолган янги филиалидаман. Уч-тўрт хил қилиб пишириқлардан олдим. Сотувчи йигит пишириқларнинг ҳар бирининг нархи кўрсатилган ёрлиқни қути устига ёпиштириб берди. Тўлов қилгани касса олдига келдим. Касса олдида турган йигит «Кечирасиз, бу қутини очиб кўраман (Яна ўша гап, очиб кўрсам майлими, қаршимасмисиз демади!)», дея қутини очиб ичидагиларни текшира бошлади. «Устида этикеткаси бор-ку» десам, «Адашиб нархини тушириб қолдирмаганмикан, деб текширамиз» деган жавобни олдим...

Тўртинчи ҳолат. Ижтимоий тармоқ орқали овқат буюртма қилдим. Аёл ўз маҳсулоти ва сервис хизматини мақтай кетди. Тўлов 100 фоиз олдиндан амалга оширилиши керак экан. Рақамини сўрадим, айтди. Буюртма вақтидан 20 дақиқа ўтиб ҳам етиб келмади. Берган рақамга қўнғироқ қилдим, афсуски ишламайдиган рақам бўлиб чиқди. Ана, холос! Телеграм манзилига хабар юбордим. Ўқияпти, жавоб йўқ. Йигирма дақиқадан сўнг суратдагига мутлақо тескари, совиб қолган овқат етиб келди. Бироқ ушбу ҳолат учун на узр сўрашди, на изоҳ беришди...

Бешинчи ҳолат. Қўғирчоқ театрига бордик. Ота-оналар билан бирга қўшиб ҳисоблаганда нари-бериси 20 нафарча одам чиқади. Кассир эса бизга 13-қатордан чипта берди. Олдинги қаторларда жой йўқ, деди. Ичкарига кирдик. Ҳеч ким йўқ. Ҳар ким истаган жойида ўтириб, спектаклни томоша қилди.

Олтинчи ҳолат. Темир йўл ёки самолётга чипта олиш учун бир ҳафта олдиндан боришга мажбурсан, акс ҳолда чипта тополмайсан. Аммо ўша йўналишга чиққанингда не кўз билан кўрасанки, ҳар бир вагонда ёки самолёт салонида камида 4-5 та бўш жой бўлади… Балки бундай ҳолатларга сиз ҳам деярли ҳар куни учраётгандирсиз. Нима, сервис сифатининг ўзига хос ўзбек моделими бу?

Хўш, нима учун шундай? Туризмни ривожлантириш, ҳаётимизга инновацияни олиб кириш мақсадида тузилган вазирлигу турли қўмиталар учун балки булар жуда кичкина, арзимас бўлиб туюлар. Аммо, бизнинг ҳам, мамлакатнинг ҳам имижи мана шундай «кичкина масалалар»га катта эътибор орқали шаклланишига шубҳам йўқ.

Нилуфар ЖУМАЕВА




Ўхшаш мақолалар

БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

🕔16:41, 22.01.2021 ✔35

Бу борада энг кўп қинғирлик қилинган вазирлик ва вилоятлар аниқланди

Батафсил
ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

🕔20:28, 13.01.2021 ✔324

Сўнгги йилларда ҳаётимизга кириб келаётган техника ва технологиялар биз учун кенг имкон ва қулайликлар яратмоқда, мушкулимизни осон қилмоқда. Бундан барчамиз хурсандмиз албатта.

Батафсил
СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

🕔20:28, 13.01.2021 ✔171

Очиғи анчадан буён мени ўйлантириб келаётган масала – кўрсатилаётган сервис хизматлар ҳақида ёзмоқчиман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

    БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ

    Бу борада энг кўп қинғирлик қилинган вазирлик ва вилоятлар аниқланди

    ✔ 35    🕔 16:41, 22.01.2021
  • ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

    ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

    Сўнгги йилларда ҳаётимизга кириб келаётган техника ва технологиялар биз учун кенг имкон ва қулайликлар яратмоқда, мушкулимизни осон қилмоқда. Бундан барчамиз хурсандмиз албатта.

    ✔ 324    🕔 20:28, 13.01.2021
  • СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

    СЕРВИС СИФАТИНИНГ «ЎЗИМИЗГА ХОС» МОДЕЛИ

    Очиғи анчадан буён мени ўйлантириб келаётган масала – кўрсатилаётган сервис хизматлар ҳақида ёзмоқчиман.

    ✔ 171    🕔 20:28, 13.01.2021
  • ҲУҚУҚИНИ БИЛГАН ЎҚУВЧИЛАР

    ҲУҚУҚИНИ БИЛГАН ЎҚУВЧИЛАР

    Эртага жамиятнинг мустаҳкам таянчи бўлишга қодир

    ✔ 380    🕔 10:35, 28.12.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЙСИ КАСБНИ ТАНЛАШИНИ КИМ БЕЛГИЛАЙДИ?

    ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЙСИ КАСБНИ ТАНЛАШИНИ КИМ БЕЛГИЛАЙДИ?

    Унинг ўзими, сизми ёки устози?

    Жамиятнинг эртанги куни шубҳасиз фарзандларимиз улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб бориши, қайси касбни танлашига боғлиқдир.

    ✔ 376    🕔 10:33, 28.12.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар