Етти кун      Бош саҳифа

ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

«хайп» кўтармасдан бошқа иш топишни маслаҳат берди, нега?

«Таълим сифати паст мактаблар жамоаси натижага ишлаш учун бор имкониятини сафарбар этишлари зарур, акс ҳолда бу ишни бошқа жамоа амалга оширади», – дея маълум қилди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

«Президентимиз Мурожаатномада таълим сифатини барча мактабларда кўтариш бўйича жуда катта вазифани белгилаб бердилар. Бунинг учун таълим сифати паст мактабга бошқа тумандан борган малакали ўқитувчи учун 50 фоиз устама,  бошқа вилоятдан келганига эса 100 фоиз устама бериш кўзда тутиляпти.

Хабарингиз бор, битирувчисининг биронтаси ҳам олий таълим муассасаси (ОТМ)га кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар бошлангани сабаб, ушбу макт аблар жамоаси ҳаракатга тушиб, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробар камайди!

Буёғига ўқувчилар битиришига атиги ярим йил қолди. Шунинг учун ушбу графикда кўрсатилган тўқ қизил рангдаги (0 фоиз) ва қизил рангдаги (10 фоизгача кўрсатгичга эга) мактаблар учун бу йил жуда катта синов йили бўлади. Шунинг учун, ушбу мактаблар жамоаси бирлашиб натижага ҳаракат қилиши зарур! Аввалгидек, биз кетсак, ўрнимизга ўқитувчи топилмайди дейиш хомхаёлдан бошқа нарса эмас.

Вазирлик, вилоят ва туман бўлинмалари ходимлари ҳам бундан буён ФАҚАТ қизил (10 фоизгача кўрсаткичли) мактабларга бориб, улардаги аҳволни яхшилаш бўйича ишлайди. Яшил категориядаги мактабларга умуман бормаса ҳам бўлади, уларга халақит қилинмаса бўлди асосийси. Уларда яхши ёш кадрлар бўлса, қизил категориядаги макт абларнинг раҳбар лавозимларига тавсия этиш керак холос. Шундагина ушбу яшил мактаблар даги ижобий муҳит қизил макт абларга ҳам тезроқ тарқалади, – деб ёзди вазир Шерзод Шерматов.

Вазир яна қуйидагича қўшимча қилиб ўтишни ҳам унутмади: «Албатта, бу масала эртага анчагина шов-шув, «хайп»га айланиши ҳам мумкин, чунки ҳеч ким ишдан шундоқ кетишни хоҳлам айди . Лекин, мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия берадиган ўқитувчилар ишлаши керак, уларни фақат ҳурматини ошириб, қўшимча шароит яратишга ҳаракат қилиб борамиз. Аксинча, ўзининг устида ишламайдиган, адашиб мактабга келиб қолган, аввалги мажбурий меҳнат тизимида қандайдир сақланиб юрган инсонларга интернетда «хайп» кўтаришга ҳаракат қилгандан кўра, секин мактабдан бошқа жойдан иш топишни маслаҳат берамиз. Бундан буёғига мактаблар фақат натижага ҳаракат қилади, ўқитувчилар ҳам ўз устида ишлашлари зарур. Вилоятларда бир ставкада бир нечта ўқитувчи ишлаётган мактаблар ҳам анчагина, ўқитувчиларнинг умумий сони ставкаларнинг сонидан 80 мингдан ортиқ!»




Ўхшаш мақолалар

ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

🕔20:30, 13.01.2021 ✔126

«хайп» кўтармасдан бошқа иш топишни маслаҳат берди, нега?

Батафсил
100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

🕔20:30, 13.01.2021 ✔26

тафаккур қилувчиларни етиштириб бера оладими?

Батафсил
ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

🕔15:13, 11.12.2020 ✔198

25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклифи илгари сурилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

    ВАЗИР АЙРИМ ЎҚИТУВЧИЛАРГА

    «хайп» кўтармасдан бошқа иш топишни маслаҳат берди, нега?

    ✔ 126    🕔 20:30, 13.01.2021
  • 100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

    100 МИЛЛИОН ДОЛЛАР

    тафаккур қилувчиларни етиштириб бера оладими?

    ✔ 26    🕔 20:30, 13.01.2021
  • ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

    ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИМИ?

    25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш таклифи илгари сурилмоқда.

    ✔ 198    🕔 15:13, 11.12.2020
  • ИХЧАМ ТЎЙЛАР — ЁШЛАР ОРЗУСИ

    ИХЧАМ ТЎЙЛАР — ЁШЛАР ОРЗУСИ

    Сўровномада қатнашган 1144  ммииннгг ёшнинг 7700  фоизи тўйларни ихчамлаштиришни қонуний белгилаб қўйишни маъқуллаган.

    ✔ 194    🕔 15:13, 11.12.2020
  • «ПРАВА» УЧУН ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ

    «ПРАВА» УЧУН ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ

    хусусий секторга берилади

    ✔ 200    🕔 15:12, 11.12.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар