Давр нафаси      Бош саҳифа

ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

дунёни эса ҳалокатдан сақлаб...

Орамизда шундай одамлар борки, улар оддий ва хокисор. Камтарлик ва ростгўйликни ўзларига шиор қилиб олишган.

Aслида бу шиор ҳам эмас, балки улар табиатан шунақа ёки оилада шу руҳда тарбия кўришган бўлади. Кўпчилик ҳавас қилса арзийдиган бу фазилат улар учун шунчаки ҳаёт тарзи.

Бу каби одамлар орамизда бирда сезилиб, бирда сезилмай ўз фаолиятлари билан машғул бўлиб юраверишади. Улар ҳеч қачон ўзлигини намоён қилишни, жамоада эътироф этилишини ўйлаб ҳам кўришмайди. Ҳурматталаблик улар учун бегона. Кунлар, ойлар, йиллар — умр ўтаверади ва улар бир кун келиб ўша инсоний фазилатлари эвазига жамоадошлари, ёру биродарлари, умуман, уни таниган-билганларнинг юкс ак эътирофига ҳам, чексиз ҳурматига ҳам сазовор бўлишади. Ана шундай инсонлардан бири, оддий кутубхоначилик касбида ишлаб келаётган Шукуржон Алимов адир. У мана узоқ йиллардан бери Қўшкўпир туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритиб келмоқда.

Мактаб кутубхонасининг доимо ўқувчилар билан гавжум бўлишида Шукуржон опанинг хизмати катта. Ҳаммага бирдек хушмуомалада бўладиган опамизни мактаб жамоаси, ўқувчилар ҳам ҳурмат қилишади. У киши ишига нисбатан масъулият билан ёндашади. Шахсан Шукуржон опанинг ташаббуси билан мактабда турли китобхонлик танловлари, шоир ва ёзувчиларнинг таваллуд кунлари муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинади. Энг муҳими, Шукуржон опа бу ишларни қандайдир ҳисобот учун ёки режада белгилангани учун эмас, балки мактаб ўқувчиларини бадиий мутолаага ўргатиш, уларни китоб билан дўстлаштириш мақсадида амалга оширади.

Президентимизнинг ёш авлод таълим-тарбиясида китобнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини алоҳида таъкидлаб, «Aйни вақтда ахборот-коммуникация соҳасидаги охирги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади», дея билдирган фикрлари фарзандларимизни юксак маънавиятли, комил инсонлар қилиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгадир. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳимт ашаббусдан бири ҳам ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборатдир. Зеро, китобхонлик анъаналарини ривожлантириш, мутолаа маданиятини шакллантириш ва тараққий топтириш ўта зарур вазифалиги ҳар бир ота-она, ўқитувчи ҳамда кутубхоначиларнинг эътиборида бўлиши керак. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, ўқувчиларининг китобга бўлган қизиқишларини оширишда, уларни юксак маънавиятли қилиб тарбиялашда Шукуржон опа Aлимованинг хизматларини ўқитувчиларнинг шарафли меҳнатига тенглаштириш мумкин.

Шукуржон опа фаолият юритаётган кутубхонада ҳозирги кунда ўн беш мингга яқин турли адабиётлар жамланган. Кутубхона фондини бойитиш мақсадида ҳар йили хайрия марафонлари ташкил қилинмоқда. Зиё масканидаги китобларни кўз қорачиғидек асраш, табиийки, опанинг зиммасида. Шунинг учун ҳам у кишини кўпинча ўз севимли масканида эскирган китобларни таъмирлаётган ҳолда учратасиз. Бундан ташқари, кутубхонанинг фаол аъзолари томонидан ташкил қилинган кўнгиллилар гуруҳи дарсликлар ва бадиий адабиётларнинг сақланиши бўйича мустаҳкам назоратни ўрнатганлар. Бунинг натижасида кутубхонанинг фонди йил сайин бойиб, китобхонлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Бугун орамиздаги одамлардан бири Шукуржон Aлимованинг фаолиятига эътиборингизни қаратдик. Дарҳақиқат, уларнинг фаолияти ёшларимизнинг маънавий-маърифий савиясини оширишда беқиёс аҳамиятга эга. Aммо буни ҳар доим ҳам эътироф этавермаймиз. Aслида, Шукуржон опа каби зиё тарқатувчиларнинг шарафли меҳнати оламни зимистондан, одамларни жаҳолатдан, дунёни эса ҳалокатдан сақлаб қолинишига боис бўлса, ажаб эмас.

Сумбула МАТМУРОТОВА,

Мақсуда ТОИРОВА




Ўхшаш мақолалар

АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

🕔16:42, 22.01.2021 ✔41

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўйилаётган кўрсатувларни кўраётган укам саволга тутиб қолди:

Батафсил
ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

🕔20:31, 13.01.2021 ✔172

дунёни эса ҳалокатдан сақлаб...

Орамизда шундай одамлар борки, улар оддий ва хокисор. Камтарлик ва ростгўйликни ўзларига шиор қилиб олишган.

Батафсил
БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

🕔12:02, 04.01.2021 ✔300

29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатнома йўллади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

    АРМИЯНИНГ НИМАСИ ЯХШИ?

    Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан қўйилаётган кўрсатувларни кўраётган укам саволга тутиб қолди:

    ✔ 41    🕔 16:42, 22.01.2021
  • ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

    ОДАМЛАРНИ ЖАҲОЛАТДАН

    дунёни эса ҳалокатдан сақлаб...

    Орамизда шундай одамлар борки, улар оддий ва хокисор. Камтарлик ва ростгўйликни ўзларига шиор қилиб олишган.

    ✔ 172    🕔 20:31, 13.01.2021
  • БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

    БУЮК ХАЛҚ ҲАРАКАТИ КЕНГАЙИБ БОРАВЕРАДИ

    29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатнома йўллади

    ✔ 300    🕔 12:02, 04.01.2021
  • ИНСОНИЙЛИК ҚЎРҒОНИ

    ИНСОНИЙЛИК ҚЎРҒОНИ

    У нимадан барбод ё бунёд бўлади?

    Вақти-вақти билан инсон бошига ҳар хил синовлар тушиб туради. Бундай кезлар йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган пайт дейишади.

    ✔ 374    🕔 10:45, 28.12.2020
  • ТИЛГА ЭЪТИБОР

    ТИЛГА ЭЪТИБОР

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида давлат тили софлигини сақлаш, унга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 563    🕔 10:44, 28.12.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар