Инсон ўзинг      Бош саҳифа

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

 (биринчи мақола)

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

Туркистон ва ҳарбий салоҳият

Бугун армиядаги миллий кадрлар билан фахрланамиз. Қуролли Кучларга асос солинган йилда туғилган йигит 29 ёшда. Офицерликни танлаган бўлса, капитан ёки майор. Ҳаёт йўлини юрт ҳимоясига бағишлаганлар бугун камолот ёшида. Мулоҳазамиз бу ҳақда эмас. Гапни бироз олдинроқдан, туркий халқлар йигитларининг ҳарбий салоҳияти камситилган даврдан бошласак. «Қизил Ўзбекистон» газетаси, 1944 йил, 22 июнь, 121-сон. Унда атоқли ёзувчимиз Ойбекнинг «Жаҳон орзуси яқин» номли мақоласидаги қуйидаги парчага эътибор қилинг: «Ўзбек лар жанггу жадал билан тўла тарихдан узилганига узоқ вақт бўлган эди. Ҳарбий анъаналар қарийб унутилганди.

Ўтмишнинг жасур йигитлари ҳақида жуда қари бобойлар оғзидан гоҳ эртаксимон гаплар эшитиларди. Подшо ҳукумати ўзбек йигитининг шаънига ҳатто оддий пичоқни ҳам муносиб кўрмаган. Аксар ўзбек йигитларининг қадрдон қуроли кетмон эди. Ўзбеклар яратувчи меҳнат эрлари эди. Меҳнат мамл ак атимиз да шон-шараф ва қаҳрамонлик ишига айлангач, ўзбеклар яратувчи меҳнат соҳасида ҳақиқий мўъжизалар кўрсатди...»

Бу билан Ойбек домла нима демоқчи бўлган эди? Жадидларнинг миллий қўшин тузишдек бешикда бўғизланган орзусини коса тагида нимкоса қилиб айтмаганми ёзувчимиз? Мақола давомида Ойбек шўроларга, иккинчи жаҳон урушида ҳарбий салоҳиятимизни кўрсатишга имкон берган октябрь тўнтаришини алқагандек туюлса-да, асл моҳият бошқа. Назаримда буни камситилган миллат ҳақида дардли сатрлар сифатида қабул қилиш зурур. Зотан, бу ўтли сатрларни битиш учун жасорат керак эди ўша вақтларда.

Белимизга осилган пичоқ

Аслида октябрь тўнтариши сабаб ҳокимият тепасига келганлар подшо ҳукумати мустабид сиёсатининг мантиқий давомчиси бўлиб, бошимизга балоларни ёғдирди. Бу инқилоб бизга ҳеч бўлмаса белимизга осиб олган пичоқни қайтариб бердими?

Бу саволга жавобни тарихдан қидирсак. 1917 йил Россия империясида амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг Ўрта Осиё халқлари ўз миллий давлатчилигига, давлат бошқарув тизимида миллий армиясини тузишга жиддий аҳамият қаратди. 1917 йилнинг 28 ноябрида Туркистон тўртинчи қурултойида тузилган Қўқон мухторияти ҳукуматига Убайдуллахўжа Асадуллахўжа – мудофаа вазири, 1917 йил 5 декабридан 13 декабригача Оренбург шаҳрида ўтказилган умумқозоқ қурултойида ташкил топган Алашўрда номли ҳукуматга Алимхон Эрмак мудофаа вазири этиб тайинланди. 1920 йил 1 февралдаги Умумхоразм қурултойида Ҳасанўғли – ҳарбий вазир, Миршарофўғли – бош қўмондон, 1920 йил 6 октябрда чақирилган Умумбухоро халқ қурултойида Абдулҳамид Ориф – мудофаа вазири этиб тайинланади.

Совет давлати Туркистонга ҳарбий масалалар юзасидан ваколатлар бергандек бўлди. Бу ҳақиқатмиди ёки сароб? Сароб бўлмаганида Қўқон шаҳар совети пленуми Қўқон мухториятидан 1918 йил 9 январда ташкил этилган қарийб 2000 кишилик миллий қўшинни дарҳол қуролсизлантириш ва тарқатиб юборишни талаб этмас эди. Бу ҳақда қарор чиқармасди. «Улуғ Туркистон» газетасида (1918 йилги сонларидан бирида) ёзилишича, 1918 йил январнинг бошларида Қўқон мухториятида аскарлар сони 1000 кишини ташкил қилган. Январь охирига келиб вазир Убайдуллахўжа Асадуллахўжа раҳбарлигида ҳарбий кўрик ўтказилган пайтда миллий қўшин сафи 2000 кишига етган. Бир ойнинг ўзида қўшин сафи икки минггача етгани миллатнинг ҳарбий ишга қизиқишини кўрсатмайдими?

Маблағ-чи, таъминот-чи, дерсиз. Бу с аволга «Улуғ Туркистон» газет асининг 1918 йил 7 январь сонидан жавоб топилди. Газетада ёзилишича, большевиклар Туркистон банкларига қўйилган пулларни мусодара эта бошлагач, хусусий банк эгалари маблағини муваққат ҳукуматга беришга ва заём сотиб олишга ҳаракат қилишади. Мустафо Чўқаев эса миллий заёмларни сотиб олишни кенг тарғиб қилади . Мулкдорлар учун пулини шўро ҳукумати мусодара қилганидан кўра заём сотиб олиш маъқул эди. Бу бир томондан пули талон-тарож қилинмаслигига кафолат бўлса, иккинчи томондан мустақиллик, озодлик йўлидаги шарафли ундов эди.

Бундан ташқари мухториятни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия маблағлари ҳам туша бошлайди. Масалан, Жалолобод воло сти Хонобод қишлоғида бўлиб ўтган митингда 500 сўм йиғишиб, Мухторият ҳукуматига юборишган. Озми-кўпми йиғилган маблағлар эса янги қонунлар ишлаб чиқиш ва чоп этиш, матбуотни қўллаб-қувватлаш, миллий қўшинни таъминлашга сарфланган.

Шўролар хавотирида асос бор эди. Вазият шу зайлда кетса, мухторият қаддини тиклаши, куч-қудрати ошиши, миллий қўшини шаклланиши мумкин. Қўқондаги инқилобий қўмита шу боис қурол-яроғни топшириш, ҳукуматни тарқатиш шартини қўяди.

Кейинги воқеалар ривожи – қонга ботирилган мухторият кўпчиликка маълум. «Туркистон – туркистонликлар учун» шиори остида мухториятнинг мана шу кичик миллий қўшини шўроларнинг қизил гвардиячилар, австро-венгер ҳарбий асирлари ва арман дашноқларидан ташкил топган, тиш-тирноғигача қуролланган қўшинга қарши уч кун мардонавор курашди. Белимизга осилган пичоқ қинидан чиқди. Бироқ пичоқ билан милтиққа қарши бориш...

Ҳарбий тузилмаларга сиёсий қатағон

Шўро ларнинг амали ва ихлоси тўғри келмаган яна бир воқелик . 1924 йилда Ўзбекистон коммунистик партияси биринчи съездида «Миллий қўшилмалар тўғрисида» қарор қабул қилинади. Аммо совет давлати ва унинг армияси миллий мудофаа тизимини шакллантиришга қатъий қаршилик кўрсатди.

Бунга битта мисол келтирсак. Бу 1937 йилдаги сиёсий қатағон.

 

Бешта республикани куч ва қурол билан жиловлаб туришга, кишанларни янада қаттиқроқ тортишга масъул ҳарбий идора – Ўрта Осиё ҳарбий округига қаратилган қатағонни назарда тутяпман. Шу баҳонада миллатнинг ҳарбийликка салоҳиятли фарзандлари қирғин қилинганини назарда тутяпман.

Миллатнинг жасур ўғлонлари ҳақидаги эртак китобдан ҳаётга кўчмаслиги керак эди. Гоҳ пинҳон, гоҳ ошкор белимиздаги пичоқдан қўрқишарди. Бу бир ҳаяжон эмас. Қўлимизда далил бор. Воқеликка ро ссиялик олим Сергей Павловичнинг 2019 йилдаги «Ишчи-деҳқон қизил армиянинг Ўрта Осиёдаги миллий ҳарбий тузилма лари т арихи (1920-1938 й)» мавзусидаги дисс ерт ацияси орқали йўл оламиз.

Россия давлат ҳарбий архивида сақланаётган ҳужжатдан олим иқтибос келтиради. Унда НКВД 1937 йил сентябрда Ўрта Осиё ҳарбий округидаги қўшинларда турли буржуа-миллатчилик ташкилотлари ишини фош қилгани баён этилади. Бу даврни шўронинг миллатимиз зиёлиларига қаратилган қатағон даври сифатида ўқиганмиз. Буни қарангки, ҳарбий кадрларга ҳам унинг шамоли етиб келган.

Туркист оннинг илмий, ҳарбий салоҳиятидан қўрқув бор эди мустабидларда. Шунинг учун ҳам бу юртда шон-шараф иши қулликка асосланган меҳнатга, қурол кетмонга узил-кесил айланиши керак эди. Чор Русияси зулмидан-да кучли зулм машинаси ишга тушганди.

Маълумот учун: СССР Реввоенсоветининг (шўролар инқилобий кенгаши) 1926 йил 4 июндаги 304-сонли буйруғига мувофиқ Туркистон фронти Ўрта Осиё ҳарбий округи сифатида қайта ташкил этилади. Кейинчалик Туркистон ҳарбий округи деб номланади.

Истиқлол, миллий озодлик орзусини таг-томири билан қуритиш, минтақани таъсир доирасидан чиқармаслик каби ҳарбий-сиёсий мақсад кўзланган бу ҳарбий-маъмурий бирлик ҳақида тўхталмоқчи эмасмиз. Мавзуга дахлдор воқеликка қайтайлик.

НКВД қайдларидан иқтибос келтиришда давом этамиз. Унга кўра, Ўрта Осиё ҳарбий округидаги 20-тоғ кавалерия дивизияси ҳақида 1937 йил 20 сентябрида шундай ёзилган: «Тожик аксилинқилобий буржуа-миллий марказининг топшириғига кўра дивизияда саботаж ишлари билан шуғулланган аксилинқилобий буржуа-миллий ташкилоти фош этилди». Ҳужжатда НКВД томонидан дивизиядаги қуйидаги ҳарбийлар ҳибсга олингани келтирилади: Носиров, Одилов, Ваҳобов, Жарман Мамед, Мирзабоев, Фозилов, Жарман Базат, Чирчиқбоев, Шодибеков, Тверхдохлебов, Кузнецов, Кривошеев ва Чернишев. Энди НКВ Днинг 1937 йил 29 сентябридаги қайдига назар ташлаймиз. Россия давлат ҳарбий архивидан юқорида иқтибос келтирилаётган ҳужжатнинг 43-44-саҳифаларида бу ҳақда ёзилган. Унда Ўрта Осиё ҳарбий округидаги 19-тоғ кавалерия дивизияси ҳақида сўз боради. Қайдда ўзбек аксилинқилобий буржуа-миллий марказининг топшириғига кўра дивизияда саботаж ишлари билан шуғулланган аксилинқилобий буржуа-миллий ташкилоти фош этилгани келтирилади. Ҳужжатда бу иш ортидан 29 коммунист партиядан ўчирилгани ҳамда НКВД органи томонидан ҳибсга олинганлар ҳақида маълумот бор. Ҳибсга олинганлар: Наримонов, Ҳамроқулов, Йўлдошев, Шомирбоев, Алиев, Шукуров, Соипов, Атаев, Ёқубов, Рисқулов. Юқоридаги рўйхатдан фарқли равишда , бунда барчаси миллий ҳарбий кадрлар.

Бу билан чекланиб қолинмайди. Ҳарбий округга қарашли бошқа ҳарбий тузилмаларда ҳам қатағон давом этади. Ро ссия давлат ҳарбий архивидаги ҳужжатда (Л. 5 об-6, Л. 72-73) келтирилишича, Ўрта Осиё ҳарбий округининг 83-тоғ -ўқчи дивизияси 248-тоғ-ўқчи полкида, 21-тоғ кавалерия дивизияси 82- то ғ кава лерия полкида махсус бўлимлар миллатчиликка йўғрилган гуруҳ ёки ташкилотларни фош этади. Гўё зулмат ичидан қора мушукни излагандек.

Алижон САФАРОВ,

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети катта ўқитувчиси, захирадаги полковник




Ўхшаш мақолалар

МЕҲР ҲАҚИДАГИ «ВАЪЗ»

МЕҲР ҲАҚИДАГИ «ВАЪЗ»

🕔20:24, 21.02.2021 ✔160

Якшанба куни эди. Ғанижон уйида иштиёқ билан қоғоз қоралаётганди. Чошгоҳ пайти қўл телефони шўх жиринглади. Қараса, нотаниш рақам. «Ким бўлдийкин?» деган ўйда тугмачасини босиб, телефонни қулоғига тутди.

Батафсил
ТРАКТОРНИ КЎТАРГАН ЭЧКИЭМАР

ТРАКТОРНИ КЎТАРГАН ЭЧКИЭМАР

🕔16:13, 12.02.2021 ✔265

(Бўлган воқеа)

Кўкламнинг ўрталари. Қуёш олов пуркайди. Қум аралаш келаётган гаримсел кўз очирмайди. Ҳайҳотдай Қизилқум саҳросининг чек-чегараси, адоғи йўқдай гўё. Чўл бағрини тасмадек кесиб ўтган бу йўлни унча ҳам текис деб бўлмайди. Бироқ шундай бўлсада, бу йўлдан онда-сонда т урли русумдаги техникалар ўтиб туради.

Батафсил
МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

🕔16:37, 22.01.2021 ✔536

 (биринчи мақола)

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МЕҲР ҲАҚИДАГИ «ВАЪЗ»

    МЕҲР ҲАҚИДАГИ «ВАЪЗ»

    Якшанба куни эди. Ғанижон уйида иштиёқ билан қоғоз қоралаётганди. Чошгоҳ пайти қўл телефони шўх жиринглади. Қараса, нотаниш рақам. «Ким бўлдийкин?» деган ўйда тугмачасини босиб, телефонни қулоғига тутди.

    ✔ 160    🕔 20:24, 21.02.2021
  • ТРАКТОРНИ КЎТАРГАН ЭЧКИЭМАР

    ТРАКТОРНИ КЎТАРГАН ЭЧКИЭМАР

    (Бўлган воқеа)

    Кўкламнинг ўрталари. Қуёш олов пуркайди. Қум аралаш келаётган гаримсел кўз очирмайди. Ҳайҳотдай Қизилқум саҳросининг чек-чегараси, адоғи йўқдай гўё. Чўл бағрини тасмадек кесиб ўтган бу йўлни унча ҳам текис деб бўлмайди. Бироқ шундай бўлсада, бу йўлдан онда-сонда т урли русумдаги техникалар ўтиб туради.

    ✔ 265    🕔 16:13, 12.02.2021
  • МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

    МИЛЛИЙ ҚЎШИН ОРЗУСИ

     (биринчи мақола)

    ✔ 536    🕔 16:37, 22.01.2021
  • Ўтказиб юборилган қўнғироқ

    Ўтказиб юборилган қўнғироқ

    Таҳририятдан қайтаётганимда ҳавонинг авзойи бузуқ эди. Бекатда бироз турганимдан сўнг, автобус келди.

    ✔ 1087    🕔 10:43, 28.12.2020
  • ҚАДРИЯТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

    ҚАДРИЯТЛАР ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

    Ўзбекистон мазкур глобал жараёндан қандай сабоқ ва хулосалар чиқариши керак?

    ✔ 1324    🕔 18:23, 12.11.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар