Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«Ўзингни арзонга сотма,  чунки мартабанг улуғдир»

Бугун биз тубсиз кундалик шахсий эҳтиёжларнинг қуршовида ҳаёт кечириб, турли маданиятлар тўқнаш келган бир замонда инсоний гўзал ахлоқларни ўзлигимизда сақлаб қолишдек долзарб масала қаршисида чора излаб турибмиз.

«Ўзингни арзонга сотма,  чунки мартабанг улуғдир»

Бундай пайтда аждодларимиз маънавий меросини пухта ўзлаштириш ва ҳаётимизда амалий қўллаш ва келажак авлодларга масъулият билан ўрнак бўлган ҳолда етказишимиз муҳимдир.

Шарқда шундай буюк зотлар ўтишганки, улар ёқиб кетган илм шамчироқларидан таралаётган маънавий нур асрлар оша башарият қалбини эзгулик нури ила ёритиб келмоқда. Мавлоно Жалолиддин Румий ана шундай буюк зотлардан бири эди. Шарқнинг улуғ донишманди, шоири, мутафаккири ҳамда ижоди ва шахсияти билан бутун инсоният тафаккурини лол қолдирган орифлар султони сифатида улуғланади.

Мавлоно Румий Шарқ тафаккурининг ҳайратланарли донишманд сиймоси. Унда ислом тасаввуф илми ва ҳикмати бирлашиб, назм ижодкорлиги юксак кўринишда намоён бўлган. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб маънавий тараққиётига улкан таъсир ўтказган ижодкорлардан биридир.

Дашту чўлда қолиб чанқоқ ҳиссини туйган инсон ногаҳон обиҳаёт сақловчи сардобами ёки қудуқни кўриб қанчалик қувонса, сувидан ичиб қанчалик роҳатланса, маънога ташна одам ҳам Румий ижодидан баҳра олиб шундай ҳузур-ҳаловат топади.

Дарҳақиқат, Мавлононинг ўзига хос маънавий меросини ўқиш, ўрганиш ва энг муҳими унга амал қилиш орқали ҳар биримиз зарарли таъсирлардан ўзимизга «маънавий ҳимоя қалқони»ни ясаб олган бўламиз.

Румий мураккаб сўфиёна мулоҳазаларида баъзан инсон табиатининг зиддиятли эканини, инсонда зиддиятларни иккала қарама-қарши томони бирликда мавжуд эканини кўрсатади.

Унинг ижодида инсон, фаришта ва ҳайвон ўртасидаги мавжуд нозик тафовутлар кўрсатиб берилган. Шунингдек, Одам бо ласида нафснинг бор лиги, унинг мерос эканини, агар инсонда нафс бўлмаганда, унга қарши курашишнинг ҳам кераги бўлмаслигини ўқувчига шоирона ижоди билан англатади. Нега инсон фаришта ва ҳайвонотдан улуғ бир мақомда турганини, уни сақлаб қолиш инсон учун нақадар муҳим вазифа экани ҳақида Мавлоно ҳазратлари шундай дейди: «Сен ўз қадр-қимматинг ва тушунчанг билан икки оламга бадалсан. Аммо, нима қилайинки, ўз баҳойингни билмаётирсан. Ўзингни арзонга сотма, чунки мартабанг улуғдир. Агар ўзингни жаҳаннам эвазига сотсанг, ўзингга зулм қилган бўласан».

Румий ўз асарларида инсон ўз нафсини жиловлаб фаришта мақоми даражасида бўлиши ёки нафс қулига айланиб, мартабаси ҳайвоний даражага тушиб кетиши ҳам эҳтимоллигини таъкидлайди.

Инсон иймонидан узоққа кетмаслигини, бунинг учун яратгувчисининг интиҳода муносиб мукофоти борлигини, ҳамда нафсини қондиришда ҳар хил нотўғри ҳаракатларни қилиши орқали фалокатга дуч келиши ҳақида Жалолиддин Румий шундай дейди:

Холи тут кўнгилни ёр инкоридин, Сўнгра райҳон уз унинг гулзоридин.

Сабр қил нафсингга этгил қаршилик, Ул ёмондин ким кўрибдур яхшилик?

Жалолиддин Румий асарларини ўқир экансиз, инсон ўз моддий эҳтиёжларини наз орат қилиш учун унга илм ва катта сабр-тоқат керак эканини, бунга китоб ўқиш ҳамда олган илмига амал қилиш билан жамиятда ўзига муносиб ўрнини топиб бориши ҳақида маънолар топаверасиз. У инсон маънавий оламининг устунлиги билан ўзидаги барча камчиликларни сабр-тоқати ва иродаси орқали енгиши мумкин эканлигини ҳам алоҳида таъкидлайди.

Дарҳақиқат, Мавлоно Румийни барча замонларда башарият учун қадрли қилган асос унинг олам ва унинг ҳодисотлари шаклига эмас, моҳиятига эътибор қаратганида эди, деб таъкидласак адашмаган бўламиз.

Асрор РАҲИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

ЎЗ-ЎЗИДАН ЁЗИЛГАН КИТОБ

ЎЗ-ЎЗИДАН ЁЗИЛГАН КИТОБ

🕔20:26, 21.02.2021 ✔86

Умрнинг ҳар бир кунини китобнинг бир саҳифасига менгзаш мумкин. Инсон яшар экан ўз ҳаёт китобини ҳар куни ёзиб боради. Бу реалликдан анча йироқ хаёлий бир гап эмас, айни ҳақиқат.

Батафсил
ҲАММА ҲОЗИР ШОИР

ҲАММА ҲОЗИР ШОИР

🕔20:26, 21.02.2021 ✔87

Куни кеча дўстлар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган видеони кўрсатишди. Аввал кўзим тушмаган экан. Унда бир йигитча берилиб «Инвестиция киритайлик, инвестиция», деб бақирганича шеър ўқияпти.

Батафсил
«Ўзингни арзонга сотма,  чунки мартабанг улуғдир»

«Ўзингни арзонга сотма,  чунки мартабанг улуғдир»

🕔12:41, 29.01.2021 ✔444

Бугун биз тубсиз кундалик шахсий эҳтиёжларнинг қуршовида ҳаёт кечириб, турли маданиятлар тўқнаш келган бир замонда инсоний гўзал ахлоқларни ўзлигимизда сақлаб қолишдек долзарб масала қаршисида чора излаб турибмиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎЗ-ЎЗИДАН ЁЗИЛГАН КИТОБ

    ЎЗ-ЎЗИДАН ЁЗИЛГАН КИТОБ

    Умрнинг ҳар бир кунини китобнинг бир саҳифасига менгзаш мумкин. Инсон яшар экан ўз ҳаёт китобини ҳар куни ёзиб боради. Бу реалликдан анча йироқ хаёлий бир гап эмас, айни ҳақиқат.

    ✔ 86    🕔 20:26, 21.02.2021
  • ҲАММА ҲОЗИР ШОИР

    ҲАММА ҲОЗИР ШОИР

    Куни кеча дўстлар ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган видеони кўрсатишди. Аввал кўзим тушмаган экан. Унда бир йигитча берилиб «Инвестиция киритайлик, инвестиция», деб бақирганича шеър ўқияпти.

    ✔ 87    🕔 20:26, 21.02.2021
  • «Ўзингни арзонга сотма,  чунки мартабанг улуғдир»

    «Ўзингни арзонга сотма,  чунки мартабанг улуғдир»

    Бугун биз тубсиз кундалик шахсий эҳтиёжларнинг қуршовида ҳаёт кечириб, турли маданиятлар тўқнаш келган бир замонда инсоний гўзал ахлоқларни ўзлигимизда сақлаб қолишдек долзарб масала қаршисида чора излаб турибмиз.

    ✔ 444    🕔 12:41, 29.01.2021
  • ОИЛАВИЙ КИТОБХОНЛИК

    ОИЛАВИЙ КИТОБХОНЛИК

    фарзанд учун умр бўйи татийдиган хазина

    ✔ 1105    🕔 23:49, 03.12.2020
  • ЎЗГАРИШЛАРДАН НЕГА ЧЎЧИЙМИЗ?

    ЎЗГАРИШЛАРДАН НЕГА ЧЎЧИЙМИЗ?

    Бодо Шефернинг «Ғолиблик қонуниятлари» асари ҳаётга умид пайдо қиладиган  нодир китоблардан ҳисобланади. Унда келтирилган ўн тўртта қонун бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Асар Марк Аврелийнинг «Умрингнинг сўнгида қандай яшашни истасанг, шу бугуноқ шундай яшашни бошла» эпиграфи билан бошланади.

    ✔ 1301    🕔 09:49, 30.10.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар