Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЭРКАКЛАР ОР-НОМУСИ

Бу фазилатнинг оёқости қилинмаслиги учун аслида ким масъул?

ЭРКАКЛАР ОР-НОМУСИ

Оила ва жамиятда доимо эркак кишининг роли устивор ҳисоблаб келинган. Камгаплик ва дангаллик, ғурур ва ориятни ҳамиша ҳар нарсадан устун қўйиш эркак мавқеини баланд тутиб турган. Керакли вақтда зарур гапни сўзлаб, мижғовлик ва майдалашишлардан ўзимизни тийишимиз, салобатимизни таъминлаб турувчи жиддийликдан йироқлашмаслигимиз ҳам катта фазилатлардан дея эътироф этилади.

Йигит кишининг ўзига ортиқча эътибор қаратиб, безаниши ҳамда туҳмат ва бўҳтон гаплар билан йиғилиб олиб ғийбатлашиши эса ҳеч қачон ярашмаган. Бордию шундай ҳаракатларнинг бирортаси қайсидир йигитда кўпроқ кузатиладиган бўлса, атрофидаги бошқа эркаклар, айтайлик отаси, ака-укалари ёки ўртоқлари томонидан тўғри тушунтиришлар билан тартибга чақирилган.

Энди эса айрим оталар ўғлига, йигитлар ака-укаси, ўртоқларининг юриш-туришига юқорида айтганимиздек қизиқиш, жавобгарлик ҳисси билан қарамай қўйдими ёки қанчалик танбеҳ берилаётган бўлса-да қулоқ солмай қўл силтайдиганлар кўпайиб кетдими? Менимча, иккинчиси ҳақиқатга яқинроқ. Табиийки, ҳар куни турли одамлар билан мулоқот қилиб, турли воқеликларнинг гувоҳи бўламиз. Авваллари сариқ, малла, шоколад рангга сунъий бўялган, куйдирилган, елкага тушадиган узун сочли йигитларни кўрсак бирон ажнабий бўлса керак, деб ўйлардик. Шундай бўлиб ҳам чиқарди. Сочига алланималар суртган, юзини оқартириш ва тиниқлаштириш учун бир нималардан фойдаланиб, гулли кўйлак кийиб олган йигитларни кўриб булар авва лдан шундай юриб-туришга ўрганган, дер эдик. Мана, ўзимизнинг ичимизда ҳам шундай ёшлар пайдо бўляпти-ку. Татуировканию айтмай қўя қолайлик. Қанча гапирилса-да унинг олди олинмади. Баданининг кўринадиган жойларига турли гуллар тасвирини чизиб олганлар биз қатори Ўзбекистонимизда яшаб, олийгоҳларимизда ўқиб юрибди. Уларга бунинг хато экани ҳақида оғиз очсангиз борми, «Бу менинг хоҳишим. Ҳеч кимга зарари тегмагандан кейин истаганимни қилавераман-да. Инсон ҳуқуқлари ҳамма нарсадан устун», дея оғзингизга уради. Юртимиздаги барча олийгоҳларда талабалардан белгиланган расмий ўқув кийимида бўлиши сўралади. Бироқ деярли барча билим юртларининг хорижий йўналишларида ўқийдиганларидан бу нарса талаб қилинмаётгандай. Уларнинг кийиниши, узун сочидан ҳам ажратиб олса бўлади. Нима, уларга ҳеч қандай тартиб-қоида йўқми? Ўрим-ўрим сочли йигитлардан нега сочингни пушти, мовийга бўяб олдинг деб сўрашармикин? Балки ўшалар туфайли бошқа ёшлар ҳам «безанаётгандир»? Бу ерда асл айбдор ким? Хулоса қилишдан аввал бироз мулоҳаза юритиб кўришимиз тўғри эмасми? Қиз-аёлларга эркакларга ўхшаб кийинма, ўзбекчилигимизга тўғри келмайди, деб ўзимизча ақл ўргатардик. Бугун юқоридагидек йигитлар сабаб тилимиз қисилди.

Баҳор яқин. Ҳадемай катта-катта атиргулли футболка ва кўйлак кийган «ўғлон»лар ҳам кўчаларга кўрк қўшиб юра бошлайди. Натижада ҳамма ёшлар ёмонотлиқ. Катталарга ҳурмат, бир-биримизга ёрдам кўрсатиш, инсонпарварлик туйғуларидан йироқлашаётган ёшларни ҳам афсуски учратяпмиз. Биз беодоблигимизни ёшликнинг қизиққонлиги десак, катталар қариликнинг инжиқлиги дейишса, бу каби миллат маънавиятини емирадиган долзарб масалалар учун жавобгарликни ким зиммасига олади?

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

🕔19:51, 26.02.2021 ✔10

ўзимиз болаларга кам вақт ажратяпмиз

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг безори ҳаракатлари билан боғлиқ видео тасвирлар ва беодоб воқеалар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

🕔19:47, 26.02.2021 ✔10

Болаларга ҳар қандай нарсани тушунтириш, уқтириш мумкин. Лекин бунинг уддасидан чиқа олишимиз керак, деб ҳисоблайман.

Батафсил
«КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

«КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

🕔19:46, 26.02.2021 ✔6

Лутфихон ёшлигидан санъатни севар, берилиб рақсга тушар, халқ қўшиқларини меҳр ва ихлос билан, кўзларида ёш милтиллаб куйлар эди. Ёш қизнинг юрагида дард борлигидан қўшиқлари маҳзун. Ягона дардкаши – акаси.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

    Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

    ўзимиз болаларга кам вақт ажратяпмиз

    Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг безори ҳаракатлари билан боғлиқ видео тасвирлар ва беодоб воқеалар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    ✔ 10    🕔 19:51, 26.02.2021
  • ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

    ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

    Болаларга ҳар қандай нарсани тушунтириш, уқтириш мумкин. Лекин бунинг уддасидан чиқа олишимиз керак, деб ҳисоблайман.

    ✔ 10    🕔 19:47, 26.02.2021
  • «КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

    «КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

    Лутфихон ёшлигидан санъатни севар, берилиб рақсга тушар, халқ қўшиқларини меҳр ва ихлос билан, кўзларида ёш милтиллаб куйлар эди. Ёш қизнинг юрагида дард борлигидан қўшиқлари маҳзун. Ягона дардкаши – акаси.

    ✔ 6    🕔 19:46, 26.02.2021
  • БАҲОР КЕЛИБ , ЭКОПАРТИЯ УЙҒОНМОҚДА

    БАҲОР КЕЛИБ , ЭКОПАРТИЯ УЙҒОНМОҚДА

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан юртимиз бўйлаб дарахт экиш бўйича «яшил ташаббус» акцияси бошланди

    ✔ 88    🕔 20:20, 21.02.2021
  • ЭРКАКЛАР ОР-НОМУСИ

    ЭРКАКЛАР ОР-НОМУСИ

    Бу фазилатнинг оёқости қилинмаслиги учун аслида ким масъул?

    ✔ 405    🕔 16:11, 12.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар