Долзарб мавзу      Бош саҳифа

НАВОИЙГА ЮЗЛАНМОҚ САОДАТИ

Мир Алишер Навоийнинг бебаҳо меросини ўрганиб, унинг чуқур  мазмун-моҳиятини тушуниб етганимиз сари алломанинг буюклигини бўй-басти билан  англаб бораверамиз. Улуғ мутафаккирнинг мунаввар сиймоси асрлар оша унинг ўлмас асарларида, инсониятни эзгулик, бағрикенглик ва меҳрмурувватга даъват этгувчи умумбашарий ғоялари тимсолида яшайверади.

НАВОИЙГА ЮЗЛАНМОҚ САОДАТИ

Навоий бизга нима беради?

Яқинда ижтимоий тармоқларнинг бирида ғалати баҳснинг гувоҳи бўлдим. Таниқли олимларимиздан бири нинг «Навоийни боғча ёшидан ўргатишимиз, мактабларда, институтларда Навоий дарсларини ташкил қилишимиз керак», деган фикри кўпчиликда норозилик уйғотибди. «Биттаси боғча ёшидан мақомни ўргатиш керак деса, бошқаси Навоийни тиқиштиради, бу нимаси?», «Навоийни ўрганиш билан мамлакатни ривожлантиб бўлмайди», «Навоийни катталар тушунмайди-ку, болаларга йўл бўлсин?», «Ёш болаларни бунақа қийин нарсалар билан зўриқтирмаслик керак», «Ҳозирги кунда Навоий бизга нима беради?» қабилидаги изоҳларни ўқиб, очиғи, ҳафсалам пир бўлди. Нима учун ҳокимлар «тикток»чиларни бошига чиқарса индамаймиз, лекин «боғчада Навоийнинг ҳикоятлари ўргатилиши керак» дейилса, айюҳаннос соламиз? Навоийнинг нимаси болаларга оғирлик қилади? Ҳазрат Навоийда бола тарбиясига оид қанчадан қанча ибратли мушоҳадалар бор? «Ҳайратул-аброр», «Маҳбубул-қулуб», «Лисонут-тайр»да тарбиявий аҳамиятга эга бўлган қанча ҳикояту ҳикматлар бор? Асрлар оша боболаримиз Навоийни ўқиб савод чиқарган, дунёни таниган. Ҳатто бутун умрини Навоий асарларини кўчиришга бағишлаган хаттотлар ўтган. Наҳотки, бугунга келиб Навоий «ортиқча» бўлиб қолган бўлса?!

Навоийни ўрганиш билан биз ривожланишдан, замондан орқада қолиб кетмаймиз. Аксинча, ҳар жиҳатдан илгари боришни, тараққий этишни, тафаккур билан иш тутишни ўрганамиз. Зотан, ул ҳазратнинг ўзлари ҳам: ...Ҳар ишки қилмиш одамизод Тафаккур бирла бирлмиш одамизод, – дея лутф қилганлар.

Буюкликнинг ёрқин ифодаси

Ҳазратнинг ҳар бир асари унинг тенгсиз истеъдод, теран ақл-идрок ва чуқур билим соҳиби эканидан далолат беради. Навоий мумтоз шеъриятимизнинг энг йирик намояндаси бўлибгина қолмай, тарих, фалсафа, адабиётшунослик, тилшунослик, фиқҳ сингари соҳаларнинг ҳам билимдони бўлган. Ана шу йўналишларда қимматли асарлар ёзиб қолдирган.

Мамлакатимизда аждодларимиз маънавий меросини чуқур ўрганишга жиддий эътибор қаратилаётир. Хусусан, Алишер Навоий асарларини кенг тарғиб этиш, уларда илгари сурилган эзгулик,

Ватанга, халққа садоқат ғояларини ёш авлод онгига сингдириш алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, ҳазрат Навоий ёшлар тарбияси, уларнинг ҳар тарафлама камолоти масаласига тез-тез мурожаат этган. Бу борада Навоий ижодининг юксак чўққиси ҳисобланган «Хамса» мажмуаси айниқса муҳим ўрин тутади.

Таъкидлаш жоизки, «Хамса» дек буюк асарни дунёга келтириш бахти ўтмишда камдан-кам шоирга насиб этган. Навоийга қадар фақат Низомий Ганжавий, Хисрав Деҳлавий ва Абдураҳмон Жомийгина ана шу мушкул ва машаққатли ишни уддалай олганлар. Навоий бобомиз эса, илк бор туркий тилда «Хамса» яратиб, тилимизнинг беқиёс имкониятларини, нафосатини кенг намоён эта олган.  Навоий «Хамса»сининг аввалгилардан фарқи фақат унинг туркий тилда яратилганида эмас. Навоий ўз «Хамса»сини янгича қарашлар, ғоялар, фикрлар билан бойитган, унинг қаҳрамонлари халқ қалбига, орзу истаклари, армонларига ҳамоҳанглиги билан алоҳида ажралиб туради.

Ўзига хослиги нимада?

 «Фарҳод ва Ширин» достонини олайлик. Унда Фарҳод шаҳзода, тахт вориси бўлишига қарамай, ёшлигидан илм ва ҳунар ўрганишга астойдил қизиқади. У адолатпарвар, оқил ва мулоҳазакор йигит бўлиб вояга етади. Ширин эса, иболи, андишали ва садоқатли Шарқ аёли сиймосини ўзида мужассам этган. Ҳолбуки, аввалги хамсанавис шоирлар Ширинни ўта такаббур ва тантиқ малика, шоҳ Хисравнинг эрка хотини сифатида тасвирлашган. Фарҳод эса, уларда иккинчи даражали қаҳрамон сифатида тилга олиб ўтилган.

Низомий, Деҳлавий ва Жомий достонларида Искандар бешафқат, қаттиққўл саркарда сифатида гавдалантирилган. Навоий эса, «Садди Искандарий»да тарихда ўтган қаттол ҳукмдорни эмас, унинг сиймосидаги одил ва оқил давлат раҳбарини акс эттирган.

Навоийнинг Искандари қайси юртни қўлга киритса, шу ерда адолат ўрнатади. Унинг адлу инсофидан чўлу биёбон ҳам боғу бўстонга айланади. «...Ямонлардин офоқни пок этиб, вале яхшиларни тарабнок этиб», эл-улусни ўзидан рози қилишга интилади.

Навоий «Хамса»си бугунги кунда ҳам ёш авлод тарбиясида жуда катта аҳамиятга эга. Хусусан, «Ҳайратул-аброр» до стонида инсонни камолот сари етакловчи эзгу хислатлар тараннум этилиб , тубанликка бошловчи нуқсон ва камчиликлар аёвсиз фош этилади.

Достондаги ота-онага ҳурмат, ростгўйлик, сабр-қаноат, карам ва саховат, камтарлик ҳақидаги фикрларни эсга олинг. Шунингдек, шоир ёшликнинг ғанимат экани, унинг ҳар лаҳзасидан унумли фойдаланиш лозимлигини ботбот таъкидлайди. Қанийди, биз ана шу эзгу қарашларни бугунги ёшларимиз онгига тўла-тўкис сингдира олсак.

Навоий ва ёшлар масаласи

Эътибор беринг-а, асар қаҳрамонларининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Фарҳод ёки Қайсни оламизми, Ширин ёки Лайлими, барчасида ёшликнинг бемисл таровати, ғайрату шижоати мужассам. Улар нафақат ишқ-муҳаббат, балки, вафо ва садоқат, ҳаё ва андиша, адаб ва икром бобида ҳам намуна бўла олади.

Кейинги пайтда асл ўзбекона қадриятларга бирмунча зид тушунчалар, ғарбона турмуш тарзи ёшларимиз маънавиятига ўз таъсирини кўрсатаётгани кишини ўйлантиради.  Айниқса, ижтимоий тармоқлар, «Инстаграм», «Тик-Ток», «Телеграм»даги «замонавий имкониятлар» сабабли, йигит-қизларимизнинг севги, муҳаббат ҳақидаги тушунчалари ўта ғариблашиб, сийқалашиб бораётгани ғоятда ачинарлидир.

Лайли ва Мажнуннинг соф муҳаббатини эсга олайлик. Уларни бир-биридан жудо этиш учун ҳар иккисининг тақдирини бошқалар билан боғламоқчи бўлишади. Лекин сўнгги дамлардагина қисмат уларга йўл очади. Иккиси ҳам ўз гўшангасидан қочиб чиқишга муваффақ бўлади. Улар ярим тунда кимсасиз саҳрода учрашади. Ниҳоят, узоқ айрилиқдан сўнг икки ошиқ юрак туташади.

...Ҳар ишки ўтуб ҳалокликдин,

Айру эмас эрди покликдин.

Ишқ аҳли бу навъ бўлсалар пок,

 Гар васл муаббад ўлса не бок?

Ошиқки муроди ком бўлғай,

Ошиқлик анга ҳаром бўлгай.

Уларнинг муҳаббати бачкана, тубан ҳислардан холи эди. Шу боис висол онлари ҳам покликдан айро бўлмади. Чунки пок муҳаббат билан эришилган висол абадий давом этади. Ҳавойи нафсига эргашган ошиқни ошиқ деб бўлмайди. Навоий бобомиз илгари сурган бу фикрларни, афсуски, аксарият ёшларимиз тушунишга ожизлик қилади.

Лайли ва Мажнун ҳақидаги афсона Навоийгача мавжуд эди. Бироқ, ҳазрат Навоий бу афсонага айрича руҳ бағишлади. Бағоят гўзал бир ишқ достонини дунёга келтирди. Навоий бу достонни битар экан, ўзи ҳам қаҳрамонлар дарди билан яшади, улар билан бирга қайғурди, куйиб-ёнди.

Сўгин нечаким узоттим охир, Йиғлай-йиғлай туготтим охир, - дейди шоир асар ниҳоясида.

Дарҳақиқат, бу асар кўплаб олим ва мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлган. Бундан бир неча йил илгари хорижлик машҳур шарқшунос Николай Конрад достон ҳақида катта минбардан туриб гапираркан, кўзига ёш олиб, «Мен ана шундай буюк шоирни етиштирган ўзбек халқи олдида ер ўпиб, таъзим қиламан», — деган эди.

Навоий ва... иқлим ўзгаришлари

«Сабъаи сайёр» достонидаги рангин ҳикояларда ана шундай умрбоқий, ўлмас қадриятлар улуғланади. Баҳромнинг фожиаси ҳам ғоят таъсирчан тарзда баён этилади.

Овга чиққан шоҳ аввалига ўз навкарлари билан катта базму жамшид тузади. Кейин эса, маст-аласт оломон чангалзорга кириб, жониворларга қирон келтира бошлайди. Алал-оқибат, Баҳромни бутун аъёнлари билан ер ютади. Навоий бу манзара орқали ғафлат, маишатбозлик, кайфу сафо, зулм ва ситамнинг аянчли оқибатини кўрсатиб берган. Балки улуғ шоир беш аср аввал экологик танглик, глобал исиш, иқлим ўзгаришлари каби асрий офатларни кўра олгандир? Муаллиф асар сўнгида тушига шоҳ Баҳром кирганини ёзади. Шоҳ шиорга ўз миннатдорчилигини билдириб, «Сенинг шоҳинг, яъни Ҳусайн Бойқарога ҳам менинг қисматим ибрат бўлсин, майпарастлик, айш-ишратга мойиллик ҳеч қачон яхшилик келтирмайди», деган фикрни билдиради. Ҳазрат Навоий шу тариқа ўз дўсти, мамлакат ҳукмдорини адлу инсофга чақирган. «Хамса»ни ўқиш асносида, унинг муаллифи қанчалар ўткир ва теран ақл соҳиби бўлганидан ҳайратга тушамиз. Навоий бу йирик асарни қисқа муддат ичида битирган бўлса-да, уни ёзишга пухта тайёргарлик кўргани, жуда кўп маълумотлар тўплаганини яққол кўриш мумкин.

Бундан бир неча йил аввал Хитойда бўлганимда мезбонлар бизни қадимий буюк Хитой девори бўйлаб саёҳатга олиб чиқишганди. Гид бизга бу йирик обиданинг қурилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди. Не ажабки, умрида Хитойга қадам бо смаган улуғ шоир «Садди Искандарий» достонида бу машҳур иншоотнинг қурилишини айнан ана шундай тасвирлаб берган эди. Ҳа, Навоий даҳосининг буюклиги ҳам ана шунда.

Рустам ЖАББОРОВ




Ўхшаш мақолалар

САЁҲАТ ҚИЛИШ УЧУН ХОҲИШ ВА ИМКОНИЯТИНГИЗ ЕТАРЛИМИ?

САЁҲАТ ҚИЛИШ УЧУН ХОҲИШ ВА ИМКОНИЯТИНГИЗ ЕТАРЛИМИ?

🕔19:53, 26.02.2021 ✔13

Ёхуд болалигида бир марта отаси билан Хивани кўриб келиб,  мақтаниб юрганлар ҳам бугун саксонга киряпти

Батафсил
ҚАЙТА БОШДАН ЎЗНИ ҚАЧОН ТАНИЙМИЗ?!

ҚАЙТА БОШДАН ЎЗНИ ҚАЧОН ТАНИЙМИЗ?!

🕔09:47, 23.02.2021 ✔106

Ибтидони савол билан белгилашга одам истиҳола қилади. Лекин сўнгги тўрт-беш кун нари-берисидаги воқеалар шунга мажбурқиляпти. Аввало, 2021 йил 10 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 61-сон қарори қабул қилинди.

Батафсил
НАВОИЙГА ЮЗЛАНМОҚ САОДАТИ

НАВОИЙГА ЮЗЛАНМОҚ САОДАТИ

🕔16:18, 12.02.2021 ✔434

Мир Алишер Навоийнинг бебаҳо меросини ўрганиб, унинг чуқур  мазмун-моҳиятини тушуниб етганимиз сари алломанинг буюклигини бўй-басти билан  англаб бораверамиз. Улуғ мутафаккирнинг мунаввар сиймоси асрлар оша унинг ўлмас асарларида, инсониятни эзгулик, бағрикенглик ва меҳрмурувватга даъват этгувчи умумбашарий ғоялари тимсолида яшайверади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • САЁҲАТ ҚИЛИШ УЧУН ХОҲИШ ВА ИМКОНИЯТИНГИЗ ЕТАРЛИМИ?

    САЁҲАТ ҚИЛИШ УЧУН ХОҲИШ ВА ИМКОНИЯТИНГИЗ ЕТАРЛИМИ?

    Ёхуд болалигида бир марта отаси билан Хивани кўриб келиб,  мақтаниб юрганлар ҳам бугун саксонга киряпти

    ✔ 13    🕔 19:53, 26.02.2021
  • ҚАЙТА БОШДАН ЎЗНИ ҚАЧОН ТАНИЙМИЗ?!

    ҚАЙТА БОШДАН ЎЗНИ ҚАЧОН ТАНИЙМИЗ?!

    Ибтидони савол билан белгилашга одам истиҳола қилади. Лекин сўнгги тўрт-беш кун нари-берисидаги воқеалар шунга мажбурқиляпти. Аввало, 2021 йил 10 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 61-сон қарори қабул қилинди.

    ✔ 106    🕔 09:47, 23.02.2021
  • НАВОИЙГА ЮЗЛАНМОҚ САОДАТИ

    НАВОИЙГА ЮЗЛАНМОҚ САОДАТИ

    Мир Алишер Навоийнинг бебаҳо меросини ўрганиб, унинг чуқур  мазмун-моҳиятини тушуниб етганимиз сари алломанинг буюклигини бўй-басти билан  англаб бораверамиз. Улуғ мутафаккирнинг мунаввар сиймоси асрлар оша унинг ўлмас асарларида, инсониятни эзгулик, бағрикенглик ва меҳрмурувватга даъват этгувчи умумбашарий ғоялари тимсолида яшайверади.

    ✔ 434    🕔 16:18, 12.02.2021
  • «ФАЛОКАТ»

    «ФАЛОКАТ»

    Бу воқеа куппа-кундузи – шундоққина кўз ўнгимда рўй берди...

    ✔ 412    🕔 16:14, 12.02.2021
  • Ташна одамнинг ўрнига биров сув ичмайди

    Ташна одамнинг ўрнига биров сув ичмайди

    Эндиликда баҳо ололмаган талабалар қўшимча пул тўлаб «ўзлаштиради»...

    ✔ 305    🕔 12:16, 10.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар