Етти кун      Бош саҳифа

200 КИШИГА ПРЕЗИДЕНТ ГРАНТИ

Давлат тест маркази Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев ОТМлар бакалавриатига кириш имтиҳонлари юзасидан қатор саволларга жавоб берди.

Бу йил кириш имтиҳонлари 5 та фандан ўтказилади. Президент қарорида кириш имтиҳонлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фанлардан ўтказилиши белгиланган. Мажбурий фанларга она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи киради.

ДТМ юқори ташкилотларга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг исталганча таълим йўналишларини танлаш имконини бериш тўғрисида таклиф киритган. Агар таклиф қабул қилинса, абитуриентлар ўз фанларига мос 20 ёки 25 та йўналишни танлаши мумкин бўлади.

Кириш имтиҳонларида мантиқий саволлар сони кўпайтирилади. Бундай саволлар математика, тарих, биология, кимё каби фанларда кўп бўлади. Айни пайтда она тили, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификат олиш учун рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. Олдиндан имтиҳон топшириб, сертификат олган абитуриентларга улар тўплаган фоиздан келиб чиқиб, кириш имтиҳонида балл берилади.

Абитуриентда 2 та танлов бўлади: хоҳласа, сертификат олишда йиққан балл фоизига қараб тегишли баллга эга бўлиши ёки сертификати бўлса ҳам, ўз хоҳишига кўра имтиҳонда тест ишлаб балл тўплаши мумкин. Мажбурий фанлар блокида жами 45 та савол бўлади ва ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади. Мутахассислик фанлари блокида эса иккита фан бўлади ва битта савол 3,1 балл билан баҳоланади.

Бу йил кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 кишига президент гранти берилиши эълон қилинди. Ишчи гуруҳ максимал балл тўплаган абитуриентлар сони 200 кишидан ошиб кетса, грант эгалари қандай саралаб олиниши бўйича тартибни ишлаб чиқади.

Ҳозирги прогнозга кўра, 1 миллион 615 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

ЎРГАНИЛМАГАН МУАММОНИНГ ЎЗИ ҚОЛМАДИ-ЁВ...

ЎРГАНИЛМАГАН МУАММОНИНГ ЎЗИ ҚОЛМАДИ-ЁВ...

🕔11:23, 13.03.2021 ✔225

Назаримда, кейинги тўрт йилда муаммоларни аниқлашнинг зўр механизмини  ўйлаб топдик. Одамларни қийнаётган масалаларни ўрганавериб, авра-астарини чиқариб юборганимиз ҳам рост. Аммо, афсуски, уларни ҳал этишга келганда, ёндашув ўша-ўша — алмисоқдан қолган.

Батафсил
ҚАРИНДОШЛАР НИКОҲИ

ҚАРИНДОШЛАР НИКОҲИ

🕔11:21, 13.03.2021 ✔217

қонун билан тақиқланиши мумкин

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлисида айтиб ўтилди, дейилади ЎзА тарқатган ахборотда.

Батафсил
ЎЗБЕКИСТОНДА БИР ОИЛАГА ЎРТАЧА НЕЧТА ФАРЗАНД ТЎҒРИ КЕЛМОҚДА?

ЎЗБЕКИСТОНДА БИР ОИЛАГА ЎРТАЧА НЕЧТА ФАРЗАНД ТЎҒРИ КЕЛМОҚДА?

🕔19:54, 26.02.2021 ✔204

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январ-декабрь ҳолатига,

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎРГАНИЛМАГАН МУАММОНИНГ ЎЗИ ҚОЛМАДИ-ЁВ...

    ЎРГАНИЛМАГАН МУАММОНИНГ ЎЗИ ҚОЛМАДИ-ЁВ...

    Назаримда, кейинги тўрт йилда муаммоларни аниқлашнинг зўр механизмини  ўйлаб топдик. Одамларни қийнаётган масалаларни ўрганавериб, авра-астарини чиқариб юборганимиз ҳам рост. Аммо, афсуски, уларни ҳал этишга келганда, ёндашув ўша-ўша — алмисоқдан қолган.

    ✔ 225    🕔 11:23, 13.03.2021
  • ҚАРИНДОШЛАР НИКОҲИ

    ҚАРИНДОШЛАР НИКОҲИ

    қонун билан тақиқланиши мумкин

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлисида айтиб ўтилди, дейилади ЎзА тарқатган ахборотда.

    ✔ 217    🕔 11:21, 13.03.2021
  • ЎЗБЕКИСТОНДА БИР ОИЛАГА ЎРТАЧА НЕЧТА ФАРЗАНД ТЎҒРИ КЕЛМОҚДА?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БИР ОИЛАГА ЎРТАЧА НЕЧТА ФАРЗАНД ТЎҒРИ КЕЛМОҚДА?

    Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январ-декабрь ҳолатига,

    ✔ 204    🕔 19:54, 26.02.2021
  • БЕНЗИН НАРХИ ОШДИ

    БЕНЗИН НАРХИ ОШДИ

    Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи қарийб 5 фоизга ошди Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоларига 29 622 тонна Аи-80 маркали автомобиль бензини қўйилган ва шундан 9574,5 тоннаси, яъни 32,3 фоизи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 23 харидор иштирок этди, деб хабар беради «Халқ сўзи Online».

    ✔ 197    🕔 19:54, 26.02.2021
  • 19,1 млрд. сўм эгаларига етказилди

    19,1 млрд. сўм эгаларига етказилди

    2020 йилда прокуратура органларига аҳоли мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 19,1  млрд. сўмлик иш ҳақи, пенсия, алимент ва бошқа тўловларни олишда амалий ёрдам кўрсатилган.

    ✔ 119    🕔 09:50, 23.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар