Давр нафаси      Бош саҳифа

КРЕДИТДАН КЎПРОҚ «УНДИРИШ» КИМГА КЕРАК?

ёхуд ипотека кредитларига аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилиши кимларнинг манфаатига хизмат қилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони ва 2020 йил 1 майдаги 4701-сон қарори билан аҳоли томонидан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратишнинг, шунингдек, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўлаб беришнинг янги тартиби белгилаб берилган. Ушбу фармон ва қарорга кўра, ипотека кредитлари муддатлари 15 йилдан 20 йилгача узайтирилди, бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари (352 млн. сўмгача) белгиланди, жисмоний шахсларга ўз ер участкаларида уй-жой қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредитлари ажратишга рухсат берилди.

Энг асосийси, фармон билан айрим фуқароларга, шу жумладан, кам таъминланган ва уйжой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал (уй нархининг 10 фоизигача) ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилди. Шу билан бирга, Фармоннинг 5-бандида Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда ипотека кредитлари бериш концепциясини ва потенциал қарз олувчиларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиши белгиланган. Шу асосда, Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарори билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Эътиборимни тортган нарса, Низомнинг 6-бандида Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига бериладиган ипотека кредитлари бўйича аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилиши белгиланган.

Бироқ, аввалги йилларда банклар томонидан ипотека кредитлари дифференциал тўловлар тартиби асосида тақдим этилгани аҳолига молиявий енгилликлар яратган эди.

Мисол учун, дифференциал тартиб бўйича 20 йил муддатга бериладиган 300 млн. сўмлик ипотека кредитини сўндириш учун жами 834,8 млн. сўм тўланади. Лекин қарз олувчи айни миқдордаги ипотека кредитни аннуитет шаклида олса, бу кредитни қайтариш учун жами 1 млрд. 111,2 млн. сўм (ёки 276 млн. сўм кўп) тўлов қилиши лозим бўлади.

Ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, дифференциал шаклида ажратилган кредитга нисбатан аннуитет тартибида ажратилган ипотека кредитини сўндириш 30 фоиздан кўпроқ маблағ талаб этади ҳамда унга ҳисобланган ойлик фоиз тўловлар (бошида озроқ бўлсада) юқори бўлишини англатади. Бу эса ўз навбатида аҳолининг ойлик даромадларининг катта қисми кредит тўловлари учун йўналтирилишига ва бошқа зурурий кундалик эҳтиёжлари учун харид қобилияти пасайишига сабаб бўлади.

Эҳтимол, ипотека кредитларини аннуитет тартиби асосида берилиши тижорат банклари учун манфаатли бўлиши мумкин. Балки бу орқали хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган давлат улуши бор йирик банкларнинг активлари қийматини, фойдалилик коэффициентини ошириш кўзда тутилгандир? Лекин нима бўлган тақдирда ҳам бу ўз ватанига эга бўлиш орзусида илк бор уй сотиб олаётган оилани «шилиш» ҳисобига амалга оширилмаслиги керак.

P.S. Бу масала бўйича Бош вазир ўринбосарига тегишли тартибда депутат сўрови юборилди. Умид қиламизки, мурожаатимизга асосан, мутасадди ташкилотларга низомнинг 6-бандини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берилади.

Дониёр ҒАНИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати https://t.me/D_Ganiyev




Ўхшаш мақолалар

Бола парваришлаш нафақаси олиш расман осонлаштирилди

Бола парваришлаш нафақаси олиш расман осонлаштирилди

🕔19:56, 26.02.2021 ✔13

Ҳозирда бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда.

Батафсил
Аҳолига яна бир қулайлик

Аҳолига яна бир қулайлик

🕔19:55, 26.02.2021 ✔9

Туғилганликни қайд этиш бўйича комплекс давлат хизматларининг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Батафсил
Узоқ кутилган вакцина

Узоқ кутилган вакцина

🕔09:51, 23.02.2021 ✔111

Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилди. Ундан 1 млн. доза харид қилинади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола парваришлаш нафақаси олиш расман осонлаштирилди

    Бола парваришлаш нафақаси олиш расман осонлаштирилди

    Ҳозирда бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда.

    ✔ 13    🕔 19:56, 26.02.2021
  • Аҳолига яна бир қулайлик

    Аҳолига яна бир қулайлик

    Туғилганликни қайд этиш бўйича комплекс давлат хизматларининг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

    ✔ 9    🕔 19:55, 26.02.2021
  • Узоқ кутилган вакцина

    Узоқ кутилган вакцина

    Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилди. Ундан 1 млн. доза харид қилинади.

    ✔ 111    🕔 09:51, 23.02.2021
  • «Эл нетиб топгай мени...»

    «Эл нетиб топгай мени...»

    Ҳаётимизни бундан ҳам яхшироқ  қилишга интиламиз. Янгиянги мақсадлар қилиб, режалар тузамиз.

    ✔ 265    🕔 16:19, 12.02.2021
  • КРЕДИТДАН КЎПРОҚ «УНДИРИШ» КИМГА КЕРАК?

    КРЕДИТДАН КЎПРОҚ «УНДИРИШ» КИМГА КЕРАК?

    ёхуд ипотека кредитларига аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилиши кимларнинг манфаатига хизмат қилмоқда?

    ✔ 257    🕔 16:18, 12.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар