Давр нафаси      Бош саҳифа

«Эл нетиб топгай мени...»

Ҳаётимизни бундан ҳам яхшироқ  қилишга интиламиз. Янгиянги мақсадлар қилиб, режалар тузамиз.

Баъзан бизнинг ўзгаришимиз учун атроф-муҳит, ёнимиздаги одамлар, жамият ҳам масъулдай туюлаверади. Шундан жамият ислоҳи учун фикрлар билдирамиз, таклифлар айтамиз, гоҳида жонимиз ачиганидан мавжуд камчиликларни танқин қилган бўламиз. Жамият ислоҳи учун шу ишлар зарурга ўхшаб кўринади.

Яна бир соҳани тубдан ўзгартиришга бел боғлаб, шартта унинг раҳбари ишдан олинади. Бошқа бир кишини раҳбарликка кўтариб, катта ишонч ва умидлар билдирилади. Кутилган ўзгаришлардан ном-нишон бўлавермагач, раҳбарни яна ўзгартирамиз. Раҳбар тез-тез ўзгараверадию, лекин ислоҳ қилиниши зарур соҳада ҳамма кутган ўзгариш ҳеч кўзга ташланавермайди. Баъзан яхши ишламаган, ўз вазифасини виждонан адо этмаган, суиистеъмол қилган раҳбарга нисбатан жиддий чора қўрилади. Шу ишларни кўра-била туриб, эндигина мансабни эгаллаган янги раҳбарнинг ҳоли ҳам деярли шундай якун топади. Муаммолар қачон барҳам топади? Халқни қийнаб келаётган мушкул масалалардан қутилиш мумкинми? Нега шунча саъй-ҳаракатимиз бор, иш бор, аммо натижаларимиз кутилганидек эмас? Бирон касаллик тарқалса, унинг олдини олиш ё унга қарши курашиш учун тезкорлик билан оммавий тадбирлар амалга оширилади. Бундай ишларда оммавий тадбирларнинг  амараси катта. Инсонлар ҳаётини муҳофаза қилиш учун шундай чора-тадбирлар жуда зарур. Оммавий эмлаш, даволаш ва зарарсизлантириш каби чораларсиз бу борада бирон натижага эришиш маҳол. Аммо гап тафаккурнинг ислоҳи ҳақида кетар экан, аниқ ва манзилли, ҳаққоний амалий ҳаракатларга катта эҳтиёж сезилади.

Болага оламни ўргатиш кичик нарсалар ҳақида ҳижжалаб таълим беришдан бошланади. Минг саҳифали китобни ҳали ҳарф танимайдиган ўқувчи қўлига тутқазиб қўйишдан маъни йўқ, албатта. Бола тафаккуридаги ўзгариш йиллар давомида аста-секинлик билан қарор топади. Режали равишда, тўғри ҳамда ҳаёт учун зарур бўлган назарий ва амалий билим билан кўниктириб бориш асносида бола тафаккурида уйғониш, ўсиш ва юксалиш жараёни бошланади. Бу эса, кутилган барча ислоҳотларнинг бошланғич нуқтасидир. Бундай киши одамзотнинг қўлидан нималардир келишига аниқ ишонади, бошқаларни ҳам ишонтира олади. Энг муҳими, назарий ишончларни, хаёлидаги рўёларни рўёбга чиқара олади. Бир пайтлар дунёнинг нариги бурчагидаги киши билан бир йиллик масофадан туриб (онлайн тарзда) юзма-юз гаплашиш бир рўё саналган бўлса, бугун бу жуда оддий – одатий ҳолатга айланиб бўлган. Техник тараққиётнинг чўққисига чиқиб бораётган инсоният бугун кибр, тамагирлик, зўравонлик, босқинчилик, ваҳшийлик каби иллатлар қаршисида ожиз қолаётгандай. Булар чинакам ўзгаришлар, ислоҳотлар оёғига тушов бўлаётган асосий тўсиқ бўлиб турибди.

Модомики, гап инсон, унинг қалби ва тафаккури ҳақида кетар экан, бунда оммавий тадбирларнинг қанчалик натижа беришини обдон мулоҳаза қилиб кўриш зарур. Миллион нафар онгни бирданига ўзгартиришни тасаввурга сиғдириш қийин. Лекин муайян бир шахс ёки бир неча шахслар тафаккурида ўзгариш ясашга эришиш мумкин. Кун келиб бу шахслар жамиятдаги ҳал қилувчи кучларга айланади.  Ҳазрат Навоий «Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам...» деган эканлар. Жиддий ва буюк ислоҳотлар учун аввало уни амалга оширадиган янги тафаккур эгалари керак бўлади. Ҳисобот учун ўтказиладиган оммавий тадбирлар ўрнини муайян шахсларга йўналтирилган аниқ ва мақсадли амалий фаолият эгаллаши зарур. Жамиятда аввало шахслар тафаккурида ўзгариш бўлмас экан, оммавий ислоҳотлар ҳақида умид қилиш ўринли бўлмайди. Миллат ва халқ ўз йўлини топиши, ўзлигига қайтиши, ўз ҳаётини, келажагини барпо этиши учун кенг фикрли, узоқни кўра оладиган, ўзининг инсонлик мақомини тафаккур қила оладиган шахслар зарур. Акс ҳолда, қилинаётган саъй-ҳаракатлар, амалга оширилаётган ўзгаришлардан кутилган натижага эришиб бўлмайди.




Ўхшаш мақолалар

Бола парваришлаш нафақаси олиш расман осонлаштирилди

Бола парваришлаш нафақаси олиш расман осонлаштирилди

🕔19:56, 26.02.2021 ✔14

Ҳозирда бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда.

Батафсил
Аҳолига яна бир қулайлик

Аҳолига яна бир қулайлик

🕔19:55, 26.02.2021 ✔10

Туғилганликни қайд этиш бўйича комплекс давлат хизматларининг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Батафсил
Узоқ кутилган вакцина

Узоқ кутилган вакцина

🕔09:51, 23.02.2021 ✔111

Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилди. Ундан 1 млн. доза харид қилинади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола парваришлаш нафақаси олиш расман осонлаштирилди

    Бола парваришлаш нафақаси олиш расман осонлаштирилди

    Ҳозирда бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда.

    ✔ 14    🕔 19:56, 26.02.2021
  • Аҳолига яна бир қулайлик

    Аҳолига яна бир қулайлик

    Туғилганликни қайд этиш бўйича комплекс давлат хизматларининг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

    ✔ 10    🕔 19:55, 26.02.2021
  • Узоқ кутилган вакцина

    Узоқ кутилган вакцина

    Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилди. Ундан 1 млн. доза харид қилинади.

    ✔ 111    🕔 09:51, 23.02.2021
  • «Эл нетиб топгай мени...»

    «Эл нетиб топгай мени...»

    Ҳаётимизни бундан ҳам яхшироқ  қилишга интиламиз. Янгиянги мақсадлар қилиб, режалар тузамиз.

    ✔ 267    🕔 16:19, 12.02.2021
  • КРЕДИТДАН КЎПРОҚ «УНДИРИШ» КИМГА КЕРАК?

    КРЕДИТДАН КЎПРОҚ «УНДИРИШ» КИМГА КЕРАК?

    ёхуд ипотека кредитларига аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилиши кимларнинг манфаатига хизмат қилмоқда?

    ✔ 257    🕔 16:18, 12.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар