Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БАҲОР КЕЛИБ , ЭКОПАРТИЯ УЙҒОНМОҚДА

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан юртимиз бўйлаб дарахт экиш бўйича «яшил ташаббус» акцияси бошланди

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши томондан 13 февраль куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Эко боғ»да оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кўчат экиш акцияси бошлаб  берилди. Шунингдек, Экологик партия Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаган барча жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, таниқли актёрлар, санъаткорлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Аввало, учрашувга келган меҳмонлар бир донадан кўчат экиб, бу хайрли ташаббусга ўз ҳиссасини қўшдилар. Ўрмон хўжалиги мутахассислари томонидан дарахт кўчатини экиш сирлари атрофлича тушунтирилди. Ҳар қандай кўчат экилиши учун белгиланган ҳолда чуқур қазиш, ўғит ва сув миқдори, мўлжалланган жойи кўчатларнинг кейинчалик қуриб қолмаслигига асос бўлиши, бундан ташқари ёғингарчилик туфайли оқиб келадиган сувлар ҳам кўчатга зарар қилиши, томирини бундан асраш ҳақида қимматли маълумотлар айтилди. Биринчи навбатда дарахт кўчатларини экишда жой тўғри танланиши муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 февралдаги фармонига мувофиқ республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари ке силишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилган. Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланган.

Мамлакатимизда бугунги кунда экологик вазият, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш, қонунчилик ташаббуслари ҳақида фикр алмашиш ҳамда ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлашда жамоатчилик иштироки фаоллигини оширишдан иборат.

Учрашувда мамлакатимизда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш, «яшил иқтисодиёт»га ўтишга кўмаклашиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нафақат давлат ва жамият, балки ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш, атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш масалаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби муҳим йўналишлар бўйича фикр алмашилди. Журналистлар ва блогерлар томонидан қатор саволлар ва таклифлар берилди ҳамда жавоблар қайтарилди. Шу куни «Эко боғ»да 50 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

* * *

Экологик партиянинг Тошкент шаҳрида старт олган дарахт экиш бўйича «яшил ташаббус» акцияси Жиззах шаҳрида ҳам давом эттирилди.

Эътиборли жиҳати, жиззахликлар ушбу ташаббусни фаол қўллаб-қуватлашди. Жиззах шаҳрида «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиори остида 100 минг дарахт акцияси бўйича «яшил ташаббус»ни Ўзбекистон Экологик партияси раиси Н.Обломуродов ва Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов жамоатчилик фаоллари, ёшлар иштирокида бошлаб беришди.

Акциянинг илк кунида «Кимёгар» маҳалласи ҳудудига юздан ортиқ манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди.

Дилфуза САФОЕВА,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

🕔19:51, 26.02.2021 ✔13

ўзимиз болаларга кам вақт ажратяпмиз

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг безори ҳаракатлари билан боғлиқ видео тасвирлар ва беодоб воқеалар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

🕔19:47, 26.02.2021 ✔13

Болаларга ҳар қандай нарсани тушунтириш, уқтириш мумкин. Лекин бунинг уддасидан чиқа олишимиз керак, деб ҳисоблайман.

Батафсил
«КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

«КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

🕔19:46, 26.02.2021 ✔8

Лутфихон ёшлигидан санъатни севар, берилиб рақсга тушар, халқ қўшиқларини меҳр ва ихлос билан, кўзларида ёш милтиллаб куйлар эди. Ёш қизнинг юрагида дард борлигидан қўшиқлари маҳзун. Ягона дардкаши – акаси.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

    Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

    ўзимиз болаларга кам вақт ажратяпмиз

    Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг безори ҳаракатлари билан боғлиқ видео тасвирлар ва беодоб воқеалар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    ✔ 13    🕔 19:51, 26.02.2021
  • ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

    ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

    Болаларга ҳар қандай нарсани тушунтириш, уқтириш мумкин. Лекин бунинг уддасидан чиқа олишимиз керак, деб ҳисоблайман.

    ✔ 13    🕔 19:47, 26.02.2021
  • «КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

    «КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

    Лутфихон ёшлигидан санъатни севар, берилиб рақсга тушар, халқ қўшиқларини меҳр ва ихлос билан, кўзларида ёш милтиллаб куйлар эди. Ёш қизнинг юрагида дард борлигидан қўшиқлари маҳзун. Ягона дардкаши – акаси.

    ✔ 8    🕔 19:46, 26.02.2021
  • БАҲОР КЕЛИБ , ЭКОПАРТИЯ УЙҒОНМОҚДА

    БАҲОР КЕЛИБ , ЭКОПАРТИЯ УЙҒОНМОҚДА

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан юртимиз бўйлаб дарахт экиш бўйича «яшил ташаббус» акцияси бошланди

    ✔ 90    🕔 20:20, 21.02.2021
  • ЭРКАКЛАР ОР-НОМУСИ

    ЭРКАКЛАР ОР-НОМУСИ

    Бу фазилатнинг оёқости қилинмаслиги учун аслида ким масъул?

    ✔ 405    🕔 16:11, 12.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар