Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

Болаларга ҳар қандай нарсани тушунтириш, уқтириш мумкин. Лекин бунинг уддасидан чиқа олишимиз керак, деб ҳисоблайман.

ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

Мен бу гапларни болалигимда онамдан эшитиб катта бўлганман. Онам тажрибали ўқитувчилардан эди. Ҳозир нафақада. Узоқ йиллар олий тоифали ўқитувчи сифатида фаолият юритган. Амакиларим ҳам ўқитувчилик қилишган. Мен оиламиздаги шундай муҳит таъсирида албатта ўқитувчи бўлишим керак, деб ҳисоблаганман.

Ҳозир халқ таълимида ишлаётганимга қарийб қирқ йил бўлди. Тажриба амалиётимда жуда кўп болаларни кўрдим. Улар орасида, табиийки, ҳар хил оилада, турлича тарбия кўрганлари бор. Айримлар шунчаки ўйинқароқ бўлса, баъзилари сал эркатой ё бебошроқ бўлади. Ўқитувчининг вазифаси ҳамманинг қалбига бирдай кириб бора олиш. Ўқувчига яқинлашиш, унинг меҳрини, ҳурматини қозониш. Шундагина ўқувчи сизга қулоқ солади. Гапингизга киради. Бу нафақат ўқитувчи, балки ота-она учун ҳам тегишли қоида. Акс ҳолда, боланинг таълим-тарбияси ўз ҳолича қолиб кетади.

Узоқ йиллардан бери таълим соҳасида фаолият юритаётган бир педагог сифатида шуни айтишим мумкинки, болага ўз тилида гапирилса, унга ҳамма нарсани тушунтириш мумкин. Бирон нарсани бола қабул қила оладиган шаклда етказиб беролсак, бола албатта қизиқиб ўрганади.

Матем атик ани кўпчилик жуда мураккаб ва ўзлаштирилиши қийин фан деб ўйлайди. Айниқса, мактаб ўқувчиси математика дарсига кўникиб кетиши сал қийин кечади. Шундай вақтда ўқитувчининг маҳорати ва малакаси катта аҳамиятга эга. Дарсларни ҳаётий мисоллар билан ёки бироз қизиқарлироқ тарзда, ўйин шаклида ташкил қилиш мумкин. Бунда ўқувчи бевосита ўзи ўрганаётган мавзунинг ичида бўлади. У ердаги ҳисоб-китоблар бевосита ўзига тегишли эканини ҳис қилади. Дарснинг шунчаки нофаол тингловчиси ёки кузатувчиси бўлиб қолмайди. Фаол иштирокчига айланади. Агар катталар болани ана шунга йўналтира олса, таълим-тарбияда муваффақиятга эришиш мумкин.

Мана, ҳозир Учинчи Ренессанс даврини бошлаймиз деяпмиз. Бу жараён, шубҳасизки, фан-техника тараққиёти билан боғлиқ. Бунда болаларнинг аниқ фанларга бўлган қизиқиши ва ўзлаштириш даражаси жуда муҳим. Бугунги куннинг энг муҳим талаби бу. Ҳатто олий ўқув юртларига қабул қилишда ҳам математика мажбурий фанлар сирасига киритилмоқда. Яъни аниқ фанларга бўлган эътибор янада кучайтириляпти. Аниқ фанлар ривожисиз бугунимизни тасаввур қила олмаймиз. Барча техник ихтиролар аниқ фанлар билан боғлиқ. Шундай бир ҳолатда ҳар бир болага нафақат мактабда, балки оиладаноқ аниқ фанларга бўлган қизиқиш уйғота олишимиз зарур. Шуниси муҳимки, болаликданоқ фанга нисбатан меҳр ё қизиқиш уйғота олсаккина фарзандларимиздан катта марраларни умид қила оламиз.

Бола учун энг муҳим нарса бу – тарбияда уни биринчи навбатда мантиқий фикрлашга ундаш ҳисобланади. Бу ҳолат математик тафаккур учун асос бўлади. Боланинг ақлий салоҳиятини юксалтиради. Бу жараён ҳам аввало оилада бошланиши, кейинчалик боғча ва мактабда изчил давом эттирилиши керак. Оила ва ундан кейинги таълим тизимлари ўртасидаги ҳамкорлик мана шу нуқтада яққол кўринади. Агар боланинг мазкур хусусиятини ривожлантиришга ота-онада хоҳиш-иштиёқ бўлмаса, боланинг ақлий қобилиятидаги ўсиш анча қийин кечади.

Яна айрим ота-оналар мактабда ўқитилаётган фанларга боланинг иштиёқини билиб-билмай сўндириб қўяди. Бунда ўқувчида мактаб таълимига ишончсизлик пайдо бўлади. Бу эса, ўқувчининг нафақат ўзлаштиришига, балки руҳий-тарбиявий оламига ҳам жиддий таъсир ўтказади. Болада аввало таълим-тарбия жараёнига мустаҳкам ишонч бўлиши зарур. Агар шу ишонч бўлмаса, унга сарфланадиган таълимнинг ҳам, тарбиянинг ҳам самарадорлиги жуда пастлигича қолиб кетаверади.

Энг муҳими, бола таълимдаги ҳар бир назарий тушунча, қонуният ва қоидаларни ўз ҳаётида қай даражада аҳамиятга эга эканини билишни истайди. Агар ўқитувчи унга муносиб жавоб бера олмаса, ўқувчида таълимга бўлган қизиқиш сусайиб бораверади. Ҳар бир боланинг ўз саволлари бор. Ўша саволларга жавоб топа олса, таълим-тарбияда илгарилаб бораверади.

Дилфуза МИРДАДАЕВА, ўқитувчи




Ўхшаш мақолалар

«Оила»да ноёб хавотир

«Оила»да ноёб хавотир

🕔13:24, 24.03.2021 ✔452

ёхуд Одам атодан келаётган буюк мерос

Оила, турмуш тарзи, деҳқончилик, касб-ҳунар, аждодлар макони, ота йўли, ота насиҳати, она ризолиги, маиший турмуш ташвишлари, туғилиш, ўлим, егулик, ичимлик, «оила дастурхони» тарзидаги миллий фалсафанинг лирик талқини ХХ аср ўзбек шеъриятида идиллик дея айтилади. Айниқса, халқимиз севган шоир Абдулла Ориповнинг шеърлари халқона фалсафа, оддий одамларнинг содда турмуш тарзини лирик акс эттириши жиҳатидан ўзига хосдир.

Батафсил
«ЮРАГИМНИ ЭЗВОРДИНГ, ЭЙ ТРРР, ОППО...»

«ЮРАГИМНИ ЭЗВОРДИНГ, ЭЙ ТРРР, ОППО...»

🕔13:19, 24.03.2021 ✔349

ёхуд тирқишдан мўралаётган «оммавий маданият»

Батафсил
Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

🕔19:51, 26.02.2021 ✔1057

ўзимиз болаларга кам вақт ажратяпмиз

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг безори ҳаракатлари билан боғлиқ видео тасвирлар ва беодоб воқеалар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Оила»да ноёб хавотир

    «Оила»да ноёб хавотир

    ёхуд Одам атодан келаётган буюк мерос

    Оила, турмуш тарзи, деҳқончилик, касб-ҳунар, аждодлар макони, ота йўли, ота насиҳати, она ризолиги, маиший турмуш ташвишлари, туғилиш, ўлим, егулик, ичимлик, «оила дастурхони» тарзидаги миллий фалсафанинг лирик талқини ХХ аср ўзбек шеъриятида идиллик дея айтилади. Айниқса, халқимиз севган шоир Абдулла Ориповнинг шеърлари халқона фалсафа, оддий одамларнинг содда турмуш тарзини лирик акс эттириши жиҳатидан ўзига хосдир.

    ✔ 452    🕔 13:24, 24.03.2021
  • «ЮРАГИМНИ ЭЗВОРДИНГ, ЭЙ ТРРР, ОППО...»

    «ЮРАГИМНИ ЭЗВОРДИНГ, ЭЙ ТРРР, ОППО...»

    ёхуд тирқишдан мўралаётган «оммавий маданият»

    ✔ 349    🕔 13:19, 24.03.2021
  • Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

    Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

    ўзимиз болаларга кам вақт ажратяпмиз

    Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг безори ҳаракатлари билан боғлиқ видео тасвирлар ва беодоб воқеалар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    ✔ 1057    🕔 19:51, 26.02.2021
  • ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

    ТАЪЛИМ БОЛА ТИЛИДА БЎЛИШИ ЗАРУР

    Болаларга ҳар қандай нарсани тушунтириш, уқтириш мумкин. Лекин бунинг уддасидан чиқа олишимиз керак, деб ҳисоблайман.

    ✔ 1089    🕔 19:47, 26.02.2021
  • «КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

    «КЎП БОЛАЛИ» ЛУТФИХОН АЯ

    Лутфихон ёшлигидан санъатни севар, берилиб рақсга тушар, халқ қўшиқларини меҳр ва ихлос билан, кўзларида ёш милтиллаб куйлар эди. Ёш қизнинг юрагида дард борлигидан қўшиқлари маҳзун. Ягона дардкаши – акаси.

    ✔ 463    🕔 19:46, 26.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар