Долзарб мавзу      Бош саҳифа

УЙНИНГ КАДАСТР ҲУЖЖАТИ БЎЛМАСА...

Мамлакатимизда шундай кўчмас мулк объектлари учрайдики, фуқароларнинг уларга эгалик қилиш ҳуқуқи бор, аммо кадастр ҳужжати мавжуд эмас.

УЙНИНГ КАДАСТР ҲУЖЖАТИ БЎЛМАСА...

Ёки бўлмаса, айримлар турар жойда узоқ йилдан буён яшаб келади. Лекин уларда ер участкасига, бино-иншоотга бўлган ҳуқуқий ҳужжат йўқ. Хўш, бу муаммоларнинг ечими қандай? Уни тартибга солиш қай тарзда амалга оширилади? 

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матубот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором РИЗАЕВА бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди:

— Бу муаммо узоқ йиллардан буён сақланиб қолган ва асосан, қишлоқ ҳудудларида кўп учрайди. Буни бартараф этиш мақсадида айни пайтда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси тизимидаги 3,5 мингга яқин ходим ва махсус ишчи гуруҳ республика бўйича ер участкалари ва бино-иншоотларни ялпи хатловдан ўтказиш ишларини олиб бормоқда. Ишчи гуруҳ қўмитанинг жойлардаги бошқармалари, давлат корхоналари, ҳокимлик, фуқаролар йиғини вакиллари, архитектура ва қурилиш бўлимлари, архив органлари кабилардан иборат.

Ҳозир инвентаризация ишлари асосан, маҳаллалар кесимида олиб борилмоқда. Бунда ҳам турар, ҳам нотурар объектлар ҳисобга киради. Айтиш керакки, инвентаризация жараёнида ишлар уч йўналишда олиб борилади.

Биринчиси, ер участкаси ҳамда бино ва иншоотларнинг ўлчов ишлари, яъни ер участкаси майдони, бино ва иншоот параметрлари аниқланиб, кадастр ҳужжати расмийлаштирилади.

Иккинчиси, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер участкаси, бино ва иншоотларга ҳуқуқий ҳужжатлари мавжудлиги туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиш ишлари олиб бориш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги, қурилиши тугалланган уй-жой, бино ва иншоотларни комиссиянинг  фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари, эгалик ҳуқуқини тиклаш ҳақидаги суд органларининг қарори ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар.

Агар шу каби ҳужжатлар умуман мавжуд бўлмаса ёки сақлаб қолинмаган бўлса, унда бу масалани ҳокимият қошида ташкил этилган махсус комиссия кўриб чиқади. Бунда қуйидаги омиллар инобатга олинади:

— яшаётган ҳудудидаги маҳаллада ўн беш йил давомида истиқомат қилиб келаётгани тўғрисида маълумотнома;

— ерга, бинога солиқларни тўлаб келгани тўғрисида солиқ органидан маълумотнома;

— архив маълумотномаси;

— архитектуранинг экспертиза хулосаси.

Мана шу тўрт ҳужжатга асосан, яшаб турган жойи бўйича ҳокимликдаги ишчи комиссияга маълумот тақдим этилади. Комиссия буни маъқул топгач,  далолатнома тузади ва туман (шаҳар) ҳокимига қарор қабул қилиш учун тақдим этади. 

Шу ўринда ўзбошимчалик билан, ноқонуний эгалланган ерлар ёки муҳофаза зонасида жойлашган уй-жой ёки бино-иншоотларга ҳам тўхталсак. Агар ўрганишлар жараёнида бундай жойлар ана шундай тоифага мансуб деб топилса, улар  ҳокимнинг қарорига асосан бузиб ташланади ёки керакли органларга чора кўриш учун тақдим этилади. 

 Учинчи йўналишда кўчмас мулк объектларини кадастр ҳисобига олиш ва уни рўйхатдан ўтказишнинг кенг қамровли, автоматлаштирилган ахборот тизими яратилади. Бу Президентимизнинг 2013 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот коммуникация тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳадир. Ундан кўзланган мақсад — кўчмас мулкни кадастр ҳисобига олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизимини модернизациялаб, автоматлаштирилган ахборот тизими ва кўчмас мулк кадастр маълумотлар базасини шакллантиришдир.

Бу бизга «электрон ҳукумат» тизими доирасида фойдаланувчилар билан тезкор ахборот алмашиш имконини беради. Республикадаги барча кўчмас мулк объектларининг сони, майдони, баҳоси ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларга асосан уларнинг эгалари ҳисобга олинади. Жисмоний ва юридик шахслар кўчмас мулк объекти бўйича интернет орқали тезкор маълумот олиши мумкин. Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун берилган ариза узоғи билан бир ҳафтада тайёрланади.

«Оила даврасида» мухбири

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

 ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

«ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

🕔10:35, 23.10.2020 ✔51

Ифтихор туйғусининг икки қаноти бор, бири — муҳаббат, иккинчиси — сидқ. Миллий тил билан фахрланиш, кўз устида тутиш учун уни севиш, ҳар қандай вазиятда унга содиқ қола билиш лозим. Илло, бу ўта оғир иш.
 

Батафсил
КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

🕔10:34, 23.10.2020 ✔31

Шоир бўлсанг, қалб чироғинг,
Ёниб турса то абад.
Бу дунёдан кетар чоғинг,
Йиғлаб қолса шеърият.

Батафсил
МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

🕔10:33, 23.10.2020 ✔55

Хабарингиз бор, карантин сабабли мактаб ошхоналари ишламаётгани боис ўқувчилар уйларидан егулик келтириб тамадди қилмоқда. Танаффус пайти синфда ҳар хил таомларнинг ҳиди аралашиб, ғайритабиий «ифор» таралади. Биз хонага тоза ҳаво кириши учун ойнани очган эдик ҳамки, синфдаги ҳавони ҳам ортда қолдирадиган таъбни хира қиладиган сассиқ ҳид димоғимизга урилди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

    «ОНА ТИЛИНИ УНУТГАН ХАЛҚ ТЎЛА МУСТАҚИЛ ЭМАСДИР»

    Ифтихор туйғусининг икки қаноти бор, бири — муҳаббат, иккинчиси — сидқ. Миллий тил билан фахрланиш, кўз устида тутиш учун уни севиш, ҳар қандай вазиятда унга содиқ қола билиш лозим. Илло, бу ўта оғир иш.
     

    ✔ 51    🕔 10:35, 23.10.2020
  • КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

    КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

    Шоир бўлсанг, қалб чироғинг,
    Ёниб турса то абад.
    Бу дунёдан кетар чоғинг,
    Йиғлаб қолса шеърият.

    ✔ 31    🕔 10:34, 23.10.2020
  • МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

    МАКТАБ ЁНИДАГИ «ОЗОДАЛИК МАСКАНИ»

    Хабарингиз бор, карантин сабабли мактаб ошхоналари ишламаётгани боис ўқувчилар уйларидан егулик келтириб тамадди қилмоқда. Танаффус пайти синфда ҳар хил таомларнинг ҳиди аралашиб, ғайритабиий «ифор» таралади. Биз хонага тоза ҳаво кириши учун ойнани очган эдик ҳамки, синфдаги ҳавони ҳам ортда қолдирадиган таъбни хира қиладиган сассиқ ҳид димоғимизга урилди.
     

    ✔ 55    🕔 10:33, 23.10.2020
  • «COVID-19» ШИФОХОНАСИ ЧИҚИНДИЛАРИ ЧИРЧИҚ ДАРЁСИГА ТАШЛАНМОҚДА

    «COVID-19» ШИФОХОНАСИ ЧИҚИНДИЛАРИ ЧИРЧИҚ ДАРЁСИГА ТАШЛАНМОҚДА

    Коронавирусга қарши курашда аҳолини ҳушёрликка чақириб, карантин қоидаларини бузганлик учун қатъий чоралар қўлланаётган бир вақтда бир қатор масъулларнинг ўзлари коранавирусни тарқатишга атайин йўл қўйиб беришмоқда.

    ✔ 55    🕔 10:30, 23.10.2020
  • ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

    ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

    Таълимдаги ислоҳотлар буни қанчалик акс эттирмоқда?
     

    ✔ 163    🕔 09:33, 16.10.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар