Оила хуржун      Бош саҳифа

КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

Газетада жиддий хато кетди. Бош муҳаррир вазифасидан олиниб, ўрнига бошқа одам тайинланадиган бўлди. Аввалги раҳбарнинг «ўнг қўли» бўлиб юрган, янгисини орқаваротдан ўта қаттиққўл ва талабчан деб эшитган хўппа семиз, тепакал мухбирнинг пайтавасига қурт тушди. – Энди мен нима қиламан? – деди у уч-тўрт ҳамкасбига қарата ошкора хавотир билан. – Ишдан ҳайдаламанми?..

КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

Ходимлар бир-бирига маъноли қараб, жим қолишди. Фақат озғин-қотмадан келган фельетонлар бўлими муҳаррири жаҳлини босолмади. – Йўқ, тақсир, сиз ишдан ҳайдалмайсиз, – деди кесатиқ аралаш истеҳзоли кулиб. – Хушомад ҳаммагаям ёқади. Эски ҳунарингизни қўлласангиз, янги бошлиқ учун ҳам «любимчикка» айланасиз-қоласиз. – Қандай қилиб? – Мухбирга жон кирди. – Айтинг, ака, хўжайинди кўнглига йўл топишди керакли точкаларини айтинг, жон ака!.. – Сизга ўргатишнинг ҳожати йўқ, шусиз ҳам ўзингизга керакли ҳар қандай одамнинг пинжига кириб кета оласиз. – Бўлим муҳаррири шундай дея, жиддий қиёфага кирди. – Маслаҳатим, одатдагидек, мақтовга зўр беринг. Мана, масалан, янги бошлиғимизнинг акаси адабиётшунос, катта олим экан. Мавридини топиб, ана ўша кишини бир-икки давраларда раҳбаримизнинг қулоғига етадиган қилиб мақтанг. Иложи бўлса, ёзган асарларини номма-ном эслаб қолиб, парчалар ёдланг. Қарабсизки, ҳар доимгидек ошиғингиз олчи бўлади-қўяди. – Э, минг раҳмат сизга! – Мухбир хонадан чиқиб кетаркан, қўшимча қилди. – Бу яхшилингизни унутмайман. Худо хоҳласа, ўн карра ортиғи билан қайтараман.   Бўлим муҳаррири тўғри айтган экан. Кўп ўтмай мухбир ростданам Бош муҳаррирнинг энг ишончли, энг содиқ кишисига айланди. Ҳатто жамоада ўтказилган “тозалаш” жараёнида ҳам фаол қатнашиб, кимни олиб қолиш кераклигини, кимнинг жавобини бериш лозимлигини аниқлашда қимматли «маслаҳат»ини аямади.

Тунов куни бўлган навбатдаги йиғилишда у сўзга чиқиб, шундай деди: – Ўртоқлар, мана, ҳаммангиз гувоҳ бўлиб турибсиз, сўнгги тўрт-беш ой ичида газетамиз аввалгига нисбатан тубдан ўзгариб, мутлақо янгича қиёфа касб этди. Берилаётган мақолалар ҳар жиҳатдан пишиқ-пухта, савияси баланд. Мавзулари ҳам ранг-баранг. Бунда шахсан Бош муҳарриримизнинг хизматлари катта. Биз у кишидан қандай ишлаш кераклигини ўргандик. Энг муҳими, шунча йиллар ўтиб, ҳақиқий раҳбарга энди ёлчидик. Бу гап Бош муҳаррирга мойдек ёқди шекилли, у мийиғида кулиб, маънодор томоқ қириб қўйди. Бироқ бошқаларнинг ҳафсаласи пир бўлди. – Менга қаранг, сизда озгина виждон борми ўзи? – деди фельетонлар бўлими муҳаррири ўтирган жойида чидолмай. – Яқингинада айнан шу гапларни эски бошлиғимизга қарата айтардингиз, энди бунисигами?..

– Тавба, мен нима дедим? – Мухбир заррача хижолат чекмай елка қисди. – Бор ҳақиқатни айтдим, холос. Ахир, янги Бош муҳарриримиз келиши биланоқ жамоамизга тоза ҳаво кириб, газетамиз ростданам ўзгарди-да...

Бўлим муҳаррири шаҳд билан бошини кўтарди. «Санга ўхшаган лаганбардорларга журналистика ҳайф!» дегандай, жаҳл билан қўл силтади. Буни кўриб, бошлиқниг қовоғи осилди. Ҳамон ўртада тик қотиб турган мухбир эса икки қўлини кўксига қўйиб, у томонга жилмайиб боқди: – Мен сизга бу акамизнинг ўзи чўрткесар, тили заҳар, кези келганда, отасини ҳам аямайди, десам, ишонмовдингиз. Тили қанақалигидан қатъи назар, қалами ўткир бўлса бўлди, газетамиз обрўси учун унинг ўзи эмас, мақоласи керак девдингиз, мана, аҳвол...

...Бир ҳафтадан сўнг таҳририятда яна жузъий ўзгаришлар бўлди. Ушбу газетанинг таъмал тошини қўйганлардан бири ҳисобланмиш фельетонлар бўлими муҳаррири ўз аризасига кўра ишдан бўшаб, бошқа газетага ўтиб кетди. Уч йилгина бурун иш бошлаган мухбир эса унинг ўрнига бўлим муҳаррири этиб тайинланди.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Тилим қурсин...

Тилим қурсин...

🕔18:11, 09.04.2021 ✔121

Ҳар на келса бошингга тилингдан келур, деган гап тўғри экан. Баъзи-баъзида ўйламай гапиришим, кўпинча бошимга бало бўлиб келган.

Батафсил
КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

🕔13:11, 24.03.2021 ✔346

Газетада жиддий хато кетди. Бош муҳаррир вазифасидан олиниб, ўрнига бошқа одам тайинланадиган бўлди. Аввалги раҳбарнинг «ўнг қўли» бўлиб юрган, янгисини орқаваротдан ўта қаттиққўл ва талабчан деб эшитган хўппа семиз, тепакал мухбирнинг пайтавасига қурт тушди. – Энди мен нима қиламан? – деди у уч-тўрт ҳамкасбига қарата ошкора хавотир билан. – Ишдан ҳайдаламанми?..

Батафсил
КУНДА ЭМАС, КУНИДА

КУНДА ЭМАС, КУНИДА

🕔13:10, 24.03.2021 ✔333

Одамларнинг кўп иши тушадиган бир ташкилотда ёнғин рўй берди. У ердаги энг масъул ходим Ўт ўчириш хизматига телефон қилди. – Тез етиб келинглар, казо-казо идора ёняпти! – Бир дақиқа шошманг, сизни мутахассис билан улайман...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тилим қурсин...

    Тилим қурсин...

    Ҳар на келса бошингга тилингдан келур, деган гап тўғри экан. Баъзи-баъзида ўйламай гапиришим, кўпинча бошимга бало бўлиб келган.

    ✔ 121    🕔 18:11, 09.04.2021
  • КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

    КЕРАКЛИ «ТОЧКА»

    Газетада жиддий хато кетди. Бош муҳаррир вазифасидан олиниб, ўрнига бошқа одам тайинланадиган бўлди. Аввалги раҳбарнинг «ўнг қўли» бўлиб юрган, янгисини орқаваротдан ўта қаттиққўл ва талабчан деб эшитган хўппа семиз, тепакал мухбирнинг пайтавасига қурт тушди. – Энди мен нима қиламан? – деди у уч-тўрт ҳамкасбига қарата ошкора хавотир билан. – Ишдан ҳайдаламанми?..

    ✔ 346    🕔 13:11, 24.03.2021
  • КУНДА ЭМАС, КУНИДА

    КУНДА ЭМАС, КУНИДА

    Одамларнинг кўп иши тушадиган бир ташкилотда ёнғин рўй берди. У ердаги энг масъул ходим Ўт ўчириш хизматига телефон қилди. – Тез етиб келинглар, казо-казо идора ёняпти! – Бир дақиқа шошманг, сизни мутахассис билан улайман...

    ✔ 333    🕔 13:10, 24.03.2021
  • Ғафур Ғулом бир куни...

    Ғафур Ғулом бир куни...

    Ҳатто,  санай  олмасди  ўн  бармоқни  мукаммал...

    Лабидан  кулгу-табассум аримайдиган Ғафур Ғуломнинг бу сафар негадир шашти пастроқ эди. Аёли бунинг сабабини замоннинг нотинчлигига йўйди. Охири сабри чидамади.

    ✔ 342    🕔 13:07, 24.03.2021
  • ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТ

    ИШОНЧЛИ МАЪЛУМОТ

    Қўшнимиз Қарлибой билан бир йўлакда турамиз. Уйимизнинг эшиклари қарама-қарши бўлгани учун муносабатларимизнинг мазаси йўқ, гапларимиз ҳам унчалик қовушмайди.

    ✔ 738    🕔 20:21, 21.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар