Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Муҳаббатнинг иқлим ўзгаришлари

Умр йўлдоши танлашда адашмадингиз, аслида хатолар ўзингизда!

Табиатда йил фаслларининг ўзгариб туриши, ҳар бир фаслнинг ўзига хос такрорланмас гўзалликлари борлигини биламиз. Табиатдаги ўзгаришларни орзиқиб кутамиз, улардан завқланамиз. Лекин ўз руҳий оламимизда содир бўладиган ўзгаришларни кўра билмаймиз. Бу эса бизнинг ҳиссиётларимизга, оилавий ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Тўлақонли севги-муҳаббатни ҳис этган ҳар бир инсон муҳаббатнинг бошланғич, алангаланган ва ўзаро ҳурмат босқичларини босиб ўтади. Бошланғич босқич ҳақиқий, истиқболи порлоқ, бир умрлик соф муҳаббатнинг бошланиши ёки аксинча, шунчаки бир ҳавас бўлиши ёки умри қисқа севгининг бирор-бир кўриниши бўлиши мумкин. Биринчи босқич кўп кишиларда кузатилади ва иккинчи босқичга ўтмасдан сўниб қолади. Муҳаббатнинг бу босқичи эстетик дидимизга бирмунча тўғри келадиган, эстетик ва жинсий эҳтиёжларни қондириш (жинсий яқинлик шарт эмас) мумкин бўлган икки жинснинг маълум вақтгача бўлган ўзаро муносабати натижасида юзага келадиган ҳиссиётдир. Биринчи бо сқичнинг ўрт ача давом эттириш вақти ҳиссиётни бошдан кечираётган шахснинг ёшига, жинсига, ҳаёт тарзига, шахсий хулқ-атворига, шунингдек, бир қанча ташқи ва ички сабабларга боғлиқ бўлиб, баъзида ҳатто бир неча соатдан бир неча кунгача, бир неча йилгача давом этиши мумкин. Бу ўринда сўз муҳаббатдаги фасллар ўзгариши, ундаги энг мураккаб ва хавфли бўлган иккинчи босқичдан учинчи босқичга ўтиш ҳақида боряпти. Ўтиш ҳар қандай давр учун маълум бир инқирозлар билан кечгани сабабли бу босқичда ҳам қатор қийинчиликларга, турмуш уринишларига рўбарў келиш мумкин. Оила қуриш пайтида икки томон ҳам бир-бирларини энг рисоладагидек деб қараган бўлсалар, идеал, ҳаммадан ҳам энг... деб ўйлаган бўлсалар, кейинчалик оилавий ҳаёт кимнинг ким эканини кўрсатади. Одамлар доимо бошқа одам олдида ижтимоий ниқобларни (яхши бўлиш ниқоби) ўзларига мослаштириб юролмайдилар. Қиз келин бўлишдан аввал ўзига қараб, энг гўзал хулқ-атворни кўрсатиб келган бўлса, йигит эса куёв бўлишдан олдин қизнинг кўнглини олиш, унга ёқиш учун одоби, эътибори, сўзи орқали қиз қалбига кириб олган бўлса, оилавий ҳаёт бошланиб, вақт ўтгач кимнинг ким экани кўринади. Чунки айнан шу даврдан бошлаб севгилисини идеаллаштириб идрок қилишга мойиллик камайиб боради. Энди шахс қандай бўлса, шундайлигича, реал, аниқ ва холисона идрок қилинади. Меҳр-муҳаббатнинг йўналиши ўзгариб фарзандлар томонга оғади ва турмуш ўртоғига нисбатан эса камайиб боради.

Руҳий тўйиниш – эр-хотиннинг бир-биридан тўйиб қолишидан, оиладаги турли икирчикирлардан низолар келиб чиқа бошлайди.

Эр-хотин қанчалик ёш бўлса, бу давр шунчалик оғир ўтади. Ўзаро келишмовчиликлар кўпаяди. Уларнинг ёшлиги, ҳаётий тажриба ларининг йўқлиги оқибатида «муҳаббатимиз ўлди» ёки «муҳаббатда, умр йўлдоши танлашда адашдим, мен ҳали ёшман хат оимни тўғрилаб оламан», деб оилавий ёнғинни аланга олдириш билан аҳвол янада оғирлашади. Куёв ўзича: «Кўча тўла хотин», – деса, келин:

«Эр қуриб қолибдими, кўчага чиқсам сон мингта эр, хоҳласам эрт агаёқ биронтасига тегиб оламан», – деган хаёлга бориши мумкин. Натижада тўйинишга учраган ҳиссиётлар ва ўзаро муносабатларни руҳий жиҳатдан таҳлил қилиб, тўғри хулоса чиқариш ўрнига салбий муносабатлар юзага келади ва икки ёш ҳам бу муносабатнинг қулига айланиб қолади.

Бунда, албатта, келин ёки куёвнинг ота-онасидаги камчиликлар, дўсти ёки қариндошининг тўйдан аввал огоҳлантиргани ёки тўйдан олдин севишганлар орасида бўлиб ўтган майда-чуйда гаплар куёв ва келин маълумотидаги тафовутлар: «Саводсиз бўлмаса шу ишни қилармиди?», «Олий маълумотли хотин олгандан кўра уйланмасдан ўтган яхши»; ёш орасидаги тафовутлари: «Хотининг педагог бўлса, бир умр тарбиялайди», «Эринг санъаткор бўлса, оилавий ҳаётинг саҳнага айланади, хотининг санъаткор бўлса, вафосизлик соя каби ажралмайди»; миллий тафовутлар: «Ўз миллатдошим билан турмуш қурганимда шундай хорланмас эдим»; ота-онага алоқадорлик: «пияниста отанинг ўғли ким бўларди?», «ит эмганига тортади» ва шу каби ўзини оқлаб, бор гуноҳни умр йўлдошига ағдаришга интилиш салбий муносабатларнинг шаклланишига имкон яратади.

Бундай муносабат шакллангандан сўнг оилавий ҳаётдаги ҳар қандай келишмовчилик ва низолар худди шу муносабат заминида ҳосил бўлаётгандек идрок этилади. Бу муносабатга алоқадор бўлмаган воқеалар хотирада сақланмайди, унга алоқадорлар эса узоқ муддатгача хотирада сақланиб қолади. Ундан сўнг эр-хотин салбий муносабатлар қулига айланишади. Бу эса аста-секин оила пойдеворини емириб, унинг барбод бўлишига олиб келади. Энди ўзаро эр-хотинлар эмас, балки улар орасида юзага келган салбий муносабатлар курашади. Эр-хотин эса мазкур муносабатларнинг жасур жангчиларига айланади. Улар орасидаги жанг муҳаббат тамомила барбод бўлгунича давом этаверади. Лекин барча оилаларда ҳам ўтиш даври юқорида ифодалангандек кечавермайди.

Юқорида севишганлар ўртасидаги салбий муносабат ва унинг оилавий муносабатга зарбасини айтиб ўтдик, холос. Аммо муносабатлар ижобий ҳам бўлади. Муҳаббатнинг биринчи босқичида ҳиссиётли инсон ижобий муносабатлар таъсирида ва айниқса, иккинчи босқичда ўзининг юқори нуқтасига етади. Аммо баъзи эр-хотинлар (кўпинча аёлларда) учинчи босқичга ўтишда ва ўтгандан сўнг атрофдаги эр-хотинларга ҳавас билан қарайдилар, уларни ўз эрларига ўрнак қилиб кўрсата бошлайдилар. Бунда аксарият аёл кишининг ўз ҳаётига холисона кўз билан қарамасдан чиқарган хулосалари устунлик қилади. Бундай аёл ва эркак ўз эри ёки хотинига уларнинг ҳамкасблари, дўстлари, таниш-билишлари кўзи билан қараб кўришлари керак. Шунда улар ўз умр йўлдошида қанчадан-қанча ижобий хислатларни кўради, улардан бошқаларда бўлмаган, бироқ ўзлари қадрлай билмаган қимматли томонларни топади.

Халқимизда «олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ», деган мақол бор. Бу, энг аввало, оилавий ҳаётга, эр-хотин ўртасидаги муносабатларга тааллуқлидир. Шунинг учун доимо ўртадаги севги-муҳаббатнинг қадр-қимматини арзимаган сабабларга кўра йўқолишига йўл қўймаслик, кўнгилсизликларнинг олдини олиб яшаш керак. Акс ҳолда, кейинги афсус ва пушаймонлар бир умр руҳий азоб беришини, йўл қўйилган бу хатони бир умр тузатиб бўлмаслигини ёддан чиқармаслик керак.

Ҳаёт мураккаб жараён, унда нималар бўлмайди, дейсиз. Арзимас сабаблардан жанжал чиқаришга, уни авж олдиришга ҳаракат қилмаслик керак.

Бизда «эр-хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши», деган ибратли гап бор. Хусусан, ўртада фарзандлар дунёга келгандан кейин жуда эҳтиёт бўлиш зарур. Барбод бўлаётган муҳаббат туйғусини ҳеч бўлмаганда норасида гўдаклар ҳурмати учун, улар тақдирини ўйлаб ҳам асраб қолиш шарт. Лоақал оила сақлаб қолинмаганида ҳам севги-муҳаббат ҳисларининг нафратга айланиб кетмаслигига йўл қўймаслик зарур.

Оилавий ҳаётдаги хурсандчиликларни, ўтиб кетган ширин дамларни, илиқ муносабатларни эслаш ҳам арзимас низоларни рўёбга чиқишининг олдини олади. Бу ўринда эр-хотин бир-бирларининг хулқ-атворларидаги ижобий хусусиятларини эслаб туришлари ҳам муҳим роль ўйнайди. Шуни эслатиб ўтиш керакки, муҳабба тнинг иккинчи – аланга ланган босқичи умрини узайтиришга, ўзаро ҳурмат босқичига инқирозсиз, низоларсиз ўтишга ёшларни тайёрлаш зарур. Бу эса оиланинг тотув яшашига ёрдам беради. Бунинг зарурий шартлари ўта маданиятли бўлиш, оилавий турмушга ижодий ёндашишдир.

Умуман оилавий ҳаётда, жумладан, ёш оилаларда келишмовчиликларга, қўйди-чиқдиларга олиб келувчи сабаблар кўп. Улар орасида рашк, қизғаниш, ўзини жуфти олдида камситилгандек ҳис этиш, ишсизлик, танбаллик, агрессивлик, норасолик, эркакларда эътибордан узоқда бўлганлик ҳисси (аёли фарзанди, гўдаги билан буткул банд бўлганида), аёлларда уйда ўтирганда уй юмушларининг бир хиллигидан зерикиш ҳисси кабиларни ва бунинг оқибатида юзага келадиган ҳиёнат, никоҳдан ташқари муносабатлар, иккинчи никоҳ кабиларни келтириш мумкин. Шунинг учун ҳам оилавий ҳаётда психологик билимларни ўрганиш, турмуш ўртоғини ўзи учун энг азиз ва ардоқли деб қараш ҳиссини ҳар бир оила аъзоси ўзида таркиб топтириб бориши фойдадан холи эмас.




Ўхшаш мақолалар

НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

🕔16:35, 01.04.2021 ✔416

Оила қадимдан халқимиз учун муқаддас ришта ҳисобланган. Ўз жуфтига садоқатли бўлиш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият ҳамда уларга ҳар томонлама меҳр ва эътибор кўрсатиш азалий одатларимиздан ҳисобланади.

Батафсил
Муҳаббатнинг иқлим ўзгаришлари

Муҳаббатнинг иқлим ўзгаришлари

🕔13:18, 24.03.2021 ✔344

Умр йўлдоши танлашда адашмадингиз, аслида хатолар ўзингизда!

Батафсил
АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАСИ

АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАСИ

🕔11:54, 04.01.2021 ✔1520

ҳамиша эътиборимиз марказида

Жамиятимизда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти. Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши ўзининг дастлабки самараларини бера бошлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

    НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

    Оила қадимдан халқимиз учун муқаддас ришта ҳисобланган. Ўз жуфтига садоқатли бўлиш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият ҳамда уларга ҳар томонлама меҳр ва эътибор кўрсатиш азалий одатларимиздан ҳисобланади.

    ✔ 416    🕔 16:35, 01.04.2021
  • Муҳаббатнинг иқлим ўзгаришлари

    Муҳаббатнинг иқлим ўзгаришлари

    Умр йўлдоши танлашда адашмадингиз, аслида хатолар ўзингизда!

    ✔ 344    🕔 13:18, 24.03.2021
  • АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАСИ

    АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАСИ

    ҳамиша эътиборимиз марказида

    Жамиятимизда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти. Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши ўзининг дастлабки самараларини бера бошлади.

    ✔ 1520    🕔 11:54, 04.01.2021
  • ОТАГА МУНОСИБ ЎҒИЛ

    ОТАГА МУНОСИБ ЎҒИЛ

    Ота...
    Қисқагина бу сўз ҳар биримиз учун қанчалар катта маъно ва мазмун касб этишини кўп ҳам ўйлаб ўтирмаймиз. Аслида эса, тарих ривоят қиладиган Одам Ато ва Ҳазрати Исони айтмаса, инсон отасиз туғилмайди. Тақдир тақозоси билан отасиз вояга етиб, оёққа туриш, мустақил ҳаётни йўлга қўйиш, қиз бўлсин, ўғил бўлсин – фарзанд учун нечоғли азоб-уқубат билан амалга ошиши ўша одамнинг ўзигаю биргина Аллоҳга маълум. Демак, ҳар қандай жамият тараққиёти учун оталик бурчи – бағоят масъулиятли ва ниҳоятда муҳим масала.

    ✔ 2081    🕔 10:02, 06.11.2020
  • БИЗ ЭЪТИБОР ҚИЛМАЙДИГАН СЕҲРЛИ СЎЗ

    БИЗ ЭЪТИБОР ҚИЛМАЙДИГАН СЕҲРЛИ СЎЗ

    У эрни ҳам, хотинни ҳам ўзгартира олади

    ✔ 1865    🕔 10:00, 06.11.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар