Долзарб мавзу      Бош саҳифа

БУЛАРНИ КОСМОСДАН КЕЛГАНЛАР ТАШЛАБ КЕТГАНИ ЙЎҚ

ёхуд дам олиш жойларини кимлар чиқиндихонага айлантиряпти?

БУЛАРНИ КОСМОСДАН КЕЛГАНЛАР ТАШЛАБ КЕТГАНИ ЙЎҚ

Яқинда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири қолдирган хабар кўпчиликнинг диққатини тортди. Тошкент вилоятидаги Юсуфхона дам олиш ҳудудида ҳордиқ чиқариш учун борган киши у ердаги ҳолатга шундай эътирозли муносабат билдирган эди:

 «...Юсуфхонага киришим билан унинг бутун ҳудуди фуқароларимиз, дўстларимиз, танишларимиз ташлаб кетган чиқиндиларга тўла эканига гувоҳ бўлдим. Ҳаммаёқда бўш пластик идишларнинг қолдиқлари, банан пўчоқлар, синган шиша идишлар ва санаб-саноғига етиб бўлмайдиган яна кўплаб нарсаларни кўриб, кўнглим хижил бўлди. Шунга қарамай, у ерда кўпчилик дам олишда давом этмоқда ва ҳордиқ чиқариб бўлганидан кейин, ўзларидан бир уюм чиқинди қолдириб кет­япти…»

Ижтимоий тармоқда анча муҳокамага сабаб бўлган бу маълумотга бир қанча  суратлар ҳам илова қилинган.

— Икки ҳафта олдин Бўстонлиқ туманидаги дам олиш ҳудудига оилавий бориб, бирор тозароқ жой тополмай тушгача сарсон бўлдик, — дейди Тошкент молия институти ўқитувчиси Садаф ­НУРИДДИНОВА. — Сувнинг саёз жойида чўкиб ётган шиша синиқлари, қирғоқларда ҳар хил чиқиндилар ётарди. Ҳордиқ чиқариш ўрнига болалар шиша синиғидан жароҳатланмасин деб, жонимиз ҳалак бўлди. Энг ёмони, дам олиш ҳудудини ёшлар ёки болалар эмас, кўпроқ ўқимишли, зиёли одамлар чиқиндихонага айлантириб кетаётганига нима дейсиз? Гап-сўзларидан тиббиёт йўналишида ишлайдиган бир гуруҳ дам олувчиларни кузатдим. Улар ҳар-ҳар замон суви тугаган пластик идишларни ўтирган жойларидан улоқтириб юборишарди. Дам олиб бўлишгач, бир уюм озиқ-овқат қолдиқлари ва бир марталик буюмларни қолдириб кетишди. Авваллари тоққа чиқсак, ялпиз, кийикўти териб келардик. Уларни қуритиб, кейин йил бўйи чойга қўшиб ичардик. Бу гал ундай бўлмади. Чиқиндилар орасида ўсиб турган гиёҳлар киши таъбини тортмас экан.

Ҳа, ёз — ҳордиқ фасли. Шаҳар шовқини ва ҳавосидан чарчаган киши тоққа чиқиб, табиат қўйнида дам олгиси келади. Аммо манзара бундай бўлса... Аслида-ку, дам олиш жойларини чиқиндихоналарга айлантираётганлар хориждан келаётгани ёки космосдан тушаётгани йўқ. Ўзимизнинг ишимиз бу, яна ўзимиз ҳақимизда қайғурамиз: «Озиб-ёзиб йилда бир шаҳар ташқарисига чиқсангу, аҳвол шу бўлса... Чиқиндилар сабаб кўнгилдагидек дам ҳам ололмадик». Йил — ўн икки ой чиқиндиларни бағрида сақлаб ётган ер ҳақида ўйлаш иккинчи даражали масаладек, гўё.

Табиатни муҳофаза қилиш бўйича халқаро ташкилотларнинг маълумотларига кўра, айрим турдаги чиқиндиларнинг чириши шунчалик узоқ давом этадики, ҳатто уни ташлаган одамнинг бир неча авлодидан кейин ҳам қолиши мумкин. Масалан, сигарет қолдиғи 10-12 йилда, чарм буюмлар 25-40 йилда, пластик идишлар 450-500 йилда, бир марталик болалар таглиги 500 йилда, пластик пакетлар қарийб 1000 йилдан сўнггина чириб битади.

Асосий вазифаси экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлган Ўзбекистон экологик ҳаракати мутасаддилари дам олиш жойларидаги аҳволдан қанчалик хабардор? Ушбу йўлда улар қандай ишлар олиб бормоқда?

— Экоҳаракатнинг «Ишонч телефони»га Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Юсуфхона» ва «Бурчмулла» қишлоқ фуқаролар йиғинларида жойлашган дам олиш ҳудудларининг ёмон ҳолатда экани, дам олувчилар маиший чиқиндиларни бетартиб ташлаб кетаётгани ва оқибатда ҳудуднинг экологик ҳолати ёмонлашаётгани ҳақида мурожаатлар тушди, — дейди Экоҳаракатнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Худойберди ­АЪЗАМОВ. — Улар ўрганилганда, ҳолат ҳақиқатдан ҳам ёмонлиги маълум бўлди. Мазкур мурожаатлар асосида жорий йилнинг 28-29 июль кунлари Юсуфхона ва Бурчмулла ҳудудларига рейдлар ташкил этилди. Унда айрим дам олувчилар ва дам олувчиларга шароит яратиб бераётган маҳаллий хонадонлар атроф-муҳит тозалигига, экологик тартиб-қоидаларга амал қилмаётгани аниқланди. Дам олиш ҳудудларида чиқиндилар учун махсус идишлар қўйилган бўлса-да, чиқиндиларни мўлжалланмаган ҳудудларга ташлаш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Бу эса чиқиндихоналарнинг тартибсиз кўпайишига олиб келмоқда. Чунки уч киши битта жойга чиқинди ташласа, тўртинчи одам «бу ер чиқиндихона экан», деб ўйлаши аниқ.

Тадбир давомида дам олувчилар ва маҳаллий аҳоли билан экологик маданиятни юксалтириш, ёшларни она-табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, дам олувчилар иштирокида бетартиб ташланган чиқиндиларни йиғиш ва белгиланган жойларга олиб бориш бўйича махсус акция ташкил этилди. Тўғри, барча дам олувчилар ушбу акцияда фаол иштирок этди, деб айтолмаймиз. Улар орасида «Биз дам олишга келганмиз, чиқинди тозалашга эмас...» деганлари ҳам, акция ва суҳбатларда мутасаддилар билан тенгма-тенг иштирок этганлари ҳам бўлди.

Дарҳақиқат, табиат ўзимизники. Саломатлигимиз ҳам ўзимизга керак. Шундай экан нима қилсак, ўзимизга қайтади.

Мақоламизни ижтимоий тармоқдаги хабар билан бошлаган эдик. Келинг, фикримизни ҳам шу хабарга қолдирилган бир изоҳ билан якунласак: «Ҳар куни тозалаб йиғиштирилган эмас, чиқинди ташланмаган жой тоза бўлади».

Дилроз АБРАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

🕔09:33, 16.10.2020 ✔133

Таълимдаги ислоҳотлар буни қанчалик акс эттирмоқда?
 

Батафсил
Йўқ келинчак учун чимилдиқ осиб қўймаяпмизми?

Йўқ келинчак учун чимилдиқ осиб қўймаяпмизми?

🕔09:32, 16.10.2020 ✔131

Ҳали қилинмаган, ҳали заррача бир нафи ёки зарари кўринмаган ишга бунчалик жиққа мушт бўлишнинг нима кераги бор? Сўнгги вақтларда «қуруқ ваъда»нинг ўзини ёқалашиб муҳокама қилишга ўтиб кетяпмиз. Тўрт кундан сўнг бу ҳамманинг эсидан чиқади, катта эҳтимол билан улкан муҳокамалар марказида бўлган ўша иш ҳам қуруқ гаплигича қолиб кетади ёки бошқа мақсадлар кўзланган бўлади.
 

Батафсил
АХБОРОТ МАЙДОНИ

АХБОРОТ МАЙДОНИ

🕔11:05, 09.10.2020 ✔637

«газета ўқимаслик билан мақтаниш»  орқали эмасошкораликхолислик, тенг ҳуқуқлилик муҳитидагина ривож топади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

    ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

    Таълимдаги ислоҳотлар буни қанчалик акс эттирмоқда?
     

    ✔ 133    🕔 09:33, 16.10.2020
  • Йўқ келинчак учун чимилдиқ осиб қўймаяпмизми?

    Йўқ келинчак учун чимилдиқ осиб қўймаяпмизми?

    Ҳали қилинмаган, ҳали заррача бир нафи ёки зарари кўринмаган ишга бунчалик жиққа мушт бўлишнинг нима кераги бор? Сўнгги вақтларда «қуруқ ваъда»нинг ўзини ёқалашиб муҳокама қилишга ўтиб кетяпмиз. Тўрт кундан сўнг бу ҳамманинг эсидан чиқади, катта эҳтимол билан улкан муҳокамалар марказида бўлган ўша иш ҳам қуруқ гаплигича қолиб кетади ёки бошқа мақсадлар кўзланган бўлади.
     

    ✔ 131    🕔 09:32, 16.10.2020
  • АХБОРОТ МАЙДОНИ

    АХБОРОТ МАЙДОНИ

    «газета ўқимаслик билан мақтаниш»  орқали эмасошкораликхолислик, тенг ҳуқуқлилик муҳитидагина ривож топади

    ✔ 637    🕔 11:05, 09.10.2020
  • ОР-НОМУС ТУЗОҒИ

    ОР-НОМУС ТУЗОҒИ

    У бойлик ва хорижнинг дабдабаси билан пардаланган бўлиши мумкин!

    ✔ 447    🕔 11:27, 02.10.2020
  • «SEJONG HAKDANG»: «Бунга бизнинг алоқамиз йўқ!»

    «SEJONG HAKDANG»: «Бунга бизнинг алоқамиз йўқ!»

    Ўзбек қизларини Жанубий Кореяга турмушга бериш учун тайёрлаётган марказ фаолиятига муносабат

    ✔ 257    🕔 11:26, 02.10.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар