Давр нафаси      Бош саҳифа

Наврўзи олам шукиҳи

Яшариш ва янгиланиш байрами бўлмиш Наврўзнинг маънавий асослари жуда қадим тарихга эга эканини билсак-да, уни кенг жамоатчиликка етказиш ҳам Наврўз туҳфаси деб ҳисобладик. Токи ўсиб-униб келаётган янги ёш авлодимиз ғурур ва ифтихорида бағрикенглик, меҳмондўстлик, тинчлик ва хотиржамлик, меҳнатсеварлик ва инсонпарварликни ўзида мужассам этган юрт фарзанди эканини тараннум этсин.

Наврўзи олам шукиҳи

Наврўз – янгиланиш ва янги умидларнинг туғилиши билан улуғланган байрам. Бу айём замирида эзгулик ётади. Яъни, шу куни барча ёмонликлар, адоват ва хатолар кечирилган, муҳтож одамларга ёрдам кўрсатилган. Халқимиз қадимдан янгиланиш фасли бўлган Наврўз ҳаммага яхши кайфият, хонадонларимизга бахт-омад келтиришига ишонади. Ана шу ишонч билан меҳмондўстлик анъанаси шаклланган. Бу урфга айланиб, ўзбекнинг фазилатларидан бири меҳмон кутиш ҳисобланади. Мўл-кўл дастурхон безатиш ҳам гўзал одатларимиздан бири демакдир. Бу кунда хар бир хонадонда меҳмонларни юзда табассум, ҳурмат билан кутиб олишади ва ўзлари ҳам меҳмонга боришади. Айниқса, шаҳар ва қишлоқларда ўтказиладиган халқ сайиллари, анъанавий миллий ўйинлар, йигитларнинг кураш ва кўпкари мусобақалари ҳамда ҳунармандлик кўргазмалари билан байрамга ўзгача мазмун бахш этади.

Наврўз шунчаки бир байрам эмас, бу халқимизнинг жипслашиши, давлатчилик тушунчаларининг шаклланиш жараёни билан чамбарчас боғлиқ улкан қадриятдир. Бу байрам оддий байрам эмас, ба лки ха лқимизнинг тарихи, фалсафаси, тушунча ва тасаввурлари, қадриятларини ўзида мужассам этган, миллат билан улғайиб, миллат билан бирга тараққий этган байрам. Бу байрам қадим-қадим замонлардан буён элимиз ардоқлаб келаётган,  элимизни, юртимизни улуғлаб келаётган байрам. Чунки қадимда Наврўз кенг дала-қирлар, тоғлар, боғлар қўйнида бутун элу улус билан биргаликда нишонланган. Бундай сайлларда оддий деҳқон ҳам, амалдор ҳам барчаси бирдек иштирок этган, Наврўзнинг тантанали кутиб олинишига ўз ҳиссасини қўшган. Эл-улус билан бирликни, тотувликни яна бир карра ҳис қилган. Наврўз ҳақида тарихий, адабий манбалар кўп. Маҳмуд Кошғарий, Беруний,

Умар Хайём, Алишер Навоий каби алломаларимизнинг асарларида ва бошқа манбаларда Наврўз байрами, у билан боғлиқ урф-одатлар ҳақида кўплаб маълумотлар келтирилган.

Маълумки, мавсумий маросимлар дунёнинг барча халқлари орасида энг кўҳна тасаввурлар билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлган. Улар ҳар бир ха лқ яшаётган ҳудуднинг шарт-шароити, об-ҳавоси, халқнинг турмуш тарзи ва бошқа бир қатор омиллар билан боғлиқ равишда шаклланиб ривожланади. Халқнинг асл, азалий байрамлари биринчи галда унинг фольклорида ўз аксини топади. Айнан кўклам пайтида фасллар алмашинуви, табиатнинг қайта тирилиши, уни жонлантириш билан боғлиқ «Қозон тўлди» каби қадимий маро симлар, полвонлар кураши, бахшилар беллашуви, сумалак, лола сайллари бўлиб ўтган. Ушбу маросим ва сайллар моҳиятан инсон ҳаётини янада яхшилаш, табиат мушкулотларини енгиллаштириш, келаётган кўклам ва янги йилни қутлаб, унинг қут-баракали ўтишини Яратгандан сўраш, турли ҳаракатли ўйинлар, қўшиқлар воситасида келаётган йилнинг қандай бўлишини чамалаб кўришга хизмат қилган. Ушбу эътиқод ва у билан боғлиқ маросимлар тизими элимиз орасида бугунги кунгача яшаб келмоқда.

Наврўз халқимизнинг энг қадимий миллий байрами ҳамда табиат билан инсоннинг ўзаро чамбарчас алоқасини, уларнинг бир бутунлигини ифодаловчи деҳқончилик байрами, янада чуқурроқ таҳлил этсак, табобат ва уйғониш, янгиланиш байрамидир.

Янги Ўзбекистонга Наврўз байрами келмоқда. Миллати, динидан қатъи назар, шу юртда яшаётган барча миллатлар, элатлар учун бирдек севимли айём, кекса-ю ёш учун бирдек азиз шодиёна улашадиган Наврўзи олам Янги Ренессанс остонасида юртимизга, халқимизга байрам туҳфасини олиб келмоқда...

Бу маънавиятимиз, бу маърифатимиз, бу ислоҳотларимиз фақат инсонни улуғлашга қаратилгани Наврўз туҳфаси: биринчидан, Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш аъзоси бўлиб, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини т аъминлашининг ўзи янгиланишдир, иккинчидан, ҳар бир инсон давлат эътиборида, кексаларга ҳурмат ва иззат, ёшларга имтиёз ва шарт-шароитларнинг ўзи янгиланишдир, учинчидан, ҳаж ва умра сафарлари ўзбек халқига янги қувонч ва умид уйғотса, аёллари улуғланган юртда бунёдкорлик юртга ва халққа туҳфадир.

 

Фируза МУҲИТДИНОВА,

ТДЮУ профессори, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси




Ўхшаш мақолалар

НОМУТАНОСИБЛИК...

НОМУТАНОСИБЛИК...

🕔16:40, 01.04.2021 ✔424

2020 йилда судлар томонидан коррупция билан боғлиқ 2 минг 270 шахсга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилган.

Батафсил
КЎЧАДА СОТИЛАЁТГАН ТИББИЙ НИҚОБЛАР талабга жавоб берадими?

КЎЧАДА СОТИЛАЁТГАН ТИББИЙ НИҚОБЛАР талабга жавоб берадими?

🕔16:38, 01.04.2021 ✔231

Коронавирус пандемияси сабаб мамлакатимизда ҳам фуқароларга кўчага ниқобсиз чиқмаслик талаби қўйилган. Тиббий ниқоб сотиб олиш эса муаммо эмас. Кўча-куйда, бозорларда, ҳаттоки деярли ҳар бир метро бекатлари ёнида тиббий ниқоб сотаётган сотувчини учратасиз. Бугунги кунда тиббиёт ниқобларини бозорларда бемалол сотиш ва сотиб олиш мумкин.

Батафсил
МАЛАКАЛИ ТИББИЁТ «МАҲАЛЛАБАЙ» КИРИБ БОРМОҚДА

МАЛАКАЛИ ТИББИЁТ «МАҲАЛЛАБАЙ» КИРИБ БОРМОҚДА

🕔16:38, 01.04.2021 ✔240

Айни кунларда масъул мутасаддилар ҳудудларда «Маҳаллабай», «Хонадонбай» юриб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда. Хусусан, Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва етакчи тиббиёт олий таълим муассасаларининг бир қатор шифокор ва профессор-ўқитувчилари Сурхондарё вилоятининг олис Қумқўрғон туманида бўлиб, фуқароларга тиббий-санитария ёрдамини кўрсатдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • НОМУТАНОСИБЛИК...

    НОМУТАНОСИБЛИК...

    2020 йилда судлар томонидан коррупция билан боғлиқ 2 минг 270 шахсга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилган.

    ✔ 424    🕔 16:40, 01.04.2021
  • КЎЧАДА СОТИЛАЁТГАН ТИББИЙ НИҚОБЛАР талабга жавоб берадими?

    КЎЧАДА СОТИЛАЁТГАН ТИББИЙ НИҚОБЛАР талабга жавоб берадими?

    Коронавирус пандемияси сабаб мамлакатимизда ҳам фуқароларга кўчага ниқобсиз чиқмаслик талаби қўйилган. Тиббий ниқоб сотиб олиш эса муаммо эмас. Кўча-куйда, бозорларда, ҳаттоки деярли ҳар бир метро бекатлари ёнида тиббий ниқоб сотаётган сотувчини учратасиз. Бугунги кунда тиббиёт ниқобларини бозорларда бемалол сотиш ва сотиб олиш мумкин.

    ✔ 231    🕔 16:38, 01.04.2021
  • МАЛАКАЛИ ТИББИЁТ «МАҲАЛЛАБАЙ» КИРИБ БОРМОҚДА

    МАЛАКАЛИ ТИББИЁТ «МАҲАЛЛАБАЙ» КИРИБ БОРМОҚДА

    Айни кунларда масъул мутасаддилар ҳудудларда «Маҳаллабай», «Хонадонбай» юриб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда. Хусусан, Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва етакчи тиббиёт олий таълим муассасаларининг бир қатор шифокор ва профессор-ўқитувчилари Сурхондарё вилоятининг олис Қумқўрғон туманида бўлиб, фуқароларга тиббий-санитария ёрдамини кўрсатдилар.

    ✔ 240    🕔 16:38, 01.04.2021
  • Наврўзи олам шукиҳи

    Наврўзи олам шукиҳи

    Яшариш ва янгиланиш байрами бўлмиш Наврўзнинг маънавий асослари жуда қадим тарихга эга эканини билсак-да, уни кенг жамоатчиликка етказиш ҳам Наврўз туҳфаси деб ҳисобладик. Токи ўсиб-униб келаётган янги ёш авлодимиз ғурур ва ифтихорида бағрикенглик, меҳмондўстлик, тинчлик ва хотиржамлик, меҳнатсеварлик ва инсонпарварликни ўзида мужассам этган юрт фарзанди эканини тараннум этсин.

    ✔ 452    🕔 13:27, 24.03.2021
  • БИР ҚУШНИНГ ИККИ ҚАНОТИ КАБИ...

    БИР ҚУШНИНГ ИККИ ҚАНОТИ КАБИ...

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров жорий йилнинг 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

    ✔ 480    🕔 11:25, 13.03.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар