Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҲИНДИСТОНнинг марказий осиёга «юриши»

Бу ҳамкорликдан қандай мақсадлар кўзланган?

Марказий Осиё доимо қудратли мамлакатлар диққат марказида бўлиб келган. Охирги йилларда минтақада ўз геосиёсий манфаатларига эга Россия, Хитой, Ғарб давлатларидан ташқари, Ҳиндистоннинг ҳам фаоллиги ошди. Бу, айниқса, Ўзбекистон билан муносабатларда яққол кўзга ташланмоқда. Мазкур жараёнга доир саволлар билан тарих фанлари доктори, профессор Мирзоҳид Раҳимовга юзландик.

ҲИНДИСТОНнинг марказий осиёга «юриши»

Мирзоҳид Акрамович, Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги манфаатлари нималардан иборат?

– Аввало, айтиш керак, Ҳиндистон билан бизни азалдан дўстлик ришталари боғлаб келади. Мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий-маданий, савдо-иқтисодий, сиёсий алоқалар узоқ ўтмишга эга. Марказий Осиё орқали ўтган Буюк ипак йўли нафақат Хитойга, балки Ҳиндистонга ҳам олиб борган. Ҳинд заминида бир неча аср мобайнида ҳукмронлик қилган Бобурийлар сулоласи мамлакат ривожига катта ҳисса қўшгани маълум. Ҳиндлар буни ёдда тутган ҳолда Ўзбекистонни чуқур ҳурмат билан тилга олади. Тарихий, маданий омиллар таъсирида шаклланган илиқ муносабатлар кейинчалик собиқ иттифоқ ва Ҳиндистон ўртасида икки томонлама, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишда ҳам асқотди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ҳиндистон билан алоқаларни кўп йиллик анъаналар асосида янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилди.

Айни дамда Ҳиндистон Марказий Осиё мамлакатлари билан, аввало, савдо-иқтисодий кооперацияни чуқурлаштиришни мақсад қилган. Ҳарқалай, бундан минтақанинг барча давлатлари бирдай манфаатдор. Ҳиндистон узоқ истиқболни кўзлаб иш тутмоқда. Мамлакат ўзи учун анъанавий бўлган соҳалар – тўқимачилик саноати, инновацион тиббиёт, фармацевтика, ахборот технологиялари ривожига сармоя киритяпти. Шу билан бирга, Ҳиндистон Эроннинг Чобаҳар портига олиб борувчи «Мозори-Шариф – Ҳирот» темир йўли қурилишини қўллаб-қувватламоқда. Мазкур лойиҳа Марказий Осиё, айниқса, тўрт томони қуруқлик билан ўралган Ўзбекистон учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Қўшни Афғонистон ҳудудини кесиб ўтувчи янги транспорт артерияси орқали Ҳиндистон Марказий Осиё, Россия ҳамда Шарқий Европага чиқиш, шу йўсинда ташқи кучлар билан сиёсий мулоқотни кенгайтириш имкониятини қўлга киритади. Биз учун эса қўшни давлатлар ва минтақалар бозорларига кенгроқ йўл очилади.

– Ҳиндистоннинг қайси жиҳатларидан ўрнак олсак арзийди?

– Ҳиндистонда жуда яхши сиёсий анъаналар шаклланган. Мамлакат демократик тараққиёт йўлида шахдам одимламоқда ва бу билан халқаро ҳамжамият эътиборини қозонган. Қолаверса, Ҳиндистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳам анча юқори. У Осиёнинг қудратли давлатларидан бири саналади. Ҳиндистон ахборот технологиялари, фармацевтика, тўқимачилик саноати бўйича дунёда пешқадамлик қилмоқда. Жаҳон бозорига экспорт қилинаётган IT-хизмалар, дастурий маҳсулот, технологик стартапларнинг салмоқли улуши айнан шу мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Ҳиндистонда IT-мутахассисларини тайёрлашга қаратилган кўплаб ўқув дастурлари мавжуд. Улар орқали ривожланаётган давлатлар, шу жумладан, минтақамиз ёшларига ҳар йили етакчи ҳинд олийгоҳларида бепул таълим олиш ва малака ошириш имкони бериляпти.

Ҳинд дастурчиларига бутун дунёда талаб катта. Бу инсон капиталини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган оқилона сиёсат маҳсулидир. Аҳоли сонининг ҳаддан зиёд кўплигига қарамай, Ҳиндистонда юқори малакали кадрлар салмоғи муттасил ортмоқда. Уларнинг аксарияти АҚШ, Европа, араб мамлакатларида фаолият кўсатяпти. Бироқ ватанини тарк этмаган ҳолда «Microsоft», «Facebook», «Google» сингари йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилаётган мутахссислар ҳам бор. Қолаверса, ҳиндлар хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларда юқори лавозимларда ишлаб келмоқда. Бу Ҳиндистоннинг халқаро меҳнат муносабатлари тизимига муваффақиятли интеграциялаша олганидан далолат беради. Марказий Осиё мамлакатлари ҳам мана шу тажрибани қўлласа фойдадан холи бўлмайди.

Ҳинд фармацевтика саноати жаҳонда аллақачон ўз ўрнини топган. Ҳозирги кунда у Марказий Осиё бозорининг салкам 30 фоизини эгалламоқда. Бироқ бу ҳали чегара эмас. Ишончим комилки, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар ривожлангани сайин Ҳиндистондан дори препаратларини нафақат сотиб олиш, балки биргаликда ишлаб чиқариш ҳамда истеъмолчиларга нисбатан арзон нархларда етказиб бериш имкони туғилади.

Яна бир гап. Ҳиндистоннинг олий таълим тизими анчайин такомиллашган. Бу соҳада кўплаб қизиқарли ва долзарб ташаббуслар илгари сурилмоқда. «Ижобий дискриминация» сиёсатини олайлик. У аҳолининг кам таъминланган қатламларини қуллаб-қувватлашга қаратилган. Яъни давлат камбағал оилалар фарзандларига олийгоҳга кириш учун имтиёзлар тақдим этади. Дарвоқе, шунга ўхшаш тизим Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилган. Ўтган йилдан бошлаб кам таъминланган хотин-қизларга давлат гранти асосида қўшимча квотарлар ажратилмоқда.

Ҳиндистон билан олий таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Ўтган йили Тошкент шаҳрида Амити, Андижонда Шарда университетлари филиаллари очилгани дастлабки қадамлардир.

– Сизнингча, нега Ҳиндистон Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори сифатида танлаган?

– Айтганимдек, ҳинд ва ўзбек халқлари кўп асрлик дўстлик ришталари боғлаб туради. Ҳиндистон билан сиёсий алоқаларимиз ҳеч қачон узилмаган. Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида эса улар янада мустаҳкамланиб, стратегик даражага кўтарилди. Бу кўп нарсадан далолат беради.

Бошқа муҳим жиҳат Ўзбекистоннинг минтақадаги мавқеи билан боғлиқ. Юртимиз Марказий Осиёнинг марказида жойлашган, қолаверса, аҳоли сони бўйича энг йирик мамлакатдир. Ҳиндистон минтақанинг транзит салоҳиятига катта қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистон эса бу йўлда муҳим транспорт-коммуникацион ҳалқа вазифасини ўташи мумкин.

– Ҳиндистон трансафғон темир йўл магистрали қурилишини қўллаб-қувватламоқда. Мазкур лойиҳанинг Марказий Осиё учун аҳамияти нимада?

– «Мозори-Шариф – Ҳирот» йўналиши Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғловчи энг қисқа йўл ҳисобланади. Унинг қурилиши нафақат Ҳиндистон, балки минтақа мамлакатлари учун бирдай фойдали. Ўз навбатида, мазкур лойиҳа барча манфаатдор томонларни умумий саъй-ҳаракатлар билан жафокаш афғон заминида тинчлик ўрнатишга ундамоқда. «Мозори-Шариф – Ҳирот» темир йўли қўшни Афғонистонни минтақалараро савдо муносабатлари тизимига жалб этиш имконини бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Транс афғон темир йўли Эроннинг Чобаҳар портигача чўзилган. Чобаҳардан савдо юклари бошқа минтақаларга етказилади. Демак, биргина юк ташувларининг ўзидан Марказий Осиё мамлакатлари мўмай даромад топиши мумкин. Қолаверса, мазкур транспорт коридори орқали биз қисқа фурсатда ва ортиқча харажатларсиз Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон ва бошқа мамлакатлар бозорига чиқиш имконини қўлга киритамиз.

Жорий йилнинг февраль ойида Покистон, Афғонистон ва Ўзбекистон «Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор» темир йўлини қуришга келишиб олди.

Бу борада экспертлар орасида баҳсли фикрлар уйғонган. Покистон йўналиши Ўзбекистон учун устувор бўлиши керак эмаслигини айтаётганлар ҳам бор. Сизнинг фикрингиз қандай?

– Назаримда, Ўзбекистон ва қўшниларимиз ҳам турли йўналишларда транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантиргани маъқул. Айтайлик, афғон-эрон транспорт йўлаги Ҳинд океанигача бўлган масофани қисқартириш нуқтаи назаридан муҳим. Бироқ АфғонистонПокистон йўналишининг аҳамияти бундан кам эмас. Қолаверса, Пешаворгача темир йўл изларини ётқизишдан Хитой ҳам манфаатдор. Шу ўринда, Покистон Хитойнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги асосий ҳамкори эканини унутмаслик керак.

Халқаро транспорт-коммуникация лойиҳаларида иштирок этиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишига айланган. Покистон – йирик бозор, у энергетика ресурсларига эҳтиёж сезмоқда. Фақат «Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор» йўналиши бўйлаб юк ташувларида хавфсизлик масаласини жиддий ўйлаш керак. Нима бўлганда ҳам Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ҳамкорлардан ҳеч бирини инкор этмаган ҳолда барчаси билан ўзаро манфаатли муносабатларга киришгани айни муддао.

– Ташқи ўйинчилар ҳақида эслатдингиз. Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги фаоллиги минтақада ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётган бошқа қудратли давлатлар томонидан қандай қабул қилинмоқда?

– Ўйлашимча, Россия ҳам, Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳам бундай ҳамкорликка қарши эмас. Аммо Хитой Ҳиндистон билан терс муносабатда. Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги асрий қарама-қаршилик ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Расмий Деҳли Покистоннинг Хитой билан яқинлигини, Покистон эса Эрон-Ҳиндистон ҳамкорлигини ўзига нисбатан хавф-хатар, деб қабул қилади. Шунга қарамай, Хитой ҳеч қайси давлат билан савдо-иқтисодий алоқаларни сустлаштираётгани йўқ. У ҳам Марказий Осиё, ҳам Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Бундай позиция Покистонга ёқмаслиги аниқ.

Бироқ «Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор» транспорт йўлагини Покистон иштирокисиз қуриб бўлмайди. Ахир, ҳатто Ҳиндистон, айниқса, унинг шимолий ҳудудлари учун Марказий Осиёга темир йўлнинг Покистон ва Афғонистон орқали ўтгани афзалроқ. Чунки Эрон орқали масофа анча узоқ.

– Марказий Осиё мамлакатлари ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар истиқболлари ҳақида нима дея оласиз?

– Ҳиндистон билан ҳамкорлик бундан кейин ҳам жадал ривожланади. Бироқ савдо-иқтисодий муносабатлар динамикасида яқин йилларда сезиларли силжишлар кузатилишига ишончим комил эмас. Сабаби ҳинд капиталининг Марказий Осиёдаги улуши ҳозирча жуда кам. Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари ўнталигига ҳам кирмайди. Менимча, транспорт-коммуникация масалалари ечим топиши билан вазият ижобий томонга ўзгариб боради.

Наргиза УМАРОВА, журналист




Ўхшаш мақолалар

Бойнинг кўзи — хонда, йўқнинг кўзи — нонда

Бойнинг кўзи — хонда, йўқнинг кўзи — нонда

🕔17:37, 12.04.2021 ✔109

Камбағалликка қарши кураш олиб борамиз... Қандай?

Батафсил
«ХЎРОЗОВ ДЕКЛАРАЦИЯСИ»ГА ТОКАЙ МУШТОҚ БЎЛАМИЗ?!

«ХЎРОЗОВ ДЕКЛАРАЦИЯСИ»ГА ТОКАЙ МУШТОҚ БЎЛАМИЗ?!

🕔16:37, 01.04.2021 ✔445

Демократик ривожланиш йўлидан бораётган Ўзбекистонда кейинги уч-тўрт йиллик давр анча қизғин кечмоқда. Оммавий ахборот воситаларида журъат пайдо бўлди ва кучайди. Ижтимоий тармоқларда блогерлар ва фойдаланувчиларнинг фаоллиги сезиларли даражада ошди.

Батафсил
ҲИНДИСТОНнинг марказий осиёга «юриши»

ҲИНДИСТОНнинг марказий осиёга «юриши»

🕔16:33, 01.04.2021 ✔376

Бу ҳамкорликдан қандай мақсадлар кўзланган?

Марказий Осиё доимо қудратли мамлакатлар диққат марказида бўлиб келган. Охирги йилларда минтақада ўз геосиёсий манфаатларига эга Россия, Хитой, Ғарб давлатларидан ташқари, Ҳиндистоннинг ҳам фаоллиги ошди. Бу, айниқса, Ўзбекистон билан муносабатларда яққол кўзга ташланмоқда. Мазкур жараёнга доир саволлар билан тарих фанлари доктори, профессор Мирзоҳид Раҳимовга юзландик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бойнинг кўзи — хонда, йўқнинг кўзи — нонда

    Бойнинг кўзи — хонда, йўқнинг кўзи — нонда

    Камбағалликка қарши кураш олиб борамиз... Қандай?

    ✔ 109    🕔 17:37, 12.04.2021
  • «ХЎРОЗОВ ДЕКЛАРАЦИЯСИ»ГА ТОКАЙ МУШТОҚ БЎЛАМИЗ?!

    «ХЎРОЗОВ ДЕКЛАРАЦИЯСИ»ГА ТОКАЙ МУШТОҚ БЎЛАМИЗ?!

    Демократик ривожланиш йўлидан бораётган Ўзбекистонда кейинги уч-тўрт йиллик давр анча қизғин кечмоқда. Оммавий ахборот воситаларида журъат пайдо бўлди ва кучайди. Ижтимоий тармоқларда блогерлар ва фойдаланувчиларнинг фаоллиги сезиларли даражада ошди.

    ✔ 445    🕔 16:37, 01.04.2021
  • ҲИНДИСТОНнинг марказий осиёга «юриши»

    ҲИНДИСТОНнинг марказий осиёга «юриши»

    Бу ҳамкорликдан қандай мақсадлар кўзланган?

    Марказий Осиё доимо қудратли мамлакатлар диққат марказида бўлиб келган. Охирги йилларда минтақада ўз геосиёсий манфаатларига эга Россия, Хитой, Ғарб давлатларидан ташқари, Ҳиндистоннинг ҳам фаоллиги ошди. Бу, айниқса, Ўзбекистон билан муносабатларда яққол кўзга ташланмоқда. Мазкур жараёнга доир саволлар билан тарих фанлари доктори, профессор Мирзоҳид Раҳимовга юзландик.

    ✔ 376    🕔 16:33, 01.04.2021
  • Коронввирус ваҳимаси бошланди  КАРАНТИН ҚАЙТАДИМИ?

    Коронввирус ваҳимаси бошланди КАРАНТИН ҚАЙТАДИМИ?

    Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна орта бошлаши ортидан 15 март кунидан бошлаб аҳолининг карантин қоидаларига риоя қилиши устидан назорат кучайди.

    ✔ 450    🕔 13:25, 24.03.2021
  • «Чириган ақидалар» ортидаги низолар

    «Чириган ақидалар» ортидаги низолар

    «Қиз болани мустақил ҳаётга тайёрламай узатамиз,   бечора эрнинг эса турар жойи йўқ...»

    ✔ 417    🕔 13:23, 24.03.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар