Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ЖОНДАН ҲАМ АФЗАЛ

Бу асар ҳақида илк бор Тоҳир Маликнинг «Одамийлик мулки» китобида ўқигандим. Шундан кейин бу асарга қизиқиш уйғонди. Тоҳир Малик Анна Каренина ва Кумушнинг ўлимини таққослаб, ўзбекларга хос бўлган ҳаё-ибо каби тушунчаларни юксакларга кўтаради.

ЖОНДАН ҲАМ АФЗАЛ

Лев Толстойнинг «Анна Каренина» асари ўзининг бир талай янгиликлари ва чигал жиҳатлари билан тушунчаларимга таъсир қилди. Бошқа асарларга нисбатан бу асар мутолааси давомида «нега?» деган саволни ўзимга камроқ бердим. Рус халқига нисбатан ҳозирги замон кишиси нуқтаи назаридан фикрлашим эҳтимол бу асарни тўлиқ тушина олишимга монелик қилгандир. Бир қарашда ҳаммаси табиийдик кўринади. Лекин нимадир етишмаётган ёки ортиқчадек.

Бу асарни минг саҳифадан зиёд бўлишига ва шу пайтгача ўқувчисини йўқотмаганига нима сабаб экан? Инсоннинг табиий яшаш муҳитида қачон саволлар пайдо бўлади? Қачонки нимадир табиий бўлмаганида. Эҳтимол бу асарни тутиб турган нарса ҳам табиий бўлмаган хиёнатдир. Худди иситма пайдо бўлиши инсоннинг соғлиғида ўзгариш юз бераётганидан дарак бергандек.

Кўпинча жаҳон адабиёти намуналарининг мутолааси пайтида сен ўзбексан, албатта тушунчалар бир хил эмас, ўзингга кераклигини олгин-да, қолганини қўй, деган гапни хаёлимдан ўтказаман. Лекин хиёнат инсон қайси миллат кишиси бўлишидан катъи назар унга нисбатан қарашлар кўп ҳолларда бир хил.

Хиёнат ошкор бўлгандан кейин Анна Каренинанинг турмуш ўртоғининг унга нисбатан муомаласини мен ўзбек сифатида қабул қила олмайман. Чунки лавозимидан келиб чиқиб фикрлаш, менимча, инсонга хос хусусият эмас. Инсон лавозимда бўлиш-бўлмасликдан қатъи назар биринчи ўринда инсон. Айнан шу нарса ҳозир ўзбеклар орасида ҳам кенг томир ёйиб бормоқда. «Биз палончиларданмиз, бизда шу пайтгача бундай нарсалар бўлмаган. Майли, юраверсин, эси кириб қолар», деб кўп иллатларга кўз юмамиз.

Аслида бу асар турмуш қанчалар чиройли ва ҳашамдор бўлмасин, ўртада никоҳга асосланган оила бўлмаса, қолган нарсаларнинг сариқ чақалик аҳамияти йўқлиги хусусида.

Аслида бу асар хиёнат кўчасига кирган инсонларнинг кўп ҳолларда ёлғизликка маҳкумлиги хусусида.

Аслида бу асар хиёнаткор инсон муҳаббат дея даъво қилаётган нарсасини биров билиб қолмасмикин, деган ҳадик шамоллари учириб кетиши хусусида.

Аслида бу асар бизнинг хаёлимизни банд этган, кўзимизга яхши кўринган нарсалар қалбимизга биз ўйлаганчалик ҳузур-ҳаловат бера олмаслиги хусусида. Инсоннинг излаганлари ҳар қандай шаклда бўлса-да, қўлга киритилиши бу ҳали мақсадга эришиш эмаслиги хусусида.

Кўнгил фақат ўзига муносиб бўлган, умумэътироф этилган, ҳалол-покиза нарсалардангина ором ола билиши ҳақида баҳс юрит ади. Муаллиф ана шу икки ўт орасида талошланган инсоннинг қиёфасида ботинимиздаги юзлаб саволларга жавоб қидиртиради. Ҳар ким бу асарни ўқир экан, ўша жавобни ўз қалбидан қидиради ва топади. Асарнинг энг катта ютуғи, муаллифнинг энг зўр маҳорати ҳам шунда бўлса керак.

Зиннура МУҲАММАДАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Энди ҳар йили «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» бўлади

Энди ҳар йили «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» бўлади

🕔17:34, 12.04.2021 ✔60

Ҳукумат қарори билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди

Батафсил
Зиёлининг кураш майдони

Зиёлининг кураш майдони

🕔17:34, 12.04.2021 ✔56

Бошқаларни билмадиму мен Достоевский асарларини ўзгача бир иштиёқ билан ўқийман. Унинг ҳар бир асаридан профессионаллик уфуриб туради.

Батафсил
Навоий билан танишув

Навоий билан танишув

🕔17:33, 12.04.2021 ✔55

Ҳазрат Навоий сиймоси баъзан ғайришуурий бўлиб кўринади. У зотнинг ёзган асарлари, қилган ишлари, намунали ҳаёти кўз илғамас ва қўл етмас баландлик экани ҳақиқат. Лекин бу каби маълумотларнинг воқеликка қай даражада уйғунлиги кўпчиликни жиддий мулоҳазага чорласа, ажаб эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди ҳар йили «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» бўлади

    Энди ҳар йили «КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» бўлади

    Ҳукумат қарори билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди

    ✔ 60    🕔 17:34, 12.04.2021
  • Зиёлининг кураш майдони

    Зиёлининг кураш майдони

    Бошқаларни билмадиму мен Достоевский асарларини ўзгача бир иштиёқ билан ўқийман. Унинг ҳар бир асаридан профессионаллик уфуриб туради.

    ✔ 56    🕔 17:34, 12.04.2021
  • Навоий билан танишув

    Навоий билан танишув

    Ҳазрат Навоий сиймоси баъзан ғайришуурий бўлиб кўринади. У зотнинг ёзган асарлари, қилган ишлари, намунали ҳаёти кўз илғамас ва қўл етмас баландлик экани ҳақиқат. Лекин бу каби маълумотларнинг воқеликка қай даражада уйғунлиги кўпчиликни жиддий мулоҳазага чорласа, ажаб эмас.

    ✔ 55    🕔 17:33, 12.04.2021
  • ЖОНДАН ҲАМ АФЗАЛ

    ЖОНДАН ҲАМ АФЗАЛ

    Бу асар ҳақида илк бор Тоҳир Маликнинг «Одамийлик мулки» китобида ўқигандим. Шундан кейин бу асарга қизиқиш уйғонди. Тоҳир Малик Анна Каренина ва Кумушнинг ўлимини таққослаб, ўзбекларга хос бўлган ҳаё-ибо каби тушунчаларни юксакларга кўтаради.

    ✔ 221    🕔 16:34, 01.04.2021
  • ЎЗ-ЎЗИДАН ЁЗИЛГАН КИТОБ

    ЎЗ-ЎЗИДАН ЁЗИЛГАН КИТОБ

    Умрнинг ҳар бир кунини китобнинг бир саҳифасига менгзаш мумкин. Инсон яшар экан ўз ҳаёт китобини ҳар куни ёзиб боради. Бу реалликдан анча йироқ хаёлий бир гап эмас, айни ҳақиқат.

    ✔ 813    🕔 20:26, 21.02.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар