Давр нафаси      Бош саҳифа

РАЙҲОН — ЭРКИН ҲАЁТ ГУЛИ!

Мен эски замон одамиман. Ўша пайтда дунёни таниганман,

РАЙҲОН — ЭРКИН  ҲАЁТ  ГУЛИ!

вояга етганман, ўқиганман, ишлаганман ва яшаганман. Эркинлик байроғи ҳилпирай бошлаган кезларда ўттиз тўрт ёшда эдим. Демак, ҳаётимнинг айни қирчиллама палласида ўзим яшаётган юртда оламшумул ўзгаришга гувоҳ бўлганман.

Вояга ета туриб, йигирма ёшларга етиб қолганимда билдимки, сиғиниб юрганларимиз бизники эмас, биз учун эмас экан. Боболаримиз кимлар бўлганини,  ким бўлганмизу, кимларга айланиб олганимизни тушуна бошлаган эдим, ўшанда. Том маънодаги буюкларимизнинг кўплиги, улар салоҳиятининг уммонлар қадар теранлиги, ҳайбати ва кенглиги мени ҳайратга солар ва шундай улуғларнинг ворислари бўла туриб, бунчалар забун бўлиб қолганимиздан бошим гангир ва мутаассир кайфиятда руҳсизланар эдим. Мустақиллик қалбимнинг энг яширин қатидаги муқаддас сирим эди десам, ишонаверинг. Бу ҳақда гапириш тугул, ўйлаш ҳам ўта бир шаккоклик ва сотқинликдай бир гап эди.

Бу шунчаки, баландпарвоз гаплар эмас. Қолаверса, ўша даврларнинг хотирамдаги шуъласи аллақачон хиралашиб қолган. Фақат яқинда кўрганим — биргина ниҳол, унинг тотли бўйи менга анча нарсани эслатиб юборди. Шуларни сизга ҳам илингим келди.

...Биласиз, халқимиз гуллар ичида сараси бўлмиш райҳонни яхши кўради. Яъниким, «...мен учун райҳон аъло, райҳоннинг йўқ баҳоси!» деб уни алқайди.

Бу гулни ўзбек халқи асрлар оша, балки минг йилликлар нарида чаккасига тақиб, ардоқлаб келади. Райҳон азалдан хонадонларимиз, серфайз ҳовлиларимиз супалари олдига экилган. Ана шу гулни момом ва онам, аммаю холаларим, бўй етган қизлар чаккаларига тақиб юрганлари кўз олдимда намоён бўлади. Райҳоннинг иси бўлакча — у дилни яйратади, кайфиятни кўтаради. Баргини чойга солиб ичсангиз, кўп дардларга даво. Бўйи-бастидан қишлоқнинг иболи, ҳаёли, бокира қизалоғига ўхшайди.

Мен бир пайтлар унинг ҳовлилардан кўчага чиқиб, ариқлар ва йўллар бўйига ошиён қурганини Наманганда, Андижонда кўрганман. У пайтларда салобатли идоралар олдига қалбларга ваҳм солиб, қовоқ уюб турган, босқинчилик тимсоли бўлмиш шахсларнинг ҳайкаллари қўйилиб, атрофига тап-тақир бетонлар  ётқизиларди. Кейинчалик, истиқлол шабадаси билан идораларнинг олдида лола ва атиргулларни ҳам кўрадиган бўлганмиз. Аммо халқимизнинг эрка ва иболи қизи райҳон жамолини атай яшириб тургандек ҳовлидан нарига чиқмасди.

Ҳозир Олой бозори олдида бир муҳташам бинода ишлайман. Эрталаб ишга келаётганимда, тушлик қилгани тушганимда райҳон мени сузилгандай бўлиб, ҳам ўктам қаддини кўз-кўз қилгандай кутиб олади, орзиқиб кутганимиз ва васлига эришганимиз эркимиз байрами билан табриклаётгандек бўлади. Эркинлик нималигини мен ва райҳон яхши тушунамиз. Мен ўзбекман, бировнинг соясида юришни асло хоҳламайман! Мен шундагина — ҳар қандай соядан холи бўлгандагина, эркин нафас олганда, ўз Ватанимда ҳур бўлгандагина, оёқларим остида она ерим тургандагина яшай оламан! Райҳон ҳам худди шундай, у ҳам очиқ жойда ҳур, бошида қуёш чарақлаб турсагина, она тупроқнинг бағрида зилол сувлардан ичсагина кўкаради, қад кўтариб барқ ураверади.

Райҳон мени ўзига чорлайди ва мени эгилишга мажбур қилади. Мен унинг бошини силаб, қўлларимни юзимга тутиб шукроналик билдираман. Мен учун райҳон мустақиллик мушки, уни ҳидларканман, тобора гуллаб, яшнаб, кўтарилиб бораётган юрт жамолига кўз ташлаганимда руҳланиб, яшариб кетаман. Мен учун райҳон — эркин ҳаёт гули!  Унинг насимларида ота-боболаримнинг ушалмаган орзулари рўёби тантана қилади.

Олой бозори атрофида гулларнинг пайдо бўлганига кўп бўлгани йўқ. Шу йилнинг июнь ойи бошларида бозор атрофида негадир бирдан қурувчи ва лойиҳачилар айланиб қолишди. Орадан бир неча кун ўтар-ўтмас, бозорни ёпиб, савдони унинг ёнидаги майдончага кўчириб, эски кўринишдаги баҳайбат, гўё мустаҳкам, ҳали кўп йиллар ишлатса бўладиган бинони бузишга тушиб кетишди. Иш бир ҳафтага боргани йўқ, олдинги бинодан асар ҳам қолмади. Қурилиш ишлари заптига олиб бошлаб юборилди. Ва бир ойлар ўтар ўтмасдан худди осмондан тушгандек улкан, олтиндек товланиб, кенг ва ёруғ, кўркам ва улуғвор, юртимиз шаънига мос бир мўъжиза қад ростлади. Қурилиш ўз  суръати билан ҳаммани лол қолдирди. Унинг пойига райҳон — қишлоқ қизи келинчак қилиб олиб келинди. Чор атрофдаги пиёдалар йўлакчасига қимматбаҳо ўриндиқлар  ўрнатилди. Атрофни, йўлакларнинг ҳошияларини райҳоннинг раънолиги ва зеболиги ишғол қилди. Бўларкан-ку, дедик. Ҳа, энди биз йигирма беш ёшли йигитнинг қудратига эга бўлдик. Энди ўйлаган ишимизни бир неча кунда амалга ошириб қўя қоладиган бўлдик! Илгари бундай ишларни  шундай суръатларда, ҳеч кимдан сўраб ўтирмай қила олармидик? Йўқ, ахир биз бировнинг қовоғига қараган эдик.

Мамлакатни айланиб кўринг. Райҳон қайси хонадон, қайси қишлоқ ва шаҳарга ташриф буюрмади бугун?! Хоҳланг, Самарқандга боринг, Бухорони айланинг, Нукусни, Термизни кўринг. Водий қишлоқлари ва шаҳарларига бориб ҳам ўтирманг — том маънода ҳаммаёқ райҳонга бурканди. У дугоналари дасторгул, бахмалгул, лолахон ва атиргулларнинг ҳамроҳлигида ўлкам гўшаларига яхши ниятларда ташриф буюрмоқда. Ахир уларнинг эрки ўзида: юртнинг истаган гўшасида пайдо бўла олади. Уларни эркин ҳаёт гули деб қўйибди.

Маҳмуд  БЎРОН,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

🕔10:36, 23.10.2020 ✔30

Муҳтарам ватандошлар!
Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Батафсил
«САРДОБА» СУВ ОМБОРИ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛАДИ?

«САРДОБА» СУВ ОМБОРИ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛАДИ?

🕔09:35, 16.10.2020 ✔304

Халқаро пресс-клубнинг Мирзаобод туманида ташкил этилган сессиясида ушбу савол ҳам ўртага ташланди. Шу каби қатор долзарб саволларга Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов, қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳидоятов, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари жавоб берди.
 

Батафсил
ХОЛИС ЯХШИЛИК ЭҲТИЁЖИ

ХОЛИС ЯХШИЛИК ЭҲТИЁЖИ

🕔09:34, 16.10.2020 ✔180

Кейинги пайтларда одамлар орасида меҳр-оқибат, бировга чин кўнгилдан яхшилик қилиш каби ўзбекона қадриятлар сал бўлса-да йўқолиб бораётгандай туюлади назаримда. Буни одамлар орасидаги бир-бирига бўлган муносабатлардан ҳам билсак бўлади. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

    ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

    Муҳтарам ватандошлар!
    Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    ✔ 30    🕔 10:36, 23.10.2020
  • «САРДОБА» СУВ ОМБОРИ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛАДИ?

    «САРДОБА» СУВ ОМБОРИ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛАДИ?

    Халқаро пресс-клубнинг Мирзаобод туманида ташкил этилган сессиясида ушбу савол ҳам ўртага ташланди. Шу каби қатор долзарб саволларга Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов, қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳидоятов, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари жавоб берди.
     

    ✔ 304    🕔 09:35, 16.10.2020
  • ХОЛИС ЯХШИЛИК ЭҲТИЁЖИ

    ХОЛИС ЯХШИЛИК ЭҲТИЁЖИ

    Кейинги пайтларда одамлар орасида меҳр-оқибат, бировга чин кўнгилдан яхшилик қилиш каби ўзбекона қадриятлар сал бўлса-да йўқолиб бораётгандай туюлади назаримда. Буни одамлар орасидаги бир-бирига бўлган муносабатлардан ҳам билсак бўлади. 

    ✔ 180    🕔 09:34, 16.10.2020
  • «ЖАНГ»ДАН КЕЙИНГИ «ҚАҲРАМОН»ЛАР

    «ЖАНГ»ДАН КЕЙИНГИ «ҚАҲРАМОН»ЛАР

    ёхуд танқидни ўз вақтида «эшитмаётган» раҳбарлар қачон уйғонади?

    ✔ 687    🕔 11:08, 09.10.2020
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

    Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

    ✔ 470    🕔 11:33, 02.10.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар