Турмуш қурганлар учун ҳам, қурмаганлар учун ҳам, турмуш қуриш арафасида турганлар учун ҳам ибратли воқеа.

Бир йигит уйланибди. Отаси янги оилани муборакбод қилиш учун уникига меҳмонга борибди. Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни сўрабди. Йигит ҳайрон бўлиб, «Нима учун, отажон?» деб сўрабди. Отаси бу саволга жавоб бермай, яна бояги талабини такрорлабди. Уйда қоғоз-қалам бор экан, аммо ўчирғич топилмабди. Шунда ота ўғлига: «Ундай бўлса, бориб, ўчирғич сотиб олиб кел», дебди. Йигит отасининг гапини икки қила олмай, атайин дўконга чиқиб, ўчирғич олиб келибди. Отаси унинг олдига қоғоз билан қаламни қўйиб, шундай дебди: – Ёз. – Нимани ёзай? – Истаган нарсангни ёз.

Йигит бир жумла ёзган экан, ота: «Энди ёзганларингни ўчир», дебди. Йигит ўчирғич билан ёзган сўзини ўчирса, ота яна: «Ёз», дебди. Ўғил ҳайрон бўлиб, «Ота, нега ёздириб, нега ўчиртиряпсиз? Тушунмаяпман», дебди. Бироқ ота яна: «Ёз» дебди. Йигит ноилож яна бирон нарса ёзибди, отаси яна ўчиртирибди. Бир неча марта ёзиб-ўчиргандан кейин йигитнинг тоқати тоқ бўлиб, «Отажон, айтсангиз-чи, нега бундай қиляпсиз?» деб сўрабди.

Шунда ота «Ўғлим! Кўрдингми, неча марта ҳар хил сўз ёзсанг ҳам, қоғоз ҳалиям оппоқ турибди», дебди. Ўғил: «Ҳа, кўряпман, оппоқ турибди. Чунки ёзганларимни ўчириб ташлаяпман! Лекин бу билан нима демоқчисиз ахир?» дебди тоқати тоқ бўлиб. Ниҳоят, ота бу имтиҳоннинг ҳикматини тушунтириб берибди: «Ўғлим! Янги қурилган оила ҳам бир варақ оппоқ қоғознинг худди ўзи. Турмушда ҳар хил яхши-ёмон гап-сўзлар бўлиб туради, чунки инсон ожиз, баъзан тилини тия олмай қолади. Ана шунда бу вараққа ҳар хил нарсалар ёзилиб қолади.  Агар эр-хотиннинг қалбида кечирим деб аталган ўчирғич бўлмаса, бу варақ кўнгилсиз нарсаларга тўлиб кетади. Шунинг учун орада бўлиб ўтган гап-сўзларни дарҳол кечириб, турмуш саҳифасидан ўчириб туриш керак. Ана шунда оиланг саҳифаси доимо оппоқ, топ-тоза бўлади». Азизлар! Ҳаётингиз осойишта, турмушингиз ширин, оилангиз саодатли бўлишини истасангиз, ўчирғич доим қўлингизда бўлсин! Ўзаро кечиримли бўлайлик, гўзал хулқ соҳиби бўлайлик!

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ




Ўхшаш мақолалар

ИНСОНИЯТ УСТУНИ — ОТА

ИНСОНИЯТ УСТУНИ — ОТА

🕔13:46, 27.05.2021 ✔237

Қадим замонларда адолатпарвар Саодатшоҳ ҳукмронлик қилган улусдаги бир деҳқон йигитнинг онаси қазо қилиб, ўғил отаси билан қолибди. Боз устига, ота қутуриш касалига йўлиқиб, шоҳнинг буйруғига кўра ўтда куйдирилиши керак экан...

Батафсил
120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

🕔17:34, 23.04.2021 ✔581

Шовот туманининг Бешмарган қишлоғида 120 ёшни тўлдириб 121 ёшга қадам қўйган Ўғилжон момо Эшёзова умргузаронлик қилади. Момо вилоятимиздагина эмас, балки Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсонлардан бўлса ажаб эмас.

Батафсил
УНИ ОНА ДЕРЛАР...

УНИ ОНА ДЕРЛАР...

🕔17:33, 23.04.2021 ✔584

Халқимиз қариси бор уйнинг париси бор дейди. Дарҳақиқат, хонадонларимиз тўрида ўтирган нуроний инсонлар бизларнинг беқиёс бойлигимиздир. Улар ҳаётимиз ҳикмати, умримиз мазмунидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ИНСОНИЯТ УСТУНИ — ОТА

    ИНСОНИЯТ УСТУНИ — ОТА

    Қадим замонларда адолатпарвар Саодатшоҳ ҳукмронлик қилган улусдаги бир деҳқон йигитнинг онаси қазо қилиб, ўғил отаси билан қолибди. Боз устига, ота қутуриш касалига йўлиқиб, шоҳнинг буйруғига кўра ўтда куйдирилиши керак экан...

    ✔ 237    🕔 13:46, 27.05.2021
  • 120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

    120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

    Шовот туманининг Бешмарган қишлоғида 120 ёшни тўлдириб 121 ёшга қадам қўйган Ўғилжон момо Эшёзова умргузаронлик қилади. Момо вилоятимиздагина эмас, балки Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсонлардан бўлса ажаб эмас.

    ✔ 581    🕔 17:34, 23.04.2021
  • УНИ ОНА ДЕРЛАР...

    УНИ ОНА ДЕРЛАР...

    Халқимиз қариси бор уйнинг париси бор дейди. Дарҳақиқат, хонадонларимиз тўрида ўтирган нуроний инсонлар бизларнинг беқиёс бойлигимиздир. Улар ҳаётимиз ҳикмати, умримиз мазмунидир.

    ✔ 584    🕔 17:33, 23.04.2021
  • ҲИКМАТ

    ҲИКМАТ

    Турмуш қурганлар учун ҳам, қурмаганлар учун ҳам, турмуш қуриш арафасида турганлар учун ҳам ибратли воқеа.

    ✔ 558    🕔 17:32, 23.04.2021
  • НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

    НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

    Оила қадимдан халқимиз учун муқаддас ришта ҳисобланган. Ўз жуфтига садоқатли бўлиш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият ҳамда уларга ҳар томонлама меҳр ва эътибор кўрсатиш азалий одатларимиздан ҳисобланади.

    ✔ 1083    🕔 16:35, 01.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар