Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

УНИ ОНА ДЕРЛАР...

Халқимиз қариси бор уйнинг париси бор дейди. Дарҳақиқат, хонадонларимиз тўрида ўтирган нуроний инсонлар бизларнинг беқиёс бойлигимиздир. Улар ҳаётимиз ҳикмати, умримиз мазмунидир.

УНИ ОНА ДЕРЛАР...

Улар борки, кўнглимиз ҳамиша хотиржам бўлади. Фарзандлар бир дастурхон атрофида йиғилиб дийдорлашади. Ота-оналарнинг дуосини олиб, эрта тонгдан остона ҳатлаб қўшниларга салом бериб ишга отланган ўзбек хонадонларини кўриб кўнгиллар шодланади.

Мана шундай фароғатли кунларда яшаб турганимизнинг ўзи бир неъмат эканига шукроналар келтирамиз. Бугунги ҳаётимизни ҳар қанча гапирмайлик адоғига етиб бўлмайди. Лекин йўлларимизда учраб турадиган кўнгилсиз ҳодисалар ҳам мавжуд. Фақат қувончу шодликдангина иборат ҳаётни барпо қилиш мушкул масала. Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу бўлганидек бахт ортидан бахтсизликнинг келиши бор. Шундай бахтсизлик ичра куйган бир кўнгил дарду ҳасратларини баён қилсак.

Тонг. Осмон мусаффо. Ёшу қарининг кўнгли нурафшон. Барча инсонлар ҳаётидан масрур. Кимнингдир уйида тўй, яна кимнингдир хонадонида алла садолари янграмоқда. Биринчи фарзандини қучоғига олган ёшгина аёл ширин орзулар оғушида. «Илоҳим, бахтимга соғ бўлгин, дунё тургунча тургин, жонинг омон бўлсин, болажоним», дея дуолар қилмоқда. Қалбининг фариштаси бўлмиш нуридийдасига бор меҳрини бермоқда… …Кечалари уйқудан кечиб, кундузлари кўз қорачиғидек асраган фарзандини вояга етказган аёл бугун ўша қадрли остонасидан, иноқ оиласидан йироқда. Жон деса, жон беришга тайёр бўлган зот ёлғизлик уммонига чўкмоқда. Бунга сабаб тақдирнинг аччиқ ҳақиқатими ёки ўз танидан бино бўлган зурриёдининг бешафқатлигими?

Баъзан «Қариялар уйи»га йўлим тушганида мана шу саволлар қийноғида қоламан. Бугун бу мушфиқ она қай бир «хизмат»лари учун шу даргоҳда? Бу қай бир машаққатли меҳнатининг «роҳат»и? Фарзандларини икки дунё орасида тўққиз ойлаб кўтариб юриб ёруғ оламга келтиргани учунми? Ёки бутун умрини шу дилбандига бахшида қилгани учунми? Меҳнатдан қора терга ботиб, «болам илмли бўлсин», деб олий ўқув юртида ўқитганига жавобми? Орзу-умидлари ар монга айланса-да, шу боласининг бахти-иқболи учун ёниб яшагани учунми? Аламларни ичига ютиб сабр билан фақатгина фарзандини бахти деб билгани учунми? Аёл иқлими шунчалар бардошлики, унинг сабри олдида бутун жаҳон кафтдек бўлиб қолади. Фарзанду набиралар роҳатини кўрар бўлган бир пайтда, хонадоннинг тўрида дуога қўл очиб ўтириш вақти келганда, насиб этган жой «Қариялар уйи» бўлди. Шунда ҳам боласини дуо қилиб, умри зиёда бўлишини Яратгандан сўрамоқда. Қалби унсиз йиғласа-да, «болагинамдан розиман», дейди. Унинг чеҳрасини маъюслик қоплаган. Охир-оқибат куни шу жойга қолганидан нолимайди. Фақатгина фарзанд соғинчи қийнайди. Боласини бир бор кўришга кўзлари интизор бу ожизанинг бағри ҳувиллаб қолган. Унинг юрагида бир нидо ҳамон бонг уради. «Боламни ўзинг асра, Аллоҳим. Уни сенга омонат қолдирдим».

Юзларида сўлғинлик акс этиб турса-да, фарзанди бемеҳрлигидан эмас, уни бир кўришга муштоқлигидан кўзларидан ёш томчилайди. Инсонийлигини йўқотган, ўзлигини унутган фарзанд онасининг аламли соғинчини қандай англасин. Меҳр қадрини билмаган, онани улуғлаш у ёқда турсин, бир зиёрат қилмайдиган инсон фарзандлик номига муносибми? Ҳаётига қалқон бўлиб яшаган волидаи муҳтарамасидан юз ўгириб кетиш ҳайвонларда ҳам бўлмаса керак. Ҳайвонларда ақл бўлмаса-да меҳр бор. Дунё ёлғонларига ишониб ўзгалар кўнглини олиб, лек ўзининг муҳтарама зотига бир ширин сўз айтишни эп кўрмаган инсонни дуо қилаётган ҳазрати аёл нақадар буюк!..

Қаранг, аёл ҳилқатининг минг бир фаслидаги яна бир варағи. Яна бир қалб оғриқлари. Энди аёлларга турли айбларни қўйиб, ўзларича ҳукм чиқарадиган инсонлар бир ўйлаб кўрсин. Бир лаҳзага дардли ҳасратлар билан яшаб кўрсин. Шундагина аёл қалбини тушуна билади. Шундагина уларни қадрлай олади.

Умида МАҲМУДХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

ИНСОНИЯТ УСТУНИ — ОТА

ИНСОНИЯТ УСТУНИ — ОТА

🕔13:46, 27.05.2021 ✔237

Қадим замонларда адолатпарвар Саодатшоҳ ҳукмронлик қилган улусдаги бир деҳқон йигитнинг онаси қазо қилиб, ўғил отаси билан қолибди. Боз устига, ота қутуриш касалига йўлиқиб, шоҳнинг буйруғига кўра ўтда куйдирилиши керак экан...

Батафсил
120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

🕔17:34, 23.04.2021 ✔581

Шовот туманининг Бешмарган қишлоғида 120 ёшни тўлдириб 121 ёшга қадам қўйган Ўғилжон момо Эшёзова умргузаронлик қилади. Момо вилоятимиздагина эмас, балки Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсонлардан бўлса ажаб эмас.

Батафсил
УНИ ОНА ДЕРЛАР...

УНИ ОНА ДЕРЛАР...

🕔17:33, 23.04.2021 ✔586

Халқимиз қариси бор уйнинг париси бор дейди. Дарҳақиқат, хонадонларимиз тўрида ўтирган нуроний инсонлар бизларнинг беқиёс бойлигимиздир. Улар ҳаётимиз ҳикмати, умримиз мазмунидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ИНСОНИЯТ УСТУНИ — ОТА

    ИНСОНИЯТ УСТУНИ — ОТА

    Қадим замонларда адолатпарвар Саодатшоҳ ҳукмронлик қилган улусдаги бир деҳқон йигитнинг онаси қазо қилиб, ўғил отаси билан қолибди. Боз устига, ота қутуриш касалига йўлиқиб, шоҳнинг буйруғига кўра ўтда куйдирилиши керак экан...

    ✔ 237    🕔 13:46, 27.05.2021
  • 120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

    120 ЁШЛИ ЎҒИЛЖОН МОМО

    Шовот туманининг Бешмарган қишлоғида 120 ёшни тўлдириб 121 ёшга қадам қўйган Ўғилжон момо Эшёзова умргузаронлик қилади. Момо вилоятимиздагина эмас, балки Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсонлардан бўлса ажаб эмас.

    ✔ 581    🕔 17:34, 23.04.2021
  • УНИ ОНА ДЕРЛАР...

    УНИ ОНА ДЕРЛАР...

    Халқимиз қариси бор уйнинг париси бор дейди. Дарҳақиқат, хонадонларимиз тўрида ўтирган нуроний инсонлар бизларнинг беқиёс бойлигимиздир. Улар ҳаётимиз ҳикмати, умримиз мазмунидир.

    ✔ 586    🕔 17:33, 23.04.2021
  • ҲИКМАТ

    ҲИКМАТ

    Турмуш қурганлар учун ҳам, қурмаганлар учун ҳам, турмуш қуриш арафасида турганлар учун ҳам ибратли воқеа.

    ✔ 559    🕔 17:32, 23.04.2021
  • НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

    НИКОҲ – ҲУҚУҚНИ ЧЕКЛАШМИ?

    Оила қадимдан халқимиз учун муқаддас ришта ҳисобланган. Ўз жуфтига садоқатли бўлиш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият ҳамда уларга ҳар томонлама меҳр ва эътибор кўрсатиш азалий одатларимиздан ҳисобланади.

    ✔ 1083    🕔 16:35, 01.04.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар