Оғриқли нуқта      Бош саҳифа

ИНДИГО БОЛАЛАРИ

Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда)

ИНДИГО БОЛАЛАРИ

Катта ёшлиларнинг аксарияти ҳозирги замон болалари билан мулоқотда шу пайтгача мисли кўрилмаган қийинчиликларга дуч келишмоқда. Ҳамма болалар ҳам бундай эмас. Янги болалар шунақа. Америкада бу анча аввалроқ бошланган. Ота-оналар аввалроқ ташвишлана бошлашган, ўқитувчилар асабийлашишган, руҳиятшунослар хавотирга тушишган. Гўё ҳайратланадиган ҳеч нарса йўқдай – муаммоли, тарбияси қийин болалар ҳамма вақт ҳам бўлган. Аммо бу янги болалар – ажабтовур эдилар.

Ақлли, ривожланган, аммо одатдаги хулқ-атвор меъёрларига бўйсунишни истамайдиган, ўжар болалар – уларни нима қилиш мумкин? Қўрқитиш ва жазолаш педагогикасини қўллашди, дори-дармонларни тиқиштиришди, китоблардан маҳрум қилишди... Аммо бундай хулқ-атворли болалар кундан-кунга кўпайиб борарди ва, ниҳоят, психологлар бошланаётган «ҳамла»нинг кўламини англай бошладилар.

Болаларнинг янги авлоди

Экстрасеанслар бундай болалардан ёрқин мовий ранг таралиб турганини кўрадилар. Бу авваллари кам учраган, энди юзлаб ва минглаб ёш бошларнинг тепасида таралиб турган индиго ранги эди. Шунинг учун уларни Индиго болалари деб аташди. Улар – бошқача, улар бизга ўхшамайди. Уларнинг нигоҳларида туғилган пайтларидаёқ ғалати донишмандлик, ўзига ишонч, шоҳоналик зоҳир бўлади. Улар гўё бу курраи заминга катталарга тушунарсиз бўлган алоҳида вазифани бажариш учун келгандай. Бу болалар биз уларнинг ёшида бўлганимизда билган ва қилганимиздан кўра кўпроқ нарсани биладилар ва қила оладилар. Шубҳасиз!

Авваллари катталар болаларни истаган нарсани ясаса бўладиган лой – пластилин, деб ҳисоблаган бўлсалар, Индиго болалари аллақачон батамом шаклланган ҳолда туғилмоқдалар. Уларни бошқатдан қайта ясаш имконсиздир. Улар айбловларга жавоб бермайдилар, эътирозларга қулоқ солмайдилар. Агар ўтказилаётган бо сим шахсий ўзликларига тажовуз қилса, Индиго болалари ўзларини ҳимоя қиладилар, бунда ҳимоя воситасини танлаб ўтирмайдилар: бақиришлари, ҳатто уришишлари мумкин.

Бу болалар – бошқача болалардир. Тадқиқотчилар ёзишича: «Индиго болалари билимни гўё сўриб олишади, айниқса улар ўрганаётган фан уларга ёқса, билимни ютоқиб симиришади. Агар сиз улар билан муносабатда ўзингизнинг уларни ҳурмат қилишингизни билдирсангиз, индиголар ўзларини жуда яхши тутишади. Эҳтимол, улар бизнинг тушунишимиз қийин бўлаётган самовий хабарларни ерга олиб келгандирлар. Улар ҳақиқатни, тириклик ва олам маъносини тушунишимизда бизга ёрдам берадилар. Индиго болаларини кўзларидан таниб олиш мумкин. Бу кўзларда чуқур донишмандлик ва онглилик зоҳир бўлиб туради». «Мовий» болаларни тадқиқ этиш билан машғул бўлган олимларнинг аниқлашларича, кейинги йилларда бу ҳодиса тез-тез учрайдиган бўлиб қолди. Яқин истиқболда туғиладиган болаларнинг 90 фоизи Индиго болалари бўлиши кутилмоқда. Тушуняпсизми? Янги, ақлли, эрксевар болалар билан тўла мактаблар! Бироқ табиат Индиго болаларини истеъдод билан бирга айрим камчиликлар билан ҳам тақдирлаган. Масалан, бундай болалар бир лаҳза олдин қувноқ ва ҳаракатчан бўлса, бир неча фурсат ўтар-ўтмас, хомуш тортиши ва кайфияти тушкун ҳолда бурчакка ўтириб, ўзича ниманидир ўйлашга тушиши мумкин.

Агар ота-оналар – тарбиячилар – ўқитувчилар индиголарни одатдаги усуллар: бақир-чақир, тақиқлар, қайиш билан уришлар орқали тарбиялашга уринсалар, бундан ёмони йўқ. Бу нозик хилқатларни синдиради, уларнинг юксак вазифасини вайрон қилади. Синган, хўрланган Индиго болалари – бу фалокатга дучор бўлган шахслардир. Бундай болаларнинг кейинчалик қотилларга айланганларига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Аммо, агар Индиго боласи ўтказилаётган босимга қарши тура олса, у ҳеч нарсадан қайтмайди. Ахир у авторитетларни тан олмайди. Олимларнинг тушунтиришларича, Индиго болаларининг ички қувватлари жуда салмоқлидир, улар бу куч-қувватни қаерга сарфлашни билмайдилар. Ахир, уларнинг бошида чарх урган ҳамма ғояларни амалга оширишнинг умуман иложи йўқдир. Улар ҳар ҳолда келажакнинг болаларидир, эҳтимолки, бу келажак бугунга айланишига анча вақт борга ўхшайди...

Индиго болаларини қандай таниш мумкин?

• Улар бу дунёга ўзларининг улуғворликларини англаган ҳолда келадилар ва ўзларини шунга монанд равишда тутадилар;

• Улар «бу дунёда ҳозир бўлишга арзийдиган шахслар» эканликларини тушунадилар, бошқалар буни англамаслиги уларни ҳайрон қолдиради;

• Уларнинг ҳар бири ўз қадрини баланд баҳолайди;

• Улар авторитетларга бош эгмайдилар, анъанавий бўйсундиришга итоат қилмайдилар;

• Улар айрим ишларни умуман бажармайдилар, масалан, уларнинг саф-саф бўлиб юришлари қийин;

• Ижодкорликни, тафаккурни талаб қилмайдиган ҳамма нарса улар учун қизиқарли эмас;

• Улар кўпинча бирор ишни бажаришнинг афзал усулларини кўра оладилар, шунинг учун улар «мавжуд тартибни вайрон қиладиганлар» бўлиб туюладилар;

• Улар ўзларига ўхшамайдиганлар орасига тушиб қолсалар, ўзларини жамоатчиликдан йироқ тутадилар;

• Улар қўрқувга қурилган интизомга бўйсунмайдилар («Шошмай тургин, ҳали отанг келсин ва нима қилиб қўйганингни кўрсин»);

• Улар ўзларига айнан нима кераклигини сизга айтишдан тортинмайдилар;

• Бу болалар туғма файласуфлик истеъдодига эгадир, уларнинг ҳаёт моҳияти, инсоннинг ҳаётдаги мақсади, Коинот, Худо ҳақида чуқур фикрлари мавжуддир.

Бу инжа қалблар Заминга усталардай, муаллимлардай ўз вазифаларини бажариш учун келганлар. Улар шундай дейдилар: «Биз бу сайёрага у ёки бу тарзда илоҳий бокираликка ўтишда кўмак бермоқчимиз. Биз буни меҳр-муҳаббат намунасини кўрсатиб, амалга оширамиз. Сиз биз билан қандай муносабатда бўлишга ўрганасиз, биз билан қандай муносабатда бўлишга ўргангач, сиз бир-бирингиз билан ҳам меҳр-муҳаббатли муносабат қилишга ўрганасиз».

Мана бу фазилатлар сизнинг болангизда йўқми:

• Унинг сезгирлиги юқори ва куч-қуввати ичига сиғмайди;

• Ҳар қандай иш унинг тезда жонига тегади, у фақат ўзи қизиққан машғулотга диққат қаратади;

• Агар унинг ҳурматини жойига қўймасалар, катта, обрўли шахсларга нисбатан

ҳам исён кўтараверади;

• Тезда ҳиссий мувозанатни йўқотади, чунки унинг мияси буюк ғояларга тўла, аммо уларнинг ҳаммасини ҳаётга татбиқ этишга имкон йўқ;

• Билимларни ТВ томошаси ёки қомусларни варақлаш орқали олади, аммо такрор-такрор ҳижжалаб ёдлашни ёмон кўради;

• Жуда кўнгли юмшоқ, қўрқувга тезтез тушади, масалан, ўлимдан ёки яқин кишисини йўқотишдан қўрқади;

• Агар жуда ёшлигида омадсизликка учраса, фақат биргина босимга норозилик сифатида ҳам ўқишни ташлаши мумкин.

Индиго боласи ғайриодатий бўлади ва уни тақиқлар, дўқ-пўписалар, жазолар билан тарбиялаб бўлмайди. У ўзига ишонади ва сиз эътирозларингиз билан мақсадга эриша олмайсиз. Тақиқлаш ўрнига улар билан маслаҳатлашинг: «Менга тушунтир-чи, нега шундай қилишни хоҳлайсан? Нима деб ўйлайсан, бу ишингдан қандай натижа чиқади? Кел, вазиятни бир ўйлаб кўрайлик. Агар сен шундай қилсанг, иш нима билан тугайди?..» Бола, унинг фикрича, нима билан тугашини ҳикоя қилганидан сўнг, ундан сўранг: «Яхши, бу ҳолатда нима қиласан?» Ёш индиго билан сиз ўзингизни айнан шундай тутишингиз керак, акс ҳолда у сиз билан мулоқотдан ўзини четга тортади. Бундай болалар билан баланд келиб гаплашмаслик керак. Улар фақатгина ёши катта бўлгани, сочлари оқаргани ва юзига ажин тушгани учунгина ўзини юқори тутадиган одамларни ҳурмат қилолмайдилар. Индиго болалари билан муносабатда уларнинг ҳурматини қозониш керак.

Индиго болаларини инкор қиладиганлар иддаоси

«Менинг қизим – бошдан-оёқ Индиго боласининг ўзи, икки-уч кунлаб фақат олма ва йогурт билан озиқланиб юради (мен бир кунда 1 олма ва 1 йогурт истеъмол қилишини назарда тутяпман), кейин бир ўтиришда бир катта одам ейдиганча тушликни паққос туширади, яна қўшимчасини ҳам ейди. Ҳали эмизикли бола бўлган пайтида биз тўрт хил бўтқа тайёрлаб, шиша идишда бурнига яқин тутардик ҳамда ўзини қандай тутишини кузатардик…» «Жиянимиз Абдуворис айнан Индиго бўлса керак – у болалигидан бошлаб доим ўзининг Заминдаги ўзига хос вазифаси ҳақида гапиради, Марсга сафар қилиш, Лемурия қитъаси ҳақида ҳикоя қилади. Уларнинг оиласида ҳамма ғайритабиий ҳодисалар билан қизиқишади, аммо болакай ҳали ҳеч кимдан эшитмаган нарсаларини ҳам ҳикоя қилади. Мактабда унинг устидан кулишади…»

«Энди билиб олдим, мен индиго эканман, ахир, мен умр бўйи ҳодисаларни атрофдагилардан кўра яхши ҳис қилганман, мени ҳеч ким тушунмаганлигидан ва аҳмоқона «тартиб»лардан қийналганман. Энди шуни биламанки, менинг бошқаларга ўхшамаслигим, бошқачалигим – бу жуда яхши экан!..» Бундай гапларга Индиго феноменини тан олмайдиганлар нима дейишади? «Бошқариб бўлмайдиган, ўжар, ўзини яхши кўрадиган – ҳозирги замон болаларининг сурати мана шунақа. Улар китоблар орқали ўқишга қийналишади, авторитетларни тан олишмайди, эркинлик исташади ва Заминда ўзларига юкланган вазифани бажаришлари керак деган фикрлари ҳам бор. Тўкин-сочинлик замонини бошдан кечираётган юртларда бундай болалар айниқса кўпчиликдир. Бизда ривожлантирувчи тарбия фикрига чалинган ота-оналар янгича «Қуёш болалари» пайдо бўлгани ҳақида жар сола бошлашди. Ахир уларни само элчилари деб ҳисоблаш аҳмоқликнинг ўзгинасидир. Диққат билан назар солайлик: ахир, Индиго болаларининг барча «ўзига хос» фазилатлари – шунчаки таълим-тарбиянинг ва ижтимоий ҳиссиётларнинг камчиликлари туфайлидир! Мумтозлик ва оддий тўқликка шўхлик қилишни, тантиқликни бир-биридан ажратиш керак. Болаларни овқатга кўмиб ташлаймиз ва кейин уларнинг эркинлигидан ҳайратланамиз! Барча егуликлардан фақат шарбат ва саккизта ширинликни қандай ажратиб олганидан қувонамиз! Қаранг-а, янгича болаларга танлаш имконини бериш лозим, уларни бошқариш имконсиз, нима кераклигини уларнинг ўзи ички сезги билан топиб олади! Бу фазилат нафақат таомномани танлашда, балки бошқа нарсаларда ҳам намоён бўлади: «Йўқ, сиз мени ўзингизгагина қулай бўлган ишни бажаришга мажбурлай олмайсиз». Бизнинг жамиятимизда бола шахсига сиғиниш ҳукмрон бўлмоқда – эмишки, бола туғилганидан бошлаб ҳурматга сазовор шахс. Нима учун уни ҳурмат қилиш керак? Ахир, ҳали у ҳеч нарса қилгани йўқ. Болага шахматда атайин ютқазиб қўйиб, кейин унинг ғалабасидан ҳайратланадиган бундай ота-оналар Индиго болаларини эмас, худбинликда устаси фаранг дангасаларни вояга етказишади. Маълумки, Индиго болалари қийинчиликларни енгиб ўта олишмайди. Нега керак? Уларни шундайига ҳам ҳурмат қилиб туришган бўлса... Ҳеч бир хизмати учун эмас – болаларнинг шунчаки борлиги учун. «Оқил» ота-оналар оқилона мувозанатни ҳис этишмайди ва бу болаларга ортиқча пуфлашдан ҳам қўрқишади: аллақандай болалар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган конвенцияни бузиб қўйишмасин тағин! Болаларнинг нозик ўзликларига зарар бўлиши мумкин! Бундай бебошликнинг самараси кўриниб турибди: бу болаларни энди ҳеч ким бошқара олмайди – на мактаб, на ҳуқуқ-тартибот органлари, на ота-оналар».

Индиго болаларини тан олмайдиган яна бир хил кишиларнинг айтишича: «Индиго бола лари – америка ликлар «кашфиёти» бўлиб, бошқалардан шу билан фарқ қилишадики, уларни ўқитиб  ҳам, тарбиялаб ҳам бўлмайди, ҳар ҳолда эскича таълим-тарбия усуллари билан уларга таъсир қилиш мумкин эмас. Америкада уларга шундай ташхис қўйишади – диққатни жамлаш етишмаслиги ва ўта ҳис-ҳаяжонга мойиллик, у ерда бу болаларни психотроп дори-дармонлар билан даволашади. Бизда ўқитувчилар шундай ёзғиришади: «Сизнинг болангиз – дўзахдан қочган шайтон, бошқа мактабга ўтказинг!» Агар гўдак билан юмшоқ муомала қилсангиз, унинг яктолигидан ҳадеб ҳайратланаверсангиз, худбин, ўзига ишончи зиёда... бўлган девонани тарбиялаб етиштирасиз – ахир бошқа ҳамма одамлар унинг бошқалардан ортиқлигини эътироф этишмайди, кейин у атрофдагиларни уни тушунмаслигидан, «ғаройиб» бу шахсдан қувонмасликларидан азоб чекиб юраверади. Бундай асабий болалар табиийки одамови бўлади, улар билан муносабат қилиш қийинлашади. Уларни минг хил дард таъқиб этади ва бу дардларнинг ҳаммаси асаб туфайлидир. Бир дардни даволаб улгурмасдан иккинчиси бош кўтаради. Уларнинг иммунитети, дардга қаршилик қилиш қобилияти суст, улар ғазабнок бўладилар, диққатини бир жойда жамлашга қийналадилар, асаблари таранг ҳолда яшайдилар. Билимдон шифокорлар буни компьютер олдида узоқ ўтиришдан деб билишади» Индиго болалар борлигига қарши яна бир даъво: «Бироқ, улар шунчалар кўп нарсани билишадики! Биз уларнинг ёшида бўлганимизда бу нарсаларни тушимизда ҳам кўрмагандик!» – аммо сиз уларнинг ёшида бўлганингизда эртадан-кечгача телевизор кўрганмидингиз, ҳамма каналлару кўрсатувларни, шу қаторда мистика, янгиликлар, илмий дастурларни томоша қилганмидингиз? Компьютер бормиди ўшанда? Бу болалар телевизор кўради, ахборотни шимириб олади, кейин китоб ўқий олмайди, чунки ТВда ахборот чайнаб берилади, безалган, бўялган, осонлаштирилган ҳолда тақдим этилади-да. Уларнинг Заминдаги ўша «вазифа»си ҳақида нима дейиш мумкин? Улар Гарри Поттер ҳақидаги фильмларни, Бэтменлар, Покемонлар ҳақидаги мультфильмларни кўриб тарбияланганлар, шунинг таъсирида ўзларини оддий одам қиёфасида юрган «супер инсон»лар, кутилмаган баёнотлар бериш, инсониятни қутқариш, коинот сирларини очишга вакил этилган деб биладилар. Америкаликлар Индиго болалари – инсоният эволюциясининг натижаси, деб ҳисоблашади (ажабо, ўқишни ва ёзишни истамаслик эволюция эмиш). Оддий терапевтлар эса ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб децелерация жараёни бошланаётганлигидан хавотир билдиришганди, ҳолбуки, бундан олдинроқ – 70-йилларда акселирация жараёни юз кўрсатганди. Аввалги болалар тез ривожланар, танасининг эпчиллиги ва қарашларининг кўтаринкилиги билан ҳайратлантирарди. Эндиги децелератлар зўрға ҳаракатланишади, ландовурроқ, тез хафа бўлади, қайғуга тушади.

• 90-йиллар ўсмирларининг жисмоний ўлчамлари 60-йиллардаги тенгдошлариникидан сезиларли даражада (10-18 фоиз) паст.

• Кейинги 30 йил мобайнида биринчи синф ўқувчилари орасида батамом соғлом болалар (1- ва 2-соғломлик гур уҳл ари ) сони 61 фоиздан 46 фоизга камайди.

• Мактаб ёшидаги болалар орасида 1-гуруҳ соғломлигига фақат 14 фоиз болалар эга, қолган 86 фоиз болаларда функционал (49,4 фоиз) ва сурункали (36,6 фоиз) касалликлар мавжуд.

Индиго боласи деган ном истеъдодли боласи бор ҳар қандай онага роҳат бағишлайди, шундай эмасми? «Ҳа, менинг болам шунчаки бола эмас, менинг болам – Индиго. Менинг болам – юксак маънавиятга ва ўз ҳаётий дастурга эга. У Яратганнинг элчиси, ерга самодан жиддий вазифаларни амалга ошириш учун жўнатилган». Ҳали бу китобни ўқимаган қўшни аёл ичикиб ҳавас қилади: «Қара-я, бошқаларнинг боласи – Индиго, менинг болам оддийгина бола экан». Энди тасаввур қилинг: ўқитувчи синфга киради, у ерда эса аксарият болалар – ландовур, юлдузлик касалига чалинган, ўзини самовий онг ва хос вазифаларга эга даҳо деб биладилар. Бу болаларнинг ҳар бири ўз ички оламига биқиниб олган. Ҳар бири бошқалар билан муомала ўрната олмайди. Ҳар бирининг чўнтагида ўз ҳайкали учун кошонаси бор. Ўн ёшида... уларнинг ҳеч бири ҳали ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмайди. Эмишки, гўё улар босимга чидай олишмайди, ахир таълим муқаррар равишда тарбиячи томонидан бир қадар (эҳтимол, эҳтиёткорлик билан, назокатли тарзда) босим ўтказишга асосланади. Афсуски, бугун жамият Индиго болаларига итоат қилиб қолмоқда, гўё уларга баҳо қўймаслик керак, уларга «мумкин эмас» деб бўлмайди, аксинча – «сен ҳаммадан яхшисан» дейиш лозим. Бундай таълим-тарбия тизимининг натижали бўлишига шубҳам бор. Бунинг устига, бу тахлит тарбияланган болалар катта бўлгач, ҳаётда ўз ўрнини топа олмайди. Чунки ҳаёт, ҳамиша бўлгани сингари, фақат ўз қадрини билишнигина эмас, балки одамлар билан муомала қила олишни, меҳнатсеварликни, тиришқоқликни талаб қилади».

Индиго болалари: афсонами ёки ҳақиқат?

Индиго тадқиқотчиларининг фикрича, 10 ёшдан қуйи болаларнинг 90 фоизи Индиго гуруҳига мансуб эмиш. Гап шу ўзимизнинг оддий болалар ҳақида: қўшниларимизнинг болалари, кўчамизни чангитиб юрган, мактабларимизда ўқиётган болалар...

Интернетдан иқтибос: «Бугунги бола лар занжирини узган қашқирдай, – дейишади муаллимлар. – Уларни буткул бошқариб бўлмайди, катталарнинг фикрига қулоқ солишмайди, ҳеч қандай авторитет ёки қонун-қоида уларни тўхтатолмайди, ўзларини ўзлари истагандай ва ўзларига керак бўлганидай тутишади. Масалан, даб-дурустдан дарснинг ўртасида синфдошининг олдига келиши ёки хонадан чиқиб кетавериши мумкин. Ҳеч бир тортинмасдан ўқитувчига: «Сиз бизни нотўғри ўқитяпсиз», – дейиши мумкин». Ҳа, болани бошқариб бўлмайди. Сабаби оддий, у назоратдан четга чиқиб бўлган. Бугун болалар шуни яхши билишадики, болани уриш – унинг ҳуқуқларини поймол қилиш демакдир. Авваллари болаларни жазолаш мумкин эди. Жонга теккан кучукчадай калтаклаш мумкин эди. Бугун ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиб, ҳақ бўлган инсонни қандай жазолайсан? Уларнинг қобилияти ота-оналарининг қобилиятидан юқори бўлмай, нима бўлсин?! Улар CD ва DVD ўртасидаги фарқни жуда яхши билишади. Аммо қачонлардир «сникерслар», «йогуртлар» ва «чоко-пай»лар бўлмаганини билишмайди. Улар ҳеч қачон мактабда бир хил мактаб кийимида боришмайди. Аммо улар GAP нимаси билан MEXXдан фарқ қилишини яхши билишади. Бу болаларнинг севимли ўйинчоғи – телевизорнинг бошқарув пульти ва чўнтак телефони. Бу болалар биринчи сўзни талаффуз қилишдан олдин компьютерни ўчириб-ёқишни билиб олади.

Келгуси ҳаётда фойдаси бўлмас а, мактаб дастурини ўзлаштириш нега керак? Карра-карра жадвалими? Ҳар бир алмаштириш пунктида сизга доллар алмаштириш учун калькулятор тутқазишса, карра жадвалини билиш нега керак? Ҳозир мобиль телефонлар калькулятор вазифасини ҳам бажарадиган пайтда, калькуляторнинг ўзи ҳам шарт эмас. Ҳеч бир эс-ҳушли одам (хоҳ бола бўлсин, хоҳ катта ёшда) ўзига қизиқ бўлмаган нарсани тингламайди. Бугун грамматика қоидаларини ўзлаштириш ва «ўхшайди» деб ёзиш тўғрими ёки «ихшайди» деб ёзиш тўғримикан, деб бош қотиришнинг нима кераги бор?! Ахир, мобиль телефон орқали SMS жўнатганда бу сўзни «охшиди» деб ёзишади. Ҳа, тилимизни дабдала қилишаётгани ҳеч кимга ҳам ёқмайди, аммо, агар ўйлаб кўрсак, уларга тўғри ёзишнинг кераги бўлмаяпти-да?! Балки тўғри ёзиш – тарих саҳифасида қолиб кетадиган, ўлиб бораётган фазилатдир. Ҳаётда керак бўлмаётганидан сўнг тўғри ёзишнинг нима кераги бор? Ҳеч бўлмаганда компьютернинг Word дастурида ёзсанг, дастурнинг ўзи хато ва камчиликларни тузатади, нуқта ва вергулларни жой-жойига қўйиб чиқади. Агар бугунги кунда инсон нутқини рақамли технология орқали ёзиб, матнга тушириб бераётган дастурлар ҳам пайдо бўлганини ҳисобга олсак, яқин келажакда фақат тил ўқитувчиларигина тўғри ёзишадиган камёб одамлар бўлиб қолишса ажаб эмас. Ўзларини жиловлай олишмас эмиш. Ахир роликлар бўлса, ғилдиракли кроссовкалар бўлса (кўзларингиз тушдими?), спорт велосипедлари, самокатлар, виндсерфинглар, сноубордлар бўлса, нега фаолликни жиловлаш лозим?!

Индиго болалари босимга чидашмайди, авторитетларни тан олишмайди, дейишади. Ким айтди?! Райҳона, Шаҳзода ёки Шоҳрух «реппер» концертига ҳар сеансда неча минглаб болалар навбат талашиб киришади, бир кунда бир-бирига минглаб «SMS»лар жўнатишади. Демак, бу болалар тан оладиганлар, уларнинг меҳрини қозонган ва улар ўртасида обрўли бўлганлар ҳам бор. Ана шу «авторитет»лар катта ёшли маркетологлари билан рейтингларни ҳисоблаб чиқишади, фокус гуруҳлар ва маркетинг гуруҳларда иш олиб боришади. Агар мактабларда  «Кока-кола авлодлари»ни ҳали-ҳануз эскича, алмисоқдан қолган усуллар билан ўқитишда давом этишса, маркетологлар жалб этилмаса, устозлар дарс бераётган аудитория эҳтиёжларини ўрганишмаса, муаммолар келиб чиқаверади. Кейин келиб чиққан муаммоларни бу болалар «таратаётган нур»нинг ранги билан изоҳлашади. Уларга эски авторитетлар керакмас. Бу болаларнинг хавфсизлик дарслари бор, улар «терактлар пайтидаги хулқ-атвор қоидалари»ни ўрганишади.

Индиго болалари сайёрамизга, ота-оналарига ва дўстларига хизмат қилиш учун дунёга келганлар, уларга қулоқ тутсангиз, чуқур донишмандлик салоҳиятидан баҳраманд бўласиз. Улар юксак маънавиятли ва ўз ҳаётий дастурларига эга бўлган шахслардир. Улар Яратганнинг жиддий ниятлар ила Заминга юборган элчиларидир эҳтимол.

Болаларга қандай муносабат керак?

Индиго болаларини тарбиялашдаги қийинчиликларнинг сабаби шундаки, индиголар бир замонлар ота-оналарини тарбиялашган одатдаги усулларга мос келмайдилар. Бундан ташқари, индиголарга уялтириш, айбдорлик, чеклов ва қўрқитиш сингари таъсир чоралари ҳамиша ҳам натижа беравермайди. Маълумки, Индиго болалари худбинликлари туфайли «ўзбошимчалик» қилмайдилар. Бу болалар шуни исбот қилишни истайдиларки, уларнинг билими – уларнинг ўз ҳаёт ҳақиқатларидир. Бироқ, улар – барибир болалардир ва уларни йўналтириш лозим. Ота-оналарнинг вазифаси ҳам буюриш, бошқариш эмас, йўналтиришдир. Агар сиз уларни тан олсангиз, ёрдам қилсангиз ва қўллаб-қувватласангиз, Индиго болалари сизга ҳақиқий қувонч, бахт келтиради. Акс ҳолда, индиголар ашаддий тиришқоқлик намоён қилишади ва катталарнинг ҳукмбардорлигига изчил қарши туришади.

Ноқулай вазиятларга ёпишиб олмасликка ҳаракат қилинг, диққат-эътиборингизни шунга қаратингки, сизнинг ишончингиз комил: Инсоният наслининг эволюциясига ҳисса қўшмоқдасиз, ўз муҳаббатингиз, шафқатингиз ва сабр-тоқатингиз билан ажиб ва қудратли Инсонни тарбияламоқдасиз – бу жуда мароқли.

Дунёга келган барча болалар – муаллимлар. Бола бўлганимизда ҳаммамиз ҳам «доно» бўлганмиз. Аммо, катта бўлган сари қандайдир қимматли нарсани йўқотиб қўямиз: шу жойда ва худди шу пайт ҳозир бўлишни, ҳаёт эканимиз учун болаларча қувонишни, ўз ички овозимизни тинглашни, ўзимизни севишни, бутун оламни севишни ёддан чиқарамиз... Индиго болалари, эҳтимол, бизни шунга ўргатиш учун келгандир.

Карим БАҲРИЕВ, журналист




Ўхшаш мақолалар

Ажрашиш рақамлари  ортидаги фожиа  Пандемиядан кейин оилавий ажримлар  сони кўпайиб кетишига нима сабаб бўлди?

Ажрашиш рақамлари ортидаги фожиа Пандемиядан кейин оилавий ажримлар сони кўпайиб кетишига нима сабаб бўлди?

🕔16:03, 16.09.2021 ✔27

«Туянинг юки енгил келса, кўприкнинг устида ётоқлайди» деган мақолни раҳматли бобом кўп такрорларди. Дарҳақиқат, яшаш шароитимиз қанча енгиллашиб, фаровонлашиб, аҳолининг турмуш даражаси ошгани сари жамиятимизда оилавий низолар ва ажрашишлар сони ҳам кўпаймоқда. Оила – жамиятнинг асосий бўғини, муқаддас гўша, деймиз.

Батафсил
Ўзимиз  ўтирган шохга болта уриб...

Ўзимиз ўтирган шохга болта уриб...

🕔15:14, 06.08.2021 ✔309

ёхуд табиатдан яна қандай аянчли жавоб кутяпмиз?

«Қишнинг ғамини ёзда кўр» деган нақл бежиз эмас. Чунки қишнинг аёзли бир куни ҳам одамни шошириб қўяди. Шошганда, совуқ жон-жонингиздан ўтганда, фарзандларингиз аёздан дилдираб турганда эса кўзингизга ҳеч нарса кўринмайди. Қўлингизга болта кўтариб дарахт олдига борганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз...

Батафсил
ИНДИГО БОЛАЛАРИ

ИНДИГО БОЛАЛАРИ

🕔14:05, 10.05.2021 ✔426

Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда)

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ажрашиш рақамлари  ортидаги фожиа  Пандемиядан кейин оилавий ажримлар  сони кўпайиб кетишига нима сабаб бўлди?

    Ажрашиш рақамлари ортидаги фожиа Пандемиядан кейин оилавий ажримлар сони кўпайиб кетишига нима сабаб бўлди?

    «Туянинг юки енгил келса, кўприкнинг устида ётоқлайди» деган мақолни раҳматли бобом кўп такрорларди. Дарҳақиқат, яшаш шароитимиз қанча енгиллашиб, фаровонлашиб, аҳолининг турмуш даражаси ошгани сари жамиятимизда оилавий низолар ва ажрашишлар сони ҳам кўпаймоқда. Оила – жамиятнинг асосий бўғини, муқаддас гўша, деймиз.

    ✔ 27    🕔 16:03, 16.09.2021
  • Ўзимиз  ўтирган шохга болта уриб...

    Ўзимиз ўтирган шохга болта уриб...

    ёхуд табиатдан яна қандай аянчли жавоб кутяпмиз?

    «Қишнинг ғамини ёзда кўр» деган нақл бежиз эмас. Чунки қишнинг аёзли бир куни ҳам одамни шошириб қўяди. Шошганда, совуқ жон-жонингиздан ўтганда, фарзандларингиз аёздан дилдираб турганда эса кўзингизга ҳеч нарса кўринмайди. Қўлингизга болта кўтариб дарахт олдига борганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз...

    ✔ 309    🕔 15:14, 06.08.2021
  • ИНДИГО БОЛАЛАРИ

    ИНДИГО БОЛАЛАРИ

    Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

    (Давоми. Бошланиши ўтган сонда)

    ✔ 426    🕔 14:05, 10.05.2021
  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 3260    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 3314    🕔 09:08, 28.09.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар