Оғриқли нуқта      Бош саҳифа

Ўзимиз ўтирган шохга болта уриб...

ёхуд табиатдан яна қандай аянчли жавоб кутяпмиз?

«Қишнинг ғамини ёзда кўр» деган нақл бежиз эмас. Чунки қишнинг аёзли бир куни ҳам одамни шошириб қўяди. Шошганда, совуқ жон-жонингиздан ўтганда, фарзандларингиз аёздан дилдираб турганда эса кўзингизга ҳеч нарса кўринмайди. Қўлингизга болта кўтариб дарахт олдига борганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз...

Ўзимиз  ўтирган шохга болта уриб...

Қиш қараб турмайди
Қишга тайёргарлик масаласида ҳукумат қарори ҳар йили ёздаёқ қабул қилинадию, негадир ёз бўйи унинг ижроси деярли эсга олинмайди. Тўсатдан кириб келган бир кунлик қора совуқ умуман тайёргарлик кўрилмаганини дарров фош қилиб қўяди. Бунинг оқибатида эса... Қанча-қанча одамлар ноилож қолмоқда. Ана шу ноиложлик уларни дарахт ва ноёб буталарни кесиб ёқишга, табиат бойликларини кулга айлантиришга мажбур этмоқда. Аслида биз сўз юритмоқчи бўлган мавзу қишга тайёргарлик масаласида эмас, балки одамларнинг ана шу мажбурлиги ортидан табиатга етказилаётган мислсиз зарарлар ҳақида, куйиб кул бўлаётган ноёб дарахтлар тўғрисида.

Аҳоли хонадонларини иссиқлик манбаи билан таъминлаш, айниқса, энг чекка қишлоқларга табиий газ етказиб бериш ҳамда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар қишдан соғ-саломат чиқиш илинжида куймаланаётган қишлоқ аҳлини йиллар давомида саксовуллардан исиниш мақсадида фойдаланишга мажбур қилиб келаëтгани ҳеч кимга сир эмас. 

Бу ўсимликларни кесиб тугатиш оқибатлари ҳақида ўйлаб ўтиришга одамларнинг хоҳиши йўқ. Қилич яланғочлаб келадиган аёз ҳеч кимни аямайди. Бола-чақа, кекса ота-онани қаҳратондан соғ-саломат олиб чиқиш масъулияти баридан устун.
Сифатсиз кўмир, овқат пиширишу, чой қайнатишга зўрға ярайдиган суюлтирилган газ, бир кўринca, соатлаб қорасини кўрсатмайдиган электр энергиясига ишонган одам совуқдан қотиб қолиши тайин. Шу caбаб ҳам аҳолига етарлича шароит яратиб бермай туриб, саксовулзорлар қириб битирилаётгани борасида айюҳаннос солишдан наф йўқ.

Муаммонинг жабри яна табиатгами?
Бугун Бухоро минтақасида, Қизилқум чўлларида тупроқнинг шўрланиш даражаси ортиб бораётгани, чўллашиш жараёни тобора тезлашаётгани ҳақида бот-бот айтилмоқда. Ва бу айни ҳақиқат. Саксовулзорларга қирон келтирилиши нафақат табиат келажагига, балки ана шу ҳудудлардаги жамики мавжудотлар эртанги ҳаётига чанг солиш билан баробардир. Афсуски, совуқдан исинамиз, деб ўзимиз ўтирган шохни арралашга тушиб кетганимизни фаҳмлай олмаяпмиз.
– Саксовул ва юлғунзорлар гармсел йўлига ғов қўйиш, унинг таъсирини камайтириш, Орол денгизидан кўтарилиб, шамол орқали экин майдонлари узра ёпириладиган зарарли модда ва тузларнинг муайян қисмини ушлаб қолиш ва қум кўчишининг олдини олишда ишончли табиий иҳота вазифасини бажаради, – дейди Бухоро давлат университети доценти Ҳафиза Ортиқова. – Ёз чилласида эсадиган саҳронинг иссиқ шамоли – гармсел деҳқончилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, айниқса, пахтачиликка салбий таъсир кўрсатади. Иссиқ шамол чўлга яқин пахта майдонлари ҳосилдорлигининг камайишига олиб келади. Экотизимда кескин бузилишлар рўй беради, табиат мўътадиллигини издан чиқариб, энг ёмони, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига путур етказади. Аҳоли томорқаларидан исталгандай ҳосил кўтара олмайди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бугунги кунда Бухоро вилоятининг чўл ҳудудида шамол эрозияси кучайиб, аҳоли яшаш ҳудудларини, автомобиль, темир йўлларни ҳамда суғориладиган ерларни қум босиш хавфи ортиб бормокда. Оқибатда қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етмоқда.

Янги ўрмонлар учун миллиардлар
Бухоро вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси маълумотига кўра, бошқарма тизимида умумий ўрмон фонди ер майдони 576 минг гектарни ташкил этади ва  шундан 445 минг гектар майдони ўрмон билан қопланган. Ҳар йили режага асосан яйлов ер майдонларида янгидан маданий ўрмонзорлар барпо қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрда «Республика ҳудудларида ўрмонзорлар, шунингдек, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида «яшил қопламалар» барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатга асосан жорий йилнинг баҳор мавсумида ўрмон хўжаликлари томонидан Бухоро вилоятида 7 минг 652 гектар майдонда техника ёрдамида, 71 минг 600 гектар майдонда авиация ёрдамида 79 минг 252 гектар ўрмон барпо қилинди. Дарахт ва бошқа чўл ўсимликларини  экиш ишларига тўрт миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Бу ҳаммаси эмас. Ўрмон хўжаликларининг йиллик ўрмон экиш режасига асосан 3 минг 685 гектарда чўл ўсимликлари уруғи ва кўчатидан экилиб, ўрмон барпо қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги ҳудудларда куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ҳамда уюшқоқлик билан ташкил этишга оид фармойишига асосан Бухоро вилоят ўрмон хўжаликлари томонидан 1 миллион 120 минг дона кўчат ва буталар етказиб берилган. Бухоро шаҳрини шамол таъсиридан ҳимоялаш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш, қумлар кўчишини бартараф этиш ҳамда минтақада мўътадил микроиқлим шароитини яратиш учун шаҳар атрофида 10 км. масофада «Яшил-белбоғ» ҳимоя дарахтзорлари барпо этилди.
Бир туп дарахтни экишдан олдин уруғдан кўчат ундириш, маълум вақтгача уни асраб-авайлаб ўстириш талаб этилади. Бунинг учун эса биринчи навбатда сифатли уруғ зарур. Ўрмон хўжаликлари учун жорий йилнинг ўзида 279 тоннадан зиёд уруғ тайёрлаш режалаштирилган бўлиб, шундан қарийб 239 тоннаси ҳар хил турдаги манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар уруғларидир. Уларнинг ҳаммаси ниҳол етиштириш ҳамда ўрмон фонди ер майдонларига дарахтзорлар барпо қилиш учун ишлатилмоқда.
Бухоро вилоятидаги ўрмон хўжаликлари томонидан ҳозирги кунгача 37,2 гектар кўчатхона ва 45,1 гектар ниҳолхона барпо қилинди. Уларда 9,9 миллион донадан ортиқ миқдорда манзарали дарахт ва буталарнинг кўчат ҳамда ниҳоллари етиштириш режалаштирилган.
Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш бўйича вилоят ўрмон хўжаликлари томонидан 2021 йилда вилоят бўйича жами 210 гектар майдонда 525 минг дона тут кўчатларидан экилиб, иҳота ўрмонзорлари тўлиқ барпо қилинди.

Тинмаётган бўронлар
Шунча саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани, ўрмонзорлар барпо этиш учун миллиардлаб маблағлар сарфланаётгани таҳсинга сазовор албатта. Лекин муаммо шундаки, қилинаётган ишларга қарамай, негадир қум бўронлари сўнгги йилларда шаҳар марказларигача етиб келяпти. Айниқса, баҳор ва ёз фаслларида бир неча бор кузатилган ана шундай чанг-тўзонлардан бухороликлар кўз очолмай қолаётгани ва бу ҳолат йилдан-йилга кучайиб бораётгани кишини ташвишлантиради.
Уруғ сепилди, кўчат экилди, дегани – бу ҳали ўрмон барпо бўлди, дегани эмас. Бир ниҳол ерга туташиб, дарахтга айлангунга қадар йиллар керак бўлади. Бунгача ҳам катта меҳнат – ниҳолни асраб-авайлаш, муҳофаза қилиш талаб этилади.

Мутахассислар броконьерлар томонидан саксовулзорларга путур етказиш ҳолатлари тобора кўпайиб бораётганини таъкидлашмоқда. Сабаб – юқорида таъкидлаганимиздек одамлар қиш ғамини ҳозирдан кўриб қўйиш тадоригида. 

Бу эҳтиёждан фойдаланмоқчи бўлган айрим «учар»лар чўлда ўсиб ётган дарахту буталарнинг ноёбу камёблигига ҳам қараб ўтирмасдан, йиғиштириб ўтин бозорларида пуллаш ҳаракатига тушиб қолган.
Вилоят ўрмон фонди ерларини кўриқлаш ва муҳофаза қилиш бўйича ҳар бир хўжаликда ўрмон қўриқчилари ва инспекторлар хизмат олиб боради. Улар ўрмонларни қўриқлаш, касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ўрмонлардан оқилона ва самарали фойдаланишни доимий назорат қилиш сингари вазифаларни бажаради. Жорий йилнинг ўзида ўрмон қўриқчилари томонидан 22 та ўрмон қонунбузарлиги, яъни саксовул ва юлғунзорларни йўқ қилиш, кесиб кетиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди, ўрмонга етказилган 51,4 миллион сўм зарар суммаси ундирилди.
Ачинарлиси, бу рақам аниқланганлари холос. Ҳали аниқланмаган, жарима қўлланилмаган ҳолатлар қанча? Чунки улкан ҳудудларни доимий назорат қилиш учун вилоятдаги саноқли ўрмон инспекторлари учун на бир шароит, на бир имкониятнинг ўзи бор. Ўрмон хўжалиги ташкилотлари зарур автомобиль ва техника жиҳозлари билан таъминланмаган. Меъёрий-ҳуқуқий нуқтаи назардан қараганда уларда броконьерларга қарши жазо чоралари қўллаш учун ваколатнинг ўзи йўқ.
Муаммонинг ечими шунга бор­яптики, бу масалаларни ҳал қилиш бўйича республика даражасида қатъий чора-тадбирлар қўлланилмас, ўрмон хўжалиги ташкилотлари учун зурур шароит ва имкониятлар яратиб берилмас экан, кундан-кун кўпайиб бораётган қум бўронларидан ҳимоялаш тобора мураккаблашиб бораверади. Уруғ ва кўчатлар учун сарфланаётган миллиардлар ҳавога совурилаверади.

Биз нима демоқчимиз?
Қиш ғамини ғамлаб қўяётган айрим юртдошларимиз саксовул кесиш қишдан омон чиқишнинг бир йўли, деб ўйлаётгани – катта хато. Табиатга етказилаётган, уларнинг наздида «арзимас» кўринган биргина зарар, вақти келиб ўзимизга тонналаб қум ва туз бўрони бўлиб қайтиб келиши ҳеч гап эмас. Бунинг дастлабки эпкинларини сезяпмиз.

Унутмайлик, чўл ҳудудларида барпо этилган бир ёшли саксовулзор 20,5 фоиз, тўрт ёшли саксовулзор 74 фоиз, етти ёшли саксовулзор 100 фоизгача шамол тезлигини тўхтатиб, қум кўчишининг олдини олишга қодир. 

Натижада иқлим мўътадиллашади, қум ва тузларнинг аҳоли яшаш пунктларига кўчиб келиш хавфи камаяди. Аҳолининг томорқалардан фойдаланиш самарадорлиги ошади, инсонларнинг яшаши учун экологик барқарорлик таъминланади, касалликлар камаяди. Чўл ҳудудидан эсадиган иссик гармселлар камайиши, тузли қумлар келиши тўхташи эвазига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ошиб, ерларнинг шўрланиш даражаси пасаяди. Бу дегани, серҳосил деҳқончилик, иқтисодий фаровонлик, тўкин дастурхон ва фаровон келажак демакдир. Шундай экан, фаровон келажакка чанг солувчи бу ҳаракатларни вақтида тўхтатиш шарт ва зарур.

Дилдора ИБРОҲИМОВА,
журналист




Ўхшаш мақолалар

Ажрашиш рақамлари  ортидаги фожиа  Пандемиядан кейин оилавий ажримлар  сони кўпайиб кетишига нима сабаб бўлди?

Ажрашиш рақамлари ортидаги фожиа Пандемиядан кейин оилавий ажримлар сони кўпайиб кетишига нима сабаб бўлди?

🕔16:03, 16.09.2021 ✔26

«Туянинг юки енгил келса, кўприкнинг устида ётоқлайди» деган мақолни раҳматли бобом кўп такрорларди. Дарҳақиқат, яшаш шароитимиз қанча енгиллашиб, фаровонлашиб, аҳолининг турмуш даражаси ошгани сари жамиятимизда оилавий низолар ва ажрашишлар сони ҳам кўпаймоқда. Оила – жамиятнинг асосий бўғини, муқаддас гўша, деймиз.

Батафсил
Ўзимиз  ўтирган шохга болта уриб...

Ўзимиз ўтирган шохга болта уриб...

🕔15:14, 06.08.2021 ✔308

ёхуд табиатдан яна қандай аянчли жавоб кутяпмиз?

«Қишнинг ғамини ёзда кўр» деган нақл бежиз эмас. Чунки қишнинг аёзли бир куни ҳам одамни шошириб қўяди. Шошганда, совуқ жон-жонингиздан ўтганда, фарзандларингиз аёздан дилдираб турганда эса кўзингизга ҳеч нарса кўринмайди. Қўлингизга болта кўтариб дарахт олдига борганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз...

Батафсил
ИНДИГО БОЛАЛАРИ

ИНДИГО БОЛАЛАРИ

🕔14:05, 10.05.2021 ✔425

Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда)

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ажрашиш рақамлари  ортидаги фожиа  Пандемиядан кейин оилавий ажримлар  сони кўпайиб кетишига нима сабаб бўлди?

    Ажрашиш рақамлари ортидаги фожиа Пандемиядан кейин оилавий ажримлар сони кўпайиб кетишига нима сабаб бўлди?

    «Туянинг юки енгил келса, кўприкнинг устида ётоқлайди» деган мақолни раҳматли бобом кўп такрорларди. Дарҳақиқат, яшаш шароитимиз қанча енгиллашиб, фаровонлашиб, аҳолининг турмуш даражаси ошгани сари жамиятимизда оилавий низолар ва ажрашишлар сони ҳам кўпаймоқда. Оила – жамиятнинг асосий бўғини, муқаддас гўша, деймиз.

    ✔ 26    🕔 16:03, 16.09.2021
  • Ўзимиз  ўтирган шохга болта уриб...

    Ўзимиз ўтирган шохга болта уриб...

    ёхуд табиатдан яна қандай аянчли жавоб кутяпмиз?

    «Қишнинг ғамини ёзда кўр» деган нақл бежиз эмас. Чунки қишнинг аёзли бир куни ҳам одамни шошириб қўяди. Шошганда, совуқ жон-жонингиздан ўтганда, фарзандларингиз аёздан дилдираб турганда эса кўзингизга ҳеч нарса кўринмайди. Қўлингизга болта кўтариб дарахт олдига борганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз...

    ✔ 308    🕔 15:14, 06.08.2021
  • ИНДИГО БОЛАЛАРИ

    ИНДИГО БОЛАЛАРИ

    Курраи Заминда ва қалбимизда осойишталик ўрнатиш учун юборилган куч

    (Давоми. Бошланиши ўтган сонда)

    ✔ 425    🕔 14:05, 10.05.2021
  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 3260    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 3314    🕔 09:08, 28.09.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар