Иқлим      Бош саҳифа

Энг катта муаммо – Афғон жамиятида ўзаро мувозанат бузилгани

Табиат ва жамият қонунлари бир-бирига ўхшайди. Бинобарин, энг замонавий, янги ва тез ривож­ланаётган фан бўлмиш синергетика, моҳиятан олганда, табиат қонунлари ва жамиятдаги тенденцияларни қиёслаш негизида пайдо бўлган. Яъни, ҳамма гап мувозанатда. Афғонистон воқеалари ҳақида сўз юритганда мана шу ракурсдан назар ташланса вазият янада ойдинроқ кўринади назаримда.

Энг катта муаммо –  Афғон жамиятида ўзаро мувозанат бузилгани

Афғонистонда шу кунларда содир бўлаётган воқелик, ҳокимият алмашинуви, нотинчлик, афғон халқининг мамлакатдан чиқиб кетишга интилиши – булар шунчаки жим кузатиб бўлмайдиган воқеликдир.
Табиат – олий мувозанат асосига қурилган. Унда ҳар бир парранда-ю дарранданинг, чўп-у хаснинг ўз ўрни, содда қилиб тушунтириб бўлмайдиган функцияси бор. Агар шу мувозанат бузилса, флуктуация жараёни содир бўлади ва хаос вужудга келади.
Жамият, давлат ҳам олий даражадаги мувозанат устига қурилган яхлит тизим. Бу тизим жамиятни ташкил этувчи барча қатламнинг манфаатларини ўзида мужассам этмаса, ўзаро мувозанат бузилса, мана Афғонистон мисолида кўраяпмизки муқаррар таназзулга гирифтор бўлади.
Марказий Осиёнинг оловли нуқтасида ҳукмрон куч, ғоя ўзгарди. «Толибон» ҳаракати қудратга эга бўлди. Бу ҳолат, менинг назаримда, ўша ҳаракат вакилларининг ютуғи эмас, уни жуда қудратли ҳарбий кучга эгалигини ҳам англатмайди. 

Аввалги ҳукумат, раҳбарият афғон жамиятида ўзаро мувозанатни бузганининг ҳосили, оқибати, деб қарасак тўғри бўлади назаримда. Хуллас, ана шу мувозанат бузилиши оқибатида давлат бой берилди, ноқобил тизим бутун бир халқни боши берк кўчага олиб кириб қўйди.
Жамиятда фалсафий қарашлар доим мустаҳкам мантиққа асосланади. Яъни, ҳар қандай қонун ёки қарор мамлакат аҳолисини бирлаштиришга хизмат қилиши керак. Аксинча бўлса, ўша ҳужжатдан, яхшиси ўз вақтида воз кечиб қўя қолган маъқул. Яъни ҳеч нарса давлатчиликнинг асосларига, миллий бирдамликка зиён етказмаслиги керак. Эсланг, Ашраф Ғани режими қандай баҳсли, низоли ҳужжатларни татбиқ этишга уринмади. Натижа бўлдими? Йўқ. Қайтага, ҳокимият қўлдан кетди.
Яна бир муҳим масала. Тўфондек бос­тириб келган бу кучнинг легитимлиги алоҳида масала, баҳсли мавзу. Уларни аниқ дастурий мақсадларга эга сиёсий куч дейишга ҳам шошилмаган маъқул.

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ,
Ўзбекистон Экологик 
партияси 
Марказий Кенгаши 
Ижроия қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Она табиатга  зарар  етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

Она табиатга зарар етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

🕔16:18, 16.09.2021 ✔27

Экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришдан чиқаётган, қайта ишланмаган оқова сувлар нафақат тупроқ унумдорлиги ва атмосфера ҳавосига катта зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Батафсил
Сайлов жараёнининг  муҳим босқичи  бошланиш арафасида

Сайлов жараёнининг муҳим босқичи бошланиш арафасида

🕔16:17, 16.09.2021 ✔28

Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинди.

Батафсил
yoshsaylovchi.uz  электрон платформаси ишга тушди

yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди

🕔16:17, 16.09.2021 ✔34

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Она табиатга  зарар  етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

    Она табиатга зарар етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

    Экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришдан чиқаётган, қайта ишланмаган оқова сувлар нафақат тупроқ унумдорлиги ва атмосфера ҳавосига катта зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

    ✔ 27    🕔 16:18, 16.09.2021
  • Сайлов жараёнининг  муҳим босқичи  бошланиш арафасида

    Сайлов жараёнининг муҳим босқичи бошланиш арафасида

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинди.

    ✔ 28    🕔 16:17, 16.09.2021
  • yoshsaylovchi.uz  электрон платформаси ишга тушди

    yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди

    Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

    ✔ 34    🕔 16:17, 16.09.2021
  • Ҳавонинг ифлосланиши –  инкор қилиб  бўлмайдиган муаммо

    Ҳавонинг ифлосланиши – инкор қилиб бўлмайдиган муаммо

    Бугун олдимизда турган муҳим экологик муаммолардан бири – атмосфера ҳавосининг мусаффолигини асрашдир. Зотан, атмосфера ҳавосидаги кислород нафақат инсон, балки борлиқдаги ҳар бир тирик организм учун зарур ресурс ҳисобланади.

    ✔ 34    🕔 10:11, 10.09.2021
  • Бир кунда  қанча сув  сарфлаймиз?

    Бир кунда қанча сув сарфлаймиз?

    Тоза ичимлик сувдан нима мақсадларда фойдаланаётганингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Истеъмол қилиш, ювиниш, идиш, кир ювиш, чорва моллари сингари уй ҳайвонларини суғориш ва бошқа кўплаб ҳолатларда ичимлик сувдан фойдаланамиз.

    ✔ 39    🕔 09:53, 10.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар