Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Ёнaётгaн дипломлaр тaфти

Мен тақдир тақозоси билан, бирор бир институт ёки университетда ўқиш бахтидан мосуво қолдим. Ёшлигим қайсидир дўкондорнинг юмушини қилишу, кимнингдир хизматини бажариб, иш берувчиларнинг дўқ-пўписаларидан эзилиш билан ўтди.

Ёнaётгaн дипломлaр тaфти

Ўттиз ёшларимда, оғир меҳнатдан чарчаб, пасткаш иш берувчилар азобларидан эзилиб, узун тунлари осмонга термулиб, Худога нола қилардим. Aянчли қисматимдан зерикиб, ўзимга-ўзим гапириб қўярдим: «Биттагина дипломим бўлганда эди…»
Баъзан ёзганларим кўзимга балодек кўриниб, улоқтириб ташлаган чоғларим кўп бўлса ҳам, ёзишдан, мутолаа қилишдан, изланишдан, ўқишдан бир зум тинган эмасман. Гарчи дипломсиз кўча мардикори бўлсам-да, илмим, ўша мен учун орзу саналган, университетлар профессорларини доғда қолдирарли даражада сайқалланиб бораётгани менга ҳамиша таскин берган. Юрагимнинг бир четида бир буюк орзу ҳамиша уйғоқ яшаган. Мен ёзиш учун яралган эдим. Мен тинимсиз ёзардим. 

Фақат тақдирнинг аянчли, аччиқ кунларида мени хўрлатадиган, юрагимни унсиз эзадиган ўша оғир бир сўз, миямда тинимсиз айланаверарди: «Биттагина дип­ломим бўлганда эди...»

Қирқ ёшга етганимда мен шу қадар машҳур бўлиб кетдимки, ўзим ишонмай қолдим. Ёзганларим, менинг юрак қоним билан ёзганларим, шу қадар қўлма-қўл бўп кетдики, асти қўяверасиз. Бугун менинг романларимсиз Aмерика адабиётини тасаввур қилиш қийин. Энди нима ёзсам, ҳали сиёҳи қуримай туриб, нашр этишади ва табиийки, қўлма-қўл қилиб юборишади. Биласизми, – мен ҳамиша, мени ёзувчи қилиб яратгани учун, шу масъулиятли, шарафли ишни зиммамга юклагани, истеъдод аталган улуғ неъматни кўксимга жойлагани учун Худодан миннатдорман. У ҳамиша мен билан ва ишонаманки, илтижо қиламанки, мени бир лаҳза ёлғизлатиб қўймайди.
Диплом… Дарвоқе, – дип­лом масаласида…
Мени ҳар куни бутун дунёнинг энг нуфузли, энг донгдор университетларига учрашувларга таклиф қилишади. Мен камида энг кўп оладиган гонорарим эвазига бу таклифни жон деб қабул қиламан. Университетларда мени энг олий нуфузли меҳмон сифатида кутиб олишади, ардоқлашади. Мен бу даргоҳлардан жуда кўп пул, бир олам таассурот ва камида «Университет фахрий доктори» унвони, шу унвонни тасдиқловчи усти жимжимадор, ҳар қандай талабанинг ҳавасини келтиргулик даражадаги диплом билан, ҳа, тўғри эшитдингиз, диплом билан қайтаман. Тасаввур қилинг, бир кунда, камида уч диплом. Бир йилда эса…
Учрашувлардан қайтгач, уйимга келгандаёқ биринчи қиладиган ишим дипломларни катта камин печимда ёқиш ва ёнаётган дипломларни севиниб томоша қилиш. Ишонаверинг, дўстларим, улар ёнганда шу қадар маза қиласизки, асти қўяверинг. Ҳа, айтганча, дунёда, ёнаётган дипломларнинг ҳароратидек қайноқ ва эҳтиросли ҳароратни топиш қийин…

 Жон СТЕЙНБЕК,
Нобель мукофоти 
совриндори




Ўхшаш мақолалар

Бир китоб ҳақида  «Оқланмаган   ишонч  қиссаси»

Бир китоб ҳақида «Оқланмаган  ишонч қиссаси»

🕔09:48, 10.09.2021 ✔33

Исмат Хушевнинг янги китоби нашрдан чиқди

Батафсил
Табиатнинг  жайдари фалсафаси

Табиатнинг жайдари фалсафаси

🕔12:39, 26.08.2021 ✔64

Инсон ва табиат муаммосини турли бадиий ракурсларда тасвирлаб келаётган ёзувчи Нормурод Норқобилов асарларида кўп ижодкорларнинг эътиборига тушмаган, жайдари, шу билан биргаликда, табиат, ҳайвонот, жамодотга хос теран фалсафа оҳангларига гувоҳ бўламиз. Айниқса ёзувчининг «Қорақуюн» романида учрайдиган бир эпизод, табиат фалсафасига доир нозик нуқта сизни чуқур ўйга толдириши аниқ.

Батафсил
Ёнaётгaн дипломлaр тaфти

Ёнaётгaн дипломлaр тaфти

🕔12:37, 26.08.2021 ✔71

Мен тақдир тақозоси билан, бирор бир институт ёки университетда ўқиш бахтидан мосуво қолдим. Ёшлигим қайсидир дўкондорнинг юмушини қилишу, кимнингдир хизматини бажариб, иш берувчиларнинг дўқ-пўписаларидан эзилиш билан ўтди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бир китоб ҳақида  «Оқланмаган   ишонч  қиссаси»

    Бир китоб ҳақида «Оқланмаган  ишонч қиссаси»

    Исмат Хушевнинг янги китоби нашрдан чиқди

    ✔ 33    🕔 09:48, 10.09.2021
  • Табиатнинг  жайдари фалсафаси

    Табиатнинг жайдари фалсафаси

    Инсон ва табиат муаммосини турли бадиий ракурсларда тасвирлаб келаётган ёзувчи Нормурод Норқобилов асарларида кўп ижодкорларнинг эътиборига тушмаган, жайдари, шу билан биргаликда, табиат, ҳайвонот, жамодотга хос теран фалсафа оҳангларига гувоҳ бўламиз. Айниқса ёзувчининг «Қорақуюн» романида учрайдиган бир эпизод, табиат фалсафасига доир нозик нуқта сизни чуқур ўйга толдириши аниқ.

    ✔ 64    🕔 12:39, 26.08.2021
  • Ёнaётгaн дипломлaр тaфти

    Ёнaётгaн дипломлaр тaфти

    Мен тақдир тақозоси билан, бирор бир институт ёки университетда ўқиш бахтидан мосуво қолдим. Ёшлигим қайсидир дўкондорнинг юмушини қилишу, кимнингдир хизматини бажариб, иш берувчиларнинг дўқ-пўписаларидан эзилиш билан ўтди.

    ✔ 71    🕔 12:37, 26.08.2021
  • «ОФАТ ВА  МАТОНАТ» –  халқимиз  матонати  ҳақида

    «ОФАТ ВА МАТОНАТ» – халқимиз матонати ҳақида

    Мана икки йилдирки нафақат юртимиз, бутун дунё аҳолиси катта синовни бошдан кечирмоқда. Неча ойлаб инсонлар ўз яқинлари билан кўриша олмади, ота-боланинг, опа-сингилнинг дийдорига зор бўлди. Одам-одамнинг қадрига кўпроқ ета бошлади.
     

    ✔ 74    🕔 16:30, 13.08.2021
  • Нафсингизни зиёли қилинг, бахтли ҳаёт кечирасиз

    Нафсингизни зиёли қилинг, бахтли ҳаёт кечирасиз

    Американинг Голлуп университети статистика маълумотларига кўра америкаликларнинг эллик фоизи мактаб ёки университетни тугатгандан сўнг бирорта китоб ўқимас экан.
     

    ✔ 85    🕔 16:18, 13.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар