Иқлим      Бош саҳифа

Экология ва атроф муҳит муҳофазаси – барчамиз учун ҳаёт-мамот, эртанги кунимиз ва келажагимизни белгилаб берувчи устувор масала

Инсоният бугун табиат қадрини, унинг неъматлари бебаҳо эканини тобора англаб етмоқда. Бугун дунё миқёсида бошланган ўнлаб глобал муаммолар – иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, ердаги ҳароратнинг кўтарилиб бориши, қурғоқчилик, буларнинг барча-барчаси негизида битта нарса, у ҳам бўлса асрлар давомида инсониятнинг табиатга етказиб келаётган зарра-зарра, кичик зарарлари ҳосиласи ётади. 

Экология ва атроф муҳит муҳофазаси –  барчамиз учун  ҳаёт-мамот, эртанги кунимиз ва келажагимизни белгилаб берувчи устувор масала

Табиатнинг мана шу «огоҳлантириш»лари биргина мамлакат ёки халқ учун эмас, бутун инсоният учун жиддий огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак. Атроф муҳит билан боғлиқ вазифалар ҳамиша эъти­боримиз марказида туриши зарур.
Куни кеча атроф-муҳитни ҳимоя қилишга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳада тўпланиб бораётган муаммолар ечими, ўз вақтида зарур чораларни кўриш  масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Тан олиб айтиш керак, шу вақтгача экология ва атроф муҳит билан боғлиқ масалалар қанчалик кўп кўтарилмасин, муаммолар айтилмасин, уларнинг ечимига келганда етарлича шуғулланмадик. Оддийгина жамоатчилик назорати билан бир дарахтни ёки яшил ҳудудни сақлаб қолиш учун одамлар қаерга мурожаат қилиши ёки мурожаат борган ташкилот қандай чора кўриши кераклиги ҳам чигал бир масалага айланиб қолган эди. Ёки керак-керак бўлмаган жойларга ҳам арча экиш кампанияси шунчалик авж олгандики, бу кимга зарурлиги ёки нима учун шундайлигини ҳатто мутахассислар ҳам аниқ изоҳлай олишмасди.

Сўнгги тўрт йилда саноат корхоналари 2 бараварга ортиб, шаҳарларда чанг-газ миқдори меъёрдан 4 баравар ошган.

 Атмосферага ташланмаларнинг 90 фоизи Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Навоий, Бухоро, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Гулистон ва Нукус шаҳарларига тўғри келади.
Шу билан бирга, ҳудудларда «яшил майдон»лар 3-4 бараварга қисқариб, ўртача 8 фоиздан камайиб кетди. Ер усти ва ости сув сатҳининг кескин пасайиши ҳам экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, ҳудудларда маиший чиқиндиларни хусусий шериклик асосида бошқариш бўйича режа қилинган 62 та ло­йиҳадан бор-йўғи 15 тасига тадбиркор жалб қилинган. Бу борада Бухоро, Наманган, Фарғонадан ташқари бошқа бирорта ҳудудда ишлар якунига етказилмаган.
Йиғилиш давомида таъкид­ланган бу гапларни эшитиб, кўп­чиликнинг хаёлидан «Ҳайрият, бу муаммолар ҳам ечимини топадиган кун боракан-ку» деган ўй кечган бўлса ажаб эмас. Дарҳақиқат, бу муаммолар бир ёки икки йиллик эмас. Бу йигирма-ўттиз йиллар давомида атроф муҳитга қилинган тажовузлар, табиат неъматларидан тартибсиз ва хўжасизларча фойдаланилгани, экология масаласи ҳамиша эътиборимизнинг энг қуйи поғонасида бўлиб келгани оқибатидир.
Биргина дарахт кесилишини олайлик. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 октябрдаги фармони билан 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабрга қадар давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига мораторий жорий этилган эди. Кейинчалик ушбу мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Йиғилишда таъкид­ланишича, ўтган 6 ойлик мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахтлар асраб қолинган. Бироқ шунга қарамасдан, ўтган давр­да 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган. Бу ҳолатлар Сурхондарёда – 242 та, Жиззах ва Хоразмда – 238 тадан, Навоийда – 212 та, Тошкент шаҳрида – 201 тани ташкил этгани жуда аянчли ҳолдир. Чунки битта дарахтнинг вояга етиб, ерга мустаҳкам ўрнашиб олиши, атрофга соя ёки мева бериши учун йиллар керак бўлади. Шундай экан, беш мингга яқин эмас, бир дона дарахтнинг ҳам кесилишини она табиатга етказилган бемисл зарар сифатида қабул қилишимиз шарт.
Шунинг учун ҳам дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилиши ва жавобгарлик кескин кучайтирилиши кўпчиликнинг айни дилидаги ташаббус бўлди. Эндиликда дарахтларни кесишга қарши кескин чоралар кўрилиши, жумладан, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилиши ҳам мамлакатимиз экологиясини асраш йўлида жиддий қадам бўлиши шубҳасиз.
Айниқса, атроф муҳитни му­ҳо­­фа­за қилиш учун ИИВ тизи­мида 

«Экология полицияси» ташкил этилиши қонун устуворлигини таъминлашда, керак бўлса халқимизнинг экологик маданиятли бўлишига хизмат қилади, 

деб ўйлайман. Чунки йиллар давомида «табиат ўзи тозалайди» деган бефарқлик ва лоқайдлик кайфиятидан қутулишимизнинг бундан бошқа йўли йўқ.
«Экология полицияси» Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида ташкил этилади. Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан да­рахтларни рухсатсиз кесиш, бра­коньерлик, ноқонуний чиқинди­лар ташлаш каби ҳолатларга қар­ши профилактика вазифалари юклатилади.
Яқинда ижтимоий тармоқ­ларда пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги уйлар олдида ноқонуний дарахт кесишга уринаётган шахснинг жамоатчилик томонидан тўхтатиб қолингани акс этган видеолавҳа тарқалганидан сўнг, масалани ўрганиш учун ўша ерда истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашганимизда уларнинг талаби асосли эканига амин бўлдик. Дарахт жойлашган ерни сотиб олган тадбиркорни ҳам эшитиб, тегишли масъул идораларга мурожаат билан чиқдик. Асосийси, ўша ердаги диаметри 39,4 сантиметр бўлган бир туп сафора дарахти сақлаб қолинди. Ўша ерда яшовчи инсонларга раҳмат. Аслида ҳар биримиз ўзимизни табиат неъматини асраш учун бурчли деб ҳисобласак, шу бир туп дарахт каби минглаб дарахтларни асраб қолишимиз мумкин. Чунки бундай ҳолатлар мамлакатимиз бўйлаб жуда кўп учрайди.
Ҳар бир соҳанинг ривожи ушбу тизимда ишлаётган кадрларга, малакали мутахассисларга бориб тақалади. Йиллар мобайнида экология масаласи эътиборимиздан четда қолгани каби соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва бу тизимда меҳнат қилаётганлар малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни ташкил этиш масалалари ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилгани сир эмас. Экологияни асраш учун тажрибали экологлар керак бўлса-да, бундай мутахассисни топишнинг ўзи қийин бўлиб қолгани ҳам бор гап. Мисол учун, Экология қўмитаси тизимидаги 2 мингдан ортиқ ходимларнинг атиги 10 фоизи мутахассис ҳисобланади.
Қўмита ҳузуридаги илмий-­тад­қиқот институти фаолиятини такомиллаштириш, олимлар ва кадрлар тайёрлашни ривож­лантириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бунинг учун мазкур илмий-тадқиқот институти замонавий техника ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланади. Докторантурага квоталар 2 баравар оширилади. Институтда экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича илмий даражаларни берувчи Илмий кенгаш ташкил этилади. Буларнинг барчаси табиатни асраш, экологик муаммоларнинг олдини олиш сари қўйилган муҳим қадам бўлиши, шубҳасиз.
Бир сўз билан айтганда, экология ва атроф муҳит муҳофазаси – барчамиз учун ҳаёт-мамот, эртанги кунимиз ва келажагимизни белгилаб берувчи энг устувор масаладир. Бутун жамиятимизда экологик масалаларга бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришимиз, экологик маданиятни юксалтиришимиз, соҳадаги мавжуд муаммолар ечими – фаровон келажагимиз гаровидир. Бунинг натижаси беш-ўн йиллик қисқа муддатда эмас, асрлар давомида атроф муҳит мусаффолиги, ватанимизнинг бетакрор табиати ва фарзандларимизнинг соғлом келажагида ўзини намоён этиб туради.




Ўхшаш мақолалар

Она табиатга  зарар  етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

Она табиатга зарар етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

🕔16:18, 16.09.2021 ✔27

Экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришдан чиқаётган, қайта ишланмаган оқова сувлар нафақат тупроқ унумдорлиги ва атмосфера ҳавосига катта зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Батафсил
Сайлов жараёнининг  муҳим босқичи  бошланиш арафасида

Сайлов жараёнининг муҳим босқичи бошланиш арафасида

🕔16:17, 16.09.2021 ✔28

Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинди.

Батафсил
yoshsaylovchi.uz  электрон платформаси ишга тушди

yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди

🕔16:17, 16.09.2021 ✔34

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Она табиатга  зарар  етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

    Она табиатга зарар етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

    Экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришдан чиқаётган, қайта ишланмаган оқова сувлар нафақат тупроқ унумдорлиги ва атмосфера ҳавосига катта зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

    ✔ 27    🕔 16:18, 16.09.2021
  • Сайлов жараёнининг  муҳим босқичи  бошланиш арафасида

    Сайлов жараёнининг муҳим босқичи бошланиш арафасида

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинди.

    ✔ 28    🕔 16:17, 16.09.2021
  • yoshsaylovchi.uz  электрон платформаси ишга тушди

    yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди

    Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

    ✔ 34    🕔 16:17, 16.09.2021
  • Ҳавонинг ифлосланиши –  инкор қилиб  бўлмайдиган муаммо

    Ҳавонинг ифлосланиши – инкор қилиб бўлмайдиган муаммо

    Бугун олдимизда турган муҳим экологик муаммолардан бири – атмосфера ҳавосининг мусаффолигини асрашдир. Зотан, атмосфера ҳавосидаги кислород нафақат инсон, балки борлиқдаги ҳар бир тирик организм учун зарур ресурс ҳисобланади.

    ✔ 35    🕔 10:11, 10.09.2021
  • Бир кунда  қанча сув  сарфлаймиз?

    Бир кунда қанча сув сарфлаймиз?

    Тоза ичимлик сувдан нима мақсадларда фойдаланаётганингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Истеъмол қилиш, ювиниш, идиш, кир ювиш, чорва моллари сингари уй ҳайвонларини суғориш ва бошқа кўплаб ҳолатларда ичимлик сувдан фойдаланамиз.

    ✔ 39    🕔 09:53, 10.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар