Давр нафаси      Бош саҳифа

Қуёш фотоэлектр станцияси истиқлолнинг ўттиз йиллигига муносиб совға бўлди

Мамлакатимизнинг устувор йўналишларидан бири барчамиз учун глобал масалага айланаётган электр энергиясининг зарурлиги ва ундан оқилона фойдаланиш, арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергетикани жорий этиш чораларини кўришдан иборатдир.

Қуёш фотоэлектр  станцияси истиқлолнинг ўттиз йиллигига муносиб совға бўлди

Аҳолини сифатли ва узлуксиз энергия манбалари билан таъминлашда аввало давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш, барқарор инвестицион лойиҳаларни жалб қилиш зарур.
Навоий вилояти Кармана туманида мамлакатимиздаги биринчи қуёш фотоэлектр станция­си барпо этилди.
Мазкур мажмуа қурилиши ўтган йили бошланган эди. Унинг доирасида 110 млн. доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 300 мингта қуёш панеллари ўрнатилди. Қуввати 100 мегаватт бўлган ушбу лойиҳа амалга ошиши билан 80 млн. куб/метр табиий газ иқтисод қилинади ва бу газ аҳоли уйларига боради. Энг муҳими, 160 минг тонна заҳарли газ ҳавога тарқалишининг олдини олади. Бу эса том маънода, Ўзбекистонни «яшил иқтисодиёт»га ўтишига биринчи қадам бўлиб, давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигини нишонлаш арафасида муносиб совға бўлди, десак муболаға эмас.
Албатта, бу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Улар давлатимизда узоқни ўйлаб олиб борилаётган оқилона сиёсатининг яна бир амалий натижасидир. Иқтисодий фаоллик ва аҳоли даромадлари ўсгани сайин, энергия ресурсларига бўлган талаб ортиб бораверади. Шу жиҳатдан нефт-газ ва энергетика соҳаларидаги ислоҳотлар, бош­ланган йирик лойиҳаларни якунига етказиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этмоқда. 
Ҳақиқатан ҳам, юртимизда энергетика соҳасини тубдан ислоҳ қилиш масалаларида буткул янги тизим ташкил этиш бўйича сўнгги йиллар ичида кўплаб йиғилишлар ва учрашувлар ўтказилди. Тегиш­ли қонунлар, халқаро битимлар, қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Биргина энергетика соҳасида жорий йил якунига қадар умумий қуввати 1 минг 800 мегаваттга тенг бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирги кунга келиб, энергетика соҳасида давлат хусусий шериклик механизмлари асосида жами 19 та, қиймати 7,4 млрд АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳалар амалга оширилиб, шундан бугунги кун ҳолатида 12 та лойиҳа бўйича битимлар имзоланган. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 14 минг мегаваттдан 15 минг 800 мегаваттга етказилади. 2016 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи эса 52 фоизни ташкил қилади.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 240 мегаваттдан 2 та ва 230 мегаваттга тенг 1 та, Хоразм вилоятида 174 мегаватт, Бухоро вилоятида 270 мегаватт, Қашқадарёда 220 мегаватт қувватга эга иссиқлик электр станциясия­лари, Самарқанд вилоятида умумий қуввати 100 мегаваттдан бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилиши арафасида турибди. Шу билан бирга, Сурхондарёда 38 мегаваттга тенг «Зарчоб – 2» ва Тошкент вилоятида 8 мегаваттга тенг «Камолот» гидроэлектр станциялари ишга туширилади.
Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талабини тўлиқ қаноатлантириш мақсадида давлатимиз томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Носиржон АМИНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик 
партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Энди қонун Конституцияга  мувофиқлигини текшириш бўйича  Конституциявий судга  шикоят қилиш мумкин

Энди қонун Конституцияга мувофиқлигини текшириш бўйича Конституциявий судга шикоят қилиш мумкин

🕔16:01, 16.09.2021 ✔28

Суд – барча демократик давлатларда ҳокимиятнинг алоҳида тармоғи сифатида эътироф этилади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам судлар алоҳида мустақил ҳокимият тармоғи сифатида шаклланди.

Батафсил
Истиқлол –  Ўзбекистоннинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин, ўчмас саҳифа

Истиқлол – Ўзбекистоннинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин, ўчмас саҳифа

🕔10:13, 06.09.2021 ✔57

Мамлакатимиз мустақиллигининг ҳар бир йили қадрли, салмоқли. 30 йиллик эса бу тарихни ўзида қамраган янада шонли сана. Шу кунларда халқимиз мазкур айёмни зўр шоду хуррамлик билан 
нишонламоқда.

Батафсил
Халқимиз юрагидаги оғриқ уни ҳамиша изтироб билан ёдга оламиз

Халқимиз юрагидаги оғриқ уни ҳамиша изтироб билан ёдга оламиз

🕔10:11, 06.09.2021 ✔57

31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида Ватан озодлиги йўлида фидо бўлган аждодлар руҳига ҳурмат бажо келтирилди. 
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди қонун Конституцияга  мувофиқлигини текшириш бўйича  Конституциявий судга  шикоят қилиш мумкин

    Энди қонун Конституцияга мувофиқлигини текшириш бўйича Конституциявий судга шикоят қилиш мумкин

    Суд – барча демократик давлатларда ҳокимиятнинг алоҳида тармоғи сифатида эътироф этилади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам судлар алоҳида мустақил ҳокимият тармоғи сифатида шаклланди.

    ✔ 28    🕔 16:01, 16.09.2021
  • Истиқлол –  Ўзбекистоннинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин, ўчмас саҳифа

    Истиқлол – Ўзбекистоннинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин, ўчмас саҳифа

    Мамлакатимиз мустақиллигининг ҳар бир йили қадрли, салмоқли. 30 йиллик эса бу тарихни ўзида қамраган янада шонли сана. Шу кунларда халқимиз мазкур айёмни зўр шоду хуррамлик билан 
    нишонламоқда.

    ✔ 57    🕔 10:13, 06.09.2021
  • Халқимиз юрагидаги оғриқ уни ҳамиша изтироб билан ёдга оламиз

    Халқимиз юрагидаги оғриқ уни ҳамиша изтироб билан ёдга оламиз

    31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида Ватан озодлиги йўлида фидо бўлган аждодлар руҳига ҳурмат бажо келтирилди. 
     

    ✔ 57    🕔 10:11, 06.09.2021
  • «Демак, ўйинимиз дуранг  билан тугар экан!»

    «Демак, ўйинимиз дуранг билан тугар экан!»

    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан билдирган фикрлари ҳамиша катта эътибор қозонар, сиёсатшунос ва таҳлилчилар учун катта мунозара объектига айланар эди.
    Мустақилликнинг дастлабки даврида Ислом Каримовнинг тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро аҳамиятга молик кўплаб ташаббуслари ғоя ҳолидан воқелик сари қимирлар экан, айримлар бу ташаббуслар иш беришига кўзи етмаслигини баён қилар, яна баъзилар уларга сиёсий обрў орттириш йўлидаги ҳаракат, деб таъриф берар эди.

    ✔ 53    🕔 10:08, 06.09.2021
  • Қуёш фотоэлектр  станцияси истиқлолнинг ўттиз йиллигига муносиб совға бўлди

    Қуёш фотоэлектр станцияси истиқлолнинг ўттиз йиллигига муносиб совға бўлди

    Мамлакатимизнинг устувор йўналишларидан бири барчамиз учун глобал масалага айланаётган электр энергиясининг зарурлиги ва ундан оқилона фойдаланиш, арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергетикани жорий этиш чораларини кўришдан иборатдир.

    ✔ 49    🕔 10:07, 06.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар