Етти кун      Бош саҳифа

Ўзбекистонда сув истеъмоли мавжуд захиралардан 69 фоиз кўп

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) экспертлари тақдим этган иккита янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси таҳликали даражага чиқди – мамлакат ўз сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланмоқда.


Ҳисоботда келтирилишича, Ўзбекистон ва Туркманистонда сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси таҳликали нуқтага етди. Жумладан, Ўзбекистон ўз сув захираларининг 169 фоизидан, Туркманистон эса 144 фоизидан фойдаланмоқда.

Тожикистон, Арманистон ва Озарбайжонда «сув стресси» ўртача баҳоланмоқда, уларда бу кўрсаткич мос равишда 62, 56 ва 54 фоизни ташкил этмоқда. Қирғизистон ва Қозоғистонда чучук сувдан фойдаланиш кўрсаткичи дунё миқёсидаги ўртача кўрсаткичдан ортиб, мос равишда 50 ва 33 фоизга етган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лозим. Дунёнинг кўплаб минтақаларида тез-тез қурғоқчилик ва сув тошқинлари содир бўлмоқда. Бу сув етишмовчилигини ҳамма ўткирроқ ҳис этишига ундаши зарур.

«Сув ресурсларидан самарали фойдаланишга ўтиш барқарор агроозиқ-овқат тизимини ташкил этишга асосланган», – деди ФАО бош директори Цюй Дунъюй. ФАОнинг қайд этишича, дунёда 72 фоиз чучук сув қишлоқ хўжалиги, 16 фоизи – саноат ишлаб чиқариш, 12 фоизи – маиший соҳада қўлланилмоқда.

Дунё аҳолисининг учдан бир қисмга яқинроғи – 2,3 миллиард киши – сув тиқчиллиги кузатилаётган мамлакатларда, 10 фоиз ёки 733 миллион киши – сув таҳликали даражада етишмаётган давлатларда яшамоқда. Дунёда 733 миллион киши нафақат қишлоқ хўжалиги, балки шахсий эҳтиёжлари учун ҳам сувга муҳтож.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда  сув истеъмоли  мавжуд захиралардан  69 фоиз кўп

Ўзбекистонда сув истеъмоли мавжуд захиралардан 69 фоиз кўп

🕔10:07, 10.09.2021 ✔40

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) экспертлари тақдим этган иккита янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси таҳликали даражага чиқди – мамлакат ўз сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланмоқда.

Батафсил
Ўзбекистон  аҳолисининг  қанча қисми  Президент сайловида иштирок  этмоқчи?

Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми Президент сайловида иштирок этмоқчи?

🕔10:05, 10.09.2021 ✔44

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: ­САЙЛОВ – 2021» мавзусидаги жамоатчилик фик­ри телефон сўровларининг учинчи босқичини ўтказди.

Батафсил
Эскича ишлаш тарихга айланяпти

Эскича ишлаш тарихга айланяпти

🕔15:23, 20.08.2021 ✔64

Кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар негизида, аввало, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш, жаҳон ҳамжамиятида янги Ўзбекистоннинг нуфузини ошириш сингари устувор вазифалар турибди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистонда  сув истеъмоли  мавжуд захиралардан  69 фоиз кўп

    Ўзбекистонда сув истеъмоли мавжуд захиралардан 69 фоиз кўп

    БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) экспертлари тақдим этган иккита янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси таҳликали даражага чиқди – мамлакат ўз сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланмоқда.

    ✔ 40    🕔 10:07, 10.09.2021
  • Ўзбекистон  аҳолисининг  қанча қисми  Президент сайловида иштирок  этмоқчи?

    Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми Президент сайловида иштирок этмоқчи?

    «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: ­САЙЛОВ – 2021» мавзусидаги жамоатчилик фик­ри телефон сўровларининг учинчи босқичини ўтказди.

    ✔ 44    🕔 10:05, 10.09.2021
  • Эскича ишлаш тарихга айланяпти

    Эскича ишлаш тарихга айланяпти

    Кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар негизида, аввало, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш, жаҳон ҳамжамиятида янги Ўзбекистоннинг нуфузини ошириш сингари устувор вазифалар турибди.
     

    ✔ 64    🕔 15:23, 20.08.2021
  • Чирчиққа қуйилаётган «қизил сув»ни нега мутасаддилар кўрмаяпти?

    Чирчиққа қуйилаётган «қизил сув»ни нега мутасаддилар кўрмаяпти?

    Яқинда ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг Тошкент вилояти Қибрай тумани «Чингелди» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида қизил рангдаги сув оқаётгани ҳақида хабарлар, видеоматериаллар тарқалган эди.

    ✔ 62    🕔 15:21, 20.08.2021
  • Дарахтга қоқилган реклама баннерлари

    Дарахтга қоқилган реклама баннерлари

    Самарқанд шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекциясининг инспекторлари томонидан дарахтларга реклама эълонларининг осилиши бўйича рейд тадбирлари ўтказилди. 
     

    ✔ 60    🕔 15:20, 20.08.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар