Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Заҳарланаётган атмосфера бутун экотизимга хавф солмоқда

Инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш Ўзбекистон Экологик партиясининг стратегик мақсадларидан бири ҳисобланади.

Заҳарланаётган атмосфера  бутун экотизимга  хавф солмоқда

Экопартия ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган «Атмосфера ҳавосининг мусаффолигини асраш: муаммолар ва уларнинг ечимлари» мавзуидаги давра суҳбати ҳам айнан шу йўлдаги саъй-ҳаракатлардан бири бўлди.

Ўзбекистон Экологик партияси атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни таъминловчи экологик хавфсизлик талабларидан бири сифатида  жойларда атроф-муҳитни меъёридан ортиқ ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш лозимлигини доим таъкидлаб келади. Технологик жараёнларни модернизация қилиш ҳамда янги инновацион технологияларни жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш атмосфера ҳавосининг тозалигини таъминлашга катта ёрдам беради.

Ҳавога салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай хўжалик фаолияти турларини ифлослантирувчи моддаларни тозалаш ускуналари билан жиҳозланмасдан ло­йиҳалаштиришни тақиқлаш, ҳавонинг ифлосланишини мониторинг қилиб бориш мақсадида саноат корхоналари атрофида автоматик мосламалар ўрнатиш ҳамда ҳаракатдаги автотраспорт воситалари учун кузатув лабораторияларини ташкил этиш сингари чора-тадбирларни амалга ошириш керак бўлади.

Мамлакатимиз бўйлаб «Яшил белбоғ» лойиҳаларини амалга ошириш, шаҳар марказларига кираётган машиналарни экосозлигини таъминлаш учун экопостлар ташкил этиш, гидрометериологик постларни модернизация қилиш, чангларнинг атроф муҳитга таъсирини камайтириш мақсадида серқатнов кўчаларга махсус техника ёрдамида сув сепишни жорий этиш биз учун бебаҳо бўлган ҳаво тозалигини анча муддат сақлаб тура олиши мумкин.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ҳаво ифлосланиши муаммосига асосан йирик шаҳарларимизда кўпроқ дуч келамиз. Улардаги автотранспорт воситалари, саноат объектлари, аҳолининг маиший чиқиндиларни нотўғри утилизация қилиши – ёқиши оқибатида юзага келадиган заҳарли моддалар экотизимга етарлича хавф солмоқда.

 Жумладан юртимизнинг Самарқанд (77%), Сурхондарё (79%), Бухоро (82%), Хоразм (88%) вилоятларида ўн йилдан ортиқ фойдаланиб келинаётган чанг-газ тозалаш ускуналари мавжуд. Уларнинг шу йиллар давомида атмосфера ҳавосини қанчалар ифлослантирганини тасаввур қилиш қийин эмас.

– Инсон саломатлигига зарарли таъсир кўрсатиши сабабли атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳар доим энг оғир муаммолардан биридир, – дейди Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Умида Камилова. – Ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, аллергия ва нафас олиш тизими касалликларини келтириб чиқарувчи сабаблардан бири ҳисобланади. Айнан шунинг учун биз нафас олаётган ҳавонинг сифатли бўлиши жуда муҳим. Деярли ҳар бир йирик шаҳар атмосферасида юқори миқдорда ифлослантирувчи моддалар кузатилади, улар экотизим ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир этади.

Одамлардаги юрак касалликларининг 25 фоизи, шол касаллигининг 24 фоизи, ўпка касалликлари ва ўпка саратонининг 43 фоизи ифлосланган ҳаводан нафас олиш натижасида келиб чиқмоқда. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат инсон, балки атроф муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Аслида атмосфера ифлосланишининг табиий манбалари – вулқонлар отилиши, ўрмон ёнғинлари, чанг бўронлари, нураш жараёнлари, органик моддаларнинг чириши ҳисобланади. Атмосфера ифлосланишининг антропоген манбаларига эса саноат ва иссиқлик энергетикаси корхоналари, транспорт ва уйларни иситиш тизимлари, қишлоқ хўжалиги, маиший чиқиндиларни киритиш мумкин.

Энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, чиқиндиларни қайта ишлаш каби соҳаларда ҳавога кўп миқдорда ифлослантирувчи моддалар ёки кимёвий бирикмалар чиқарилади, улар турли кимёвий реакцияларга киришиб, атмосферада иккиламчи ифлосланишга олиб келади. Бу эса хўжалик фаолияти туфайли келиб чиққан ҳаво ифлосланишига мисол бўла олади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам атмосфера ҳавосининг таркибини домий назорат қилиб бориш катта самара беради. Чунки ушбу йўл билан ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилиб атмосферага зарар етишини имкон борича камайтириш мумкин бўлади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши, Она табиатни асраш, экология ва аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал этиш ҳамда келажак авлодларнинг мусаффо муҳитда яшаш ҳуқуқини кафолатлаш ишларида фаол иштирок этиш фақатгина Экопартия­нинг эмас, шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

 




Ўхшаш мақолалар

Озодалик  умумбашарий  қадриятга айланса…

Озодалик умумбашарий қадриятга айланса…

🕔16:15, 16.09.2021 ✔28

Сўнгги йилларда инсоният пандемия деб аталган катта фалокатни бошдан кечирмоқда. Мазкур офат сабабли ҳалок бўлган инсонлар сони дунё бўйича бир неча миллионни ташкил этмоқда. Коронавирус пандемияси орқали инсоният тарихда ҳали кузатилмаган янги бир глобал муаммога дуч келди.

Батафсил
Президент сайловларини кузатиш бўйича  ЕХҲТ ДИИҲБ  Миссияси фаолиятини бошлади

Президент сайловларини кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБ Миссияси фаолиятини бошлади

🕔16:14, 16.09.2021 ✔33

Жорий йилнинг 15 сентябрида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг сайловларни кузатиш бўйича Миссиясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир давомида 2021 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловларини кузатиш бўйича Миссиянинг фаолияти бошлангани ҳақида маълум қилинди.

Батафсил
Заҳарланаётган атмосфера  бутун экотизимга  хавф солмоқда

Заҳарланаётган атмосфера бутун экотизимга хавф солмоқда

🕔10:09, 10.09.2021 ✔41

Инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш Ўзбекистон Экологик партиясининг стратегик мақсадларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Озодалик  умумбашарий  қадриятга айланса…

    Озодалик умумбашарий қадриятга айланса…

    Сўнгги йилларда инсоният пандемия деб аталган катта фалокатни бошдан кечирмоқда. Мазкур офат сабабли ҳалок бўлган инсонлар сони дунё бўйича бир неча миллионни ташкил этмоқда. Коронавирус пандемияси орқали инсоният тарихда ҳали кузатилмаган янги бир глобал муаммога дуч келди.

    ✔ 28    🕔 16:15, 16.09.2021
  • Президент сайловларини кузатиш бўйича  ЕХҲТ ДИИҲБ  Миссияси фаолиятини бошлади

    Президент сайловларини кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБ Миссияси фаолиятини бошлади

    Жорий йилнинг 15 сентябрида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг сайловларни кузатиш бўйича Миссиясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир давомида 2021 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловларини кузатиш бўйича Миссиянинг фаолияти бошлангани ҳақида маълум қилинди.

    ✔ 33    🕔 16:14, 16.09.2021
  • Заҳарланаётган атмосфера  бутун экотизимга  хавф солмоқда

    Заҳарланаётган атмосфера бутун экотизимга хавф солмоқда

    Инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш Ўзбекистон Экологик партиясининг стратегик мақсадларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 41    🕔 10:09, 10.09.2021
  • Ифлосланган оқова сув  Оқариққа оқмоқда

    Ифлосланган оқова сув Оқариққа оқмоқда

    Баъзи юртдошларимиз сувга челаклаб чиқиндини ўйламай-нетмай ағдариб кетишади. Айрим кимсалар назарида сув ахлатларни ёки чиқиндиларни оқизиб кетувчи восита гўё. Мана шундай кимсаларнинг касрига бугун миллионлаб инсонлар оғир экологик фожиаларга рўбара келмоқда, бир қултум тоза сувга зорликда ҳаёт кечирмоқда.

    ✔ 42    🕔 10:08, 10.09.2021
  • Ўқитувчи ва ўқувчи  Ўртасидаги зиддият

    Ўқитувчи ва ўқувчи Ўртасидаги зиддият

    ёхуд нима учун 83 фоиз муаллим касбини ўзгартириш истагида?

    ✔ 39    🕔 09:55, 10.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар