Иқлим      Бош саҳифа

Ҳавонинг ифлосланиши – инкор қилиб бўлмайдиган муаммо

Бугун олдимизда турган муҳим экологик муаммолардан бири – атмосфера ҳавосининг мусаффолигини асрашдир. Зотан, атмосфера ҳавосидаги кислород нафақат инсон, балки борлиқдаги ҳар бир тирик организм учун зарур ресурс ҳисобланади.

Ҳавонинг ифлосланиши –  инкор қилиб  бўлмайдиган муаммо

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Раиси

Маълумотларга кўра, атмосфера ҳавосидаги ташланмаларнинг 1,3 миллион тоннаси ёки 58 фоизи транспорт воситалари, 924 минг тоннаси (42 фоизи) саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда. Чунки автомашиналар сони йил сайин ошиб, йўлларда тирбандликлар ортиб бораётир. Тирбандлик қанча ошса, атмосферага чиқарилаётган заҳарли ташланмалар ҳам ортиши кундай равшан. Тирбандликнинг асосий сабабларидан бири эса светофорларда тез-тез учрайдиган носозликлар, чорраҳаларимиз ўтказувчанлиги жуда пастлиги, йўл ўтказгичлар сони етарли эмаслигидадир. Бир сўз билан айтганда мамлакатимиз йўл инфратузилмаси кун сайин ортиб бораётган транспорт оқимига мўлжалланмаган.

Айни дамда юқоридаги муаммолар ечими бўйича бош қотиришимиз керак. Афсуски, ушбу масала билан тегишли идоралар ҳали етарлича шуғулланаётгани йўқ. Тўғри, ҳаётимизни автотранспорт воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бироқ танганинг иккинчи томонини ҳам унутмаслигимиз керак. Битта автомашина светофорнинг қизил чироғида бир дақиқа тўхтаб туриши натижасида атмосфера ҳавоси қанчага ифлосланаётгани, бу мамлакат миқёсида қанча миқдорни ташкил этаётгани ва ана шу заҳарли ҳавомиз бугун бизга қанча зарар етказаётгани афсуски ҳеч кимни жиддий ташвишга солмаяпти. Жамоатчиликка бу борада тегишли хулосалар тақдим этилмаяпти.

Шаҳарлар ва саноат ҳудудларида ҳавонинг ифлосланиши аҳоли саломатлигига жиддий хавф солаётганини, хусусан, нафас йўллари, турли аллергик, саратон, юрак, қон босими билан боғлиқ касалликлар кўпайиб кетаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланишидан келиб чиқадиган йиллик ўлим даражаси ҳар 100 минг аҳоли сонига 81,1 тани ташкил қилади. Аксарият Европа мамлакатларида ушбу кўрсаткич 40 дан паст, Руминия 59,3, Болгарияда 61,8 ни ташкил этади. Ваҳоланки, шу вақтгача биз доим айтиб келганмиз, осмонимиз мусаффо, табиатимиз тоза деб. Ҳақиқий ҳолат эса жиддий. Муаммо ёнимизда, буни инкор қилиб бўлмайди.

Мисол учун, Сингапур кўчаларида автотранспорт воситалари оқимини бошқарадиган ақлли трафик бошқарув тизими (electronic road pricing – erp) жорий этилган. Мазкур тизим энг тиғиз вақтда шаҳардаги серқатнов йўлларни бошқаради, яъни куннинг муайян тиғиз вақтида транспорт воситаларидан тўлов ундирилади. Бундан мақсад пул топиш эмас, автомобиль ҳайдовчилари, пиёдаларга қулайлик яратиш, автотранспорт воситалари қатновини тартибга солишдир. Натижада тирбандлик йўқолади, атмосферага чиқадиган заҳарли газлар камаяди.

Кўриниб турибдики,

 

бугун барча шаҳарларларимиздаги йўлларда ана шундай «ақлли» бошқарувни жорий этиш вақти келган. Энг аввало, чорраҳаларнинг ўтказувчанлиги, светофорлар ва албатта йўлларимиз бу талабга жавоб бериши керак.

Шунингдек, автотранспорт воситалари, уларда ишлатиладиган ёнилғининг сифати ва экологик кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Европа «Евро-1» ни ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан бошлаган бўлса, ҳозир «Евро-7» га ўтиш жараёни бошланган. Мисол учун, «Евро-4»да атмосферага чиқадиган карбонат ангидрид миқдори 160-170 бўлса, «Евро-6»да 120 бирликни ташкил этади. 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб «Евро-3»дан паст экологик тоифадаги мотор ёнилғисини, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса «Евро-4»дан паст экологик тоифадаги мотор ёнилғисини импорт қилиш, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса заҳарлилик даражаси «Евро-4» экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган «М» ва «N» тоифаларидаги транспорт воситаларини импорт қилиш ман этилган.

Аммо шунга мос инфратузилмани яратиш, нефтни қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш ва энг замонавий экологик талабларга жавоб берадиган ёнилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида масъул идора ва ташкилотлар ташаббуслари сезилаётгани йўқ.

Автомобиллардан атмосферага чиқаётган заҳарли газлар миқдори бўйича стандартларни жорий этиш, белгиланган стандартларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситалари ҳаракатини чеклаш керак, албатта. Бироқ, эски бир юк машинаси билан рўзғор теб­ратаётган оилалар кўп. Мақсад уларнинг уловини йўлда юргизмай қўйиш эмас, ўша уловини маълум бир шартлар асосида янгисига алмаштириб бериш чоралари ҳукумат миқёсида ишлаб чиқилиши зарур. Мана, ўзимизда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар учун «Trаde-In» тизими жорий этилди-ку, эски юк автомашиналари учун ҳам шундай тизимни ишлаб чиқиш нега мумкин эмас?

Автотранспорт воситалари учун бир йилда икки марта «Тоза ҳаво» тадбири ўтказилади. Унинг натижаси ҳам, самарадорлиги ҳам ўзига яраша. Гўё шу билан бўлди – экологик муаммо ҳал. Аслида бу тизимли ва кундалик бўлиши керак эмасми?! Ахир бизга тоза ҳаво бир йилда икки марта эмас, ҳар сонияда керак-ку!

Экологик тоза транспорт воситалари – бу электромобиллар. Ҳозирда электромобиль импорти учун бож тўлови бекор қилинган, акциз солиғи ҳам олиб ташланган. Айни пайтда четдан енгил электромобиль олиб киришда 20 евро божхона йиғими ва 15 фоизлик ҚҚС тўлаш кифоя. Шунингдек, «Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинган. Қарорда «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарида фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ишлаб чиқариш концепциясини яратиш белгиланган.

Бундан ташқари, Молия вазирлиги 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Давлат бюджетини шакллантиришда фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган авто ва мототранспорт воситалари республика ҳудудида харид қилинганда ёки вақтинчалик олиб кирилганда, уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда тўланадиган йиғимларни бекор қилган.

Назаримизда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ишлаб чиқаришнинг ўсиши, саноат корхоналаридаги чанг-газ тозалаш ускуналарининг талабга жавоб бермаслиги ва маънан эскиргани билан ҳам боғлиқдир. Таҳлилларга кўра, республикадаги мавжуд 6,5 мингга яқин чанг-газ тозалаш ускуналарининг 60 фоиздан ортиғи узоқ йиллардан бери фойдаланишда бўлиб, маънан эскирган, замон талаб­ларига жавоб бермайди.

Тадбиркорлик ривожланмоқда, ҳар куни битта янги ишлаб чиқариш объекти пайдо бўляпти. Лекин уларнинг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишида экологик экспертиза жараёни қандай ўтказил­япти? Умуман, атроф муҳитга етказиладиган зарарнинг олдини олиш учун уларда қандай ускуналар ўрнатилиши шартлиги лойиҳа-смета харажатларида акс этяптими?

Афсуски, бу саволга ҳозир жўяли жавоб беришнинг ўзи мураккаб. Аслида ҳар бир қурилаётган завод ёки фабрика, ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳасида атмосферага чиқариладиган заҳарли газларни ушлаб қоладиган замонавий фильтрлар, чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатиш қатъий белгиланиши керак. Буни қонун билан мустаҳкамлаб қўйишимиз шарт.

Бу талаблар корхона қурилишидан олдин, лойиҳалаштириш давомида ишлаши керак. Ана шундагина аҳоли гавжум масканларда атрофга чанг чиқарадиган цемент ишлаб чиқариш корхонаси ёхуд катта шаҳар атрофида асфальт заводи «пайдо бўлиб» қолмайди.

Ҳозир ишлаб турган ва атмосфера ҳавосига катта миқдорда заҳарли газлар чиқараётган саноат корхоналарининг ҳаммаси ҳам фильтр, чанг тозалаш ускуналарини ўрнатаётгани йўқ. Гўё экология ҳам, тоза ҳаво ҳам уларга керак эмас. Маҳсулотини чиқарса, фойдасини олса бўлди. Агар экология инспекторлари ташриф буюрса, айрим раҳбарлар ўша фильтрларни ўрнатиш ҳақида эмас, балки жарима тўлаб қутилиш ҳақида бош қотиради. Мана, сизга экологияга, атмосфера ҳавоси тозалигига муносабат!

Бугун биз айнан мана шу каби муаммоларга ечим топиш орқали республикамизнинг йирик ҳамда саноати ривожланган шаҳарларида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган углерод, азот бирикмалари, метан ва бошқа газлар чиқарилишини, чанг миқдорини 1,5 баробарга камайтиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олганмиз.

Бу масалаларни қонун доирасида ҳал этиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқишнинг аллақачон вақти етиб келган. Лекин юқорида айтганимиздек, ҳавони ифлослаб жарима билан қутилиб қолаётганлар тутган йўлдан бораверсак, табиат ҳам бизга раҳм-шафқат қилмайди.




Ўхшаш мақолалар

Она табиатга  зарар  етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

Она табиатга зарар етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

🕔16:18, 16.09.2021 ✔27

Экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришдан чиқаётган, қайта ишланмаган оқова сувлар нафақат тупроқ унумдорлиги ва атмосфера ҳавосига катта зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Батафсил
Сайлов жараёнининг  муҳим босқичи  бошланиш арафасида

Сайлов жараёнининг муҳим босқичи бошланиш арафасида

🕔16:17, 16.09.2021 ✔28

Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинди.

Батафсил
yoshsaylovchi.uz  электрон платформаси ишга тушди

yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди

🕔16:17, 16.09.2021 ✔34

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Она табиатга  зарар  етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

    Она табиатга зарар етказаётган корхоналар фолиятини қайта кўриб чиқиш зарур

    Экологик жиҳатдан хавфли ишлаб чиқаришдан чиқаётган, қайта ишланмаган оқова сувлар нафақат тупроқ унумдорлиги ва атмосфера ҳавосига катта зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

    ✔ 27    🕔 16:18, 16.09.2021
  • Сайлов жараёнининг  муҳим босқичи  бошланиш арафасида

    Сайлов жараёнининг муҳим босқичи бошланиш арафасида

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинди.

    ✔ 28    🕔 16:17, 16.09.2021
  • yoshsaylovchi.uz  электрон платформаси ишга тушди

    yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди

    Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

    ✔ 34    🕔 16:17, 16.09.2021
  • Ҳавонинг ифлосланиши –  инкор қилиб  бўлмайдиган муаммо

    Ҳавонинг ифлосланиши – инкор қилиб бўлмайдиган муаммо

    Бугун олдимизда турган муҳим экологик муаммолардан бири – атмосфера ҳавосининг мусаффолигини асрашдир. Зотан, атмосфера ҳавосидаги кислород нафақат инсон, балки борлиқдаги ҳар бир тирик организм учун зарур ресурс ҳисобланади.

    ✔ 36    🕔 10:11, 10.09.2021
  • Бир кунда  қанча сув  сарфлаймиз?

    Бир кунда қанча сув сарфлаймиз?

    Тоза ичимлик сувдан нима мақсадларда фойдаланаётганингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Истеъмол қилиш, ювиниш, идиш, кир ювиш, чорва моллари сингари уй ҳайвонларини суғориш ва бошқа кўплаб ҳолатларда ичимлик сувдан фойдаланамиз.

    ✔ 39    🕔 09:53, 10.09.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар