Иқлим      Бош саҳифа

«Дарахтларни кесганга ҳам, унга буйруқ берган раҳбарга ҳам жавобгарликни кучайтириш вақти келди

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда дарахтлар кесилиши билан боғлиқ салбий ҳолатлар тез-тез кўзга ташланмоқда. Аввалига Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонаси яқинида 700 туп атрофидаги турли манзарали ва ноёб дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар тарқалди.

«Дарахтларни кесганга ҳам, унга буйруқ берган раҳбарга ҳам  жавобгарликни кучайтириш  вақти келди

Кўп ўтмай эса Сурхондарёнинг Шўрчи туман Ободон ҳудуди Бишкек-Душанбе-Термиз автомобиль йўли ёқасида жойлашган 4 гектар тутзордаги 160 дан ортиқ дарахт кесиб ташлангани айтилди. Сўнгра дарахт кесиш эстафетасини Тошкент вилояти олиб, Чиноз тумани Яллама ҳудудининг Чинмасжид маҳалласидаги боғдорчилик-узумчилик ширкатлари яқинида кўплаб манзарали қимматбаҳо дарахтлар шикастлантирилиб, кесиб ташлангани хабар қилинди.

Дарахт кесилиши билан боғлиқ бундай ҳолатлар жамоатчиликнинг кескин норозилиги ва ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Хўш, мамлакатимизда дарахтларни кесишга мораторий жорий этилгани, тобора камёблашиб бораётган яшилликни асраб-авайлаш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилаётганига қарамасдан кўр-кўрона дарахт кесилиши нега давом этмоқда? Дарахтларга қирон келтираётган кимсаларга кимлар рухсат бермоқда, кимлар бундан манфаатдор бўляпти? Афсуски, бу саволларга жўяли жавоб берадиган, масъулиятни зиммасига оладиган бирор идора ёки ташкилот топилмаяпти ҳозирча.

Куни кеча эса Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида саломатлик йўлакчаси қурилиши белгиланган ҳудудда 12 дона шумтол ва 1 дона тут дарахти қўпориб ташланаётгани аниқланган. Нима эмиш, ҳокимнинг тегишли фармойишида қуриб ўсишдан тўхтаган дарахтларни кесиб, захирага олиниши кўрсатилган эмиш. Ахир ўша томири билан қўпориб ташланаётган дарахтлар барги ям-яшил экани, яшнаб тургани кўриниб турибдику. Агар ҳақиқатан ҳам қуриган ва кесиб ташлашга эҳтиёж бўлган дарахт бўлса, нега улар кундуз куни, жамоатчилик кўз ўнгида кесилмади? Айнан ярим кечада дарахт кесиш кимга керак бўлиб қолди? Бу ишдан бир қинғирликнинг ҳиди келиб тургани аён ҳақиқат эмасми?

Деновдаги 109 туп дарахт кесиб ташланганида ҳуқуқбузар етказган 65 млн. сўм зарар кўп миқдорни ташкил этмаганлиги важидан жиноят иши қўзғатиш рад қилингани ва зарар белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилганида миқдор 65 млн. эмас, 995 млн. эканлиги маълум бўлгани ҳам дарахт кесиш билан боғлиқ ишларда кўринмас бир қўл борлигини кўрсатмаяптими?

Ҳар бир дарахтни асраб-авайлаш ҳақида қанча кўп айтилгани ҳам, тегишли жазо чоралари белгилангани ҳам негадир айримларни қўлидаги аррани ташлашга мажбур эта олмаяпти. Демак, ҳар бир дарахтни ҳимоя қилишнинг бутунлай янги механизмларини, дарахт кесувчиларга ҳам, бунга рухсат берганларга ҳам янада оғирроқ жазо чораларини қатъий белгилашимиз зарур.

Яшнаб турган катта бир дарахтни кимдир бориб шунчаки кесиб кета олмайди. Оддий бир ҳамюртимизнинг бунга журъати етмайди. Қолаверса, виждон амри бунга йўл қўймайди. Демак, ўша дарахт кесувчилар кимларнингдир шунчаки топшириғини бажараётган чиқар, эҳтимол. Акс ҳолда мораторий жорий қилинган бир пайтда яшнаб турган дарахт олдига арра кўтариб келиш калтабинликдан бошқа нарса эмас.

Аввало, дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик чорларини бутунлай қайта кўриб чиқишимиз керак.

Биринчидан, дарахтни кесган оддий ишчилар (ижрочилар) билан бирга бундай ҳуқуқбузарликни содир этишга буюртма ёки буйруқ берган тадбиркорлар ва раҳбарларнинг жавобгарлигини кучайтириш вақти келди.

Иккинчидан, жойлардаги ма­ҳаллий ҳокимликлар, давлат бошқарув органлари раҳбарларининг дарахтлар кесилиши ва яшил ҳудудлар қисқартирилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъулиятини ошириш, бундай ҳолатларга йўл қўйганларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши мақсадга мувофиқ.

Учинчидан, дарахтлар кесилиши ёки кўчириб ўтказилиши билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар фақатгина жамоатчилик иштирокида ва назоратида амалга оширилиши лозим.

Айрим давлатларда дарахтлар кесилиши ё бошқа жойга кўчирилиши билан боғлиқ ҳолатларда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш амалиёти мавжуд. Яқин атрофда яшовчилар дарахт кесилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади. Бу эълон кесилиши режалаштирилган дарахт яқинида 30 кун мобайнида осиб қўйилади. Унда дарахтнинг ўзи ҳақида маълумот берилади, унинг кесилиш сабаблари ва жамоат муҳокамаси ўтказиладиган вақт ва манзил кўрсатилади. Барча хоҳловчилар муҳокамада иштирок этиши мумкин.

Мана шундай цивилизацион йўлларга ўтсак, эҳтимол, анча дарахтни қутқариб қолармидик.

Яна бир гап. Дарахтларнинг ёши, бўйию эни, ўсаётган жойи бўйича рўйхатга олиш, уларга тегишли ҳамма маълумотларни тўплаш, реестрини юритиш тизимини ишлаб чиқиш масаласи негадир ҳамон оқсамоқда. Мамлакатимиздаги барча дарахтлар ҳақида аниқ маълумот шакллантирилмас, ҳар бирининг «эгаси белгиланмас» экан, масъулиятни бир-бирига ағдариш, жавобгарликдан қочиш ҳолатлари давом этаверади. Бунгача эса, афсуски яна қанча-қанча дарахтларга арра тушиши ҳеч гап эмас.

Ҳар йили ўтқазилаётган минг­лаб кўчатлар тақдири ҳам ана шундай. Одамлар айтаётганидек, шу пайтгача юртимизда кафтдек ҳам очиқ жой қолмаслиги керак эди.

Ҳолбуки, тақрон ерлар тақронлигича қолиб кетяпти. Чунки, кўчатни ўтқазамизу миссияни якунлаймиз... Унга на сув қуйилади, на парваришланади.

Минг афсуски, ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган айрим тоифадаги шахслар табиатнинг бир бўлаги бўлган, бизга тоза ҳаво, салқинлик бахш этиб турган дарахтларни кесишдан тийилмаяпти. Дарахт кесиб, табиат ва атрофимиздаги оламга жиддий зарар етказаётган шахс­ларни оқлаб бўлмайди!

Нарзулло ОБЛОМУРОДОВ,

Ўзбекистон Экологик партиясидан

Ўзбекистон Республикаси

Президентлигига номзод




Ўхшаш мақолалар

Соғлом экологик вазият  табиатдаги муҳим  мувозанатни таъминлайди

Соғлом экологик вазият табиатдаги муҳим мувозанатни таъминлайди

🕔10:45, 22.10.2021 ✔10

Бугунги кунда бутун дунёда биохилма-хиллик камайиб бораётгани олдимизда биологик хавфсизликни таъминлашдек муҳим вазифалар турганидан далолат беради. Шу сабабли Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайлов­олди дастурида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси –  яшил келажак  учун

Ўзбекистон Экологик партияси – яшил келажак учун

🕔16:39, 15.10.2021 ✔25

Бир неча кундан кейин Ўзбекистон халқи мамлакатнинг келажакдаги ривожланишини белгилайдиган энг муҳим сиёсий воқеа –­ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этади. Ўзбекистон Экологик партияси илк бор ўз номзодини мазкур сайловда кўрсатди.

Батафсил
Хоразмнинг  олтин замини  улкан табиий имкониятлар манбаидир

Хоразмнинг олтин замини улкан табиий имкониятлар манбаидир

🕔12:08, 15.10.2021 ✔23

Азалдан Хоразм воҳасининг тупроғи ҳар хил даражада шўрланиб турган. Лекин Амударёдан оқиб келадиган лойқа сув воҳанинг барча майдонларига таралиб, тупроқ шўрлигини меъёрга келтириш билан бир қаторда, унинг таркибини ҳам яхшилаган, тиклаган, дарё томондан лойқа билан келган турли микроминерал моддалар озуқа билан бойитган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Соғлом экологик вазият  табиатдаги муҳим  мувозанатни таъминлайди

    Соғлом экологик вазият табиатдаги муҳим мувозанатни таъминлайди

    Бугунги кунда бутун дунёда биохилма-хиллик камайиб бораётгани олдимизда биологик хавфсизликни таъминлашдек муҳим вазифалар турганидан далолат беради. Шу сабабли Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайлов­олди дастурида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.

    ✔ 10    🕔 10:45, 22.10.2021
  • Ўзбекистон Экологик партияси –  яшил келажак  учун

    Ўзбекистон Экологик партияси – яшил келажак учун

    Бир неча кундан кейин Ўзбекистон халқи мамлакатнинг келажакдаги ривожланишини белгилайдиган энг муҳим сиёсий воқеа –­ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этади. Ўзбекистон Экологик партияси илк бор ўз номзодини мазкур сайловда кўрсатди.

    ✔ 25    🕔 16:39, 15.10.2021
  • Хоразмнинг  олтин замини  улкан табиий имкониятлар манбаидир

    Хоразмнинг олтин замини улкан табиий имкониятлар манбаидир

    Азалдан Хоразм воҳасининг тупроғи ҳар хил даражада шўрланиб турган. Лекин Амударёдан оқиб келадиган лойқа сув воҳанинг барча майдонларига таралиб, тупроқ шўрлигини меъёрга келтириш билан бир қаторда, унинг таркибини ҳам яхшилаган, тиклаган, дарё томондан лойқа билан келган турли микроминерал моддалар озуқа билан бойитган.

    ✔ 23    🕔 12:08, 15.10.2021
  • Оролбўйида тикланаётган  экологик мувозанат  Ўзбекистон Экологик партиясининг  мақсадларига муштаракдир

    Оролбўйида тикланаётган экологик мувозанат Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсадларига муштаракдир

    Орол ва Оролбўйи минтақаси сўнгги беш йилда бутунлай ўзгарди. Денгиз қуриши туфайли бу ерда юзага келган оғир экологик муаммоларни юмшатиш, унинг бутун минтақага салбий таъсирини камайтириш борасида мисли кўрилмаган тажрибага қўл урилди.

    ✔ 24    🕔 12:05, 15.10.2021
  • Жиззах – экотуризм  учун  улкан имкониятларга эга ноёб ҳудуд

    Жиззах – экотуризм учун улкан имкониятларга эга ноёб ҳудуд

    Жиззах вилояти ўзининг бетакрор табиати, бой флора ва фаунаси, ажойиб табиати билан етти иқлимга машҳур. Зомин тоғларининг мусаффо, дилларга дармон бўлувчи ҳавосию, Бахмалнинг нақш олмалари билан қадим-қадимдан шоир ва ёзувчилар ижодида алоҳида тараннум этилган.

    ✔ 22    🕔 12:01, 15.10.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар